muslim.uz

muslim.uz

jeudi, 29 septembre 2016 00:00

Муҳаррам ойи фазилати

Аллоҳ таоло ўта меҳрибон ва карами кенг, фазли улуғ ва ҳикмати беназир Зотдир. Зотан, буюк Аллоҳ яратган мавжудотларининг баъзисини баъзисидан ўзининг ҳикмати ўлароқ фазилатли қилиб қўйган.

Ана шундай фазилатга муҳаррам ойини мисол қилишимиз мумкин. Бу ой муборак, фазли улуғ ой бўлиб, ҳижрий сананинг биринчи ойидир. Шу билан биргаликда, муҳаррам ойи уруш ҳаром қилинган муқаддас ойларнинг бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

 إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنْفُسَكُمْ ...

Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) тақиқланган ойлардир. Ана шу тўғри диндир. Бас, ўша (ой)ларда (жанг қилиб) ўзингизга зулм қилмангиз!... (Тавба сураси, 36-оят).

Динимизда уруш тақиқланган тўрт ой бор. Улар – Зулқаъда, Зилҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларидир.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир йил ўн икки ойдан иборат. Шулардан тўрттаси ҳаром (уриш тақиқланган) ойлардир. Учтаси кетма-кет келади. Зул-қаъда, Зул-ҳижжа ва Муҳаррам ойлари ва тўртинчиси Жумод ва Шаъбон орасидаги Музор қабиласининг Ражаб ойидир” (Бухорий ривояти).

Демак, бу ой Аллоҳ субаҳанаҳу ва таолонинг наздида жуда мақоми улуғ ойлардан экан. Бу ойни қадрлаб кўпроқ яхши эзгу амалларга интилмоғимиз даркордир. Шариатимизда ҳам кўпроқ нафл ибодатларни қилишга тарғиб этилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Афзалликда Рамазон ойининг рўзасидан кейин Аллоҳнинг ойи Муҳаррам рўзаси туради”-деб марҳамат қилганлар (Муслим ривояти). Ҳадиси шарифда муҳаррам ойини “Аллоҳнинг ойи” деб айтилмоқда. Бу шу ойнинг улуғлигидан ҳамда фазилатларининг кўплигига далолат  қилади.

Муҳаррам ойининг энг афзал куни ўнинчи кунидир. Бу кунни динимизда “явму ашуро” ашуро куни деб юритилади. “Ашуро” сўзи луғатда “ўнинчи кун” деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунда рўза тутишга қизиқтирганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро рўзасини ўнинчи куни тутишга амр қилгандилар” (Термизий ривояти). Ҳанафий мазҳабимиз уламолари ашуро куни яъни муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутишни суннат дейишган. 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро куни рўзасини бошқасидан афзал кўриб, соғиниб ва ушбу ой – Рамазон ойи рўзасини истаб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини истаганларини кўрмадим, деганлар” (Бухорий ривояти).

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан умид қиламанки, Ашуро кунининг рўзасини ўзидан олдинги сана (гуноҳлари)нинг каффороти бўлса”, дедилар” (Термизий ривояти). Бир кун нафл рўза тутган бандага Яратганнинг марҳаматини қаранг? Тўлиқ бир йиллик гуноҳларни кечирилиши бўлса?! Бундай фазл Буюк Аллоҳнинг марҳаматидандир.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар”. Ушбу ривоятдаги кенглик яратишдан мақсад емоқ, ичмоқ, хурсандчилик маъносидаги бемалолликдир.

Уламоларимиз: “Ким Зул-ҳижжа ва Муҳаррам ойларини рўзасини тутса, гўё йилни тоат-ибодат билан тугатиб, тоат-ибодат билан бошлабди. Умид қиламиз-ки, йил давомида шу фазилат эга бўлинса”-деб таъкидлаганлар.

Демак, муҳаррам ойини хусусан, ашуро кунининг фазилатидан умид қилиб, яхши амалларга бел боғласак, Аллоҳнинг улуғ фазлу баракотига эга бўлиб, ҳам дунёмиз ҳам охиратимиз, ҳам тирикларимиз ҳам вафотларимиз, ҳам хонадонимиз ҳам юртимизга раҳмат ва мағфиратлар ёғилса деб умид қиламиз. Яратган барчамизни улуғ кунлар фазлидан насиб этсин!

 

Жалолиддин Ҳамроқулов, “Новза” жоме масжиди имом-хатиби

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ҳукумат ташаббуси билан исломофобияга қарши акция ўтказилмоқда.

Ушбу акцияни ўтказишдан кўзланган мақсад, мусулмонларга бўлган муносабатни яхшилаш ва Исломофобияга қарши курашишдир.

Мазкур тадбир борасида ўз фикрини билдирган шаҳар мери Билл Де Блазио қуйидагиларни маълум қилди: “Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро миллати, тили ва динидан қатъий назар биз учун қадрли ҳисобланади. Биз аҳолини ўзаро яхши муносабат ва бир-бирларига нисбатан бағрикенгликда ҳаёт кечиришга чақирамиз. Шаҳримизда яшаётган одамлар орасида ҳар қандай кўринишдаги, айниқса, диний эътиқод борасида ҳеч қандай камситиш ва қарама-қаршиликларга йўл қўйилмаслиги керак”.  

Маҳаллий ҳокимият ташаббуси билан акция доирасида “Мен мусулмонман” жумлалари ёзилган реклама лавҳалари шаҳар кўчаларининг кўзга кўринадиган жойларида намойиш қилинади. Исломофобияга қарши ўтказиладиган ушбу акция Ижтимоий тармоқларда ҳам олиб борилади. Жумладан, Twitter микроблоги фойдаланувчилари  учун #IamMuslimNYC номли хештег ҳам фаолиятини бошлади.

Илҳом МАЪРУПОВ

таржимаси.

Маълумотларга кўра, ўн учни ёқтирмаслик бирданига пайдо бўлмаган. Ўрта асрларда инглизлар уни “нонвой дюжинаси” деб аташган. Сабаби, ўша пайтда харидор ҳақидан уриб қолган савдогарлар қаттиқ жазога тортилар, ҳатто қўли чопиларди. Бундан қўрққан нонвойлар харидорларни каттароқ миқдорда савдо қилишга рағбатлантириш мақсадида, бир дюжина маҳсулот олган мижозга битта қўшиб, ўн учга етказиб беришарди. Бу ҳақда Mehrob.uz ёзмоқда.

Ўн тўққизинчи асргача 13 сони билан алоқадор қўрқув фақат битта соҳада бўлган: европаликлар дастурхон атрофида ўн уч киши бўлиб ўтиришдан сақланишган. Агар шундай бўлиб қолса, улардан бири кейинги йил давомида вафот этади, деб ҳисоблашган.Бу иримнинг юзага келишига эса Исо масиҳ ўз умрининг охирги оқшомида ўн икки нафар ҳаворийси билан бир дастурхон атрофида овқатланишгани, эртасига Исонинг хочга михланиши ҳақидаги тўқима ривоятни сабаб қилиб олишган. Кўпчилик Ғарб мамлакатларида, масалан, Францияда бунинг учун махсус агентлик ҳам ишлаган: муайян миқдордаги пул эвазига ўн уч кишилик даврага “ўн тўртинчи меҳмон”ни етказиб беришган. Ўн тўққизинчи асрга келиб эса кишилар, қайси соҳада бўлмасин, ўн учдан қўрқа бошлашган.

Аслида насронийликнинг ўзи ўн учга ҳамиша бахтли сон дея қараган, чунки у Исо ва ҳаворийларини рамзий акс эттирган, асло уларнинг сўнгги оқшомда бирга овқатланишларини эмас. Ҳозирда ҳам черков бу сондан қўрқишни гуноҳ дея таъкидлайди, лекин одамлар ҳақиқатан кўра хурофотга кўпроқ мойил бўлишлари сабаб бу ирим “болалаб” кетган...

Қанчалар ғалати бўлмасин, Fарбда бу иримга бугун ҳам кўпчилик қаттиқ ишонади. Шу сабабли айрим кўпқаватли биноларда 13-қават йўқ: ё 12 дан кейин 14-қават келади ёки 12 А ва 12 Б қаватлар бўлади, баъзиларида 13-қават шунчаки “+1” дея белгиланади. Бу ҳолат уй рақамларига, театрлардаги ўриндиқлар қаторларига, кема каюталарига, самолётдаги қаторларга ҳам тегишли. “Формула–1” автопойгаларида ҳам 12-рақамли машинадан кейин 14-рақамлиси келади.

“Аполлон–13” фазо кемасининг ҳалокатини ҳам кўпчилик унинг тартиб рақамига алоқадор, деб билади. У 1970 йил 11 апрелда, шарқий ёзги вақтга кўра 14:13да парвоз мажмуасидан учирилганди. Кема Ой орбитасига айнан 13 апрель куни чиқиши керак эди.

Бироқ, Шарқда: Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Япония, Корея, Саудия Арабистонида, шунингдек, Италияда ўн учдан умуман қўрқишмайди. Майя ҳиндуларида эса ўн уч муқаддас ва хосиятли сон. Ҳонгконгда омад келтиришига ишониб, телефон рақамлари ва бошқа ҳолатларда шу сонни олишга интилишади.

Бу маълумотларни келтиришдан мақсад, ўн уч сонидан қўрқадиганларни қоралаб, хосиятли деб биладиганларни ёқлаш эмас, асло. Буларнинг ҳаммаси иримдан, тасодифдан бошқа нарса эмаслигини, инсоннинг бошига келадиган ишлар, айримлар ишонганидек, буюмлар ёки сонларга боғлиқ бўлмаслигини яна бир бор таъкидлашни истадик.

 

 

Миллий бойлигимиз – пахтани неъмат билиб, уни ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан тезроқ териб олиш ишларга тарғибот қилиш билан бирга ўз ҳиссаларини қўшиб ибрат бўлиш мақсадида Бекобод шаҳар “Оқ Масжид” жоме масжиди жамоасининг 40 нафар ташаббускорлари 2016 йил 26 сентябрь куни Бекобод туманидаги “Нодирбек Бобурбек агро файз” фермер хўжалиги пахта даласига ҳашарга чиқдилар.

Теримда иштирок этаётган ҳашарчилар “Оқ масжид” жоме масжиди жамоаси ташаббусидан ҳайратланганликларини яшира олмадилар. Бу ҳолат уларнинг  шижоатига шижоат қўшганини изҳор этдилар.

 ЎМИ Масжидлар бўлими

 

jeudi, 29 septembre 2016 00:00

Китоблар кўргазмаси

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 11.09.2014 йил 01А/066-сонли “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг 25.08.2016 йил 191-сонли буйруғига асосан сентябрь ойида ўтказилаётган “Қуръони карим ва тажвид ва нутқ маданияти” фанлари ойлиги режасининг 6-бандига мувофиқ билим юрти ахборот ресурс марказида фанга оид китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада 30 дан ортиқ “Қуръони карим ва тажвид” фанига оид китоблар, ҳамда уларнинг муаллиф, мазмуни, чоп этилган нашриёти ҳақида талабаларга маълумотлар берилди.

Ташкил этилган китоблар кўргазмаси талабаларда ўзгача таассурот уйғотиб, илм ва китобга бўлган муҳаббатларини янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.

 Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

Янгиликлар

Top