muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

- Расулуллоҳ ﷺ энг чиройлик юзлик ва энг гўзал хулқлик эдилар. (Муттафақун алайҳ).

- Ўта узун ҳам эмас, паст ҳам эмасдила. (Муттафақун алайҳ).

- Ўрта бўйлик эдилар. (Бухорий).

- Икки елкаларининг ораси кенг эди. (Бухорий).

- Сақоллари мўл эди, қизғишга яқинроқ, сочлари қулоқларининг юмшоқларигача тушиб турарди. (Бухорий).

- Бошлари каттароқ, икки кафтлари ва қадамлари йўғон эди. (Бухорий).

- Юзлари қуёш-ой мисоли эди, (юзлари) доирасимон эди. (Муслим).

- Хурсанд бўлсалар юзлари нурланарди. (Муттафақун алайҳ).

- Юзлари малоҳатлик оқ эди. (Муслим).

- У киши ﷺ га қарасангиз "икки кўзи қора кўз"- дердингиз, ўзи қора кўз эмасдилар. (Термизий).

- Оиша онамиз айтадилар: "Кулишлари фақат табассум эди". (Бухорий).

- Расулуллоҳ ﷺ кулмас эдилар, фақат табассум қилардилар. (Термизий).

- "Расулуллоҳ ﷺ дан кўпроқ табассум қилган биронтасини кўрмадим"- дейди, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розиаллоҳу анҳу. (Термизий).

vendredi, 08 septembre 2023 00:00

Кун ҳикмати

Ҳакимлардан бирига: Киши учун қайси нарса яхшироқ? деб айтилганида, у: "Яшаш учун ақл бўлиши", деди.
– Агар ақл бўлмасачи? дейилганида, у: "Айбини яширадиган дўстлар", деди.
– Агар ундай дўстлар бўлмасачи? дейилганида, у: "У сабабли одамларни севгиси қозониладиган мол мулк", деди.
– Агар ундай мол мулк бўлмасачи? дейилганида, у: "Зийнатланиладиган одоб", деди.
– Агар ундай одоб бўлмасачи? дейилганида, у: "Омонда қолинадиган сукут", деди.
– Агар у ҳам бўлмасачи? дейилганида, у: "Ундан одамлар ва юртлар тин олиб, хотиржам бўладиган ўлим яхши", деди.

Араблар туя гўшти ейишга одатланиб, ундан ўзларига рашк ва чайирликни сингдирдилар.

Туркий халқлар от гўшти еб, жайдарилик, тўпорилик ва бақувватликни ўзлаштирдилар.

Айрим халқлар чўчқага муккасидан кетдилар, ўзлари ҳам чўчқа каби даюс бўлиб қолдилар.

Яна айрим элатлар маймун гўшти ейишга одатланиб қолдилар. Натижада маишатсевар, кўнгилхушлик шайдосига айландилар.

 

Ибн Халдун

vendredi, 08 septembre 2023 00:00

Тавсия

"Ибн Умар розияллоҳу анҳуни ривоятларига кўра Расулуллоҳ айтдиларки:
- Ким дуоси қабул бўлишини ва дард-ғамларнинг кетишини хоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин".
"Сунани Термизий"дан.

Аҳволи танг, муҳтожликдан қийналаётган кимсага кўрсатилган ёрдам Аллоҳ наздида мақбул амаллардандир. Аллоҳ бундай хайрсевардан рози бўлади. Мукофот сифатида уни дард-ғамидан, муаммосидан халос қилади. Қилган дуоларини қайтармайди, қабул этади.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Янгиликлар

Top