muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Қатарнинг Вақф ва ислом ишлари вазирлиги ноябрь ойида мамлакатнинг “Aввал ул-Aваил” (Биринчилар биринчиси) деб номланган халқаро Қуръон мусобақасининг иккинчи босқичи ўтказилишини эълон қилди.

ИҚНA сайтининг “Aш-Шарқ” матбуотига таяниб хабар беришича, Қатар халқаро Қуръон мусобақасининг иккинчи босқичида 4 қитъанинг 26 давлатидан 80 нафар иштирокчи қатнашади.

2016 йилда биринчи босқичи ўтказилган ушбу танлов иштирокчилари бошқа мамлакатларда ўтказилган Қуръони карим бўйича халқаро мусобақалар ғолиблари эди.

Ушбу мусобақа 1 ноябрь куни бошланади ва 2023 йил 12 ноябрь куни якунланади.

Қатарнинг Вақфлар ва Ислом ишлари бўйича вазирлиги маълумотига кўра, “Шайх Жасим бин Муҳаммад бин Саний” номли Қуръони карим мусобақаси ўзининг биринчи босқичини қарийб ўттиз йил аввал, 1993 йилда ягона номзод йўналишида ўтказган. Кейин ушбу танлов ишлаб чиқилди ва ҳозирги пайтда у учта йўналишни ўз ичига олади.

Мазкур танловнинг йўналишларидан бири Қатарда истиқомат қилаётган янги мусулмон бўлганларга бағишланиб, араб тилида сўзлашмайдиган инсонлар эътиборини ўзига тортган ҳолда, уларга Қуръони карим, шариат тамойиллари ва исломий қадриятларни ўрганишга кўмак берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади

jeudi, 07 septembre 2023 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳридаги "Қорасақолота" жоме масжиди имом ноиби Муҳаммад Шокир домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан марҳума онахоннинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Муҳаммад Шокир домлага ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

jeudi, 07 septembre 2023 00:00

Хатарли хасталик

Инсонга етиши мумкин бўлган энг хатарли касаллик қайси? Сиз, саратон дейишингиз мумкин. Тўғри, Аллоҳ асрасин, у оғир дард ва мусибат. Инсон у хасталикдан вафот этиши мумкин ва агар мўмин бўлса, жаннатга эришади.

Агар унда саратон касали бўлса ёки юрак хасталиги бўлса ёки жигар циррози бўлса ёки буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг бари хатарлидир. Унинг соҳиби бўлса ушбу касалликлар оқибатида вафот қилса, агар у мўмин бўлса, жаннатга киради.

Лекин инсонни абадий бахтсизликка элтувчи хасталик бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлиш, Ундан узоқ бўлиш хасталигидир.

Аллоҳ таоло айтади: «Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма» (Аъроф сураси, 205- оят).

jeudi, 07 septembre 2023 00:00

Ота ва оила

Ота келгач, уйда байрам бўлса, шу ота қаҳрамондир. Уйидан чиқиб кетгач, у ерда байрам бўлса, у ёмон отадир.
Энди ўзингизга ўзингиз савол беринг-чи: "Уйда бўлганингизда фарзандларингиз севинишадими?" Шундай экан, аҳли оила ва фарзандлар билан алоқа муҳаббат ва меҳр устига мустаҳкам қурилган бўлиши лозим.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Янгиликлар

Top