www.muslimuz

www.muslimuz

Шу йилнинг 7 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида жойлашган “Халқ” жоме масжиди биноси қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсуддин Бауатдинов, туман ҳокими Жамбул Адилов ҳамда имом-хатиблар ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан қози Шамсуддин домла Баҳауаддинов масжид қавмини янги иншоот билан муборакбод этиб, юртимиздаги барча хайрли ишлар Ҳақ таолонинг марҳамати энг улуғ неъмати экани таъкидлаб, унинг қадрига етиш ҳар кимнинг бурчи эканини қайд этди.

Маросим давомида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва масжид қурилишига ҳомийлик қилганлар ва қурувчилар ҳаққига дуолар қилинди.

Маълумот учун, мажмуанинг таъмирлаш ишлари 2018 йилда бошланиб 2023 йил биринчи ярмида якунига етди. Айни пайтда умумий майдони 1 гектардан зиёд бўлган масжид ҳудудида хонақоҳ, таҳоратхона, омборхона, хизмат уйи ва катта боғ ўрин олган.

Хонақоҳ ва айвон 200 кишига мўлжалланган, аёллар намозхонаси эса 100 кишилик. Иккита 8 метрли минора, баландлиги 4 метр ва айланаси 6 метр бўлган гумбаз масжид маҳобатига кўрк бағишлаб турибди. Масжидда совуқ ва иссиқ кунлар учун барча шароитлар ҳозирланган.

Масжид ҳудуддаги 8 та, жумладан, "Тахтакўпир", "Айдин жол", "Караой", "Озбекстан" , "А.Адилов" , "Дауир", "Гарезсизлик" маҳаллаларига хизмат кўрсатади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган

Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи

 

Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар!

Ҳурматли Сенат аъзолари!

Ҳурматли Қонунчилик палатаси депутатлари!

Хорижий дипломатик корпус вакиллари!

Хонимлар ва жаноблар!

Мана шу тарихий ва ҳаяжонли дақиқаларда аввало менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман.

Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.

Азиз дўстлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан.

Бўлиб ўтган Президент сайлови янгиланган Конституциямиз асосида ўтказилгани унга чинакам халқчил руҳ ва мазмун бағишлади. Ушбу сайловда халқимиз ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин билдириб, Янги Ўзбекистон учун овоз берди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ва масъулиятли бу сиёсий жараён эл-юртимиз билан биргаликда танлаган ва амалга ошираётган миллий тараққиёт йўлимиз нақадар тўғри эканини яна бир марта тасдиқлади.

Сайловда 15 та халқаро ташкилотдан 466 нафар, 47 та хорижий давлатдан 331 нафар вакил халқаро кузатувчи сифатида қатнашди. Шу билан бирга, 1400 нафар маҳаллий ва хорижий журналистлар сайлов жараёнларини атрофлича ёритиб борди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг узоқ муддатли миссиялари бутун сайлов жараёнларини бевосита кузатиб борди.

Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилотидан ҳам кузатувчилар иштирок этди. Буларнинг барчаси ушбу сайлов жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотганини кўрсатади.

Маҳаллий ва хорижий кузатувчилар сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида, эркин ва демократик, соғлом рақобат ва сиёсий кураш муҳитида, очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтганини эътироф этдилар. Бу, ўз навбатида, барчамизни бирлаштириб, ўз куч ва имкониятимизга бўлган ишончимиз, халқимиз, Ватанимиз олдидаги масъулиятимизни янада ошириши табиий, албатта.

Ҳурматли тантанали маросим қатнашчилари!

Олижаноб ва бағрикенг халқимиз менга яна бир бор катта ишонч билдириб, буюк Ватанимиз тақдири учун бутун масъулиятни ўз зиммамга олиш имконини берганини шу ҳаяжонли лаҳзаларда янада чуқур англаб, қалбим чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларига тўлмоқда.

Шу билан бирга, бугун елкамга қандай улуғвор масъулият олаётганимни, Ватанимиз мустақиллиги, 36 миллиондан зиёд азиз халқимнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун шахсан жавобгар эканимни юрак-юрагимдан ҳис этиб турибман.

Мана шундай юксак ишонч учун, ҳурмат ва эътибор учун кўпмиллатли, мард ва донишманд халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан таъзим қиламан.

Номзодимни илгари сурган ва сайлов кампанияси давомида асосий таянчим бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, биз билан ҳамфикр бўлиб, номзодимни қўллаб-қувватлаган “Миллий тикланиш” демократик партияси вакилларига, барча тарафдорларим ҳамда ишончли вакилларимга чин қалбимдан ташаккур айтаман.

Сайловда муносиб иштирок этган “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод – Робахон Маҳмудовага, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – Улуғбек Иноятовга, Ўзбекистон Экологик партиясидан – Абдушукур Ҳамзаевга алоҳида миннатдорлик билдириб, уларнинг келгуси ишларига ютуқ ва омадлар тилайман.

Албатта, биз турли сиёсий партияларга мансуб бўлишимиз, турли ғоя ва қарашлар тарафдори бўлишимиз мумкин. Демократия дегани ҳам аслида шу. Аммо моҳият эътибори билан қараганда, барчамизнинг, бутун Ўзбекистон халқининг мақсади бир. Бизнинг барчамизни Ватан, эл-юрт манфаати бирлаштиради.

Шу сабабли биз сайловда қатнашган партияларимиз дастурларидаги энг муҳим фикрлар ва амалий таклифларни келгуси фаолиятимизда албатта эътиборга оламиз. Барчамиз Янги Ўзбекистон деган ягона ва улуғ мақсад атрофида янада жипслашиб, халқимизнинг орзу-армони бўлган мана шу эзгу ғояни амалга ошириш йўлида ҳамкорлик қиламиз.

Муҳтарам ватандошлар!

Бугун, ушбу тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчиларига, барча туман ва шаҳарларимиз, қишлоқ ва овулларимиз аҳолисига, юртимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган маҳалла фаолларига, фуқаролик институти вакилларига, ҳаётимизнинг нуру зиёси бўлган азиз фахрийларимизга, жамиятимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган қадрли опа-сингилларимизга, келажагимиз эгалари – навқирон ёш авлодимизга, суюкли ўғил-қизларимга, чет элларда таълим олиб, меҳнат қилаётган, Ватан меҳри билан яшаётган барча ватандошларимизга чин юракдан ташаккур билдираман.

Айни вақтда ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларга, тадбиркор ва фермерларга, бунёдкор қурувчиларимизга, фидойи устоз ва мураббийларга, илм-фан, ижод ва санъат аҳлига, муҳтарам уламоларимизга, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган тиббиёт ходимларига, дунёдаги энг улуғ ва шарафли вазифани адо этаётган жасур ҳарбийларимизга, барча Ватан ҳимоячиларига, жаҳон майдонларида юртимиз байроғини баланд кўтараётган матонатли спортчиларимизга алоҳида раҳмат айтаман.

Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда хорижий мамлакатлардаги элчиларимизга, дипломатик ваколатхоналаримиз ходимларига, сайлов жараёнларида қатнашган маҳаллий ва хорижий кузатувчиларга, оммавий ахборот воситалари вакилларига, журналист ва блогерларга самимий миннатдорчилик изҳор этаман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишим муносабати билан самимий табрикларини йўллаган мамлакатимизнинг барча фуқароларига, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига, сиёсат ва жамоат арбобларига чуқур эҳтиромимни билдираман.

Қадрли ватандошлар!

Халқимизнинг бизга билдирган юксак ишончи барчамиздан – депутат ва сенаторлар, вазир ва ҳокимлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарларидан, ҳар бир юртдошимиздан белимизни янада маҳкам боғлаб, аввалгидан икки-уч карра кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлашни талаб этади.

Шу маънода, олдимизда турган давр Ўзбекистон учун сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда туб бурилиш ва улкан ўзгаришлар даври бўлади. Кечаги натижа, кечаги қараш ва мезонлар энди тарих. Улар энди бизни қониқтирмайди.

Янги давр учун янги ғоя ва ташаббуслар керак, янги натижалар керак. Шундагина у том маънода янги давр бўлади.

Ўзингиз кўриб турибсиз, бугун дунё қандай шиддат билан, кескин ўзгариб бормоқда. Жаҳон миқёсида бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда. Айни вақтда олдиндан таҳлил қилиб бўлмайдиган жараёнлардан иборат ўта мураккаб янги бир давр бошланмоқда.

Ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган қуролли можаролар глобал тинчлик ва осойишталикка жиддий путур етказмоқда. Бундай низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат савдо ва инвестиция оқимларини, товар ва хизматлар айланишини издан чиқариб, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги бўйича янги муаммолар келтириб чиқармоқда.

Дунё миқёсида иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани ҳам барқарор ривожланишга кучли салбий таъсир кўрсатмоқда.

Биз мана шундай оғир ва таҳликали вазиятда халқимиз манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни – самарали ички ва ташқи сиёсат йўлини аниқ белгилаб олишимиз ва уни қатъий амалга оширишимиз лозим.

Ислоҳотларимизнинг таъсирчанлиги ва бардавомлигини таъминлаш учун йўлимизда учраши мумкин бўлган барча хавф-хатар, тўсиқ ва ғовларни ҳисобга олишимиз ва улардан талафотсиз ўтиш чораларини кўришимиз зарур.

Барчамиз биргаликда келажакка ишонч билан интилиб, бутун диққат-эътиборимизни олдимизда турган вазифаларни ҳал этишга қаратишимиз, халқимиз кутаётган, даврнинг ўзи талаб этаётган янги ғоя ва ташаббусларни илгари суришимиз лозим.

Биз ўтмишдан, кечаги тарихимиздан, йўл қўйган хато ва камчиликларимиздан зарур хулосалар чиқариб, Ўзбекистонимизнинг дунёдаги ўрни ва нуфузини янада юксалтиришимиз, Ватанимиз шуҳрати ва шон-шарафини ҳамма жабҳаларда муносиб ва мардона ҳимоя қилишимиз керак.

Нега деганда, бугунги кескин рақобат оламида кечаги мезон ва ёндашувлар билан ривожланиб бўлмайди. Бугунги замон – бу кечаги замон эмас.

Шу боис, ҳар бир имкониятдан оқилона фойдаланиб, ҳар қандай муаммони ақл билан, илм билан ҳал қилишимиз, турли синовларни халқимиз билан бамаслаҳат, оғир-вазмин бўлиб енгиб ўтишимиз керак.

Парламентимиз, ҳукуматимиз, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ўзларининг келгуси фаолиятларини мана шу омилларнинг барчасини инобатга олган ҳолда ташкил этишлари зарур.

Энди барча соҳа ва тармоқларда тизим ўзгаради, вазият ўзгаради, самарадорлик ўзгаради.

Биз сайловнинг эртаси куниёқ белгилаб олинган улкан мақсадларни амалга ошириш бўйича қатъий ҳаракатларни бошладик. Чунки вақт, ҳаёт бизни кутиб турмайди. Даврнинг ўзи барчамизни тезкор бўлишга, керак бўлса, вақтдан ўзиб ишлашга ундамоқда.

Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади. Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади. Чунки халқимиз бизга ишониб топширган катта-катта режа ва дастурларни ўзимиз бажармасак, айтинг, четдан ким келиб бажариб беради?

Келгуси етти йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган стратегик мақсадларга эришиш учун бизда барча куч ва имкониятлар бор.

Қудратли халқимизга таяниб, ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни ишга солиб, ислоҳотларимиз суръати ва самарасини янада оширамиз, ҳеч қачон сусайтирмаймиз. Қанчалик қийин ва машаққатли бўлмасин, танлаган йўлимиздан ортга қайтмаймиз.

“Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори” деган шиор бугундан бошлаб ҳаётимиз қоидасига, ҳар қайси раҳбарнинг, барча халқ ноиблари, вазир ва ҳокимларнинг кундалик фаолият дастурига айланиши шарт.

Ҳурматли депутат ва сенаторлар!

Янгиланган Конституциямизда муҳрланган устувор мақсад ва вазифаларни амалга ошириш келгуси фаолиятимизнинг асосий маъно-мазмунини ташкил этади.

Сайловчилар билан бўлган барча учрашувларда мен ҳаётимизни яхшилаш, уни ҳар томонлама эркинлаштириш ҳақида одамларимизнинг жуда кўплаб фикр-мулоҳазалари, таклиф ва талаблари билан яқиндан танишдим. Уларнинг асосий қисми биз ишлаб чиқаётган тараққиёт дастуридан албатта ўрин олади.

Шу мақсадда мавжуд ҳуқуқий-меъёрий базани янгилаш бўйича олдимизда кенг кўламли ишлар турганини сизлар албатта яхши тасаввур қиласиз. Яъни, қандай янги қонунларни қабул қилиш, қайси қонун ҳужжатларини ўзгартириш кераклигини сизлар ҳаммадан кўра яхши биласиз. Чунки сизлар эл-юртимиз ишонч билдирган, қонуний ваколат берган халқ вакилларисиз.

Қонунчилик ва ижро ҳокимиятини такомиллаштириш, ихчам ва самарали бошқарув тизимини ташкил этишда биз сизларга, сизларнинг бой тажрибангиз, билим ва салоҳиятингизга, фидойилик фазилатларингизга таянамиз.

Конституциямизда муҳрлаб қўйилганидек, жонажон Ўзбекистонимизни миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаромиз тинч ва эркин, бахтли ва фаровон яшайдиган ижтимоий давлатга айлантирамиз. Жумладан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, янги уй-жойлар қуриш, аҳолини ичимлик суви, энергия билан ишончли таъминлаш, ижтимоий инфратузилмалар ишини яхшилаш бўйича белгилаб олган вазифаларни албатта бажарамиз.

Биз учун Ватан рамзи бўлган маҳалла тизимини барча ислоҳотларимизда марказий ва ҳал қилувчи бўғинга айлантирамиз.

Тадбиркорлик учун янада қулай имкониятлар яратиб, янги-янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг бандлигини ошириш эътиборимиз марказида бўлади.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган ишларни янги босқичга олиб чиқамиз.

Ҳеч шубҳасиз, биз бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт билан бирга аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятга таянамиз.

Сайловолди учрашувларида миллий ўзлигимиз ва эзгу қадриятларимизни асраб-авайлаш, маданият, маънавият ва маърифат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш бўйича белгилаб олган вазифаларни сизлар билан, кенг жамоатчилик билан биргаликда амалга оширамиз.

Ўзбекистонда барча сиёсий ҳуқуқлар қаторида виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлари сўзсиз таъминланади.

Биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз.

Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси ўлкаси ёки минтақасида бўлмасин, қонунларимиз ҳимоясида бўлади. Чет элдаги ватандошларимиз билан алоқаларни янада мустаҳкамлаймиз.

Қадрли ватандошлар!

Сайловолди учрашувларида ҳар бир ҳудуддаги энг долзарб масала билан боғлиқ устувор йўналишларни муҳокама қилиб олганимиз албатта бежиз эмас.

Мақсад – марказий вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ва жамоатчиликни ана шу муаммолар ичига чуқурроқ олиб кириш, ҳар бир ҳудуд бўйича ечимларни аниқ-аниқ кўрсатиб бериш эди.

Энди ҳукумат ҳам, вазирлик ва идоралар ҳам, маҳаллий ҳокимликлар ҳам ана шу йўналишлар бўйича ишлайди. Мақсад – аниқ, вазифа – аниқ, амалга ошириладиган лойиҳалар – аниқ, зарур маблағлар ҳам аниқ-равшан белгилаб берилган.

Одамлар энди биздан янги амалий ишларни кутяпти. Миллионлаб инсонлар – ота-оналаримиз, опа-сингилларимиз, ўғил-қизларимиз бугун бизга умид ва ишонч билан кўз тикиб турибди. Ана шундай умид ва ишончни оқлаш, эришган ютуқларимизни янги натижалар билан мустаҳкамлаш бизнинг нафақат вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланиши шарт.

Барча бўғиндаги раҳбарларга чиройли, баландпарвоз гапига қараб эмас, фаолиятининг аниқ натижасига қараб баҳо берамиз.

Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган ҳар қандай раҳбар билан – у вазир ёки ҳоким бўладими, бошқа масъул вазифадаги амалдор бўладими – салбий ҳаракатлари билан давлат обрўсига путур етказаётган бундай кишилар билан узил-кесил хайрлашамиз. Уларнинг ўрнига билимли, Ватан ва халқ ташвиши билан яшайдиган ёш-ёш йигит-қизларни қўямиз.

Мана, сафимизга юртимиздаги, чет элдаги нуфузли олийгоҳларда ўқиган, йирик компанияларда ишлаган қанча-қанча салоҳиятли ёшлар кириб келмоқда. Мен уларнинг тимсолида аввало эртанги кунимизнинг янги раҳбарларини, ҳудуд, тармоқ ва соҳаларнинг моҳир бошқарувчиларини кўраман.

Иқтисодиёт соҳасида ҳам туб бурилишларни амалга оширамиз. “Яшил иқтисодиёт”, “яшил энергия” тамойилларини янада кенг жорий этамиз. Иқтисодиётимизга киритилаётган инвестициялар ҳажмини бир неча баробар оширамиз.

Биз 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини 160 миллиард долларга етказишдек жуда катта марра олдик. Бунга эришиш албатта осон бўлмайди. Лекин бу йўлда аниқ ҳисоб-китобларимиз, реал имкониятларимиз бор. Табиий бойликларимиз, меҳнат ресурсларимиз, интеллектуал ва маънавий салоҳиятимиз, иш тажрибамиз етарли.

Мен Ўзбекистон ёшларига яна бир бор мурожаат қилмоқчиман: азиз ўғил-қизларим, бугун тарихнинг ўзи, замоннинг ўзи сизларнинг олдингизда беқиёс имкониятлар очмоқда.

Эл-юрт корига аввало ким ярайди?

Албатта, сизлар!

Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессансни ким барпо этади?

Албатта, сизлар!

Юртимиз, халқимизни келажакда ким рози қилади?

Албатта, сизлар!

Халқимиз, Ватанимиз сизларга ишонади.

Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз.

Ёшлик – ғанимат, вақт – ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг! Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг!

Изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг!

Бахт ва омад доимо сизларга ёр бўлсин!

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Экология ва атроф-муҳитни асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш бундан буён ҳам биз учун долзарб вазифа бўлиб қолади.

Биз, ҳеч шубҳасиз, экологик мувозанат, мусаффо ҳаво, тоза сув, безавол табиат тарафдоримиз. Бу масала биз учун бошқаларга қараганда ниҳоятда долзарб ва муҳимдир. Нега деганда, биз дунёдаги энг катта экологик офат – Орол фожиасини бевосита ўз бошидан кечираётган халқмиз. Шунинг учун ҳозирги вақтда республикамизда бебаҳо экологик тизимни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли дастурлар, жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Биз келгусида бу ишларни янада жадал давом эттирамиз.

Янги қуриладиган саноат корхоналари лойиҳаларида бу масала бўйича қаттиқ назорат ўрнатилади. Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилаш учун ҳам барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз.

Айни пайтда биз фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслигимиз керак. Биз атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда, ишлаб чиқариш индустрияси кучли даражада ривожланган давлатга айланишимиз зарур.

Мамлакатимизда бугун мавжуд бўлган саноат салоҳияти, очиқ айтиш керак, дунёдаги кўпгина давлатларда йўқ. Биз мана шундай ноёб салоҳиятимизни янада ривожлантириш, юртимизни қудратли индустрия маконига, юқори технологиялар, инновациялар, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий мамлакатга айлантириш бўйича катта-катта дастурлар қабул қилганмиз ва уларни албатта амалга оширамиз.

Биз нафақат моҳир пахтакор ва боғбонлар ўлкаси, балки IT бўйича юқори малакали мутахассислар, инженер ва энергетиклар, кончи ва металлурглар, физик ва кимёгарлар мамлакати бўлишимиз керак.

Қадрли ватандошлар!

Ўзбекистонимизнинг ер ости ва ер усти бойликлари кўп. Лекин бизнинг энг катта кучимиз, бебаҳо бойлигимиз бу – ягона, аҳил оила бўлиб яшаётган кўпмиллатли халқимиздир.

Бўлиб ўтган сайловлар бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади.

Барчамиз миллатимиз, тилимиз ва динимиздан қатъи назар, дунёмиз, эл-юртимиз тинч бўлсин, Ўзбекистонимиз обод ва фаровон бўлсин, фарзанд ва невараларимиз соғлом бўлиб, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаб, ҳаётда ўз ўрни ва бахтини топсин, деган эзгу ният билан яшаймиз.

Биз мамлакатимиздаги 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларига ўз тили, маданияти, урф-одат ва қадриятларини ривожлантиришлари учун зарур шароит яратиб беришни изчил давом эттирамиз.

Ишончим комил, азалдан дўстлик ва ҳамжиҳатлик маскани сифатида шуҳрат қозониб келган Ўзбекистон замини бундан буён ҳам чинакам инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри бўлиб қолади.

Муҳтарам дўстлар!

Ҳозирги таҳликали замонда юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор вазифамиздир. Шу мақсадда биз миллий армиямиз қудратини, аскар ва офицерларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътиборни янада оширамиз.

Ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун қўшимча чора-тадбирларни кўрамиз.

Биз чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги ҳаракатларимизни изчил давом эттирамиз.

Аввало, минтақамиз мамлакатлари билан яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кучайтириш асосий мақсадимиз бўлади.

Дунёнинг узоқ-яқин давлатлари билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз.

Яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаётни тиклаш учун афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз. Ушбу мамлакат билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдормиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотлар ҳамда молиявий институтлар билан кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарамиз.

Азиз ва қадрли юртдошларим!

Биз сизлар билан, бутун халқимиз билан биргаликда тарихан қисқа даврда, бошимизга тушган қийинчилик ва машаққатлар, пандемия ва глобал инқироз оқибатларига қарамасдан, улкан тараққиёт йўлини босиб ўтдик.

Шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари тубдан ўзгармоқда. Халқимиз биз орзу қилган ўзгаришларнинг дастлабки меваларидан баҳраманд бўлмоқда.

Донишмандлар айтганларидек, олға юришни ўйлаган инсон учун қўрқув, иккиланиш, шубҳа ва гумон – энг катта душмандир.

Биз дадил олдинга интилиб, қўрқув ва ҳадикдан халос бўлдик. Дунё бизга очилди ва биз дунёга очилдик. Жаҳонда қанча-қанча дўст ва ҳамкорлар орттирдик. Юксак иродамиз, қатъий саъй-ҳаракатларимиз билан яна бунёдкор халқ, бунёдкор миллат бўлиб майдонга чиқдик.

Мен сайловолди учрашувларида халқимиз вакиллари билан чин дилдан мулоқот қилиб, бу ҳақиқатга тўла ишонч ҳосил қилдим. Одамларимиз катта мақсадларга интилишдан, ташаббус кўрсатишдан, янгилик яратишдан қўрқмаяпти. Аксинча, бундан завқ ва илҳом олиб, янада фаол ишлаяпти.

Халқимизнинг онги, дунёқараши ўзгаргани, унинг қалбида ўзига, эртанги кунга ишонч пайдо бўлгани – бу бизнинг энг катта ютуғимиз.

Ўзини ўзгартира олган халқ, ҳеч шубҳасиз, ҳаётни ҳам, ижтимоий муҳитни ҳам ўзгартира олади, ўз мурод-мақсадларига албатта етади. Мана шундай улуғ эътиқод билан яшаётган халққа раҳбар бўлиб, уни ёруғ манзиллар сари бошлаш мен учун улкан бахт, улкан шарафдир.

Ҳаётимнинг маъно-мазмунига айланган буюк мақсад – Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлида сизлар билан, бутун халқимиз билан бирга тинимсиз ишлашга, бор куч-ғайратим, билим ва салоҳиятимни сафарбар этишга тайёрман.

Мен билан бир сафда сизлардек азиз қадрдонларим, дуогўй отахон ва онахонларимиз, азамат ака-укаларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, азму шижоатли ёшларимиз борлиги менга битмас-туганмас куч-ғайрат, руҳ ва илҳом беради.

Ишончим комил, барчамиз биргаликда Янги Ўзбекистонни – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатни албатта қурамиз!

Барчамизни мана шундай улуғ мақсадлар йўлида бирлаштирган халқимиз, Ватанимиз доимо омон бўлсин!

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Яшасин Ўзбекистон!

Яшасин Ўзбекистон халқи!

П'ятниця, 14 июль 2023 00:00

ФИТНАЛАР ОҚИБАТИ

Имом Бутий ҳикматлари

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Араб тилида мутолаа қилишга салоҳияти бор бўлган шахсларни muslim.uz сайтининг арабча саҳифасини кузатиш орқали юртимиз ва Ислом оламидаги энг сўнгги янгиликлардан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

يتم الانتهاء من عمليات القبول في مدرسة علوم الحديث

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36363-2023-07-12-04-27-27

 

مفتي الشيخ نور الدين خالقنظر ادلى صونه للمرشح المناسب في مركز الاقتراع

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36362-2023-07-11-18-40-37

 

إثناء طريق التنمية لأوزبكستان الجديدة

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36338-2023-07-10-11-32-26

 

استمتاع مليوني الحج بالخدمات عالية المستوى

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36337-2023-07-10-11-31-14

 

عادت حجاج محافظة طشقند إلى أرض الوطن

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36336-2023-07-10-11-30-19

 

الرحلة الخارجية لرجال الدين لدينا مفيدة لمواطنينا

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36321-2023-07-06-12-48-50

 

لقد وصل حجاجنا إلى الوطن الأم

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36316-2023-07-05-12-42-27

 

رئيس جمهورية أوزبكستان يشارك في قمة منظمة شنغهاي للتعاون

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36314-2023-07-05-12-32-24

 

تم تكريم الشيخ محمد صادق محمد يوسف والشيخ ضياءالدين خان إبن ايشان بابا خان على أعلى مستوى

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36311-2023-07-05-05-05-13

 

إن انضمام مفتي أوزبكستان الشيخ نور الدين خالق نظر إلى منظمة دولية مرموقة يعد اعترافًا كبيرًا للإصلاحات الجارية في المجال الديني والتعليمي في اوزبكستان.

http://old.muslim.uz/index.php/ar/2018/item/36305-2023-07-03-14-08-37

 

 

На днях председатель Управления мусульман Узбекистана, муфтий Узбекистана стал членом Международного союза мусульманских ученых в Катаре. Как передает УзА, об этом сообщил 22 июня кандидат в Президенты Республики Узбекистан от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с избирателями Сурхандарьинской области.
По его словам, правильно будет сказать, что международное признание реформ, проведенных нами в религиозно-образовательной сфере, является еще одной высокой оценкой вклада нашего народа в развитие исламской религии.
– Что вы скажете, если мы каждые два года будем проводить Международную исламскую научно-практическую конференцию с участием авторитетных ученых исламского мира, – отметил кандидат.
Международный союз мусульманских ученых был образован в 2004 году 50 улемами. Штаб-квартира организации находится в Дохе, столице Катара. Целью организации является разработка предложений по повышению роли и положения улемов в обществе, решению проблем, стоящих перед общиной.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Сторінка 8 з 674
Top