muslim.uz

muslim.uz

Середа, 28 декабрь 2016 00:00

Сийрат дарси

Россия Федерацияси Саратов вилоятининг Елюзань қишлоғидаги “Шайх Сайид” мадрасасида Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг таваллуд топган муборак ой мавлуд ойи муносабати билан сийрат дарси ўтказилди. 

Ушбу дарс мадраса раҳбари ўринбосари Ҳазрат Ҳабибулин бошчилигида бўлиб ўтди. Ҳазрат Ҳабибулин ўқувчиларга Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг фазилатлари, ахлоқлари, ота-она ҳурматига оид ҳадислари ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг, ўқувчилар учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳаётларига бағишланган фильм намойиши бўлиб ўтди. Дарс якунида ўқувчиларга Қуръони карим тақдим этилди.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Середа, 28 декабрь 2016 00:00

Тарихдаги илк масжид

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳижрий 1 йил, 8 рабиъул аввал, душанба куни Ясриб (Мадина) вилоятининг илк қишлоғи Қубога ташриф буюрганлар. Шунда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бошчиликларида ушбу қишлоқда Қубо номини олган Ислом тарихидаги илк масжид қурилди.

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Яқинда ижтимоий тармоқларда, Макка шаҳридаги унча катта бўлмаган, ўз бағрига атиги бир неча кишини сиғдира оладиган, шаҳардаги энг ажойиб ва ноодатий намоз ўқиладиган жойнинг расми кенг тарқалди.

“Al-Arabiya” нашрининг хабар беришича, ушбу намозгоҳ “Мусолла” деб аталиб, у “Аброжул байт” мажмуаси таркибидаги “Mecca’s Royal Clock Towerhotel” меҳмонхонасининг энг юқори қисмида жойлашган ярим ойнинг ичида жойлашган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган расмда, каъбадан 500 метр баландликда жойлашган ушбу намозгоҳда, бир неча кишилар намоз ўқиётгани акс этган.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади

 

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда истиқлол йиллари мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танлови ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу анъанага мувофиқ тарзда бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ушбу танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлади. Маърузачилар томонидан ушбу танловнинг кўлами янада кенгайиб, иштирокчилар сонининг ортгани, шунга монанд ижодий ишларнинг сифати ва савияси ҳам ошгани қайд этилди.

Телевидение, радио, матбуот ва Интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда ушбу йўналишда алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар қуйидаги йўналишлар бўйича махсус диплом ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан мукофотландилар: 

Матбуот йўналиши бўйича:

1-ўрин Иброҳим Усмонов (Тошкент ислом университети проректори);

2-ўрин Олимхон Юсупов (Имом Бухорий халқаро маркази ходими);

3-ўрин Даврон Нурмуҳаммад («Мовароуннаҳр» нашриёти ходими).

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Умиджон Ходжаев (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими);

Миясар Кабулова («Истиқлол ва қонун» газетаси бўлим бош муҳаррири);

Азамат Усмонов (Қашқадарё вилояти «Фазли» масжиди имом-хатиби).

 

Телевидение йўналиши бўйича:

1-ўрин Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти;

2-ўрин Шарифа Ғаниева («Зиё» студияси муҳаррири);

3-ўрин  Насим Муинов («Оилавий» телеканали режиссёри).

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Жасур Раупов (Тошкент шаҳар «Носирхон» масжиди имом-хатиби);

Одил Анваров (Оққўрғон тумани бош имом-хатиби);

Мадраҳим Турдиев (Бухоро вилояти «Истиқлол» телевидениеси журналисти).

 

Интернет йўналиши бўйича:

1-ўрин Одилхон Исмоилов (Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби, muxlis.uz Интернет манзили муҳаррири);

2-ўрин Зоиржон Содиқов (ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллигининг vakillik.uz, minor.uz Интернет манзиллари юритувчиси);

3-ўрин Ғиёсиддин Баратов («Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси).

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Миродил Миржалилов (Қибрай тумани «Дўрмон» масжиди имом-хатиби);

Муҳаммади Караев («Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудири муовини);

Ёқубжон Бухорбоев (Бекобод тумани «Чаноқ» масжиди имом-хатиби).

 

Радио йўналиши бўйича:

1-ўрин Илҳом Марупов («Мовароуннаҳр» нашриёти муҳаррири);

2-ўрин Аброр Акбаров («Ўзбекистон» телерадиоканали муҳаррири);

3-ўрин Шоҳрух Ҳожибоев («Зиё» студияси видеомуҳандиси).

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Шоҳиста Толипова («Рухсор» телерадиоканали муҳаррири);

Исомиддин Аҳроров (Тошкент шаҳар «Оқилон» масжиди имом-хатиби).

 

Йилнинг энг фаол тарғиботчиси:

1-ўрин Жалолиддин Ҳамроқулов (Тошкент шаҳри «Новза» масжиди имом-хатиби);

2-ўрин Беҳзод Соипов (Дин ишлари бўйича қўмита ходими);

3-ўрин Шовосил Зиёдов (Имом Бухорий халқаро маркази директори).

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Уйғун Ғофуров (Тошкент Ислом институти ректори);

Комилжон Бурҳонов (ЎМИ бўлим мудири);

Комилжон Шермуҳамедов (Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази илмий котиби).

 

 Диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодий иш учун бош мукофот Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ҳидоят сари» кўрсатуви таҳририятига насиб этди.

 Ғолиблар танлов ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини изҳор этиб, ушбу юксак баҳо уларни диний-маърифий соҳадаги ижодий ишларини янада фаоллаштиришга ундашини таъкидладилар. Тадбир доирасида нашриётлар томонидан чоп этилган адабиётлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати

Шу йилнинг 22 декабр куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти маънавият ва маърифат залида Искандар Халиловнинг “Жаннат оналар оёғи остида”, Жалолиддин Холмўминовнинг “Оилада сиз масъулсиз” ва Ойбек Ҳошимовнинг ҳаммуаллифликдаги “Исломда оила: муаммо ва ечимлар” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда билим юрти мудири З.Мирсодиқов бошчилигида барча мударрислар, муаллифлар ва талабалар иштирок этишди.

Билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир муовини А. Ғаниев мазкур китобларнинг муаллифларини табриклаган ҳолда тадбирни очиб бериш учун сўзни билим юрти мудири З.Мирсодиқовга берди. З.Мирсодиқов мазкур китоблар “Соғлом она ва бола йили” якуни учун тақдим қилинган энг ажойиб совға эканини айтиб ўтди.

Шунингдек, ҳозирги кунда жамиятимизда ажрашишлар сонини камайтириш муҳим вазифа бўлиб тургани ва бу муаммони ҳал қилишда оила борасида ёзилаётган барча китоблар ҳар доим долзарб мавзу бўлиб қолаётгани таъкидланди. Мударрисларимиз ушбу мавзуга эътибор қаратишлари эса билим юртимизнинг жамиятимиз тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишда матонат билан хизмат қилаётганлари эътироф қилинди. Муаллифлар ижодига омад ва баракалар тилаб қолинди.

 О. Ҳошимов,

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти АРМ бошлиғи

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top