muslim.uz

muslim.uz

Субота, 13 Январь 2024 00:00

“Жумадан жумагача” (12.01.2024)

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Субота, 13 Январь 2024 00:00

Ҳақ йўлдан адашманг!

Олимжон аканинг ўғли моҳир уста эди. Каттароқ ҳовли ва янги машина олиш илинжида, мўмайроқ даромад топсин, деб фарзандини хорижга ишлашга жўнатди. Уни ўзга юртда ўртоқлари кутиб олди. Иши ҳам юришди, тузуккина пул юбора бошлади. Қисқа вақт ичида намоз ўқишни бошлаб, кимлардандир сабоқ ҳам олди.
Олимжон ака ўғлининг намоз ўқиётганидан ва кўп пул жўнатаётганидан мамнун эди.
Олти ойдан кейин ўғли устозлари ва яна бир нечта тенгдоши билан Туркияга бориб ишлашини, у жойда бундан-да кўп пул топишини айтиб, отасидан рухсат олди. Ота бундан севинди. Аммо унинг бу хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Бир куни имомнинг жума мавъизасида сўзлаган огоҳликка чорловчи нутқи Олимжон акани довдиратиб қўйди. Ўғли шубҳали кимсаларнинг қарамоғида эканини бутун вужуди билан ҳис қилди. Негаки, бундай кишилар Туркия баҳонасида Сурияга олиб кетилиши бор гап-да.
Олимжон ака – ҳеч кимга лом-мим демасдан тегишли идорага бориб, бу ҳақда хабардор қилди. Яхши ҳамки, давлатимизнинг саъй-ҳаракати билан алданган болалар ватанга қайтариб келинди. Олимжон аканинг фарзанди ҳеч нарсадан хабари йўқлигини билдириб, узр сўради ва яна аввалги ишини давом эттирди.
Азизлар, қанчадан-қанча фарзандлар хорижда пул топаман, деб алданиб, бошқа оқимларга ўтиб, ҳатто қўлига қурол олиб, жиҳодчилар гуруҳига қўшилиб, алал-оқибат жанозасиз ҳам кўмилиб кетди.
Матбуот орқали юртдошларимизнинг ҳақ йўлдан адашмасликка даъват қилинаётгани яхши самара беряпти. Шунингдек, имом-домлаларимизнинг маҳаллаларда, тўй ва маросимлардаги диний-маърифий суҳбатлари халқимизни огоҳликка ундамоқда.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса,
бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси, 97-оят).
Ҳақиқатан, тинчликнинг қадрига етиб, ҳақ йўлдан адашмай юришдек бахтли ҳаёт ҳеч қачон юртимизни тарк этмасин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Ҳақиқий мусулмон бошқа мусулмонларга тили билан ҳам, қўли билан ҳам
озор етказмаган кишидир” (Муттафақун алайҳ).
Озор бериш мусулмон кишининг иши эмас. Ҳақиқий мусулмон бўлиш учун ҳаракат қилинг ва ҳақ йўлдан адашманг!

Нозбуви ТЕМИРОВА,
Самарқанд вилояти бош имом-хатибининг

хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

"Мўминалар", 6-сон, 2023 йил

Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Мурғак фарзандингизни бағрингизда ўсиши ва камол топишига ҳамда келажакда қандай инсон бўлишига бефарқ бўлманг!

Бугунги кунда республикада 15 та диний таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда.

26 та “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларида бугунга қадар 30 минг нафардан зиёд фуқаролар бошланғич диний билимларни ўрганишди.

Батафсил видеороликда

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

П'ятниця, 12 Январь 2024 00:00

Аллоҳ таоло осмон устидами?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Top