muslim.uz

muslim.uz

Миср Араб Республикаси Вақфлар ва Ислом ишлари вазири Доктор Муҳаммад Мухтор Жума Миср Араб Республикасида 2020 йилнинг февраль ойида ўтказиладиган 27-халқаро Қуръони карим мусобақасининг машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад раҳимаҳуллоҳ номи билан аталишини маълум қилди.

Доктор Муҳаммад матбуотга берган интервьюсида Мисрда ўтказиладиган 27-халқаро Қуръони карим мусобақасига Шайх Абдулбосит Абдуссомад номининг берилиши, бу машҳур Қуръон ҳофизини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси бўлишини таъкидлади.

Халқаро алоқалар бўлими.

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқдаги саҳифадан олиб таржима қилинган.

Биз жанозасини кутаётган кишилармиз. Яъни бир кун келиб биз ҳам вафот этамиз, бизнинг ҳам жанозамиз ўқилади. Шундай бўлгач, Тўғри Йўлда собит турайлик! Эй Аллоҳ, бизни гўзал хотима билан ризқлантиргин!

“Ховатир роқия журнали”

*****

Гуноҳ қилиш учун эшикни ичидан беркитганимизда, Аллоҳ таоло бизга ўша эшикнинг тирқишидан ҳавони киритиб туради. Шундай Меҳрибон Зотга исён қилишдан тийилайлик!

“Ховатир роқия журнали”

*****

“Намоз ўқиб туриб вафот этди”, “Сажда қилган ҳолида вафот этди”, “Рўзадор ҳолда вафот этди” деган гапларни кўп эшитамиз. Сен ўша инсонлар умр бўйи намоз ўқимай, сажда қилмай, рўза тутмай юрган деб ўйлайсанми?! Унутма, ким ниманинг устида яшаса, ўшанинг устида вафот этади.

“Ховатир роқия журнали”

*****

Агар дунё торайиб, яшашинг қийинлашиб бораётган бўлса, уни истиғфор билан кенгайтир.

“Ховатир роқия журнали”

*****

Шундай шахслар бўладики, уларни ҳаётингдан ўчириб ташлашинг керак. Чунки улар ҳаётингдан жой олишга ҳақли эмаслар.

“Ховатир роқия журнали”

*****

Интернетда соатлаб ўтирасан. Бошингни кўтариб, атрофингга бир қарагин. Ахир ота-онанг сен билан суҳбатлашишга муштоқ бўлиб ўтиришибди.

“Ховатир роқия журнали”

 

 Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

П'ятниця, 01 ноябрь 2019 00:00

“Кавсар” cурасидаги ажойиботлар

 Ушбу сура Қуръони каримдаги энг қисқа суралардан. Ундаги сўзлар сони 10 та. Биринчи ояти 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги иккинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Учинчи ояти ҳам 10 та ҳарфдан иборат.

 Сурада энг кўп такрорланган ҳарф “алиф” ҳарфидир. У 10 марта такрорланган. Сурада фақат бир марта келган ҳарфлар сони ҳам 10 та. Сурадаги барча оят “ро” ҳарфи билан тугаган. “Ро”нинг тартиб рақами 10. “Ро” билан тугайдиган Қуръони каримдаги суралар сони 10 та. Ўнинчиси “Кавсар” сурасидир.

Сурадаги 10 рақамининг сири нимада?

Ундаги 10 рақами зулҳижжа ойининг ўнинчи кунига ишорадир. Сурадаги:

Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг”! ояти қурбонлик куни бўлган 10- кунга ишорадир.

Аллоҳ сизни ва бизни жаннатдаги “Кавсар” булоғидан суғорсин ва ундан сўнг умуман чанқамаслигимизни насиб этсин!

 

Халқаро алоқалар бўлими

Iqna.ir сайтининг маълумотига кўра, шу йилнинг  2-9 ноябрь кунлари Бирлашган Амирликларининг Дубай шаҳрида аёл-қизлар ўртасида “Шайха Фотима бинти Муборак”  номли iv халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади.

Мусобақада 65 давлатдан қория аёл-қизлар иштирок этади.  Мусобақа шартларининг энг муҳимлари, иштирокчининг йигирма беш ёшга тўлмаган ва Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёд олган бўлишидир.

Дубай ҳукуматининг маданият ва ижтимоий  масалалар бўйича маслаҳатчиси Иброҳим Муҳаммад Бумалханинг айтишига кўра, мусобақа қатнашчиларининг маҳоратларини Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср, Ироқ ва Сенегалнинг таниқли халқаро эксперт ҳакамлари баҳолайдилар.       Мусобақада биринчи ўрин соҳибаси 250.000 дирҳам, иккинчи ўринни эгаллаган иштирокчи қория 200.000 дирҳам, учинчи ўринни олган иштирокчи қория  эса 150.000 дирҳам мукофот пулига сазовор бўлади.

                                                                   Халқаро алоқалар бўлими

Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. 

Жорий йилнинг 30 октябрь куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида ҳанафий мазҳабидаги қўлёзма ва тошбосма асарлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазмадан билим юртининг Ахборот-ресурс марказида сақланаётган фиқҳий, ақидавий, тажвид, тасаввуф ва араб тили грамматикасига оид қўлёзма ва тошбосма асарлар жой олди.

Кўргазма давомида буюк алломаларимиз қолдирган ноёб манбалар тарихи ҳақида маъруза қилинди ва фан ўқитувчилари ўз мутахассисликларига оид асарлар ҳақида талабаларга тушунчалар бериб ўтишди.

Албатта, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг илмий, маънавий ва маърифий меросини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилмоқлик ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида улғайтиришда муҳим омил бўлади. 

 

Азамат УСМОНОВ,

“Хожа Бухорий” ўрта махсус

ислом билим юрти АРМ мудири

 

 

Top