muslim.uz

muslim.uz

збекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг тадбирлар режасига мувофиқ Самарқанд вилоятида сертификат асосида фаолият олиб бораётган отинойиларнинг билим савиясини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган 6 кунлик ҳудудий ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.

Ушбу ўқув-семинарларда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарлари, СамДУ ва СамИСИ олийгоҳларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг илмий ходимлари ва Имом Бухорий халқаро маркази вакиллари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ўзларининг маърузалари билан тингловчиларга зарурий билим ва кўникмаларни етказмоқдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тарихда биринчи маротаба Швецария давлатида Қуръони Карим мусобақаси ташкил этилди. Бу ҳақда IQNA хабар беради.

Швейцариядаги Қуръони карим мусобақасини мувофиқлаштирувчи вакили Жамол ал-Хатибнинг маълум қилишича, мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 50 дан ортиқ Қуръон ҳофизлари қатнашган. Ислом интернет нашрининг хабарига кўра, ушбу мусобақа Қувайт давлатининг «Халқаро Раҳмат» жамияти ҳомийлигида ташкил этилган.

Қуръон мусобақаси мамлакат аҳолиси томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Танлов якунига кўра, дастлабки беш нафар ғолибга Ҳаж сафари учун йўлланма берилган. Қолган иштирокчилар эса пул мукофотлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунёдаги машҳур футболчилардан бири, «Манчестер Юнайтед» жамоасининг ярим ҳимоячиси, асли келиб чиқиши гвинеялик Поль Лаби Погба The Daily Mail нашрига берган интервьюсида ўзининг қандай мусулмон бўлгани ҳақида сўзлаб берган. Унинг айтишича, Рамазон ойида қилган Умра сафари унинг ҳаётида катта бурилиш ясаган ва кўп нарсани тушуниб етишига ёрдам берган.

Спортчи ўз интервьюсида «гарчи онам мусулмон бўлсаларда, мен ўзим мусулмон эмас эдим», дейди. Хусусан, Погба сўнгги пайтларда Ислом дини шаънига нисбатан айтилаётган ноўрин фикрларни инкор қилар экан, бу — дунёдаги ҳақ дин эканини маълум қилади. Машҳур футболчи, аслида ислом бу чиройли дин, ҳар қандай киши у билан муносабат ўрната олиши мумкинлиги, Ислом бу инсонларга ҳурмат кўрсатувчи дин эканлигини таъкидлаган.

Ислом.уз интернет нашрининг маълум қилишича, у мусулмон дўстлари билан суҳбатлашиб турган. Улар билан бирга ибодат қилиб, кўплаб саволларига жавоб топганини ҳамда мусулмон бўлганини маълум қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Имом Бухорий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадиси шарифларида “Мўминлар бир-бирига ёпишган иморат кабидир” (“Рамуз ал-аҳодис” 230/10; Бухорий, “Китоби салот”, (88) 1/123; “Адаб” (36).
Қаранг, ҳазрат Абу Мусо розияллоҳу анҳу ривоят қилган бу ҳадисда бино деворлари бир-бирига мустаҳкам ёпишгани каби, мўминлар ҳам бир-бирларига маҳкам боғланмоқлари лозим эканлиги уқдирилмоқда. Бинони ташкил этган унсурлар орасида тош, темир каби нарсалар бўлганидек, қум ва шиша каби нозик нарсалар ҳам мавжуд. Лекин барчаси биргалиқда бинони маҳқам тутиб турибди. Инсонлар, ана шу бино каби жипслашган, бир-бирини суяган бўлишлари керак. Кучлилари доим заифларни суяб турмоғи, улар билан елкадош, ҳамнафас бўлмоғи лозим. Чунки мустаҳкам бўлмаган бинонинг йиқилиши муқаррар, бундан Аллоҳнинг ўзи асрасин.
Ушбу ҳадис мўминларни жамоа бўлиб яшашга, ўзаро ҳамжиҳатликда умр кечиришга ташвиқ этмоқда. Зеро, инсон ёлғиз ҳаёт кечириши имконсиз. Масалан, бир бурда нонни тайёрлаш, пишириш учун нақадар кўп асбоб-ускуна ва меҳнатга эҳтиёж сезилиши барчага аён. Демак, инсонлар зарар эмас, фойда келтирувчи, хом эмас, пишган бўлиши, ноқис эмас, комил бўлиши лозимдирки, Ислом жамияти кундан-кунга ривожлансин ва юксалсин. Аксинча, ҳар ким ўзи билан ўзи овора бўлиб, заифу мискинларга нисбатан меҳр-муҳаббат бўлмаса, Ҳақ таъоло ундан асло рози бўлмайди. Ана шу вақтда фарёду фиғонлар бошланади. Исёнлар, норозилик чиқишлари, қўзғолонлар ва бошқа фалокатлар рўй беришининг сабабчилари мусулмонликни даъво қилувчи, аслида Исломдан бехабар бўлган шўрлик гуруҳлардирки, улар аҳли Исломнинг бошига бало бўлурлар.
Мусулмонларнинг таназзулига энг катта сабаб – мусулмонларнинг ҳақиқий мусулмон бўлмай, илм ва давлатларига мағрурланиб, фақирлару заифларнинг ҳақларига риоя қилмасдан, уларга исломий ва инсоний муомалада бўлмасликларидир. Шу боисдан ҳам улар охират саодатларидан маҳрум бўлгайлар. Парвардигор ҳаммамизни ҳақиқий мусулмонлардан қилсин, омин!

Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқунинг
“Мўминнинг сифатлари” китобидан

Середа, 12 июнь 2019 00:00

Нега?

(Ижтимоий тармоқларда уламолар, аҳли илмларни ҳақорат қиладиган, масхара қиладиган кимсаларга қаратилган) 

Нега олимларни ёмон кўрасизлар?!

Нега илм аҳли бўлган кишиларни турли сўзлар билан ҳақорат қиласизлар?!

Нега ёқтирмаган одамингизга нисбатан турли камситувчи сўзларни ишлатасизлар?!

Нега ҳақорат қилувчилар тўдаси бўлиб йиғилиб олгансизлар?!

Нега тилидан ва қўлидан бошқаларга озор бермайдиган мусулмон эмассизлар?!

Фейсбук, телеграмда урушиб, ҳақорат қилиб, устидан истеҳзо қилиб, кейин телефонни ўчириб, масжидга кириб, намоз ўқиб, намоздан сўнг «Эй Роббим, турли жойларда қийналаётган диндош биродарларимизга нусрат бергин! Мусулмонларни азиз қилгин! Мусулмонларнинг қалбларини улфат қилгин!» деб дуо қиласизлар-да, кейин масжиддан чиқиб, интернетни ёқиб, яна ҳақорат, инсонларни ер билан битта қилиш ишини давом эттирасизлар-а?!

Сизлар чиндан ҳам мусулмонларнинг қалблари улфат бўлишини, азиз бўлишларини истайсизларми?!

Нега одамларнинг хатосидан қувониб, уни омма ўртасига олиб чиқиб, муҳокама қилиб, роҳатланасизлар?!

Сизлар диндош биродарингизнинг ислоҳини, тузалишини, унга чинакам насиҳат қилишни хоҳлайсизларми ёки шарманда бўлиб, юзи қаро бўлишини, ҳеч тузалмаслигини истайсизларми?!

Сизларга жамият, инсонларнинг салоҳиятли бўлиши керакми ёки интернетда кунига битта-иккита муҳим мавзу бўлса, шуни кавлаштириб вақт ўтказсанглар бўлдими?!

Асл мақсадингларни белгилаб олганмисизлар?

Баъзиларингиз имом номи борки, ёқтирмайсизлар. Худди масжидда ишласа, ўша одам сизларнинг наздингизда хоин, сарой мулласи, давлат одами, сотқин, шундайми?!

Сизларга ким ёқади ўзи?!

Алкашми, фоҳишами, мунофиқми, иккиюзламачими, фирибгарми, ким?!

Мусулмонмисизлар?!

Мусулмон бўла туриб, мусулмонларга амру маъруф, наҳйи мункар қиладиган, намозини вақтида ўқийдиган, тунги клубда эмас, масжидда хизмат қиладиган инсонларни нега ёқтирмайсизлар?!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин!

Ҳамма мусулмонлар бир-бирига чин маънода кўзгу бўлишини истовчи гуноҳкор, ожиз, заиф, банда

Нозимжон Ҳошимжон

Top