muslim.uz

muslim.uz

Вівторок, 11 июнь 2019 00:00

Диққат эълон!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17-29 июнь кунлари мобайнида Тошкент ислом институтида бепул тайёрлов курси ташкил этилади.

Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2019 йилнинг 11 июнидан 15 июнигача қабул қилинади. 

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- паспорт нусхаси (асл нусхаси  кўрсатилади);

- ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси;

- 4 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги). 

Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

- Ҳадис истилоҳлари;                         

- Ҳадис шарҳлари;

- Араб тили. 

Эслатма: Тайёрлов курси иштирокчилари ётоқхона билан таъминланмайди.                      

Манзил: Тошкент ислом институти.

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

Тел: (0371) 227-23-47

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Россия мусулмонлари диний бошқармаси ўртасида кўп йиллардан бери диний-маърифий соҳада ҳамкорлик алоқалари қилиб келинмоқда. Ушбу диний бошқарманинг таклифига биноан ҳар йили ўнлаб қориларимиз муборак Рамазон ойида Россия Федерациясининг турли ҳудудларида бўлиб, масжидларда хатми Қуръонлар ўтказиб келмоқдалар. Бу йили ҳам 8 нафар ҳофизи Қуръонлар Россиянинг Москва ва унинг атрофидаги шаҳарлар, Хабаровск, Сверлодск, Ставрополь каби ўлкаларда бўлиб, муборак ой давомида мусулмонларга таровиҳ намозларида хатми Қуръон ўқиб бердилар. Шунингдек, сафар давомида қориларимиз жойларда ташкил этиладиган диний маросимларда иштирок этдилар.
Айтиш лозимки, маҳаллий аҳоли ҳамда у жойдаги миллатдошларимиз қорилармизни алоҳида эҳтиром билан қарши олиб, таровиҳ намозларида ихлосу муҳаббат билан уларга соме бўлмоқдалар.
Аллоҳ таолонинг фазли ила ҳофизи Қуръонлар ўзларининг билимлари гўзал қироат ва ҳифзлари билан у ердаги жамоатнинг ҳам меҳрини қозонмоқдалар.
Шу сабабдан Россиядаги Чувашистон мусулмонлари диний идораси раиси Мансур ҳазрат Хайбуллов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари номига Рамазон байрами табриклари билан бирга ўзбекистонлик Қуръон ҳофизлари Абдулатиф Рустамжонов, Фазлиддин Мамадалиев, Илёс Шокиров Рамазон ойи давомида Чувашистоннинг қатор жоме масжидларида хатми Қуръон тадбирларини ўтказиб берганликлари учун миннатдорлик мактубини йўллаган.
Ханти-Манси автоном округи-Югра муфтийси Тагир ҳазрат Саматов Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов номига Рамазон байрами табриклари билан бирга ўзбекистонлик Қуръон ҳофизи Иброҳим Нурмуҳаммадовнинг Сургут, Лангепас, Покачи, Когалим шаҳарлари Рамазон ойи давомида Чувашистоннинг қатор жоме масжидларида Хатми Қуръон тадбирларини ўтказиб бергани, масжид қавми билан учрашувлар ўтказгани учун миннатдорчилик билдирган.
Звенигород шаҳар “Умма-Исломия” маҳаллий мусулмонлари диний ташкилоти раиси А.Я.Валиулин муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари номига Рамазон байрами тадбирларини ўтказишда кўрсатган ёрдамлари учун алоҳида миннатдорлик билдириб, бу каби ҳамкорлик келгусида ҳам давом этишига умид билдирган.
Ҳақ таолодан мана шундай диний-маърифат тарқатишдаги ҳамкорлик алоқалари янада ривож топишини сўраймиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

Вівторок, 11 июнь 2019 00:00

Инсонийлик ёрдамлари берилди

Ҳар бир жойда ижтимоий ёрдамга муҳтож, кам таъминларган оилалар бор. Уларнинг ҳолидан хабар олиш, инсонийлик ёрдамларини бериш муқаддас динимиз кўрсатмаларидандир.
Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманидаги “Хан” жоме масжиди тарафидан тумандаги 10 та овул фуқаролари йиғинларида истиқомат қилувчи кам таъминланган йигирма оилага ҳомийларни жалб қилган ҳолда моддий кўмак кўрсатилди. Ушбу ёрдам озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида муҳтож оилаларга етказилди.

 

 

 

 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

Вівторок, 11 июнь 2019 00:00

Кўнгиллар шод қилинди

Мусулмон одам ота-онасига, фарзандларига, қўни-қўшниларига ғамхўрлик қилади, кўмакка муҳтож бўлганларга ёрдам кўрсатади. Дунёдаги барча нарса Аллоҳ таоло томонидан яратилган, шунинг учун мусулмон одам табиат ва ҳар қандай жонзот олдида ўзини масъулиятини ҳис қилади.
Ислом дини таълимотлари мусулмон қалбида яхши ишларни амалга оширишни пайдо қилади.
Ҳадиси шарифда: «Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир», деб марҳамат қилинган (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ҳар бир мўмин-мусулмон атрофидаги кишиларга меҳрибон, ҳимматли, саховатпеша, садоқатли бўлиши лозим бўлади.
Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур туманида фаолият юритаётган масжидлар имом-хатиблари ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги моддий имконияти чекланган 12 та оилага тикув машиналари ҳадя қилинди. Рамазон ҳайити кунларида қилинган бундай саховатдан уларни кўнгилларига, оилаларига хурсандчилик кирди.
"Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом ноиби Довудхон Иброҳимжон ўғли

ЎМИ Матбуот хизмати

Top