muslim.uz

muslim.uz

Вівторок, 21 май 2019 00:00

Надомат

Танловга!

Дунёнинг бир чеккасида номи оламга маълум ва машҳур бўлган бир шаҳар бор эди. Шаҳар ниҳоятда обод; кўркам бинолари, озиқ-овқатга тўлиб тошган расталари ҳар қандай кишининг ҳавасини уйғотар, одамлари ўзига тўқ, деярли муҳтожликда яшайдиган одамнинг ўзи йўқ эди.

Бу ерда ҳар куни зиёфатлар, кўнгилочар томошалар, ва бир-биридан қизиқарли тўй-у тантаналар бўларди. Дастурхонларда бўш ернинг ўзи қолмас, ортиб қолган нарсаларни эса биров бир тийинга олмас эди...

Жазирама кунларнинг бирида ўша бадавлат шаҳарнинг ичида бир нотаниш кимса пайдо бўлди. У оппоқ ёпинчиқ ўраб юзини беркитиб олган, кўчада кимни кўрса унга салом бериб кўнглини олган, одамларга илиқ сўзлар айтиб эзгуликка даъват қилар эди.

Бу ҳол шаҳар маъмурининг қулоғига етиб боргач, ўша ҳар йили бир пайдо бўладиган нотанишнинг мақсадини билмоқчи бўлиб, уни ҳузурига чақиришларини буюрди. Бироз ўтиб, нотанишнинг ўзи шаҳар маъмурининг ёнида пайдо бўлди. Ва унга қараб:

−   Салом сенга эй Аллоҳнинг бандаси, – гап бошлади у, − қутлуғ кунларинг муборак бўлсин!

−   Нималар деяпсан ўзинг?! Ўзи шундоқ ҳам ҳар кунимиз қутлуғ бўлса, яна қанақа кун ҳақида айтяпсан? – ҳайрон бўлиб сўради маъмур.

− Қандай бўларди, Яратганга кечалари дуо қиладиган, ундан гуноҳларни кечиришликни сўраб илтижо қилинадиган, кечалари ибодатга қоим бўлиб, унга истиғфорлар айтиладиган, одамларга ҳайр-у саҳоват қилиб, уларнинг кўнгилларини оладиган, кўзни, қўлни, тил ва дилни гуноҳлардан муҳофаза қилиб, фақат яхшиликлар қилинадиган кунларни айтяпман-да! – жавоб берди нотаниш.

Маъмур унинг сўзларини тинглаб, истеҳзоли кулиб қўйди. Ва деди:

−  Менга қара ҳой нотаниш йўловчи! Бизнинг ҳеч нарсадан кам жойимиз йўқ! Ҳар нарсамиз етарли, одамларнинг қорни тўқ, устлари бут! Ҳар кунимиз байрам, зиёфат! Энди менга айтчи, сен айтган ишларни қилишликдан бизга нима наф?! Сен яхшиси, йўлингдан қолма...

Нотаниш кимса бошқа сўз айтмади. Ва бир зум ўтмай кўздан ғойиб бўлди.

Орадан бир неча кунлар ўтди. Шаҳар аҳли ҳар доимгидек «ширин» ҳаётида яшашда давом этди. Ҳар кунлари бир хилликда – базм-у жамшидларда ўтар, бу кунларнинг ўз поёнига етиши эса ҳеч кимсанинг ҳаёлига ҳам келмас эди.

Бир куни шундай бўлди: шаҳарда қурғоқчилик бошланиб, экинлар нобуд бўлди. Расталар тез орада бўшаб одамлар оч қола бошлади. Энди ўша тотли дамлар йўқ, ҳаммаёқни қаҳатчилик эгаллаб бўлган эди. Ушбу ҳолатни кўриб одамлар негадир ўша нотаниш кимсани йўқлаб қолишди. «Балки унинг айтганларини қилсак, Яратган бизларни кечириб, яна аввалги ҳолимизга қайтариб қўяр?!» деб ўйлашарди улар. Шаҳар маъмури зудлик билан ўша нотанишни олиб келишга буюрди. Бироқ...Энди кеч эди! Ўша нотанишни ҳеч қаердан топа олишмади...

  Ўша нотанишнинг исми – Рамазони Шариф эди! Шаҳар аҳлининг ҳолига тушишликдан Аллоҳнинг ўзи сақласин...

Шерзод  ҲАЙДАРБЕКОВ

Қадрли ўқувчилар, қуйида сизларга вулқонларда жойлашган дунёнинг энг гўзал кўллари расмларини тақдим этамиз. Уларни кўриб, Холиқ таолонинг қудратини эслайлик. Зеро, Аллоҳ таолонинг махлуқлари борасида тафаккур қилиш мўминнинг иймон нурини зиёда қиладиган амаллардандир. Расмга алоқадор фикрлар сурат остида берилган.

 

 

Бу Филиппиндаги Тааль номли вулқон бағрида пайдо бўлган кўл бўлиб, ўртача чуқурлиги 100 метр, энг чуқур жойи 172 метрни ташкил этади.

 

 

Бу Филиппиндаги Пинатубо кўли бўлиб, чуқурлиги 600 метрга яқин. У мамлакатдаги энг чуқур кўл ҳисобланади.

 

 

Бу Япониянинг Зао тоғида жойлашган Окама номли кўл бўлиб, чуқурлиги 60 метрга боради.

 

 

 

Аляска ярим ороли жанубидаги Катмай номли вулқон бағрида ҳосил бўлган кўл.

 

 

Шимолий Кореядадаги Пэктусан номли вулқон қўйнида ҳосил бўлган Тяньчи номли кўл бўлиб, денгиз сатҳидан 2189,1 метр баландликда жойлашган.

 

Индонезиядаги Келимуту номли вулқонда жойлашган кўл.

 

 

Уганда давлатида жойлашган кўл бўлиб, денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда жойлашган.

Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари ҳақида тафаккур қилар эканмиз, ушбу оятни эсга оламиз:

هَذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

“Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят).

 

Абдуддоим Каҳелнинг мақоласи асосида

Нозимжон Иминжонов таржима қилди

Иймонли кишиларнинг бутун борлиғини муборак Рамазон ойининг шукуҳи тўла қамраган онлар. Масжидларимизда Аллоҳнинг муқаддас Каломи хатм қилинмоқда. Қалблари Қуръонга ташна мўминлар жомеларда қоим бўлиб, илоҳий каломга сомеъ бўлмоқдалар.

Бугун 21 Май, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 16-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 21.05.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

  1. “Қаффоли Шоший”жоме масжиди. (Манзил: Олмазор  тумани, генерал К.Ғофуров кўча 101-уй. Тел: +71  227 61 92, +90 930-81-13,+93 186-66-65)

Имом-хатиб: Турсунов Қурбонали

Қори: Каримов Қосимжон

 

  1. “Олтинтепа” жоме масжиди. (Мирзо Улуғбек тумани, Қурбонов кўчаси 111 уй. Тел.: +71 266-60-96, +93 530-36-32)

Имом-хатиб: Зуҳриддинов Исломиддин

Қорилар: Жалилов Шамсиддин

 

  1. Коҳ ота жоме масжиди. (Коҳ ота кўчаси 105а-уй. Мўлжал: Себзор даҳаси йўли “Нурафшон” кўчаси кесишмаси. Тел.: +97 420-10-14)

Имом-хатиб: Пирназаров Абдулҳаким

Қорилар: Ғоипов Шамсиддин, Махмараимов Суҳайл, Қурбонов Шукуржон

 

  1. “Катта Қозиробод” жоме масжиди. (Чилонзор тумани, Катта Қозиробод маҳалласи, Чилонзор кўчаси, 82а-уй. Тел: +71 277 56 85, +98 308-08-09)

Имом-хатиб: Юнусов Абдулқаҳҳор

Қорилар: Тожиддинов Абдулбосит, Мирзаев Шамсиддинхон

 

  1. “Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи”жоме масжиди. (Учтепа тумани, Кўркамобод маҳалласи, Нашриёт кўчаси, 250А-уй. Тел.:+998 93 546 42 10)

Имом-хатиб: Қўчқоров Дилшод

Қорилар: Азимбоев Олимхон, Зоҳидхонов Халилуллоҳ

 

6. “Қўйлиқ ота” жоме масжиди. (Миробод тумани Қўйлиқ ота маҳалласи, Истиқбол 4-тор кўчаси, 2-уй. +71 295-86-83, +93 377-31-78 )

Имом-хатиб: Халилов Искандар

Қорилар: Жўраев Рихситилла, Холмирзаев Убайдулло

 

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг, азизлар!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилган эди.
Ўтган вақт мобайнида мўмин-мусулмонларимизда бундай диний-маърифий хизматга жуда катта эҳтиёж мавжудлиги яққол кўринди. Сабаби, эълон қилинган марказ телефон рақамлари бир сония бўлса-да тин олгани йўқ. Ўтган 15 кун ичида уламолар томонидан 5 мингдан зиёд савол-жавоб қилингани фикримизни янада қувватлайди.
Мўмин-мусулмонлар туну кун 24 соат давомида (ибодат вақтларидан ташқари) ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олиш имконияти йўлга қўйилиши жуда катта қулайлик бўлди.
Колл-центрнинг қуйидаги телефон рақамлари мунтазам ишлаб турганини маълум қиламиз:
90 9026910;
90 9170580;
93 5752832 (фақат аёл-қизлар учун, 08:00 дан 18:00 гача).


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Танловга!

Рўза тутмасликка сабаб бўлувчи узрлар

Ҳукмларининг енгиллиги ва буйруқларининг мослашувчанлиги борасида Ислом диннинг катта устунлиги Рўзада ўз аксини топган. Ва шунингдек, Аллоҳ таолонинг рўза оятида:

يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ

“Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди.”  (Бақара сураси 185- оят) - дейишлиги билан Ислом нақадар енгил эканлиги намоён бўлади.

Шунинг учун, рўза тутишлик машаққатли ёки узрли бўлган ҳолларда рўза тутмаслик жоиз бўлади. Бундай ҳолатлар эса 2 турга бўлинади:

1)Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, қазосини вожиб қилувчи ҳолатлар.

2)Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, фидяни вожиб қилувчи ҳолатлар.

1) Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, қазосини вожиб қилувчи ҳолатлар:

-Сафар. Ислом ўз шаҳридан шаръий сафар масофасича узоқда бўлган мусофир кишига рўза тутмасликка рухсат беради.

-Касаллик.  Бемор – касаллиги зиёда бўлиб кетишидан қўрқса, рўза тутмаслик жоиз бўлади.

- Ҳомиладор ва эмизикли аёл. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл - ўзидан ёки фарзандидан хавфсираса, Ислом бундай муслимага рўза тутмасликка рухсат беради.

- Ҳалок бўлишдан хавфсираш. Агар рўзадорга қаттиқ чанқоқ ва очлик етиб, ўлиб қолишдан хавфсираса, унга ҳам рўза тутмаслик мубоҳ бўлади ва қазоси вожиб бўлади.

2)  Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, фидяни вожиб қилувчи ҳолатлар:

- Бундай узр биттагина ҳолос. У ҳам бўлса, тузалмас касаллик ва доимий заифлик сабаб рўза тутишликдан доимо ожиз бўлиш.

 Бунга «Шайхул фоний» яъни доим рўза тутишдан ожиз ва тузалишликдан умидини узган бемор кишилар киради. Агар бундай кишилар қишин-ёзин рўза тутишликдан ожиз бўлсалар, бундай ҳолатда рўза тутмайди ва тутмаган  ҳар бир кунига фидя тўлайдилар.

«Фиқҳул Ҳанафий фи савбиҳил жадид» китоби асосида тайёрланди.

Тошкент Ислом институти талабаси

Муҳаммад Али Муҳйиддин

 

Top