muslim.uz
Сурхондарёга ташриф
Ўтган ҳафта сўнгида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва “Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази” директори Убайдулло Уватов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдилар. ЎМИнинг вилоят вакили Э.Рустамов кутиб олган меҳмонлар дастлаб воҳадаги икки буюк алломанинг қадамжосини зиёрат қилдилар. Сўнгра Термиз туманидаги “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” зиёратгоҳида қилинган ишларни кўрдилар ва қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан таклиф ва тавсияларини бердилар.
Шундан сўнг Шеробод туманидаги “Абу Исо Ат-Термизий” зиёратгоҳида янги барпо этилган мажмуаларни кўздан кечириб, зиёратчилар учун қилай шарт шароитлар яратилган жумладан 420 ўринли (замонавий конференция зали, Термизий алломаларнинг асарлари сақланадиган кутубхона ва бошқа) барча шарт шароитларга эга масжид, 3 та саккиз бурчакли айвонча, 2 та (60-70 ўринли, 9х6 ва16х7) айвон, эркаклар учун 25 ўринли, аёллар учун 12 ўринли қулай шароитга эга таҳоратхона, зиёратчилар учун қиш ва ёз мавсумларга мос келадиган 160 ўринли ошхона, тадбирлар ўтказиладиган зал, Исо Ат-Термизий эски мақбарасининг кириш қисмидаги 9х12 ҳажмдаги янги биноларни кўриб, қўшимча таклифлар билдирдилар.
Нуфузли меҳмонлар қисқа муддат ичида қилинган ушбу бунёдкорлик ишларига баҳо бериб, давлатимиз раҳнамолигида қилинган ушбу бунёдкорлик ишлари бошида турган муҳтарам юртбошимиз ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.
Шундан сўнг Термиз шаҳрининг “Шимолий дарвоза” ва “Меҳридарё” кўчалари кесишуви ёқасида қурилиши режалаштирилаётан Термизий илмий тадқиқот маркази лойиҳасини кўриб, бу масала бўйича ҳам мутассади ташкилот раҳбарларига ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар.
Вилоят вакиллиги
Ислом - эзгулик дини. "Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (1-қисм)
Салоҳиддин Абдуғаффор ўғли. Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ҳазрати Али жоме масжиди имом-хатиби
Аудиомаъруза (tas-ix)
Араб тили грамматикасини ўрганувчилар учун мобил дастур ишлаб чиқилди
Андроид тизимли қурилмаларга мосланган «Таҳлил» араб тилини ўрганувчилар учун амалий дастури ишлаб чиқилди. Лойиҳа араб тили грамматикасини ўрганувчи ёшлар, ўқувчилар, талабаларга мўлжалланган. Дастурдан фойдаланишдан олдин ёки фойдаланиш даврида араб тили грамматикасига оид китоб ўқиш тавсия этилади.
Дастур «Араб тили дарслиги ва таркиб қоидалари» (Мабдуъул қироат) ва «Мабдаъун наҳв» китоблари асосида тузилган. Дастур грамматик таҳлил, эъроблаш ҳамда амалиёт бўлимларини ўз ичига олади. У оффлайн тарзда ишлайди, яъни фойдаланиш учун интернет шарт эмас.
Мазкур дастурнинг асосий имкониятлари:
— Классик араб тилида грамматик таҳлил қилиш
— Жавобларни вариант усулида бериш
— Нотўғри жавоб белгиланган тақдирда, тўғри жавобни автоматик кўрсатиш
— Таҳлил бўлимида ҳар бир дарснинг охирида қайси қоидаларда хато қилингани ҳақида маълумот бериш
— Ўрганувчини дарсни ўзлаштиришига қараб ҳар бир дарснинг сўнгида «Аъло» «Яхши» «Қониқарли» «Қониқарсиз» тарзда баҳолаш
— Ўрганувчи «Қониқарсиз» баҳо олганда унга кейинги дарсга ўтиш имконини бермаслик.
— Эъроблар билан ишлаш имконияти
— Дарсларни ўзлаштириш жараёнини фоизларда ҳисоблаш
— Фақатгина маълум бир қоидани мисоллар билан ишлаш
Дастур қуйидаги бўлимлардан иборат:
Таҳлил — Бу бўлимда ўқувчи грамматик таҳлиллар билан ишлайди. Ушбу бўлимнинг афзаллиги шундаки, ўрганувчи берилган гапларни классик араб тилида таҳлил қилиш имкониятига эга. Белгиланган жавоб нотўғри бўлса, автоматик тарзда тўғри жавоб ва унинг таҳлили келтирилади. Ҳар бир дарснинг сўнгида дарс неча фоизга ўзлаштирилгани ва қайси қоидаларда хато қилингани ҳақида маълумот берилади. Бу эса фойдаланувчига қулайлик яратади. Бу бўлим 52 дарсдан иборат.
Эъроблаш — Араб тилини ўрганишда сўзнинг охирги ҳаракатини қўйиш жуда муҳим ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, иккинчи бўлимда бундай имконият тақдим этилди. Бу бўлим ҳам 52 дарсдан иборат бўлиб, билимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Амалиёт — Бу бўлимда ҳар бир грамматик қоидага тегишли жами 800 дан ортиқ мисоллар берилган. Ушбу бўлимда ўқувчи қайси қоидани тушунишда муаммога дуч келаётган бўлса, шу қоида бўйича ўз устида ишлаш имкониятига эга бўлади. Бунда, ўрганувчи, гапдаги жорий қоидага тегишли сўзни топиб белгилаши керак.
Қисқача тавсиф:
Дастур номи: Таҳлил
Ҳажми: 3.45 Мб
Жорий версия:1.0
Гувоҳномa: Интеллектуал мулк агентлиги № ДГУ 04053
Талаб этиладиган Андроид версияси:4 ёки ундан кейингилари
Ишлаб чиқувчи:Темурбек Адҳамжонов
Электрон почта: Ця електронна адреса захищена від спам-ботів. вам потрібно увімкнути JavaScript, щоб побачити її.
Фаоллаштириш нархи: 10000 (ўн минг) сўм
Play market’дан юклаб олиш:
https://play.google.com/store/apps/details?id=abutech.tahlil
“Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаси бошланди
Истиқлол йилларида барча соҳаларда бўлгани каби, спорт соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қанчадан-қанча спорт иншоотлари, футбол майдонлари, сув ҳавзалари қурилди, таъмирталаблари замонавий шароитларга асосида қайта таъмирланди. Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган юртимиз спортчилари нафақат республика, балки халқаро миқёсидаги мусобақаларда нуфузли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда. Дунёнинг нуфузли спорт ареналарида мамлакатимиз байроғини виқор билан ҳилпирашига, давлат мадҳиясини баралла янграшига сабабчи бўлишмоқда. Албатта, бу қалбида ватан туйғуси бор ҳар қандай инсонга фахр, ифтихор туйғусини алангалатади.
Ёшларимизни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида, бир неча йиллардан буён, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Бу йилги “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг якуний босқичи жорий йилнинг 17-18 май кунлари Қорақалпоғистон республикасида жойлашган “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб ўтади. Бугун ушбу спорт мусобоқасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, мусобақалар шахмат, стол тенниси, тош кўтариш ва миллий кураш йўналишлари бўйича бўлиб ўтади. Мусобақа 18 май куни ўз якунига етади.
Мусобақа тафсилотларини порталимизда кузатиб боринг.
Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими
Рамазонга тайёрмисиз?
- Аллоҳдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилинг. Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак Рамазон ойи келмасидан олдин “Аллоҳ бизни рамазонга етказ”, деб дуо қилишга одатланганлар.
- Рамазон ойининг ҳар бир кунининг режасини тузинг. Рамазон – ғанимат ойдир. Унинг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиш лозим. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар бир кунини бандалар савобларини кўпайтириб олишлари бошқа кунлардан кўра афзал қилган.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўта сахий зот бўлсалар-да, Рамазон кириши билан саховатлари, яхшиликлари янада ортиб кетар эди. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг саховатлари Рамазон ойида – ҳар кеча Жаброил (алайҳиссалом) Қуръонни таълим бериш учун ҳузурларига тушадиган пайтларда – айниқса, зиёда бўларди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга мурувват кўрсатишда шиддат билан эсаётган шамолдан-да тез эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Афсуски, ҳаётимиздаги барча майда ишларни ҳам эътибордан четда қолдирмай ҳисоб-қитоб қиламиз-у, бироқ рамазон ойи режасини тузишни унутамиз. Оқибатда дунё ва охират учун фойдали бўлган яхшиликдан бепарволик сабабли маҳрум бўламиз. Зеро, охиратнинг ободлиги бу дунёни обод қилиш билан бошланади. Абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга одатланиш лозим. Шу сабабли, мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг ҳар бир кундузию кечасини ўтказиш тартибини режалаштириб олишлари мақсадга мувофиқ.
- Рамазон ва унга тааллуқли бўлган масалаларни пухта ўзлаштириб олинг. Ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон ойи рўзасига оид бўлган масалаларни бу ой келмасидан аввал яхшилаб ўзлаштириб олиши керак. Рўзанинг барча қоидаларини тушунмай, унга кўр-кўрона амал қилиш, гўё мевасиз дарахт каби бўлади. Ислом дини – илм дини бўлиб, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзи учун фойдали ва зарарли нарсаларни билиб олиши шарт. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё, 7)
- Рамазон рўзасини тутишга холис ният қилинг. “Ҳаво жуда иссиқ, рўза тутишга кучим етмайди” каби турли баҳоналар билан бу ойнинг фазилатларидан бебаҳра қолманг! Агар рўза тутишни холис Аллоҳ учун адо этишни ният қилсангиз, Аллоҳнинг ўзи енгиллик, барака ато этади.
- Рамазон ойи келаётганидан хурсанд бўлинг. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.
- Муборак Рамазон ойига етказгани учун Аллоҳга ҳамд айтинг. Чунки Аллоҳ сизни соғ-саломат бу ойга етказиб, ўзининг чексиз раҳмат ва марҳаматига лойиқ кўрди.
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.