muslim.uz

muslim.uz

 Гилам

 Гилам Ўрта асрлар мусулмонларининг энг яхши кўрган тўшамчиларидан бўлган.  Мусулмон ўлкаларида тўқимачилик саноати яхши ривожланган ва ҳар доим янги бўёқлар пайдо бўлаверган. Шу боисдан гиламдўзлик санъати якунига етмаган бир муҳташам санъат  ҳисобланган.

Европада эса полнинг устини буйра билан ёпишган. Шу боисдан унинг орасини ахлат уюмлари, суяк парчалари ва бошқа чиқиндилар босиб кетган ва унинг орасини тозалаб олиш жуда қийин бўлган. Шунинг учун ҳам европаликлар араб ва эрон гиламларни кўргани заҳоти уларга қаттиқ ёпишиб олган.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

 

П'ятниця, 11 августь 2017 00:00

Бир ҳадисда етти масала

Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло оналарингизга оқ бўлишни, қизларни тириклайин ерга кўмишни ҳаром қилиб, мумсик (закот ва ушр каби зиммага вожиб бўлган нарсаларда бахил) бўлиш ва тамаъ (олишга ҳақли бўлмаган нарсани талаб) қилишдан  қайтарди. Шунингдек, миш-миш гаплар тарқатиш, кўп савол бериш ва мол-дунёни беҳуда сарф қилиш каби ишларни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти). 

Ота-онага оқ бўлиш гуноҳи кабира. Аллоҳ таоло бандаларни Ўзигагина ибодат қилишга сўнгра ота-онага яхшилик ва итоат этишга буюрди. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинди:

“Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди” (Исро, 23).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-онани ҳақорат қилиш гуноҳи кабира”, дедилар. Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, фарзанд ота-онасини ҳақорат қиладими?” дейишди. “Ҳа, ким бошқанинг отасини ҳақорат қилса, ўз отасини, онасини ҳақорат қилса ўз онасини ҳақорат қилган бўлади”, дедилар (Имом Бухорий, Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розиллоҳу анҳумодан ривоят қилинди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ризоси ота-она розилигида бўлади. Ота-она ғазаб қилганга у ҳам ғазаб қилади”, дедилар” (Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).  

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадисда қариндошларга яхшилик қилишга амр этилган. Она боласига меҳрибон, раҳмли бўлгани, ҳомиладорлик машаққати, дунёга келтириш, тарбиялаш, унга хизмат қилиш каби кўплаб машаққатларни бошдан ўтказгани учун яхшиликка энг ҳақли зотдир”, деган.

Ота-онанинг фарзандларига шафқатли бўлиши динимиздаги муҳим кўрсатмалардан биридир. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Қизларларни тириклайин кўмиш гуноҳи кабирадир. Бу ноҳақ қасд қилиш, силаи раҳмни узишдир. Жоҳилият даврида қиз болани ор билиб, кўмиш одат бўлгани сабаб ҳадисда гўдак қизларни тириклайин ерга кўмиш манъ этилди.

Ибн Ҳажар рaҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадисда қизлар турли-туман ишларни бажаришда ўғил боладан заиф бўлгани сабабли уларнинг ҳақини таъкидлаш маъноси ҳам тушунилади”, деган.

Муқаддас диднимизда кўп гапириш қораланди. Зеро, кўп гапириш ғийбат, чақимчилик, ёлғончилик каби қалб касалликларига сабаб бўлади. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ “миш-миш гаплар тарқатиш” ҳақида шундай дейди: “Хатога олиб борадиган гапнинг макруҳлиги, бошқаларнинг сўзларини, баҳсларини ноаниқ ҳикоя қилиб бериш, диний ихтилофларга сабаб бўладиган нарсаларни сўзлаш кабилардан зарарли иллатлар келиб чиқади”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эшитган нарсасини гапиравериши, кишининиг гуноҳкор бўлишига кифоя қилади” дедилар (Имом Муслим).

Бу қайтариқ нотўғри, ноаниқ гапни ўз ичига олади. Тўғри ва аниқ гапни ишончли одам ҳикоя қилиб беришининг зарари йўқ. Ўйлаган нарсасини гапириш инсоннинг тойилишига сабаб бўлади.

  Инсон кўп гапириб гуноҳкор бўлишига тил сабаб бўлади. Шунинг учун Умар розияллоҳу анҳу: “Фитнадан сақланинг. Тил қиличдек фитна келтириб чиқаради”, деган. Кўп савол бериш макруҳ амал. Ҳажжож ибн Омир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўп савол беришдан сақланинглар”, дедилар. Аллоҳ таоло мўминларни билмаган вақтдагина сўрашга буюрди:

“Бас, (эй, Макка аҳли!) Агар билмайдиган бўлсангиз, (Таврот, Инжилни биладиган) зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё, 7-оят).

Уламолар заруратсиз савол бериш мумкин эмас деб иттифоқ қилганлар. Баъзи олимлар савол берувчи ва сўралган одамга озор бермаган заруратсиз савол кароҳият билан дуруст бўлади. Аммо иккисидан бирига озор берса савол бериш ҳалол эмас деганлар. Бошқалари одамларнинг хабарлари, моли, мушкуллари ҳақида муайян бир одам ҳақида сўраш, у кимса ёқтирмаган ҳолларда макруҳ бўлади, дейишган.

Сўровчи изн сўраш, масалани аниқ баён қилиш, саволга тайёргарлик кўриш, вақтни олмаслик, биладиган нарсасини сўрамаслик, муҳтож бўлган нарсани сўраш, ўзи учун савол бериш, жавобни шошилтирмаслик, масъул билмайдиган, тушунмайдиган нарсани сўрамаслик каби савол бериш одобларига риоя қилиши лозим бўлади.

Аллоҳ таоло бандалар ҳожатларини чиқариши учун мол беради. Ҳалол йўл билан ҳожат чиқариш жоиз. Динимизда мақталган ўринларга сарф қилиш эса фазилатдир. Имом Нававий: раҳматуллоҳи алай: “Дунё ва охиратга фойдаси йўқ ўринга сарф қилиш, ушлаб қолишнинг имкони бўлиб, сақлаб қолмаслик молни беҳуда сарф қилиш бўлади”, деган.

Молни закот, нафл садақаларга, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлашга, муҳтожларга ёрдам беришга Аллоҳ таоло рози бўладиган ўринларга ишлатиш шукр қилишдир. Имом ибн Саъдий “Аллоҳ таоло ғазаб қилган ва инсон ҳаётига зарарли ўринга молни сарфлаш нафақа вожиб бўлган вақтда ожиз қолишига сабаб бўлади”, деган. Молни ёшларни ақлини заифлаштириб, ахлоқини бузадиган, вақтларни беҳуда ўтказадиган турли-туман ўйинлар, маст қилувчи ичимликлар каби қайтарилган ўринларга сарфлаш исрофдир. Исроф эса ҳаромдир. Қуръони каримда шундай марҳамт қилинади:

“Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай” (Аъроф, 31).

 

 

Манбалар асосида Баҳриддин Жўрабек ўғли тайёрлади.

 

Муборак Мадинаи мунаввара шаҳридаги ҳаж масалалари бўйича фаолият олиб борувчи “Адилло” миллий муассасаси маълумотига кўра, 2017 йил ҳаж мавсумида ҳаж ибодатини адо этиш ниятида Мадинаи мунавварага келган зиёратчиларнинг адади 344.534 кишига етди.

Муассасадаги масъулларнинг айтишича, куни кеча Мадинаи мунаввара шаҳрига 34.389 нафар зиёратчи етиб келди, шунингдек, 31.357 нафар ҳожилар Маккаи мукаррама шаҳрига жўнаб кетишди. Бу билан шу кунга қадар Мадинаи мунавварадан Маккаи мукаррамага жўнаб кетган ҳожилар адади 133.946 кишини ташкил қилди.

 Халқаро алоқалар бўлими.

  

П'ятниця, 11 августь 2017 00:00

Сайёҳлар шаҳри

Саудия Арабистони бир неча юзлаб километрга чўзилган Қизил денгиз қирғоқларида сайёҳлар шаҳри барпо этишни режалаштирди. Шаҳар “Умулж” ва “ал-Вайх” шаҳарлари ўртасида жойлашади. Ҳудудининг умумий майдони 34 минг км. кв.га етади.

Хабар берилишича, ушбу ҳудуд ўзининг қонунчилиги ва норматив базасига эга бўлган “ярим автоном” ҳудуд бўлади. Шунингдек, бу ҳудудда сайёҳлар визаси бўйича ҳам алоҳида кўрсатмалар мавжуд бўлиб, унга кўра виза рад этилади ёки интернет орқали берилади.    

                                                                             Моҳира Зуфарова тайёрлади.    

 

 

 

Майдан июлгача қуёш деярли ботмайдиган, ярим тунда ҳам офтоб чарақлаб турадиган, шимолида эса қиш фаслида кун давомида қуюқ тун ҳукмронлик қиладиган, жанубда кун ёруғлиги атиги бир неча соат бўладиган мамлакатда яшовчи мусулмонлар беш вақт намозини қандай ўқийди? Ўзи ислом дини Норвегияга қай йўсинда кириб келган ва ўрнашиб қолган?

Сайёрамиздаги барча давлатларда бўлгани каби шимолдаги ана шу давлатда ҳам мусулмонлар истиқомат қилади. Ибодатлар, хусусан, беш маҳалги намоз масаласида ушбу ғайриоддий табиат шароитида  яшовчи мусулмонлар ўзларига энг яқин бўлган, кун ва тун ўз вақтида алмашадиган аҳоли пунктига қараб мўлжал олади.

Норвегия статистика қўмитасининг 2008 йилги ҳисоб-китобига кўра, ўша вақтда мамлакатда 84 минг мусулмон бўлган. Уларнинг ҳаммаси Норвегиянинг расмий фуқаролари эди. Қўмита вакили Хельг Брунборгнинг айтишича, мамлакатда аҳолининг қайси динга мансублигини аниқлаш юзасидан расмий статистик маълумотлар йиғилмайди, аммо олимлар ўз ташаббуслари билан мамлакатдаги мусулмон аҳоли сонининг тахминий ҳисобини қилиб кўрган. “Бугунги кунда мусулмонлар мамлакат аҳолисининг 4 фоизини ташкил этади. айрим экспертларнинг фикрича, яқин 20-30 йил ичида мусулмон аҳоли 11 фоизга чиқади. Ҳозирги вақтда Норвегияда ўрта ҳисобда 163 минг муҳожир яшайди. Мусулмонларнинг сони ўсишининг сабабларидан бири – муҳожирлар ва маҳаллий қизлар ўртасидаги никоҳдир. Бундай аёллар ислом динига кириб фарзандларини исломий руҳда тарбиялаб вояга етказмоқда. Норвегияда ҳозир масжидлар унча кўп эмас, борларининг ҳам аксари хусусий хонадонларда жойлашган. Шунга қарамасдан, ислом мамлакатда иккинчи ўриндаги дин мақомига чиқиб олди ва бошқа динларга нисбатан катта тезликда ёйилиб бораётир”, деган эди у.

Ўрни келганда бир қизиқ фактни келтирмасак бўлмайди: Норвегиянинг Тромс шаҳри қутбдаги макон. Шу ерда дунёдаги энг шимолий масжид деб аташ мумкин бўлган ибодатхона бор.

Аслида Норвегияда ислом динини янги дин деб гапириш унчалик тўғри эмас. Негаки, ушбу диннинг мазкур мамлакат ҳудудидаги тарихий илдизлари кўп вақтлар давомида унут бўлиб кетган эди. Норвегларнинг мусулмонлар билан дастлабки алоқалари викинглар даврида бошланган. Ҳижрий 700 ва 837 йилларда викинглар мусулмонлар ерларига бостириб кирган ва ўша вақтларда мусулмонлар қўл остида бўлган  Марокко ва Испаниянинг бир қисмини босиб олган Севилья шаҳрини буткул вайрон қилган. Швед ва норвегларнинг тарихий китобларининг бирида улуғ мусулмон сайёҳи ибн Фадлан Х асрда бир гуруҳ викинглар билан скандинавия ярим оролига боргани ёзилган. Бу хабар унинг мусулмонлардан биринчи бўлиб дунёнинг ана шу чеккасига келганини кўрсатади. Энг қизиғи, XIX аср бошларида Норвегия Қироллиги кутубхонасида жуда кўп миқдорда Ислом динига оид  китоблар борлигини кўрган ва ислом ҳақида ўқиган Норвегия давлат мадҳияси муаллифи ислом динига кирган.

Яқинда археологлар Норвегия жанубида бир неча кашфиётлар қилдилар. Маълум бўлишича, викинглар аббосийлар даврида Бағдодга савдо ишлари билан борган ва уйларига халифаликнинг шаҳодат калимаси ёзилган тангаларини олиб қайтган. Энг ажабланарлиси, Норвегларнинг XVII юзйилликда яшаб ижод қилган машҳур публицист ва шоири Генрих Вергеланднинг яширин равишда Исломни қабул қилиб исломий ҳаёт кечиргани кашф бўлиб қолди. Вергеланднинг онасига ёзган мактуби ҳам топилди. ўша хатда у “туркларнинг динига” (У Усмонли империяси дини деганда Ислом динини назарда тутган эди) эътиқод қилаётганини ёзган эди.

Ўтган асрнинг 60-йилларигача Норвегия иқлими нобоплиги ва иқтисоди ночорлиги боис мусулмонларнинг эътиборини тортмаган. Аммо нефть топилганидан сўнг ишчи кучига талаб ортди ва Норвегия ҳукумати туркларга ва покистонликларга эшигини ланг очиб қўйди. Бироқ норвег жамияти муҳожирларни унчалик хушламади:  мамлакат амалда этник ва диний жиҳатдан бир хилликни сақлаб қолди. Мусулмон муҳожирлар бу жамиятда ниҳоятда катта фарқ қиладиган урф-одатлар ва одамларнинг одатлари билан тўқнаш келди. 1970 йилларгача Норвегиядаги мусулмонлар жамоаси унчалик кўп эмас эди. Вақт ўтиши билан муҳожирлар сони ортди, энг қайноқ нуқталардан, шунингдек, Африка ва шимолдан мусулмонлар кела бошлади. 1985 йилга келиб мусулмонларнинг сони муҳожирлар ва талаблар ҳисобига сезиларли даражада ортди, Айни вақтда норвегларнинг ўзлари ҳам Ислом динига кира бошлади.

Ҳозирги вақтда Ислом иккинчи ўринда турибди ва бағоят жадаллик билан илгарилаб боряпти. Мусулмонларнинг сонини аниқ айтиш қийин-у, аммо улар 300 000 дан ошиб кетгани аниқ. Бу – давлат аҳолисининг 7 фоизи демакдир. 

Оммавий ахборот воситаларида ва бошқа тадбирларда муттасил равишда исломни танқид қилиш аҳолининг айнан шу динга бўлган қизиқишини кучайтириб юборди. Олдиндан мусулмон бўлган кишилар эса ўзлари эътиқод қилган диннинг аҳкомларига янада масъулият билан амал қила бошлади. Тенг ҳуқуқлилик масаласи, айниқса, мусулмонларнинг иккинчи авлоди кун тартибидан асосий ўрин эгаллади. Динга мансублик қайси миллатга мансубликдан кўра каттароқ аҳамият касб эта бошлади. Норвегиядаги мусулмон жамияти турли миллатлардан ташкил топган. Энг катта жамоа покситонликлар, уларнинг ортидагилар турклар ва араблардир.

Шуни эътиборга олиш керакки, норвегиялик мусулмонлар жамиятга Европанинг бошқа давлатларидаги диндошларига нисбатан яхши сингишган (интеграциялашган). Бунинг замирида норвег ҳукуматининг жамиятда қийинчиликка дуч келган кишиларни қўллаб-қувватлашидек катта хизмати ётади. Ҳукумат ҳақида сўз очилгандан кейин бир фактни айтиб ўтмаса бўлмайди, Ашаддий ўнгчилардан ташқари барча сиёсий партияларнинг фаол мусулмон аъзолари бор.  Шунингдек, мамлакат парламенти ва ҳокимият органларида ҳам мусулмонларни учратиш мумкин. 

Русчадан Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди.

 

Сторінка 93 з 264

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top