www.muslimuz
Россияда мусулмон давлатлар журналистларининг халқаро форуми ўтказилади
Жорий йилнинг 26 – 27 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида мусулмон давлатларида фаолият олиб борадиган V халқаро журналистлар форуми ўтказилади.
Ушбу анджуман ташкилотчиси сифатида "Россия Ислом дунёсит стратегик қарашлар гуруҳи ҳамда Татаристон Республикаси президенти қайд этилган.
Ушбу форумда 40дан ортиқ хорижий мусулмон мамлакатлари журналистлари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирнинг очилиш маросими 26 сентябрь куни ўтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ярим миллионга яқин ҳожи Саудия Арабистонидан қайтди
Саудия Арабистони ҳаж амалини адо этган ярим миллионга яқин зиёратчи мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Бу ҳақда Азон интернет нашри хабар берди.
Паспорт идорасининг билдиришича, қиролликнинг денгиз, ҳаво ва қуруқлик чегараларидан ўтган зиёратчилар сони сешанба куни эрталаб ҳолатига кўра 439 383 кишига етган. Хусусан, ҳаво йўли орқали 370 796, қуруқлик орқали 62 556, денгиз портлари орқали эса 6 031 зиёратчи чиқиб кетган.
Саудия Арабистони Статистика бош бошқармаси маълумотига қараганда, бу йил зиёратчилар сони 2 миллион 489 минг 406 нафарни ташкил этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
БААда хусусий мактаб камбағал оилалар фарзандларини қабул қилади
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа амирлигида покистонликлар асос солган хусусий мактаб сентябрь ойидан бошлаб таълим олишга маблағи етмаётган оилалар фарзандларини қабул қилади.
Ушбу мактаб аллақачон бир қанча муҳтож оила фарзандларини қабул қилган. Уларнинг айримлари авваллари умуман мактабга боришмаган. Мактаб директори Азиза Хассан Али мактаб кўпчилик камбағал оилалар фарзандларига таълим имкониятини бераётганини айтиб ўтган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Россия исломий ўқув юртлари жадвалига янги фан қўшилади
Россия Федерациясининг исломий ўқув юртлари фан дастурларига янги фан қўшилиши маълум қилинди. "Россия мусулмонларининг фуқаролик этномадания ўзига хослиги" деб номланган фан миллий ва диний ўзига хосликни англаш, ёшларда ватанпарварликни ривожлантиришга қаратилган.
Ушбу хабар Татаристон муфтийсининг ўринбосари, РФ исломий таълим бўйича кенгаш раиси Рафик Мухаметшин томонидан маълум қилинган.
Ушбу фан мадрасаларда 32 соатдан, олий исломий таълим муассасаларида эса 72 соатдан ўқитилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
МАСЖИДЛАР ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ОЧИЛАДИ?
Диний ташкилотлар Ҳукумат томонидан тасдиқланган махсус низомга асосан (http://lex.uz/docs/3762689)адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
✅ Маҳаллий диний ташкилотлар, шу жумладан масжидларни давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар (http://lex.uz/docs/3762689) тегишли ҳудудий адлия органига тақдим этилади.
Адлия органи томонидан ушбу ариза уч ойгача муддатда кўриб чиқилади ва рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.
? Эслатиб ўтамиз, диний ташкилотлар фақат давлат рўйхатидан ўтгандан сўнггина юридик шахс мақомига эга бўлган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Каналга уланиш???
https://t.me/huquqiyaxborot
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.