www.muslimuz

www.muslimuz

Яқин кунларда нозик хилқат бўлган аёлларнинг саводхонлик даражасини белгиловчи рейтинг эълон қилинди. Ушбу рейтингда аёллар саводхонлиги энг юқори бўлган 19 мамлакат келтириб ўтилган. Ушбу рўйхатда Россия (100%) етакчилик қилиши маълум қилинди. Италия (99%) ва Испания (98%) мамлакатлари аёллари иккинчи ва учинчи ўринларда қайд этилган.

Навбатдаги ўринларда Индонезия (94%, Мексика (94%), Туркия (94%), Хитой (93%), Бразилия (92%) ва Саудия Арабистони (91%) сингари мамлакатлар қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Доғистонда "Ҳар бир муҳтож хонадонга гўшт" деб номланган хайрия акцияси ташкил этилди. Акция Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилиб, "Инсон" жамғармаси кўнгиллилари томонидан 44348 килограмм қурбонлик гўштлари 3936 муҳтож оилага тарқатилган.

Ушбу маҳсулотлар нафақат шаҳарларда, балки Доғистоннинг чекка ҳудудларига ҳам етказилган. Маълум қилинишича, ушбу акция 7 йилдан буён ташкил қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

IQNA нашрининг маълум қилишича, Фаластин миллий маъмурияти раҳбарининг дин ва исломий алоқалар бўйича маслаҳатчиси Махмуд ал Хебаш Ал Ақсо масжидида сақаланаётган ва чоп этиш вақтида айрим имловий хатоликларга йўл қўйилган Қуръон нусхасини масжиддан олиш ҳақида қарор қилди.

Ғазо минтақасидаги "Мансур" нашриёти томонидан чоп этилган Ал Ақсо масжиди Мусҳафида айрим жузларнинг қўшилиб кетиши ҳолатлари кузатилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Саудия Арабистонида доғистонлик зиёратчилар ўтирган автобус ҳалокатга учради. Бу ҳақда Махачқалъанинг «Марва-тур» компанияси раҳбарига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ЙТҲ Ар-Риёддан бир неча километр узоқликда, зиёратчилар Маккадан Дубайга кетаётганида юз берган. 47 киши ўтирган автобус йўл четига тўхтаган, бекатда уларга юк машинаси бориб урилган. Бир аёл ҳалок бўлган, яна икки киши касалхонага юборилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 22-27 август кунлари Тошкент, Термиз ва Самарқанд шаҳарларида “Ўзбекистон буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги ўтказилиши режалаштирилган.

Самарқанд шаҳрида эса тарих гавдаланади – Соҳибқирон Амир Темурнинг “Боғи шамол” боғида анъанавий Шарқ бозори ташкил этилади. Унда ўзбек миллий либослари кўргазмалари, танловлар ташкил этилиб, ғолиблар тақдирланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top