www.muslimuz
“Вақф” фонди 10 мингга яқин уст-бош ва зарур жиҳозларни Туркияга жўнатди
Шу йил 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” ҳайрия жамоат фонди ташаббуси билан турк халқи бошига тушган кулфатда кўмак бериш учун ҳимматлиларни жалб этган ҳолда энг зарур нарсаларни Туркияга гуманитар ёрдам тўплаш марказига топширди.
Маълумки, мамлакатимиз биринчилардан бўлиб талафот кўрган элга ёрдам қўлини чўзди ва 200 га яқин қутқарувчиларимиз вайроналар остида қолганларни қутқариш учун туну кун ишламоқда.
Шундай қиш-қировли кунларда бошпанасиз қолган қардошларимизга зарур буюмларни йиғиш кампанияси ҳам бошлангани айни муддао бўлди. Маълумотларга кўра, 2-3 кун ичида турк халқи учун Тошкент шаҳрида 80 тоннадан ортиқ ёрдам йиғилган.
“Вақф” хайрия жамоат фонди ҳам бу борада фаол бўлиб, 4 та юк машинага ортилган 30 турдаги 10 мингга яқин уст-бош ва зарур жиҳозларни ҳомийлар кўмагида жамлаб, пойтахтдаги ёрдам йиғиш марказига топширди. Мазкур ёрдам таркибида асосан қишки кийимлар, ётоқ ашёлари ва иситиш мосламалари мавжуд.
Мазкур инсонпарварлик юклари ортилган биринчи рейс 10 февраль куни Туркияга учиб кетиши кутилмоқда.
Мусибат тушган диндошининг кўнглини олиш, тасалли бериш ва ёрдам қўлини чўзиш – чин мўминлик белгисидир.
“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати
Во всех мечетях Узбекистана совершили хатм и коллективное дуа за погибших при землетрясениях
6 февраля 2023 года председатель Управления мусульман Узбекистана муфтий Нуриддин домла Холикназаров направил письмо соболезнования председателю Управления по делам религий Турции профессору Али Эрбашу в связи с землетрясением в Турецкой Республики.
В письме муфтий хазрат от своего имени и коллектива Управления мусульман Узбекистана выразил соболезнования профессору Али Эрбашу и народу Турции, всем братьям-мусульманам, в связи с гибелью многих жителей в результате стихийного бедствия.
7 февраля по инициативе муфтия Нуриддина домлы Холикназарова после полуденной молитвы во всех мечетях нашей страны были совершены хатм Корана в память о погибших и за выздоровление пострадавших при землятресении Турции.
Посланник Аллаха ﷺ говорил: "Пример верующих в любви, милосердие, в чувствах друг к другу, симпатиях и благосклонности это как одно тело, если у этого тело какой-то орган болит, то всё тело отдаётся на эту боль".
Имам-хатибы, прихожане мечетей, разделяя эти огромные горести и потери наших турецких братьев, пожелали им терпения и просили Аллаха об избавлении от бедствий.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Масжидларда Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръон ва дуолар қилинди
Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари билан юртимиздаги барча масжидларда пешин намозидан сўнг жамоат билан Туркиядаги зилзила оқибатида мусибатга учраган қардош турк халқи ҳаққига Қуръони карим хатмлари бағишланиб, Ҳақ таолодан марҳумларни раҳмат қилишини, беморларга тезроқ шифои комил ато этишини сўраш баробарида бало-офатлардан сақлашини сўраб, дуолар қилинди.
Таъкидлаш лозимки, мўмин банда биродари мусибатга, балога учраганини кўрганда уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилиши лозим бўлади.
Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда Ҳақ таолодан уларга сабр-матонат ва офият тилайлик.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Аллоҳ мақтанчоқларни суймас
«Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда, Ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун. Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймас. Улар бахилдирлар ва кишиларни ҳам бахилликка буюрурлар. Ким юз ўгирса, Аллоҳ ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмаган, мақталган Зотдир» (Ҳадид сураси, 22–24-оятлар).
“Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин Ер юзида...” Муқотил раҳимаҳуллоҳ оятни: “Ер юзига тушувчи мусибат: қаҳатчилик, ўсимлик ва меваларнинг озайиб кетиши”, деб тафсир қилган.
“У Китобда битилган бўлур”. Яна ушбу мусибатлар Лавҳул маҳфузда битилгандир.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо “Пайдо қилмасимиздан олдин” оятини: “Мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин”, деб тафсир қилган. Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ: “Ер юзи ва жонни пайдо қилмасимиздан олдин”, деган.
“Ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас”. Шахсга етадиган мусибатдан мурод турли касаллик ва қийинчиликлардир.
“Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир”. Рабиъ ибн Солиҳ айтади: «Саид ибн Жубайр розийаллоҳу анҳуга мусибат етганида йиғладим. У мендан: “Нега йиғлаяпсан?” деб сўради. Мен: “Сенга етган ва сендан кетган нарсани кўриб йиғлаяпман”, дедим. У: “Йиғлама, Парвардигорнинг ушбу сўзини эшитмаганмисан, деб: “Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда, Ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас” оятини сўнгигача ўқиди».
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо бундай дейди: «Аллоҳ таоло қаламни яратганидан сўнг, унга: “Ёз”, деди. У қиёмат кунигача бўладиган нарсаларни ёзди. Аллоҳ бандаларнинг касаллик кунлари ва соғлик кунларини белгилаб қўйган. Агар одамлар уларни камайтириш ёки кўпайтиришга ҳаракат қилсалар, уддасидан чиқолмайдилар.
“Токи кетган нарсага қайғуриб...” Қўлларидан кетган моллари сабабли хафа бўлмасинлар. Агар улар буни билганларида эди, қўлларидан кетган ризқ сабаб тушкунликка тушишмасди. Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Сизга етган нарса етмаган бўлмаслигини, етмаган нарса сизга етган бўлмаслигини билмагунингизча бирортангиз иймоннинг ҳаловатини топмассиз”, дедилар. Сўнг: “Токи кетган нарсага қайғуриб” оятини ўқидилар. Яъни дунёда қўлингиздан кетган нарса учун қайғурманг. Чунки у сизларга тақдир қилинмаган эди. Тақдир қилинганида, уни қўлдан чиқармаган бўлардингиз.
“Келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун”. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо оятни: “Дунёдан келган нарсадан”, деб тафсир қилган. Саид ибн Жубайр: “Соғлик ва ҳосилдорликдан”, деб тафсир қилган. Икрима ибн Аббосдан ривоят қилинади: “Хафа бўлмайдиган ва хурсанд бўлмайдиган бирор киши йўқ. Фақат мўмингина етган мусибатга сабр қилади. Қўлга киритган насибаси учун шукр қилади”.
“Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймас”. Димоғдор ва мақтанчоқлар дунёда уларга берилган насиба сабаб мутакаббирлик қиладилар ва одамлар орасида фахрланадилар.
Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ: “Эй Одам боласи, нима учун қўлингдан кетган нарсага қайғурасан? Сенга қайтариб бермайдиган нарса учун қайғурмоқдасан ёки ўлим йўқ қиладиган нарса билан фахрланмоқдасан”, деган. Бузругмеҳрдан: “Эй Ҳаким, нима учун йўқотган нарсангизга хафа, келган нарсага хурсанд бўлмаяпсиз?” деб сўрашди. У бундай жавоб қилди: “Боиси йўқотилган нарсани кўз ёши билан қайтариб бўлмайди, келган нарсани кетказиб бўлмайди”. Фузайл ибн Иёз бундай деган: “Дунё йўқ бўлувчидир. Йўқ қилганини қайтариб бўлмайди. Фойда берганига эса қайтишига изн берилади”.
Димоғдор ўзидан фахрланади. Мақтанчоқ эса одамларга паст назар билан қарайди. Иккисининг амали ҳам яширин ширкдир.
“Улар бахилдирлар”. Аллоҳ мақтанчоқларни яхши кўрмайди. Улар бахилдирлар. Аллоҳ таоло бирор нарсага муҳтож эмас.
Уламолар бахил билан сахийнинг орасидаги иккита фарқни ажратиб бундай дейишади: “Бахил нарсани ушлаб туриш билан, сахий эса уни бериб юбориш билан лаззат олади”. “Бахил фақат сўралганда беради, сахий эса сўралмасидан олдин беради”.
“Ким юз ўгирса”, яъни имондан юз ўгирса, “Аллоҳ ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмаган, мақталган Зотдир”.
“Тафсири Қуртубий” асосида
Дилфуза РАҲИМОВА
тайёрлади.
Hidoyat.uz – http://Hidoyatuz.taplink.ws;
Muminalar.uz – https://t.me/muminalaruzb
Online obuna bo’ling! – https://obunahidoyat.taplink.ws
Огоҳлантирилган уч тоифа
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Аллоҳ таоло уч тоифа кишиларни қаттиқ ёмон кўради: Ҳарамда катта гуноҳ қилувчини, Исломда бўлатуриб, жоҳилият урф-одатларига эргашувчини ва ноҳақдан кишининг қонини тўкишга интилганни” (Имом Бухорий ривояти).
Макка – муқаддас ер. Парвардигор уни одамлар тўпланадиган, омонлик манзили қилди. Ким у жойга кирса, омонликдадир. Шунинг учун Маккада, Ҳарам ҳудудида маъсият ва тўғри йўлдан оғишни қасд қилган кимса, гарчи ниятини амалга оширмаса ҳам, аламли азобга учрайди”. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “У ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни торттирурмиз” (Ҳаж сураси, 25-оят).
Ислом динининг таълимотларини поймол қилиб, жоҳилият одатларини ўзи ва оиласи учун ҳаёт йўли қилиб олган кишини Набий алайҳиссалом: “Исломда бўлатуриб жоҳилият урф-одатларига эргашувчи” деб атадилар. Жоҳилият урф-одати миллатчилик, унинг учун курашиш, фол очиш, шумланиш, мунажжимларни тасдиқлаш, Аллоҳ таолодан ўзгадан сўраш, Қуръони каримда бўлмаган йўлни тутиш каби бузуқ эътиқодлардир.
Айбсиз одамдан ҳақ талаб қилувчи ва ундан шубҳаланувчи шахс кишининг қонини ноҳақ тўкишга интилувчидир. У худди бир кишидан гумон қилиб, исботини топмасдан Аллоҳ таоло ҳаром қилган қонни ноҳақдан тўкишга интилган кимса кабидир.
Мана шу уч амални қилган бандадан Аллоҳ таоло ғазабланади. Мўмин ўзининг обрўси, қадр-қимматини сақлаши, Аллоҳ таоло ғазабланадиган амаллардан узоқ бўлиши лозим.
Мансур МАМАТОВ,
Хатирчи тумани “Изомиддин
мударрис” жоме масжиди имом-хатиби
“Ҳидоят” журнали 2023 йил 1-сонидан
Hidoyat.uz – http://Hidoyatuz.taplink.ws;
Muminalar.uz – https://t.me/muminalaruzb
Online obuna bo’ling! – https://obunahidoyat.taplink.ws
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.