muslim.uz
Филиппины планируют привлечь больше мусульманских туристов
Филиппинские чиновники заявили, что страна пытается привлечь больше мусульманских туристов за счет увеличения возможностей халяльных услуг и продуктов в отелях и ресторанах.
Как сообщает IQNA со ссылкой на "Arab News", туризм является одним из ключевых секторов филиппинской экономики. Этот сектор составляет 13% валового внутреннего продукта страны.
Индустрия туризма на Филиппинском архипелаге, известном своими пляжами с белым песком, местами для дайвинга и разнообразной культурой, внесла в ВВП страны около 44 миллиардов долларов в 2019 году.
Власти страны объявили, что планируют привлечь больше туристов-мусульман за счет предоставления более качественных услуг и получения сертификатов халяль.
«Мы призываем владельцев ресторанов по всей стране предлагать халяльные блюда», — сказала заместитель министра туризма Филиппин Майра Пас Абубакар.
Большую часть населения Филиппин составляют католики, а мусульмане составляют около 10% от почти 120-миллионного населения страны. Страна планирует развивать свою внутреннюю халяль-индустрию к 2028 году и планирует удвоить количество халяль-сертифицированных продуктов и услуг.
С начала года Филиппины приняли более 2 миллионов международных путешественников. Увеличение на 10% числа туристов из стран Персидского залива, особенно из Саудовской Аравии и Объединенных Арабских Эмиратов, стало одним из наиболее важных достижений филиппинского туризма.
Говоря о странах региона с мусульманским большинством, Абу Бакр сказал: "Мы нацелены не только на рынок Ближнего Востока, но и на соседние с нами страны, такие как Бруней, Индонезия и Малайзия".
Филиппины были удостоены награды «Лучшее развивающееся направление года, дружественное к мусульманам» на Всемирном саммите Halal Travel, состоявшемся в Сингапуре в прошлом году. С тех пор мусульманский рынок стал приоритетом туристического сектора этой страны.
Эта страна максимально готовится к развитию халяль-сектора; В прошлом году был запущен стратегический план развития халяльной индустрии на Филиппинах с целью удвоить производство этой растущей отрасли в течение следующих четырех лет.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
В Татарстане социальная ипотека получила сертификат халяль
Духовное управление мусульман Татарстана помогло Госжилфонду при раисе республики скорректировать условия социальной ипотеки, чтобы она соответствовала нормам шариата. После чего программа кредитования получила сертификат халяль, сообщает «Реальное время».
Необходимость приведения социальной ипотеки в соответствие с канонами ислама возникла после многочисленных обращений семей республики в адрес Госжилфонда. Семьи, нуждающиеся в улучшении жилищных условий, отказывались от программы по религиозным убеждениям, поскольку в исламе запрещена любая сделка, в которой присутствует ссудный процент, передает IslamNews.
После пересмотра программы соципотеки на основе замечаний экспертов, она была положительно оценена Советом улемов ДУМ РТ и признана дозволенной для мусульман согласно канонам исламского права. Контролировать соответствие ипотеки от Госжилфонда исламским нормам будет представитель ДУМ РТ доктор шариатских наук Рустам Нургалиев.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Yo'l qoidasiga rioya qilaylik!
Фарғоналик зиёратчилар муборак сафарга кузатилдилар
Аллоҳ таоло буюрган амалларнинг ҳар бирининг ўзига хос фазилат ва ҳикматлари мавжуд. Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодатининг ҳам фазилатлари бор.
Дарҳақиқат, Макка шаҳрида Мақоми Иброҳим, Замзам булоғи, Ҳажарул-асвад, Сафо, Марва каби осори атиқалар мавжуд бўлиб, улар узоқ ўтмишнинг аломатларидан ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, иккиси худди босқон темир, тилло ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг савоби фақат жаннатдир”, – деганлар (Имом Термизий ривояти). Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмонлар қалбида Байтуллоҳни тавоф қилиш муҳаббати доимо жўшиб туради.
Фарғона халқаро аэропортидан “Ҳаж – 2024” дастури доирасида “Фарғона – Мадина” йўналишида илк 3 та парвоз “Uzbekistan airways” авиакомпаниясининг “Boeing-767” русумли ҳаво кемалари орқали амалга оширилиб, уларда Фарғона вилоятидан 735 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Зиёратчиларни кузатиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. Улуғ сафар сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон ибодатларни бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилинди.
Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Эй, муборак сафарга отлаган диндошим!
1) Мусофир ўз аҳли аёлига моддий ва маънавий нарсаларни қолдириб чиқар экан, қолдирган нарсаларининг ичида энг афзали, Аллоҳнинг раҳматига, баракотига сабаб бўлгувчиси икки ракат нафл намоздир.
عن المطعم بن مقدام قال قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ مَا خَلَّفَ عَبْدٌ عَلَى أَهْلِهِ أَفْضَلَ مِنْ رَكْعَتَيْنِ يَرْكَعُهُمَا عِنْدَهُمْ حِيْنَ يُرِيدُ السَّفَرَ.
Мутъим ибн Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сафарга чиқувчи одам хонадон аҳлига сафар олдидан ўқиладиган икки ракъат намоздан афзалроқ нарса қолдирмабди» (Канз ул-Уммол).
2) Сафарга чиқувчи киши доим зикр билан машғул бўлиш учун ўзи билан 100 талик тасбеҳ олиши керак. Чунки Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Албатта, бошқа жойларга нисбатан Масжидул ҳарамда ўқилган намозлар 100 000 (юз минг) ва Масжидун набавийда ўқилганлари 1000 (минг) намознинг савобига тенг бўлади». Бу дегани 100 000 (юз минг)та ёки 1000 (минг)та қазо намознинг ўрнига битта намоз кифоя қилади дегани эмас. Балки битта намоз битта намоз ўрнига ўтади, лекин савоби минглаб марта кўп бўлади.
Бу мавзуда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
صلاة في مسجدي هذا خير من ألف صلاة فيما سواه إلا المسجد الحرام (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир. Фақат Масжидул ҳарамда ундай эмас” (Муттафақун алайҳ).
Бу ҳадисни Аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай шарҳлаганлар:
(خير) أي من جهة الثواب لا من جهة الإجزاء فالتضعيف يرجع إلى الثواب ولا يتعدى إلى الإجزاء بإتفاق العلماء كما نقله النووي وغيره ، فلو كان عليه صلاتان فصلى في أحد المسجدين صلاة لم تجزه إلا عن واحدة
яъни: “Масжидун набавийда ўқилган битта намоз бошқа жойларда ўқилган 1000 (минг)та намоздан савоб жиҳатидан яхшироқдир, ўрнига ўтиш жиҳатидан эмас. Уламоларнинг иттифоқи билан 1000 (минг) баробар устун бўлиш, ўрнига ўтишга эмас, балки савобга тегишли бўлади. Буни Имом Нававий ва бошқа уламолар ҳам нақл қилишган. Агар бир кишининг зиммасида иккита ўқилмаган намоз бўлса ва икки ҳарамдан бирида битта намоз ўқиса, фақат биттасининг ўрнидан ўтади” (“Мирқотул мафатиҳ” китоби).
Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади:
الصلاة في المسجد الحرام بمائة ألف صلاة والصلاة في مسجدي بألف صلاة والصلاة في بيت المقدس بخمسمائة صلاة (رواه الامام الطبراني عن أبي الدرداء رضي الله عنه)
яъни: “Масжидул ҳарамдаги намоз юз минг намозга, Менинг масжидимдаги намоз минг намозга, Байтул мақдисдаги намоз беш юз намозга тенг келади” (Имом Табароний ривоятлари).
Бу масжидларнинг фазилат маълум ва машҳур: Масжидул ҳарам энг биринчи ибодат учун қурилган масжид, Масжидун-набавий севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қурдирган ва доим ўша ерда турган масжидлари, Байтул мақдис ҳам қадимдан кўплаб пайғамбарлар намоз ўқиган, Пайғамбаримиз ўша ердан меърожга кўтарилган масжиддир.
Демак, муборак масжидларда ўқилган битта қазо намози биттага ўтса ҳам, ҳеч тушкунликка тушмаслик керак. Зеро у муборак жойларда ажру савобларнинг минглаб марта кўпайтириб берилиши ҳақида саҳиҳ хабарлар кўп. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан юқорида зикр қилинган учта муборак масжидларга ҳаж, умра ёки зиёратга борган мўмин-мусулмонлар у масжидларда турли ибодатларни кўпайтиришга ҳаракат қилиши керак. Албатта, Аллоҳ ва Расули рост сўзлайди, ваъдасига хилоф қилмайди, ихлос билан амал қилсак, ваъда қилинган улуғ ажрлар шубҳасиз берилади. Валлоҳу аълам.
3) Мисвокнинг маънавий фойдалари ҳам жуда кўп.
Жумладан, у шайтонни ҳайдайди, мисвок ишлатувчидан шайтон қочиб кетади. Мисвок яхшиликлар савобини оширади. Агар таҳорат олишда мисвок ишлатилса намознинг савобининг ортишига сабаб бўлади. Мисвок ўлим олдидан шаҳодат калимасини эслатувчидир. Мисвокнинг энг муҳим афзалликларидан бири бу – Аллоҳ таолонинг розилигини топишга сабаб бўлишидир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир", деганлар. Бошқа ривоятда "шайтонни ғазаблантиради" дейилади.
Қаранг азизлар, тишимизни тозалайдиган бу таёқча орқали Аллоҳ таолонинг розилигини топишимиз мумкинлиги нақадар ажойиб.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим", деганлар (Имом Насоий ривояти).
4) Парвардигорнинг бундай ваъдаси бор: яъни, “Ким бир яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги ўн баробар қилиб қайтарилади” (Анъом сураси, 160-оят).
Қуръони каримда яхшилик-эҳсон қилувчиларнинг сифатлари батафсил баён этилган. Улар кечалари туриб намоз ўқувчилар, тун охирида Парвардигорларидан мағфират сўровчилар, мол-мулкларидан муҳтож ва фақирларга насиба ажратувчи кишилардир. Имкони бор кишилар муборак заминда қийналган кишиларга эҳсон қилишса юқорида зикр қилганимиздек 1 риёл эҳсонлари Мадинаи мунавварада 1000 риёлни, Маккаи мукаррамада 100 риёлни савоби берилади
5) Сафар давомида зиёратчи ўзига сабрли бўлишни мақсад қилиб олишлиги. Кишилар билан муомалотда, аэропортда руйҳатдан ўтишда, афтобусга чиқиб тушишда, зиёратгоҳларда зиёратчига хос одобда бўлишлиги лозим бўлади.
6) Зиёратчи бомдод намозидан сўнг шошилмай кун чиққач ишроқ намозини ўқиши.
Чунки Муоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар». (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган).
Термизийнинг лафзида: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.
7) Имкон даражасида зикрларни кўпайтириши
Замонамиз олимларидан Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни бомдод намозидан сўнг "Астағфируллоҳ" ни юз бора, "Ла илаҳа иллаллоҳ" ни юз бора, "Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа олиҳи ва соҳбиҳи васаллим" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм" ни юз бора, "Ла ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" ни юз бора, "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил" ҳам юз бора зикр этаман.
Бу зикрларга бир соатнинг учдан бири, яъни, йигирма дақиқача вақт кетади.
Бас, эй сен, ўзингга доимо Аллоҳни зикр этишни лозим тутгин. Шунда Аллоҳ таоло сенга мададларини ато этади".
8) Қуръони карим тиловати. Бўш вақт бўлиши билан Қуръони каримни тиловат қилишни мақсад қилиш
9) Макруҳ вақтларда бомдоддан кейин пешиндан олдин ва аср билан шом намози ўртасидаги вақтларда нафл намоз ўқимаслик.
Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш, жаноза намози ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
– кун чиқаётган пайтда;
– кун қиём (тикка)га келганида;
– кун ботиш чоғида;
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони Каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга энг рози бўлинган кишилар гувоҳлик бердилар. Уларнинг ичида энг рози бўлингани Умардир. «Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунча ва асрдан кейин (қуёш) ботгунча намоз ўқишдан қайтарганлар», деди» Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
10) Мадинаи мунавварада овозни баланд қилмаслик хатто оёқ киймини ҳам ерга оҳиста қўйиб кийиш лозим.
11) Бақиъ қабристони ҳақида маълумотга эга бўлиш.
Бақиъ қабристони шарафли жой ҳисобланиб, у дунёдаги қабристонларнинг энг афзалидир. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан ким Мадинада вафот эта олса, шундай қилсин. Чунки мен бу ерда вафот этган кишини шафоат қиламан”, дедилар” (Термизий ривояти).
12) Қубо масжиди фазилати
Қубо масжидида ўқилган нафл намоз умранинг савобига тенглаштирилган.
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким уйида яхшилаб таҳорат олиб, сўнгра Қубо масжидига келса ва у ерда намоз ўқиса, унга умранинг савобидек савоб бўлади”. Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривоят қилишган.
13) Масжидда ўқиладиган жаноза намозларини ўқиш. Зиёратчи Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадаги жаноза намозларини ҳам ўқишлиги ва икки томонга салом бериб тугатишлигини эсдан чиқармаслиги керак. Жанозага қатнашган киши бир қийрот савобга эга бўлади, бир қийрот Уҳуд тоғи баробарича дейилган. Энди тасаввур қилиб кўрайликчи жанозага қатнашмай қанча савобдан қуруқ қоляпмиз?
14) Зиёратчи ояларимиз ўзларини тутишлари, либосларига эътибор бериб шаънларига доғ туширмасликлари.
15) Зиёратчилар Мино водийси, Муздалифа ва Арафот майдонларида гуруҳ раҳбарига итоатда бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло барчамизни муборак масканларга бориб, Ҳаж ва Умра ибодатларини қилишлик бахтини насиб қилсун.
Манбалар асосида тайёрланди:
Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом-хатиби
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.