muslim.uz

muslim.uz

В американском городе Балтимор завершил свою работу 49- й ежегодный конгресс, организованный Исламским сообществом Северной Америки (ICNA) совместно с Американским обществом мусульман (MAS).
Конгресс на тему «Непоколебимая вера: доверие к воле Всевышнего» собрал на своей площадке десятки тысяч мусульман со всей страны, передает IslamNews.
В беседе с корреспондентом «Анадолу» президент ICNA Мохсин Ансари сообщил, что около 190 докладчиков из США и других стран выступили на более чем 200 сессиях конгресса.
Ансари отметил, что конгресс прошел с успехом, и в нем приняли участие около 30 тысяч человек.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Понеділок, 03 июнь 2024 00:00

Мазҳабсизликнинг салбий оқибати

«Мазҳаб» арабча «йўналиш» маъносини билдириб, истилоҳда эса «мужтаҳиднинг шаръий далиллардан шариат ҳукмларни чиқариб олишдаги ўзига хос йўлидир». Мазҳабларнинг ижтиҳод йўллари ва қоидаларида бир-биридан фарқ қилиши улар орасида жузъий ихтилофларга сабаб бўлган.

Илк асрларда мужтаҳидлар кўп бўлиб, мазҳаблар ҳам кўп бўлган. Абдулваҳҳоб ибн Аҳмад ас-Шаъроний (ваф. 973/1565) ўзининг «ал-Мийзан» асарида ўн олтита мазҳабни зикр қилган. Ушбу мужтаҳидлар мазҳабларининг ҳаммаси ҳам маълум муддат амалда бўлган. Лекин кейинчалик кўпи амалдан чиқиб кетган ва одамлар Имом Абу Ҳанифа (ваф. 150/767), Имом Молик (ваф. 179/795),  Имом Шофеъий (ваф. 204/820) ва Имом Аҳмад (ваф. 241/855)ларнинг мазҳабларидан бирига эргаша бошлаган. Аммо ҳеч ким барча мазҳабларни бекор қилиб, одамлар фақат шу тўрт мазҳабдан бирига эргашиши лозим демаган.

Мазҳабсизлик ғоясини илгари сурувчи кишилар ўзларини бир қанча турли номлар билан атайди: салафи солиҳларга эргашиш даъвоси билан «салафийлар», саҳиҳ ҳадисга эргашиш даъвоси билан «аҳли ҳадислар». Бу ғоянинг тарихи яқин бир ярим асрга тўғри келади.

Бу ҳақда ХIХ асрда яшаб, ижод этган машҳур ҳиндистонлик олим Муҳаммад Сиддиқ Ҳасан ал-Қанужий (1832-1890) фикр билдириб, шундай дейди: «Ҳозирги кунда бир риёкор ва шуҳратпараст гуруҳ пайдо бўлган бўлиб, улар Қуръон ва ҳадисни билиш ва унга амал қилишни даъво қилмоқда… Ажабланарлиси шундаки, улар ўзларини мухлис[1] ва муваҳҳидлар[2], деб бошқаларни мушриклар деб номламоқда. Улар энг мутаассиб ва динда ғулувга кетган кишилардир. Бу диндан эмас, балки Ер юзида тарқалган фитна ва катта фасоддир»[3]. Ушбу фикр ҳам бу қараш ХIХ аср охирларида пайдо бўлганлигини кўрсатади.

Мазҳабсизлик ғояси тарафдорларининг асосий мақсадлари Қуръон ва суннатни ўзларича маҳкам тутиш[4] ва мазҳабларни йўқ қилиб, уларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат. Уларнинг даъвосига кўра, гўё мусулмонларнинг ихтилофдан нажот топиши фақат Қуръон ва ҳадисни қаттиқ ушлаш билан бўлади, мазҳаблар, гуруҳлар ва фирқалар мавжуд бўлар экан, Қуръон ва ҳадисни маҳкам ушлаш амри маҳол, чунки ихтилофларнинг асл манбаи мана шу мазҳаб ва фирқалардир.

Бир тарафдан, бу қараш вакиллари мазҳаблар ва гуруҳларни залолат деб биладилар-у, лекин ўзлари ҳам сезмаган ҳолда шундай ҳолатга тушиб қолган. Зеро улар ўзлари бир йўналиш бўлиб, ўзларидан бошқаларни нотўғри йўлда деб билади. «Улар ислом уммати қадимдан ақида ва фиқҳ масалаларида эргашиб келаётган мазҳабларни инкор қилиш билан бирга, ўзлари янги мазҳаб пайдо қилишга ўтганлар»[5].

Бошқа тарафдан эса, улар мазҳаблар орасидаги ихтилофларни қоралаган ҳолда, ҳаммани мазҳабларни ташлашга ҳамда Қуръон ва ҳадисларни ўрганиб, тушунганича уларга амал қилишга, бошқача қилиб айтганда, ҳаммани ўзи ижтиҳод қилишга чақиради. Бу эса, шубҳасиз, янада ихтилофлар ва қарама-қарши фикрларнинг кўпайишига олиб келади. Агар мазҳаблар орасидаги ихтилофлар маълум чегара билан чекланган бўлса, мазҳабсизликнинг бу даъвати эса чексиз ихтилофларга сабаб бўлади ва мусулмонлар ҳаётида  даҳшатли фалокатларни келтириб чиқаради.

Мазҳабсизлик тарафдорлари мазҳабларга тош отишда давом этиб, яна шундай дейди: «Қуръон битта ва Пайғамбар битта бўлса, тўрт мазҳаб орасида фиқҳий ихтилофлар бор, ҳақ битта эмасми?» Бунинг жавоби шуки, мазҳаблар орасидаги бундай (фиқҳий) ихтилофлар салафи солиҳлар – саҳобий, тобеий ва табаъа тобеийлар орасида ҳам бўлган. Мазҳаблар орасидаги фиқҳий ихтилофлар ҳам саҳобийлар ва тобеийлар орасида мавжуд бўлган ихтилофлар таъсирида юзага келган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Умматимнинг ихтилофи раҳматдир»[6],- деб айтганлар. Шоҳ Валиюллоҳ лақаби билан машҳур Аҳмад ибн Абдураҳим ад-Деҳлавий (ваф. 1176/1762) айтади: «Баъзи саҳобий, тобеий ва улардан кейингилар басмалани ўқир эди, баъзилари эса ўқимас эди, баъзилари жаҳрий ўқиса, баъзилари ичида ўқир эди, баъзилари бомдодда витр ўқиса, баъзилари бомдодда витр ўқимас эди, баъзилари қон олдириш, бурундан қон кетиши ва қайт қилишдан таҳорат қилса, бошқалари таҳорат олмас эди… баъзилари олов теккан нарсани еганда таҳорат олса, бошқалари таҳорат олмас эди, баъзилари туя гўштини еганда таҳорат олса, бошқалари таҳорат олмас эди»[7].

Мазҳабсизлик тарафдорлари қандай қилиб ушбу тўртала мазҳаб ҳам ҳақ ва тўғри бўлиши мумкин деган саволни қўйишади. Бунга жавоб шуки, бу мазҳаблар ҳудди Каъбага ўхшайди, Каъба битта, унинг тўртта томони бор: шарқ, ғарб, шимол ва жануб. Одамлар хоҳ шарқда бўлсин ёки ғарбда, хоҳ шимолда бўлсин ёки жанубда, ўз намозларини унга қараб ўқийди. Улар фақат турган жойи ва вазият сабабли зоҳирда қарама-қарши турган бўлсада, ҳаммасининг намози саҳиҳ – тўғри ҳисобланади, чунки уларнинг ҳаммаси бир нарсага, яъни Каъбага юзланади. Бу мазҳаблар ҳам шундай, улар бир манба – Қуръон ва суннатга асосланади, бу мазҳабларнинг бирига эргашган киши Қуръон ва ҳадисга эргашган бўлади.

Мазҳабсизлик тарафдорлари ўз ғояларини тўғрилигини исботлаш мақсадида мазҳаб имомларининг «агар ҳадис саҳиҳ бўлса, у менинг мазҳабимдир» деган сўзларини келтириб, уни нотўғри тушунтиради. Бунинг маъноси Имом Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳ тўпламларида мазҳабга тўғри келмайдиган ҳадислар келиб қолганда мазҳабни ташлаб, ҳадисга эргашиш керак дегани эмас, бу гаплар фақат мазҳаб ичидага мутлақ мужтаҳидларга қаратилган.  Ҳаммага маълумки, бундай кишилар ҳозирги кунда йўқ.

Мазҳабсизликка чорловчи ушбу даъват асрлар давомида ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини йўққа чиқаради. Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъана нотўғри, шунча мусулмон адашган экан деган хулоса келиб чиқади. Бундай бўлиши мумкин эмас, буни тилга олишни ўзи қийин. Бу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига ҳам тўғри келмайди, зеро у киши шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ умматимни бирор залолатга жамламас»[8]. Бошқа бир ҳадисда «Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузуруда ҳам яхшидир»[9] – дейилган. Бу бузғуинчи даъват мазҳаблар моҳияти ва қийматини умуман билмасликдир.

Шунингдек, бу ғоя асрлар давомида ота-боболари амал қилиб келган ва ўзлари ҳам бутун ҳаёти давомида амал қилиб келаётган бирор мазҳабни тутган омма мусулмонларнинг эътирозларига сабаб бўлади. Натижада жамият ҳаётида турли ихтилофлар келиб чиқади. Турли хил ихтилоф ва келишмовчилик таъсирида ўз яқинларидан, халқидан ва юртидан норози кайфиятда бўлган диний экстримизмга мойил кимсалар етишиб чиқади. Бундан эса, турли радикал гуруҳлар ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида унумли фойдаланади.

Ушбу ғоянинг салбий оқибатлари юртимизнинг яқин тарихида ҳам яққол намоён бўлди. Халқимиз ўз мустақилигини қўлга киритганидан сўнг динимизга кенг йўллар очиб берилди. Диний-маърифий соҳаларда турли давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Аммо шу билан бирга четдан мазҳабсизлик ғояси ҳам кириб келди. Улар ўзларининг нотўғри, аммо зоҳирда гўзал даъватларига бир қанча юртдошларимизни ишонтиршга улгурди. Улар халқимизнинг азалдан амал қилиб келаётган ҳанафийлик мазҳабини нотўғрига чиқарди. Бу эса ҳанафий мазҳабига амал қилувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди. Ўртада низо, тортишув юз берди. Бундан эса турли экстремистик руҳдаги ғаразли кучлр унумли фойдаланди. «Ваҳҳобийлик», «Ҳизбут–таҳрир», «Акромийлар», «Адолат», «Туркистон ислом ҳаракати», «Жиҳодчилар» каби гуруҳлар пайдо бўлди.

Рамазон ал-Бутий «Мазҳабсизлик – ислом динига таҳдид солиб турган энг катта бидъат» деб айтгани бежиз эмас. Ҳозирги кунимизда ҳали ҳам юртдошларимиз ичида билиб-билмай ушбу ғоянинг таъсирида юрган кишиларнинг мавжуд эканлиги бу ғоянинг илдизларини ўрганиб, унинг асл моҳиятини очиб бериш, уни одамларга, халқимизга тўғри тушунтириб бериш ва шу йўл билан мазҳабсизликка чек қўйиш бугунги кундаги муҳим ва долзарб вазифалардан бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга ислом дунёсида тан олинган мазҳабларнинг асл моҳияти, уларнинг бебаҳо қиймати, хусусан, халқимиз азалдан амал қилиб келаётган ҳанафий мазҳабини халқимизга, ёшларимизга тушунтириш зарур.

 


[1] Аллоҳга холис ибодат қилувчи киши

[2] Аллоҳни якка-ю ягона деб билиб, унга ҳеч нарсани ширк келтирмайдиган

[3] Исмоил ас-Санбаҳлий. Тақлид ал-аимма, 16-18 б.

[4] Қаранг: Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий. Ал-Ламазҳабийя ахтару бидъат туҳаддид аш-шариа ал-исламия. – Дамашқ: Дар ал-фаробий, 2005. 31-б. Муҳаммад Толиб. Хатиат ал-мазаҳиб. 3-б.

[5] Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар. – Т.: Шарқ, 2011. 82-б.

[6] Ал-Мунавий бу ҳадиснинг саҳиҳ иснодидан воқиф бўлмадим деган. Ал-Ҳофиз ал-Ироқий эса бу ҳадиснинг исноди заиф деган (Қаранг: Али ибн Ҳассамиддин ал-Ҳиндий. Канз ал-уммал фи сунан ал-ақвал ва ал-афъал. – Байрут: Муассасат ар-рисала, 1989. Ж. 14. 3-б).

[7] Ҳужжат-уллоҳ ал-балиғо 1/159.

 

[8] Ас-Суютий. Ал-Жомиъ ал-кабир. – Ал-Мактаба аш-шамила, 3.24. 918-ҳадис, исноди заиф.

[9] Ҳоким ан-Найсабурий. Ал-Мустадрак ала ас-саҳиҳайн. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмийя, 1990. 4465-ҳадис, исноди саҳиҳ.

Шу йил 31 май куни Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм вазирлари йиғилишида халқаро тадбирни ўтказиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилган тайёргарлик ишлари ҳамда мамлакатда туризмни ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.

Юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.

Ўз навбатида Ўзбекистон раислигида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида туризм ҳамкорлиги, жумладан, яшил ва барқарор туризм, смарт туризм, туризм логистикаси ва бошқа қатор йўналишда самарали лойиҳа ва ташаббуслар амалга оширилишига ишонч билдирилди.

Марҳабо Мадаминова, ЎзА

Понеділок, 03 июнь 2024 00:00

Farzand tarbiyasi muhimdir

ANVARXON SADRIDDINOV,
Namangan shahar "Hazrati Langar" jome masjidining imom-xatibi

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни — бу жаҳон жамоатчилиги фикрини болалар ҳуқуқига қаратиш уруш хавфидан ҳимоялаш, болалар саломатлигини сақлаш, уларга демократик асосда тарбия ва таълим бериш учун курашишга жалб қилиш кунидир.

Ўтган асрнинг 50-йилларидан бери ҳaр йили ёз ойининг биринчи санаси хaлқaрo бoлaлaрни ҳимoя қилиш куни сифатида ер курраси бўйлаб турли шиoрлaр oстидa кенг нишoнлaб келинади.

Бироқ бундай эзгу куннинг ташкил этилганига ярим асрдан кўп вақт ўтган бўлса-да, айрим қитъаларда миллионлаб болалар очлик, турли касалликлар, яшаш ва таълим олиш шароитлари йўқлигидан азоб чекаётганлиги, афсуски кўз юмиб бўлмас ҳақиқат.

Лекин, бу байрам она юртимизда ўзига хос тарзда нишонланади. Зеро, ўзбек миллатига хос нодир маънавий қадриятлар сарасидан бўлган болажонлик, оилапарварлик, меҳр-мурув-ватлик фазилатлари алоҳида ажралиб туради.

Бунга биргина мисолни келтириш билан барчани эътиборини қаратиш мумкин. иккинчи жаҳон уруши пайтида ота-онасидан етим қолган, уй-жойи вайрон бўлган, яқинларидан ажралган юз минглаб етимлар Ўзбекистон бағрида меҳр-шафқат кўрдилар.

Доно халқимиз ўзининг бир бурда нонини ана шу болалар билан беминнат баҳам кўрди. Уларни таълим-тарбия билан парваришлаб, вояга етказиб жамият аъзоларига тақдим этдилар.

Ёш авлод камолоти, таълим-тарбияси йўлида ҳукуматимиз, шахсан Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ижроси йўлида таълимнинг биринчи босқичи бўлган мактабгача таълим ташкилотларига алоҳида эътибор берилмоқда. Ўрта ва олий таълим тизимида ҳам ислоҳотлар амалга оширилиб, ўқитиш услублари жаҳон талабига мослаштирилмоқда.

Муқаддас динимизда ҳам бу борада талайгина кўрсатмалар берилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифда болалар ва оилаларни яхшилик қилишга ўргатиш ҳамда уларда чиройли хулқни камол топтириш зарурлиги таълим берилган.

У зот алайҳиссалом: “Болаларингизга ва оилала-рингизга яхшилик қилишни ўргатингиз ва уларни одобли этиб тарбиялангиз”, – деганлар.

Шукрки, юртимизда эътибордан четда қолган боланинг ўзи йўқ. Барчанинг кўнглида болаларга қарата меҳр-мурувват мужассам деб айта оламиз.

Умримизнинг баҳор фасли бўлган ёшлик ҳар биримизнинг қалбимизда қувончли кунлари сақланиб қолгандек, бугунги болаларнинг байрам кунлари ҳам қувончларга тўлсин. 

Зеро, бола кулса, олам кулади. Олам кулса, у қувончга тўлади, бизларнинг она юртимиз янада гуллаб яшнайди. Болаларнинг беғубор қалблари доимий яйраб-яшнайверсин.  

 

Анвархон АКРАМОВ,
Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд” жоме
масжиди имом-ноиби

Сторінка 77 з 3750

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top