muslim.uz

muslim.uz

dimanche, 08 novembre 2020 00:00

Кичик ширкдан сақланинг!

Ислом дини ҳар бир амални ихлос билан бажаришга буюради. Ихлоснинг зидди бўлган  “хўжа кўрсин”га қилинадиган ишдан сақланишга чақиради. Чунки “хўжа кўрсин”га қилинадиган ишлар риё бўлиб, бундай амал қиёмат куни ўз соҳибига манфаат бермайди.

Риё – банданинг зоҳиран Аллоҳ таолонинг ризосини топишни,ботинан эса бошқа бир мақсадни кўзлаб қилган амалидир.

Қуръони карим оятларида ва Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ҳадисларида  “хўжа кўрсин”га иш қилишдан инсон қайтарилган.   

Жумладан, Қуръони каримда “хўжа кўрсин” учун қилинган амалига инсон ҳеч қачон савоб олмагани ҳолда,  бу амали учун азобланиши муқаррарлиги тўғрисида бундай дейилади: "Мол-мулкларини одамлар кўрсинга (риёкорлик билан) эҳсон қиладиган, (аслида эса) Аллоҳга ҳам, охират кунига ҳам имон келтирмайдиганларни (Аллоҳ севмайди). Кимгаки шайтон дўст бўлса, нақадар ёмон дўст у!" (Нисо сураси, 38-оят).

Аллоҳ таоло бандаларидан баъзиларига кўпроқ, бошқасига озроқ мол-дунё ато этиб, ҳар икки гуруҳни ҳам имтиҳон қилади. Аллоҳ берган неъматларни ҳақ йўлда, Аллоҳ буюрган ўринларга сарфлаганлар, молларидан эҳсон қилганлар, муҳтожлар ҳолидан хабардор бўлганлар ана шу имтиҳондан яхши ўтишади. Аммо бу борада бахиллик қиладиган, Аллоҳ берган неъматларни тўплаб-кўпайтиришга интиладиганлар эса Парвардигор синовидан ўта олишмайди, Аллоҳ бундайларни яхши кўрмайди. Айниқса, мазкур амалларни хўжакўрсинга қилишдан заррача фойда йўқ.

“Хўжа кўрсин” га иш қилиш,ўзини катта олиш, берганини миннат қилиш, бирор нарса берса, бошқаларга овоза қилиш каби иллатлар мусулмонларга хос бўлмаган ишлардандир. Ушбу ояти каримада Аллоҳ риёкор, “хўжа кўрсин”га иш қилувчиларни шайтоннинг дўсти демоқда. Мўмин-мусулмон киши учун шайтон билан дўст деган номни олишдан оғирроқ нарса бўлмайди.

Қатода розияллоҳу анҳу айтади: «Банда қачон риё билан (хўжакўрсинга) амал қилса, Аллоҳ таоло айтади: «Бандам Мени масхара қилаётганини кўринглар!» дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам риё, кибр, манманлик каби иллатларни кичик ширкка ўхшатганлар. Шайтон айнан кибри ва манманлиги туфайли лаънатга учраб, қувғин қилинган. Эҳсонини, амалини бошқалар кўриши учун учун, риёкорлик билан қилувчилар ҳам шайтон йўлидан юрган ҳисобланишади. Чунки улар Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонишмагани учун шайтоний васвасага учишади. Шайтон эса мўминларнинг очиқ-ойдин душманидир, у фақат ёмонликка чорлайди.Унинг сўзига кирганлар эса жаннат лаззатларидан маҳрум бўлишади.

Агар ҳақиқий саодатга эришмоқчи бўлсак, ҳар бир амалда динимиз кўрсатмасига биноан иш тутишимиз, жумладан ҳар қандай “хўжа кўрсин”га иш қилишни ташлаб, одамлар ундай десин, одамлар бундай десин, деган ният билан эмас, ёлғиз Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб амал қилишни ўрганишимиз лозим. Ана шунда амалларимизда риё қилмаган бўламиз. Қиёмат куни шарманда бўлмайлик десак, ихлос билан, риёсиз, фақат Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзининг розилигини кўзлаб иш қилишга одатланайлик. Аллоҳ таоло амалларимизга риё аралашишидан Ўзи сақласин!

 

Хўжақул НИЁЗОВ,

Миришкор тумани "Помуқ" жоме масжиди имом-хатиби

 

Мусофир тепаликка чиқаётганида такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ҳамд айтиши (“Алҳамдулиллаҳ”), пастга тушаётганда тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”) айтиши лозим. Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда сафарга чиқардик. Агар тепаликка кўтарилсак такбир, тушганда эса тасбеҳ айтардик” (Имом Аҳмад ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: "Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар тепаликка кўтарилишса, такбир айтишар эди. Агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди" (Имом Абу Довуд ривояти).

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

 

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД

Aфина шаҳридаги илк расмий масжид пандемия туфайли кам сонли намозхонлар учун очилди. У шаҳарнинг Элеонас шаҳрида жойлашган бўлиб, 1821 йилдан бери Aфинада барпо этилган биринчи расмий масжид саналади.

“Юнонистон мусулмонлари” уюшмаси раҳбари Наим Ғадур Европадаги масжиди бўлмаган ягона пойтахт Афина аҳолиси ниҳоят ўз ибодат масканига эга бўлгани, мамлакатда 650 мингга яқин мусулмон истиқомат қилиши, уларнинг аксарияти 20 йил ичида Aфинага келиб яшаётган сунний муҳожирлар эканини таъкидлади.     

Таълим ва динлар вазирлиги масжиднинг қандай талаб ва шароитда фаолият олиб бориши, жумладан, ҳозир бир вақтнинг ўзида фақат ўн киши киришига рухсат берилганини маълум қилди.

Aфина масжиди давлат маблағи ҳисобига қурилиб, 2019 йил охирида якунига етган, аммо пандемия сабаб очилиши кейинга қолдирилган. Масжид 350 кишига мўлжалланган.  

“Мағрибий” масжиди имоми Заккий Сиди Муҳаммад масжиднинг расмий катта очилиш маросими пандемия сабаб бироз муддатга чўзилаётганини қайд этди.

Маълумот учун, Юнонистонда Усмонлилар давридан қолган ягона масжид мамлакат шимоли-шарқидаги Туркия билан чегарадош Фракияда бўлиб, у ерда 150 мингга яқин турклар истиқомат қилади.

 

Халқаро алоқалар бўлими ходими

            Илёсхон Аҳмедов тайёрлади

vendredi, 08 décembre 2023 00:00

Шоядки тақводор бўлсак....

Атрофга назар ташлаган киши, хар турли инсонларни кўради. Уларнинг тушунчалари ҳам хар ҳил, дунё қарашлари ҳам бир бирлариникидан фарқли. Қаергадир шошиладилар, нималарнидир амалга оширишга ошиқадилар. Мувоффақиятлари ҳақида тўлқинланиб сўзлайдилар, ташвишлари ҳақида куйиниб гапирадилар. Буларнинг ҳаммаси ҳаракатда эканликларига далолат қилади. Аммо муҳими бу эмас, муҳими шуки, инсон ўзини холиқини таниб, уни амрларига бўйсуниб, қайтариқларидан тийилиб, гуноҳ ишлардан ўзини ва аҳли байтини сақлаб яшаб ўтмоқлигидир. Шунда у энг аввало ўзига ва оиласига ва қолаверса, бутун жамиятга фойдаси тегиб яшайди. Бундайлар ормизда кўп, албатта. Биз шундайларни

фалончи тақводор киши деймиз. Тақво ўзи нима?. Араб тилидаги تقوى  лафзини луғовий маъноси; сақланмоқ, тийилмоқ деган маъноларни англатади. Истилоҳий маъноси эса, Аллоҳдан қўрқмоқ, Аллоҳни ғазабини келтирадиган ишлардан тийилмоқ, гуноҳ бўладиган ишлардан сақланмоқ демакдир.

Аллоҳ тааъло каломи Қуръони каримда: يأيها الذين ءامنوا اتقوا االله "   "

Эй имон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар деб марҳамат қилди. Аллоҳга тақво қилиш ундан қўрқишдир. Гуноҳ бўладиган ишлардан тийилиш ва савоб бўладиган ишларни кўпроқ қилишдир. Бақара сурасининг  2- оятининг тафсирида  қуйидаги ривоят келтирилади. (Ибн Касир ) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан, тақво ҳақида  сўрадилар. Шунда Убай ибн Каъб, Ҳазрати Умарга: Эй Умар р.а. Сиз бирор марта бўлса ҳам тиканакли ўт  (янтоқ) устида яланг оёқ юрганмисиз? дедилар, Ҳа юрганман, қандай юргансиз?. Почамни шимариб, эҳтиёт бўлиб, оёғимга тиканак кириб кетмасин, оғритмасин деб, сакраб - сакраб юрганман дедилар.  Шунда Убай ибн Каъб  فذلك التقوى  -    Мана шу тақво дедилар. Бу дунё шунақа тиканаклардан иборат, хар-хил қийинчиликлардан иборат, синовлардан иборат. Ўшалардан эҳтиёт бўлиб ўтиш, гуноҳлардан сакраб- сакраб ўтиш, Аллоҳни ғазабини келтирадиган ишлардан тийилиш бу  тақводир. Яна Аллоҳ тааъло каломида марҳамат қилади:

إن الله خبير بما تعملون"  يأيها الذين ءامنوا اتقوا الله ولتنظر نفس ما قدمت لغد واتقوا االله "

Эй имон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар, ҳар бир жон эгаси эртанги кунга нимани ҳозирлаб қўйди, бир назар ташласин. Ва Аллоҳга тақво қилинглар, албатта Аллоҳ тааъло қилаётган амалларингиздан хабардордир. (Ҳашр сураси 18- оят). Эй имон келтирганлар деб, Аллоҳ тааъло ўзига имон келтирганларга хитоб қилмоқда, Аллоҳга иймон келтирган дегани, қиёмат кунига ва ҳисоб китобга, жаннат ва дўзахга, мусулмон киши имон келтириши керак бўлган барча нарсаларга имон келтирган деганидир. Шундай экан эртанги кун нима? Эртанги кун қиёмат куни, ҳамма бандалар қилган  

амалларига ҳисоб - китоб қилинадиган кунга қандай ҳозирлик кўриб қўйган, шуларга бир назар ташлаб қўйсин деб марҳамат қилмоқда.

Оятида Аллоҳ тааъло яна иккинчи бор  وتقوا الله  - Аллоҳга тақво қилинглар деб марҳамат қилди. Албатта Аллоҳ тааъло қилаётган амалларингиздан хабардордир. У шундай хабардорки, қоп-қора тунда, қоп-қора тошни устида, қоп-қора қумурсқа ўрмалаб кетаётган бўлса, ўшандан ҳам хабардордир деганидир.

   Аллоҳ тааъло каломида: إن أكركم عند الله أتقاكم "  "  Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир, деб марҳамат қилди. (Ҳужурот сураси, 13- оят).

 Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалламдан кўплаб ҳадислар келган.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم "إن الله لا ينظر إلى صوركم و أموالكم ولكن ينظر إلى قلوبكم وأعمالكم" ( رواه مسلم)                                                                

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда," Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди". дейилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳуга: "Назар сол, сенинг агар тақвода ортиқлигинг бўлмаса, қизилдан ҳам, қорадан ҳам яхши эмассан", деганлар.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سئل رسول الله صلي الله عليه وسلم أي الناس أكرم ؟ قال

" أكرمهم عند الله أتقاهم "                                                                         

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. Росувлуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Энг ҳурматли одам ким? деб сўралди. Уларнинг энг ҳурматлиси уларнинг энг тақводорроғидир, дедилар.

Яна бошқа ҳадисда:

على أحد إلا بالتقوى "  " قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : المسلمون أخوة لا فضل لأحد

Росувлуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: Мусулмонлар биродардирлар. Бирортасини бирортасига афзаллиги йўқ, фақатгина тақво биландир.

 Росувлуллоҳ айтганларидек, кимда ким бу дунёда ҳурматли бўлишни , охиратда эса, яхши манзилга эга бўлишни хохласа, тақво қилсин.

قال رسول الله  صلى الله عليه وسلم : من سره أن يكون أكرم الناس فليتق الله "       "

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Одамларнинг энг ҳурматлиси бўлиш кимни қувонтирса, тақво қилсин, дедилар.

Ким хохламайди дунёда ҳурматли ва охиратда обрўли ва шарафли бўлишни.

Аллоҳ тааъло каломи Қуръонда:

ومن يتق الله يجعل له مخرجا ويرزقه من حيث لا يحتسب " "

  Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўюр ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур.  (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

 Демак, ким тақво қилса дейилмоқда, шарти тақво қилиш экан.

 Агар тақво қилса, уни бошига тушган мушкилотдан чиқиб кетиш учун йўл топиб беради ва шу билан бирга уни хаёлига келмаган томондан унга ризқ бериб қўяди.

 Бир куни Ибн Аббосни олдиларига саҳобалардан бирлари: эй Ибн  Аббос , эй Ибн Аббос деб бақириб, дод - вой солиб келди. Нима гап?  дедилар. Энди нима бўлади?, энди нима бўлади?, деб бақирарди. Гапирсангчи нима гап? ўзи дедилар. Мен аёлимни уч талоқ қилиб қўйдим,  уч талоқсан деб айтдим, энди нима бўлади ? бир йўлини топиб беринг деди. Шунда Ибн Аббос бироз ўйлаб турдиларда, бас қил, бор кет хотининг талоқ бўлибди, Қуръонда Аллоҳ тааъло:

 ومن يتق الله يجعل له مجرجا    яъни, ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди, уни бошига тушган мушкилотдан чиқиш йўлини топиб беради деганку. Сенга йўл топилмади, сен тақво қилмабсан, бор кет дедилар. Ана шулардан ҳам кўриниб турибдики, ҳамма ҳолатларда  шарти, тақво қилиш экан, шундагина бошга тушган мушкилотлардан холос бўламиз.

Аллоҳ тааъло Бақара сурасининг 282- оятида марҳамат қилиб:

واتقوا االله  ويعلمكم الله "    "      Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. деди. (Бақара сураси, 282-оят). Демак илмли – маърифатли бўлиш учун ҳам тақво қилишга буюрилмоқдамиз. Чунки илм бу нур, Аллоҳ тааъло нурини ҳаммага ҳам беравермайди, Демак, тақво бу гуноҳ ишлардан тийилиш, Аллоҳни ғазабини келтирадиган ишлардан сақланиш ва савобли ишларни кўпайтириш элимиз ва юртимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятимиз  бўладими,  жамият тараққиёти йўлидаги меҳнатимиз бўладими   ва оиламиз обод бўлиши  учун бўладими,  ҳамма – ҳаммаси эзгу амаллар ҳисобланади.  Биз бандаларнинг ҳар бир қиладиган амалимиз хох у катта бир амал бўлсин хох у кичкина бир амал бўлсин, ҳаммаси учун ажр – савоб бор, агар солиҳ амал бўлса. Бордию гуноҳ амаллар бўладиган бўлса,  уларга ҳам жазо олишимиз муқаррардир.   Бу амаллар билан банда тақводор банда ҳисобланади. Тақводор банда эса, дунё ва охират саодатига эришади ва бахтли бўлади. Аллоҳ тааъло ҳаммаларимизни шундай буюк шарафга эришмоқлигимизни насиб қилсин.

 

Тошкент ислом институти ўқитувчиси:   Юлдашев Иззатилла.

 

 

 

 

Мақолалар

Top