muslim.uz
Нозимжон Иминжонов – Омонатнинг биз билмаган жиҳатлари
«Вақф» фонди нон ишлаб чиқаришни бошлади
Шу йилнинг март ойида 16 гектар ер майдон ва бинолар Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан "Вақф" фондига беғараз берилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳудудда қисқа муддат ичида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи барпо этилди.
15 апрель куни нон цехи ўз фаолиятини бошлади ва дастлабки нон маҳсулотлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг дуои хайрлари ила халқимизга тортиқ қилинди.
Шубҳасиз, нон — халқимиз учун энг азиз ва лазиз неъмат. Дастурхонимиз тўкислиги ҳам, рўзғоримиз файзу баракаси ҳам унинг сероблиги билан ўлчанади. Уйга меҳмон келса, албатта, нон ушатилади. Содда қилиб айтганда, нон одамларнинг кайфиятига таъсир қиладиган энг муҳим маҳсулотлар сирасига киради, – дейди Фонд раҳбари Искандар Халилов. Фонд раҳбари ушбу цехнинг дастлабки хуштаъм нон маҳсулотлари, олий мақсадга мос равишда хайрия тариқасида ишчи-хизматчиларга, миришкор деҳқонларга ва узоқ-яқиндан келган меҳмонларга хайрия тариқасида тарқатилганини билдирди.
Мутахассис Луқмон Аблақуловнинг айтишича, цехда тўққиз турдаги нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, улар дўконлар орқали сотилади ҳамда тушган фойда ҳисобидан меҳрибонлик, қариялар ва ногиронлар уйларига хайрия тариқасида ҳам улашилади. Шунингдек, ноннинг таркибида инсон учун ниҳоятда зарур ва фойдали бўлган 30-35 фоиз оқсил, 60-70 фоиз углевод, турли витаминлар, минерал тузлар, шунингдек, темир, кальций, фосфор ва бошқа моддалар борлигини мутахассис ўз сўзида изоҳлаб берди.
Ушбу нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан кўрилган фойда масжид-мадрасаларни обод этиш, ёрдамга муҳтож ва ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларига сарфланади.
"Вақф" нонларини сотиб олиш орқали оилангизга ҳалол луқма олиб киринг, охиратингизга эса заҳира ҳосил қилинг.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
Нишонга урилган гаплар: “Алоқаларимиздаги энг катта муаммолардан бири – биз тушуниш учун эмас, жавоб қайтариш учун тинглаймиз”
Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Алоқаларимиздаги энг катта муаммолардан бири – биз тушуниш учун эмас, жавоб қайтариш учун тинглаймиз.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Аҳмоқлар ва эсипастлар билан тортишишдан сақлан! Акс ҳолда улар сени ўзларининг паст даражаларига тушириб оладилар-да, аҳмоқона тажрибалари билан енгиб қўядилар.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Таълим, диёрларни чегарачилардан афзалроқ ҳимоя қилади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Энг афзал интиқом шиддатли равишда муваффақиятга эришиб боришингдир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Кеча қўшним очликдан вафот этди. Унинг таъзиясида барча қўйларни сўйдилар.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Баъзи одамлар бойлигидан ҳар қанча сарфласалар ҳам, бой ҳолда қоладилар.
Баъзи одамлар ҳар қанча бойлик тўпласалар ҳам, фақир ҳолда қоладилар.
Шамс Табризий раҳимаҳуллоҳ
*****
Энг шижоатли инсон душманлари устидан эмас, балки нафсининг хоҳиш-истаклари устидан ғалаба қозонган кишидир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
Бароат кечаси (Аудио)
Бароат кеча Шаъбон ойининг 15 кечаси, Милодий йил ҳисоби бўйича бу йилга (2019 йил) 19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечасига тўғри келади иншааллоҳ. Ғафлатда қолманг!
ЎМИ Матбуот хизмати
Истиғфор айтинг!
“Истиғфор” банданинг Аллоҳ таолодан мағфират (гуноҳларини кечиришини) сўрашидир. Бунинг лафзлари: Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳал-ъазийм каби лафзлардир.
Истиғфорнинг фойдалари ниҳоятда кўпдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойиш насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар”.
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Инсон бу дунёда турли синовларга дуч келади. Бошига ташвиш тушади, муаммолардан чиқадиган йўлни тополмай қолади, топиш-тутиши кам бўлиб, етишмовчилиги ортади ва ҳоказо. Буларнинг барчасини муолажа қиладиган энг муҳим нарсалардан бири – истиғфордир! Демак,
Фақирлик, етишмовчиликдандан қийналяпсизми? Истиғфор айтинг!
Азобу машаққатлардан қутулмоқчимисиз? Истиғфор айтинг!
Ёмғир ёғмай, ўсимликлар, ҳайвонлар ташналикдан нобуд бўляптими? Истиғфор айтинг!
Ғамлар эзиб юбордими? Истиғфор айтинг!
Қарзга ботиб, уни тўлашга қийналяпсизми? Истиғфор айтинг!
Ризқда барака йўқми? Истиғфор айтинг!
Фарзанд талабидамисиз? Истиғфор айтинг!
Деҳқончилик яхши бўлмаяптими? Истиғфор айтинг!
Қувватингиз зиёда бўлишини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!
Гуноҳларингиз кечирилишини истайсизми? Истиғфор айтинг!
Мунофиқликдан омонда бўлишни истайсизми? Истиғфор айтинг!
Бир кунда 100 марта истиғфор айтадиган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлишни истайсизми? Истиғфор айтинг!
Нозимжон Иминжонов таржимаси