muslim.uz

muslim.uz

Дубай йўллар ва транспорт бошқармаси ҳалоллиги ва ахлоқий хулқ-атвори учун уч нафар ходим – икки такси ҳайдовчиси ва инспекторни мукофотлади.
Автотураргоҳ инспектори Обид Мифтаҳ Абдуллоҳ фидойилик ва ўз вазифаларини виждонан бажаргани учун тақдирланди. Дубай такси корпорацияси ходими Ненси Орго йўловчи қолдирган 1 миллион дирҳами бор ҳамённи қайтариб берди, деб хабар бермоқда islam.ru.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари йўқолган пул ёки қимматбаҳо нарсаларни топширган ҳалол фуқароларни мунтазам равишда рағбатлантирадилар. Бундай ҳолатлар ўнлаб учраб туради, деб хабар беради Khaleej Times.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Қуръони карим оятларини тафсир, шарҳлашга эҳтиёж борми? Бинобарин Қуръони каримнинг қатор оятларида Аллоҳ таоло оятларни тушуниш ва фаҳмлаш осон, енгил эканлиги таъкидланган-ку? Бундан гўёки Қуръон оятларини тушунтиришга ҳожат йўқдек кўринади. Бироқ, оятлар диққат билан ўрганилса, Қуръони каримда икки хил ҳодиса ва нарсалар баён этилиши маълум бўлади.

Улардан бири оддий воқеликка тааллуқли бўлиб, олдинги пайғамбарлар, уларнинг халқлари билан боғлиқ тарихий воқеалар, Aллоҳнинг неъматлари, осмон ва ернинг яратилиши, илоҳий қудрат ва ҳикмат, дўзах азоблари ҳақидаги ҳамда бошқа хабарларни ўз ичига олади.

Иккинчиси эса, шариат аҳкомлари, ихтилофли масалаларни ўз ичига олади.

Қуръонда зикр (дарс, ваъз, насиҳат) деб номланган биринчи турдаги мавзуни, шубҳасиз, тушуниш осон, ҳатто саводсиз деҳқон ҳам ундан ўзи манфаат топиши мумкин. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилган:

وَلَقَدۡ يَسَّرۡنَا ٱلۡقُرۡءَانَ لِلذِّكۡرِ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ ٢٢

"Биз Қуръонни зикр (эслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!" (Қамар сураси, 22-оят).

Оятдаги "Зикр учун" сўзи асосий диққатини Қуръондан ўрганишга қаратади ва фақат шу мақсадда осон, деган маънони англатади, лекин ҳеч қандай ҳолатда бу осонлик қонунлар ва таълимотларнинг талқини билан боғлиқ эмас. Aгар бу турдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг таъбирини ҳар ким билса эди, Aллоҳ таоло Пайғамбаримизга Китобни ўргатиш ва тушунтириш вазифасини юкламаган бўларди.

Юқорида таъкидланганидек, Қуръон оятларини тушунтириш, шарҳлашда Пайғамбар алайҳиссаломга муҳтож бўлинади. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай марҳамат қилади:

وَتِلۡكَ ٱلۡأَمۡثَٰلُ نَضۡرِبُهَا لِلنَّاسِۖ وَمَا يَعۡقِلُهَآ إِلَّا ٱلۡعَٰلِمُونَ ٤٣

"Ушбу мисолларни Биз одамлар (ибрат олишлари) учун айтурмиз. (Лекин) уларни фақат олимларгина англагайлар" (Анкабут сураси, 43-оят).

Шундай қилиб, биринчи турга оид оятларни тушуниш осонлиги, Қуръондаги амрларнинг қонуний ва амалий хулосаларини аниқлаб берадиган пайғамбарга эҳтиёжни истисно қилмайди.

 

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг

"Ислом шариатида суннатнинг ўрни" китобидан

Таржимон: Даврон НУРМУҲАММАД

 

1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм8-қисм, 9-қисм, Давоми бор...

Туркиянинг Ҳаллачли қишлоғида яшовчи 90 ёшли Усмон Эрол қишлоғини ободонлаштиришга учун минглаб кўчатлар экди. У бу ишни 35 йилдан буён давом эттириб келмоқда. У қишлоқ еридаги мос келадиган жойларга бодом, олхўри ва нок каби мевали кўчатлар ҳамда қарағай ва терак каби дарахт турларини экди. Бугунги кунга келиб дарахтлар сони 40 мингтадан ошди.
Islam.ru хабарига кўра, ёши улғайганига қарамай, Эрол кўчатлар ва дарахтларни парвариш қилишда бир дам тўхтагани йўқ.
"Мен олхўри ва нок экдим. Қишлоқдагилар мен эккан дарахтларнинг меваларини ейишяпти. Қишлоқда менинг дарахтим бўлмаган жой йўқ. Терак, тол, бодом, нимани истасангиз ҳаммасидан бор” дейди у.
"Мен ҳокимга ўлгунимча дарахт экишда давом этишимни ваъда қилдим. Мен ўлсам, одамлар мева еб, менинг ҳаққимга дуо қиладилар", - дейди Усмон Эрол.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун Канаданинг Альберта шаҳридаги Форт-Мак-Мюррей ислом маркази аъзолари шанба куни масжид ҳудудида 100 ва ундан ташқарида 1 000 та дарахт экиш акциясини бошлаб юборди. Бу ҳақда islam.ru хабар бермоқда.
"Масжид ҳудудида дарахтлар ва кўкаламзорлаштириш ишлари ислом маданиятининг бир қисми бўлиб, жамият ривожига ҳисса қўшади ва атроф-муҳитга яхши таъсир кўрсатади", - дейди акция ташкилотчиларидан бири.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Мақолалар

Top