muslim.uz
9 июнь санасидаги хатмоналар (Тошкент шаҳри)
Бугун муборак Рамазон ойининг дўзаҳдан озод бўлиш даҳасининг 24-куни. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
Бугун 09.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси бўлади:
1. “Имом Бухорий” жоме масжиди. Масжидга муфтий ҳазратлари ташриф буюрадилар.
(Манзил: Олмазор тумани, 2-Чимбой кўча, 1-уй. Телефон: +998 71 249 18 69)
Масжид имом-хатиби: Абдурашидов Садриддин
Қорилар: Ғозиев Раҳматуллоҳ Хусанбоевич, Маҳкамов Зикируллоҳ Машъалхон ўғли, Абдуллаев Мерожиддин Камолиддин ўғли, Алимов Аҳмадхон Усмонхон ўғли, Қурбонов Исмоил Абдукаримович.
2. “Ракат” жоме масжиди.
(Манзил: Яккасарой тумани А.Авлоний кўчаси, 20-уй. Тел.: +998 71 254 47 69, +90 925-55-53)
Масжид имом-хатиби: Муҳаммадиев Раббимқули
Қорилар: Хотамов Хикматжон Ҳожиқурбонович, Қулбоев Жасурбек Файзуллаевич, Боймирзаев Мухаммадаюб Акмал ўғли
3. “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди.
(Учтепа тумани, "Катта қаъни" маҳалласи, Лутфий кўчаси 55а уй. Тел.:+998 71 272 91 04, +97 766-65-56.)
Масжид имом-хатиби: Мирзаев Эргашали
Қорилар: Бойхонов Фозилхон Раҳмон ўғли, Ҳакимов Шуҳрат Мирзапўлатович
4. “Ҳасанхон қори” жоме масжиди.
(Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси 25а-уй. Тел: +998 71 278 57 84)
Масжид имом-хатиби: Маҳкамов Зикруллоҳ
Қорилар: Турсунов Аббос Аҳмадович, Хурсандмуродов Толиб Шукурулло ўғли
5. “Камолиддин Ориф ал Бухорий” жоме масжиди.
(Манзил: Юнусобод тумани, Шаҳристон мавзеси, “От-чопар 1” маҳалласи О.Зокиров кўчаси,14- уй Тел. :+998 71 212 13 24, +93 599-27-38)
Масжид имом-хатиби: Ҳафизуллаев Закариё
Қорилар: Хакимуллaев Муҳаммадсодиқ Закaриё ўғли
6. “Абу Талҳа” жоме масжиди.
(Учтепа тумани, "Абдулла Қодирий" маҳалласи, Тавалло кўчаси, 12-уй. Тел.:+998 71 228 52 49, +97 771-91-60)
Масжид имом-хатиби: Валиев Абу Бакир
Қорилар: Валиев Абубакир Муродиллаевич, Рахмонов Ойбек Мухторович.
7. “Тепамасжид” жоме масжиди.
(Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Ф.Хўжаев маҳалласи, Тепамасжид кўчаси 2а-уй. Тел.: +998 71 262 01 64, 262-00-61, +91 136-36-49)
Масжид имом-хатиби: Маматов Акбарали
Қорилар: Умаралиев Шерзоджон Абдулахад ўғли
Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад б. Али б. Маликдод Табризий қ. с.
Ҳазрат Махдумий н.м.н. «Нафаҳот ул-унс»да мундоқ битибдурларки, Ҳазрат Мавлавий анинг алқобида мундоқ битибдурким,
«яхшиликка чиқирувчи улуғ Мавлоно – жонларнинг хулосаси, чироғ, шиша, чироғдоннинг сирри, дин ва ҳақиқат қуёши, аввалги ва охиргиларга Аллоҳнинг нури». Ул дебдурки, ҳануз мактабда эрдим ва муроҳиқ бўлмайдур эрдим. Агар манга қирқ кун ўтса эрди, сийрати Муҳаммадий ишқидин манга таом орзуси бўлмас эрди. Ул Шайх Абубакр Саллабоф Табризий муридидур. Ва баъзи дебдурларки, Шайх Рукнуддин Синжосий муриди эрмишки, Шайх Авҳадуддин Кирмоний ҳам анинг муридидур. Ва баъзи дебдурларки, Бобо Камол Жандий муридидур. Бўла олурки, барчанинг хидматиға етмиш бўлғай ва тарбиятларин топмиш бўлғай. Охир ҳолида доим сафар қилур эрмиш ва қора кийиз кияр эрмиш ва ҳар мулкка борса, карвонсаройида тушар эрмиш. Дерларки, Бағдодқа етканда Шайх Авҳадуддин Кирмонийни кўрди ва деди: не иштасен? Ул деди: тошлиғ сувда ой аксин кўрадурмен. Ул деди: агар буйнунгға чибон чиқмайдур, ойни не учун осмонда кўрмайсен? Ва ул вақтки, ул Бобо Камол хидматиға етар эрди, Шайх Фахруддин Ироқий ҳам Шайх Закариё Мўлтоний амри била анда эрди. Ва ҳар фатҳу кашфеки анга юзланур эрмиш, ани назм ва ё наср либосида адо қилур ва Бобо назариға еткурур эрмиш. Ва Шайх Шамсуддин ҳеч нима зоҳир қилмас эрмиш. Бир кун Бобо дебдурки, фарзанд Шамсуддин, ул асрору ҳақойиқдинки, фарзанд Фахруддин Ироқий зоҳир қилур, санга ҳеч лойиқ бўлмас? Ул жавоб берибдурки, андин ортуқ мушоҳада бўлур, аммо бу жиҳатдинки, ул баъзи истилоҳлардин соҳибвуқуфдур, қилаолурки, аларни яхши либосда жилва бергай ва манга ул қувват йўқдур. Бобо дедиким, Ҳақ с. т. санга мусоҳибе бергайки, аввалину охирин ҳақойиқу маорифин сенинг отингга изҳор қилғай. Мавлоно Шамсуддин Қўняға етканда, Мавлоно Жалолуддин мадрасадин чиқиб, жамоате уламо анинг рикобида борадур эрдилар.
Мавлоно анинг инонин тутуб деди: ё Имом ул-муслимин, Боязид бузургракдур, ё Ҳазрат Рисолат с. а. в.? Мавлоно дебдурки, ул сўзнинг ҳайбатидин гўёки етти осмон бир-биридин айрилди ва ерга тўкулди ва менинг ботинимдин азим ўте димоғимға урди. Жавоб бердимки, Мустафо с. а. в. олам аҳлининг бузургракидурлар, Боязид не бўлғай? Пас деди: не маъноси борки, Мустафо с. а. в. дебдурки, «(Аллоҳим), сени танишлик даражасида таниёлмадим». Ва Боязид дебдурки,
«Поко парвардигоро, шоним нақадар юксак! Мен султонлар султониман!» ҳам дебдур? Дедим: Боязид сувсизлиғи бир журъадин ултурушти, сероблиғдин дам урди, идрокининг кўзаси анинг била тўлди ва ул нур анинг уйининг равзанаси хурдида эрди. Аммо Мустафо с. а. в. истисқое азим ва сувсизлиғ устиға сувсизлиғ эрди ва муборак кўкси (1: ) «биз сенинг қалбингни кенг – мунаввар қилиб қўймадикми?» шарҳи била ..... (10: ) «Аллоҳнинг ери кенгдур» бўлуб эрди. Ложарам аташдин дам урди ва ҳар кун қурбат зиёдатлиғининг истидъосида эрди. Мавлоно Шамсуддин фарёд уруб йиқилди. Ва Мавлоно маркабдин тушуб шогирдлариға буюрдиким, ани кўтариб мадрасаға элттилар. Чун ўзига келди ва муборак бошин Мавлоно тизи устига қўюб эрди, андин сўнг анинг илигин тутуб равон бўлди ва уч ой муддате бир хилватда лайлан ва наҳоран висол савми била ўлтурдиларки, асло чиқмадилар. Ва кишига заҳра йўқ эрдиким, аларнинг хилватиға киргай. Ул хилватда бир кун Мавлоно Шамсуддин Мавлавий хидматидин шоҳиде тилади. Ул ўз ҳарамининг илигин тутуб мажлисқа келтурди. Ул дедики, бу менинг синглимдур, бир нозанин йигит кўнглум тилар. Филҳол фарзанди Султон Валадни олиб келди. Деди: бу менинг фарзандимдур, ҳолиё агар бир миқдор чоғир муяссар бўлса, завқе қилур эрдук. Мавлавий чиқди ва жуҳудлар маҳалласидин бир кўза чоғир еткурди. Мавлоно Шамсуддин буюрдиким, мен Мавлононинг мутоваати қуввати ва машраби вусъатин имтиҳон қиладур эрдим. Ҳар недин десалар, ортиғроқдур. Ва дебдурки вақт машойихидин сўрарбизки, «менда Худо билан шундай лаҳзалар бўладики...» бу мустамир вақт бўлғай? Дерларки, йўқ, мустамир бўлмағай! Ва дедики, бирав Ҳазрат Муҳаммад с. а. в. умматидин бир дарвешга дедики, санга Тенгри жамъият бергай. Ул деди: ҳай-ҳай, бу дуони қилма, мундоқ дуо қилки, Тенгри жамъиятни андин айир, анга тафриқае берки, мен жамъиятда ожиз бўлубмен. Ва дебдурки, бирав дерки, сиқояда Тенгри отин тутмамак керак ва Қуръон ўқумамак керак, магар оҳиста. Дедимки, мунга не чора қилайки, ани ўзумдин айира олмон: шоҳ отдин тушмас, бечора от не қилсун? Ва баъзи дебдурларки, чун Мавлоно Шамсуддин Қўняға етти, Мавлоно хидматлари дарсиға кирди. Ва Мавлоно бир ҳавз қироғида ўлтуруб эрди ва теграсида китоблар. Ул сўрдики, бу не китоблардур? Мавлоно дедики, бу қийлу қолдур, сенинг мунунг била не ишинг бор? Мавлоно Шамсуддин илиг узатти ва ул китобларни сувга солди. Мавлоно тамом таассуф била деди: эй дарвеш, не қилдинг, алардин баъзи отамнинг фавойиди эрдики, яна топилмас. Мавлоно Шамсуддин илиг сувга уруб, бирин-бирин китобларни сувдин чиқарди ва сув ҳеч қайсиға асар қилмайдур эрди. Ва Мавлоно хидматлари айттиларки, бу не сирдур? Ул дедики, муни завқу ҳол дерлар, мунинг била сенинг не ишинг бор? Андин сўнгра ул икки бузургворнинг суҳбатлари туташти. Бу навъ нақл қилибдурларки, Мавлоно Шамсуддин қ. с. шаҳодат шарафи била дунёдин ўтубдур. Ва тарих олти юз қирқ беш экандур. Ва оз фурсатда қотилларин бирин-бирин Тенгри таоло тафзиҳлар била оламдин чиқарибдур. Ул жумладин бири Мавлононинг фарзанди Алоуддин Муҳаммад эрмишки, (46: ) «Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас» доғиға мунтасиб эрмиш. Ва баъзи дебдурларки, аларнинг қабри Мавлоно Паҳлавий мадрасасида Мавлоно Бадриддинким, боний экандур, анинг ёнидадур, валлоҳу таоло аълам.
Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват» асаридан
Рўзанинг танамизга таъсирини биласизми?
Мусулмонлар Рамазонда саҳардан шомгача рўза тутишади. Бунинг инсон организмига таъсири қандай?
Сўнгги йилларда Рамазон шимолий яримшар минтақасида ёз ойларига тўғри келмоқда (бу йил Рамазон Британияда 16 майдан бошланиши кутилмоқда). Бу ойлар давомида кундузи узоқроқ, об-ҳаво эса иссиқроқ бўлади.
Бу эса баъзи мамлакатлар, масалан, Норвегияда одамлар келаётган Рамазонда кунига 20 соатга қадар рўза тутадилар, деганидир.
Рўза тутиш соғлиқ учун фойдалими? Қуйида 30 кун рўза тутганингизда танангизда қандай ўзгаришлар юз бериши ҳақида билиб олишингиз мумкин.Ҳар йили Ер юзидаги миллионлаб мусулмонлар Рамазоннинг бир қисми сифатида 30 кун давомида кун чиққандан то қуёш ботгунга қадар рўза тутадилар.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images Image caption Рўза пайтида организмингиз қувват учун биринчи жигарда йиғилган шакарни ишлатади
Энг қийин қисм – илк икки кун
Тиббиёт нуқтайи-назаридан сўнгги овқатдан саккиз соат ёки шунга яқинроқ вақт ўтмагунга қадар танангиз «рўзадорлик ҳолати»га кирмайди. Бу вақт атрофида ичаклар овқатдаги озиқ моддаларни сўриб олиш жараёнини якунлаётган бўлади.
Озиқ моддалар ичаклар орқали сўриб олингандан сўнг танамиз жигар ва мушакларда тўпланган глюкозадан қувват олишга ҳаракат қилади.
Рўзанинг сўнгги қисмларида, глюкоза тугагандан сўнг, танада йиғилган ёғ қувватнинг навбатдаги манбайи бўлиб хизмат қилади.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images Image caption Рамазоннинг илк кунлари қийинроқ кечади, аммо организм очликка тезда кўникади
Тана ёғ билан озиқлана бошлаганда вазн ва холестерин миқдори камаяди, қандли диабетга чалиниш эҳтимоли пасаяди
Аммо қонда шакар миқдорининг тушиб кетиши ҳолсизлик ва ланжликка сабаб бўлади.
Рўза тутаётган пайтингиз бош оғриғи ва айланиши, кўнгил айнишини ҳис қилишингиз, нафасингиз сиқиши мумкин.
Бу вақтда танангиздаги очлик ҳисси ўзининг энг юқори чўққисига чиқади.
Сувсизланишдан эҳтиёт бўлинг – 3-7 кун
Танагиз рўза тутишга мослаша борган сари ёғлар чўкиб, қондаги шакарга айланади. Рўза тутиш давомида йўқотилган суюқлик миқдори ифторлик ва оғиз ёпиш орасида қайта тўлдирилиши лозим. Акс ҳолда терлаш ҳисобига тана сувсизланиб қолади.
Истеъмол қилинаётган таомларда углевод ва ёғлар каби қувват берувчи моддалар етарли даражада бўлиши зарур. Шунингдек, озиқ моддалар, жумладан, оқсиллар, тузлар ва сувнинг истеъмол қилинаётган таомдаги миқдори ўзаро мувозанатда бўлиши ҳам муҳим.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images Image caption Рўза пайти сув ичиш муҳим, айниқса, ёз ойларида
Рўза тутишга ўргана бошлайсиз – 8-15-кун
Учинчи босқичга келиб, танангиз рўза тутишга тўла ўрганиб қолгандан сўнг кайфиятингизда ҳам яхши ўзгаришлар пайдо бўла бошлайди. Кембриждаги Адденбрук касалхонасининг анестезия ва интенсив даволаш бўлими консултанти бўлиб ишловчи доктор Разин Маъруфга кўра, рўза тутишнинг бошқа афзалликлари ҳам мавжуд.
"Одатий турмуш тарзида биз юқори калорияли овқатлар тановвул қиламиз ва бу ҳол танамизнинг баъзи вазифаларни, масалан, ўзини-ўзи қайта тиклаш амалиётини адо этишида ҳалал беради".
Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images Image caption Кўп калория истеъмол қилиш организмнинг инфекцияга қарши курашишини қийинлаштиради
"Рўза тутиш давомида анчайин енгиллашган тана бошқа функцияларга ўз эътиборини қаратиш имконига эга бўлади. Шундай қилиб, рўза тутиш тананинг ўзини-ўзи даволаш хусусиятлари, шунингдек, инфекцияларга қарши курашиш қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади".
Ични тозалаш – 16-30 кун
Рамазоннинг сўнгги қисмида танангиз рўза тутишга бутунлай кўникиб бўлади. Бу вақтга келиб йўғон ичак, жигар, буйрак ва териларда тозаланиш жараёни бошланиб кетади.
"Рўза тутиш орқали ўз-ўзини тозалаб олган органлар ўзининг фаолиятини тўлиқ тиклаб олади. Хотирангиз ва диққатни жамлаш қобилиятингиз яхшиланиб, ўзингизни бардам сеза бошлайсиз", -дейди доктор Маъруф.
Доктор Маъруфга кўра, давомли очлик озишнинг яхши йўли эмас
"Танангиз қувват олишда оқсилларга қарам бўлиб қолмаслиги керак. Бу манзара тана ўзига хос 'очлик ҳолати'га кирганда ва мушаклардан қувватлана бошлаганда юзага келади ҳамда бир неча кундан бир неча ҳафтага қадар давом этади".
"Рамазон рўзаси фақат кун чиққандан ботганга қадар давом этгани сабабли бизда танамизни қувватга бой озуқалар ва ичимликлар билан тўлдириб олишга етарлича имкон бўлади. Бу мушакларни қуриб кетишдан сақлайди. Бундан ташқари вазн ташлашга ҳам ёрдам беради".
Шундай қилиб, рўза тутиш соғлиқ учун фойдалими?
Доктор Маъруф ҳа, дейди. Аммо баъзи нарсаларни эътиборга олиб қўймоқ зарур.
"Биз тановвул қилаётган таомларимизга эътиборни оширганимиз сабабли рўза тутиш соғлиқ учун фойдали. Бироқ бир ойлик рўза фойдали бўлсада, уни давомий тутиш тавсия этилмайди".
"Давомий рўза тутганда танангиз ёғни еб бўлиб, қувват олиш учун мушакларга эътибор қарата бошлайди. Бу эса яхши эмас".
Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Доктор Маъруф Рамазондан ташқари пайтларда қисқа рўза ёки 5:2 форматдаги парҳез (ҳафтада икки кун рўза тутиш, қолган кунлари осон ҳазм бўладиган таомлар ейиш) тутиш ойларга чўзиладиган рўзага яхши муқобил бўлади, дейди.
"Рамазон рўзасида ҳар куни қувватга бой озуқа истеъмол қилишга эътибор бериш зарур. Шундагина танангиз ҳаёт учун муҳим бўлган мушак тўқималарини еб юбормайди".
Ахмен Ҳавожа Би-би-си Жаҳон хизмати
Шавкат Мирзиёев Амина Муҳаммадни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Циндао шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммадни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари кейинги икки йилда Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги фаол тус олгани, амалий натижалар билан бойиганини таъкидлади. БМТнинг нуфузли делегациялари мамлакатда бўлгани, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган амалий чора-тадбирлар режаси изчил амалга оширилаётгани қайд этилди.
Амина Муҳаммад Ўзбекистон президентининг БМТ Бош Ассамблеянинг 72-сессиясидаги иштирокини ёдга олди. Мамлакат томонидан минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Афғонистонни қайта тиклашга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган аниқ чора-тадбирларни юқори баҳолади. Тошкентда ўтган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция бу масалага жаҳон ҳамжамияти эътиборини тортгани қайд этилди.
Мулоқотда аввалги учрашувда эришилган келишувлар ижросининг бориши бўйича атрофлича фикр алмашилди. Ҳамкорликнинг истиқболдаги муҳим йўналишлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетгани хабар қилинганди.
Чимир ота жомесида хатми Қуръон таровати (фото)
2018 йилнинг 8 июнь санасида Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги "Чимир ота" жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси бўлиб ўтди. Хатмонага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда юртимизнинг бир қатор уламолари ташриф буюрдилар. Мазмунли маърифий суҳбатлар, дуойи хайрлар ташриф буюрганларга ўзгача қувонч бағишлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати