muslim.uz
Бристолда йирик ифторлик ўтказилди
Британиянинг Бристол шаҳрида уч мингдан ортиқ одам иштирок этган ифторлик ташкил этилди. Бу ҳақда "bristolpost.co.uk" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ифторлик маросими шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида ўтказилган ва унда мусулмонлар ва мусулмон бўлмаган шаҳар аҳолиси ҳам иштирок этган.
Ифторликда Британия парламенти аъзолари, шаҳар маъмурияти вакиллари ҳам иштирок этганлари айтилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Рамазонда жамоат жойида овқатланганлик учун жарима ундирилади
Бирлашган Араб Аримликларининг Абу Даби шаҳрида Рамазон ойида жамоат жойларида таом истеъмол қилганлик, сув ичганлик ҳамда чекканлик учун жаримага тортилади. Бу ҳақда "gulfnews.com" сайти хабар берди.
Жарима миқдори икки минг дрҳам миқдорида экани айтилган. Бундан ташқари, жамоат жойда овқатланганлик учун бир ойгача қамоққа олиш жазоси қўлланилиши мумкинлиги айтилган.
1987 йилда қабул қилинган БАА 3-сонли Федерал қонунининг 313-моддасига биноан, кундузги вақтда таом ейиш, тамаки чекиш таъқиқланган. Ушбу қоида БААдаги диний эътиқодидан қатъий назар барча учун амал қилади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Тошкент шаҳридаги 8 июнь кунидаги хатмоналар
Бугун, 8 июнь, муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 23-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
Бугун Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
1. “Имом Термизий” жоме масжиди.
(Манзил: Олмазор тумани, Себзор даҳаси, Қизил кўча, 96-уй. Телефон: +998 99 863- 04-89)
Масжид имом-хатиби: Эргашев Аъзамжон
Қорилар: Эсонқулов Иноятуллоҳ Абдусамин ўғли
2. “Чимир ота” жоме масжиди.
(Манзил: Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 455-уй. Шифокорлар шаҳарчаси.
Телефон: +998 90 176-92-37)
Масжид имом-хатиби: Муҳиддинов Юсуф
Қорилар: Юлдошев Абдуғаффор Абдуманнобович, Ҳамидхўжаев Нурмуҳаммад Лутфуллаевич, Қушоқов Нурмамат Шодмонбоевич, Аҳмедов Ҳабибуллоҳ Равшан ўғли.
3. “Ислом нури” жоме масжиди.
(Шайхонтоҳур тумани, Қизилғунча 4-тор кўчаси 4-уй. Тел.: +998 71 243 46 95, +93 509 42 25.)
Масжид имом-хатиби: Собиров Аҳадхон
Қорилар: Ахматкулов Элёржон Одилбек ўғли, Асроров Саидахрор Абдусалом ўғли, Эркулов Иброхим Турмухаммад ўғли.
4. “Мўйи муборак” жоме масжиди.
(Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарбоза кўчаси “Чорсу” маҳалласи 13-А уй. Тел.: +998 71 245 44 19, +91-137-01-20.)
Масжид имом-хатиби: Мирзаев Хайруллоҳ
Қорилар: Бобожанов Отабек Мухаммаджонович, Охунжанов Абдухай Фозил ўғли, Қосимов Акромжон Ахмаджон ўғли.
5. “Обидхон маҳдум” масжиди.
(Манзил: Шайхонтоҳур тумани Занги ота маҳалласи, Жиззах кўчаси, 41-уй. Телефон: +998 94 603-73-66, +97 430-73-66)
Масжид имом-хатиби: Атамуродов Абдужалил
Қорилар: Юсупов Жамшид Мансуржонович, Исломов Зиёвиддин Низомиддин ўғли
6. “Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи” масжиди.
(Учтепа тумани, Кўркамобод маҳалласи, Нашриёт кўчаси, 250А-уй. Тел.:+998 93 546 42 10)
Масжид имом-хатиби: Қўчқоров Дилшод
Қорилар: Азимбоев Олимхон Захидхонович, Зоҳидхонов Халилуллоҳ Олимхон ўғли.
Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
Қуръон мусобақаси ғолибларининг Умра зиёратидан лавҳалар
Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари Умра зиёратига ота-оналари ва ҳамроҳлари билан биргаликда бориш имкониятини қўлга киритганлари ҳақида маълум қилган эдик.
Аввалроқ, 6 июнь куни, муқаддас Рамазон ойининг 21-кунида эрта тонгдан Тошкент халқаро аэропортида Умра зиёратига отланган бир гуруҳ ватандошларимизни кузатиш маросими ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонлик қориларнинг зиёрати жараёнидан фотолавҳаларни фақат бизнинг порталимизда кўриб боришингиз мумкин.
ЎМИ Матбуот хизмати
Қадр сурасидаги мўъжиза
Барчамизга маълумки, Қадр сураси Қуръоннинг нозил бўлиши, Қадр кечаси ҳақидадир. Барча сураларда бўлганидек, ушбу сурада ҳам эъжоз (ақлни лол қилиб, ожиз қолдирувчи нарса) бордир. Бу эъжоз шундан иборатки, ушбу сура Қуръоннинг жузъларига, сураларнинг ададига ишора қилади.
Қадр сурасидаги ҳарфларнинг сони 114 та бўлиб, Қуръони Кримдаги суралар сони ҳам 114 тадир. Қадр сурасидаги калималарнинг сони 30 та бўлиб, Қуръоннинг жузълари 30 тадир.
Қуйидаги жадвалда суранинг калималарини алоҳида-алоҳида қилиб тартиб билан териб чиқсак, уларнинг сони 30 та эканини кўрамиз.
Қуйидаги расмда эса ушбу айтилганлар ўз аксини топган бўлиб, калималарнинг рақами ҳар бир калима остига ёзилган бўлиб, 30 та калима борлиги, ҳарфларнинг рақами ҳар бир ҳарфнинг устига ёзилган бўлиб, 114 та ҳарф борлиги акс этган.
Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни ихлос билан ўқиб, ҳукмларига амал қилиб, ҳикматларини англаб, қалбларимиз покланиб, дунё ва охиратда нажот топувчилардан бўлишимизни насиб этсин!
Нозимжон Иминжонов тайёрлади