muslim.uz

muslim.uz

Мамлакатимиз истиқлолга эришган кундаёқ “дин ва эътиқод эркинлиги” борасида ҳам дадил қадамни қўйди. Аввалги юритилган тизим “дахрийлик тушунчаси”ни ёқлаган бўлса, мустақил Ўзбекистон “инсон динсиз яшай олмаслиги”ни, бунинг мамлакатдаги турли дин вакилларини маълум бир мезон-қонун бўлиши зарурлиги, бу қонун асосида барча дин вакиллари бир юртда аҳил-иноқ яшашлари учун зарурий чоралар кўрилди. Бу борада ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун бунинг амалий натижаси бўлди. Мазкур қонун 1991 йилда қабул қилинган бўлиб, 1993 йилда киритилган баъзи қўшимча ва ўзгартиришлар билан 1998 йилга қадар амалда бўлиб келди. Вақт ўтиб турли омил ва давр талаби асосида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун 1998 йил 1 май куни янги таҳрирда қабул қилинди.

Охирги йилларда ҳам давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан барча соҳада ислоҳот ва ўзгаришлар қилинмоқда. Ислоҳотлар замирида эса халқни рози қилиш, Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш кўзда тутилган. Олиб борилаётган ана шу ислоҳотлар диний-маърифий соҳани четлаб ўтаётгани йўқ.

Хабарингиз бор, куни кеча юртимизда виждон эркинлигини таъминлаш мақсадида парламент томонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Аввалгиларидан фарқли ўлароқ, янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда қўшни давлатлар, шунингдек яқин ва узоқ хориждаги диний вазият, шунингдек, Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ўзига хос тарихи, маданий-тарихий анъана ва қадриятлари инобатга олинганини алоҳида қайд этиш лозим.

Шунингдек, мазкур қонуннинг янги таҳририда диний соҳадаги қонун ҳужжатларида қўлланиладиган асосий тушунчаларга таъриф берилгани, виждон эркинлигини таъминлашнинг ва диний ташкилотлар фаолиятининг асосий принциплари бирма-бир қайд этилгани, давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон тизимига ўтиш орқали диний ташкилотни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ўрнатилгани, унга кўра рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштирокининг бекор қилиниши, диний ташкилотларнинг ҳужжатларини нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилиниши, диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ва диний таълим муассасасини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилгани, маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони 100 тадан 50 тагача қисқартирилгани, рўйхатдан ўтказувчи органнинг диний ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш бўйича ҳуқуқи чиқариб ташлангани, шунингдек, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида “ибодат либоси” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи мавжуд эмаслиги сабабли жамоат жойларида ибодат либосида юришга тақиқ Қонундан чиқариб ташлангани юртимизда диний соҳага берилаётган эътиборнинг самарасидандир.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси келажакда халқимиз манфаати учун хизмат қилади ҳамда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ишларни бутун дунёга тараннум этажак, инша Аллоҳ.

Убайдуллоҳ Абдуллаев,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Аллоҳ таоло эрлар ва хотинлар ўзаро муроса ва тотувлик билан яшаши учун улар ўртасида иноқлик ва муҳаббат туйғуларини ҳам пайдо қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (бири) сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун ибрат-аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят).

Келинлар эса қайноналарини ўз онасидек яхши кўриб, ҳурмат кўрсатиши, уларни ғанимат билиб, дуоларини олишга ҳаракат қилиши керак. Бу эрнинг ҳам розилигига сабаб бўлади. Қўлини кўксига қўйиб чой узатган келинига қараб, қайнонанинг қалбида меҳр мавжланди. Дастурхондаги ноз-неъматларнинг энг сараларини оила шажараси давомчисини юрагининг тагида кўтариб юрган келинининг олдига суриб қўя бошлади. Бу жуда оддий, лекин ҳар куни мамлакатимиздаги миллионлаб оилаларда содир бўладиган бахтли лаҳзалар. Бундай манзара оила муҳитига таъсир ўтказиб, оиланинг бошқа аъзолари ўртасида ҳам меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди.

Келин оиланинг бошқа аъзолари каби ошхона ишларида, уй-жой ва ҳовли озодалигини тартибга солишда, ёши катталарнинг хизматини қилишда ёрдам бериши талаб этилади. Хонадон аъзоларининг касб-у кори, шароитдан келиб чиқиб, бошқа ишларга ҳам хисса қўшиши мумкин.

Қайнона ва келин ўртасидаги алоқалар гўзал ва чиройли бўлгани қандай яхши. Лекин, иккиси ўртасидаги муносабатлари инқироз кўчасига кириб қолган вақтда ҳеч бўлмаганда инсонийлик нуқтаи назаридан маҳалла олдида, фарзандлар қаршисида ақл ва зийраклик билан ҳаракат қилиш лозим.

Айрим қайноналар келинларига зулм қилишлари ҳам ҳеч кимга сир эмас. Баъзи ўзига ҳаддан зиёда бино қўйган қайноналар ўзларини бамисоли бир қироличадек, келинларини эса чўридек ҳисоб қиладилар. Арзимас сабаблар билан келинларини турткилайверадилар. Келин сал ухлаб қолса, ёки қайнонанинг оёқ кийимини тўғрилаб қўймаган бўлса, ёки ҳадеганда бўйида бўлавермаса, бошидан тегирмон тоши юргизадилар. Оилаларнинг бузилишига ёки қайнона-келин муносабатларининг ёмонлашишига кўпинча арзимаган “деди-деди” гаплар ҳам сабаб бўлади. Ҳеч қайси келин янги уйига келганда, уларга нисбатдан ғараз ниятлар олиб келмаса керак ёки уларни беҳурмат қилишни ўйламаса керак.Улар гўёки ёшни ҳолга ўхшайди, уни эгри ўзишига йўл қўймай, меҳр билан суғориб, кўп йиллик тажрибага эга аёл сифатида муаллимлик қилса, тушунмовчиликлар юзага келмасмиди.    

Баъзан бу дунёнинг ҳеч нарсага арзимайдиган моддий бойликларидан кўра ёнимиздаги яқинларимизни асрашни ўрганишимиз керак. Ҳамма инсон ҳам ҳато қилади, кечира олиш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Меҳр эса ҳар қандай муаммоларнинг оддий ечими ҳисобланади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтармаган киши биздан эмас(Имом Термизий ривояти).

Кечиримли бўлиш динимизда мақталган сифатлардан ҳисобланади. Ўзгани кечириш нафсга ёқмаса ҳам, бу катта можароларнинг олдини олади, келгусидаги хотиржамликни таъминлайди.

Шундай экан, қайноналар ёш келинларидан ўтган камчилик ва хатоларни кечира билишлари ҳам олижаноблик саналиб, ёшларнинг тўғри йўлга тушишига ёрдам беради. Оилада қайноналар ёши улуғ, тажрибали бўлганлари учун ёшларга имкон бериши, билмаганларини ўргатиши, бағрикенглик қилишлари даркор. Айни пайтда келинлар ҳам хатоларини тан олиб, қайноналардан узр сўрашлари уларнинг ҳурматлари ортишига олиб келади. Оила ҳаёти ҳеч қачон бир текис фақат шоду хуррамлик, бахт-саодатдан иборат бўлмайди.

Баъзида қайноналар фарзандларининг бахтли бўлиши йўлида ўзларининг баъзи ҳойи-ҳавасларидан воз кечишларига ҳам тўғри келади. Қачонки, эр-хотин биргалашиб оила тотувлиги йўлида курашсагина қийинчиликларни енгиш осон кечади, оила хотиржамлигига эришади.

Азал-азалдан дунё аҳллари бизнинг ўзбек хонадонларимизда кексаларга, ота-оналарга ҳурмат, эру-хотин, қайнона-келин муносабатлари, қариндошлар, қўни-қўшнига яхшилик, урф-одат анъаналаримизга ҳавас билан қараб келишган. Буларнинг барчаси Исломий одобларимизнинг маҳсули деб биламиз. Аллоҳ таоло барчамизни аҳл ва иноқликда ҳаёт кечиришимизга муваффақ қилсин!

 

Абдумажид АЛИМОВ,

Китоб туманидаги “Туябоши”масжиди имом-хатиби

2021 йил 11 июнь куни бошланган футбол бўйича Европа чемпионати тобора жадал қизғин тус олиб, бутун дунё бўйлаб томошабинларни ўзига жалб қилмоқда. Шу муносабат билан “Евро – 2020” майдонларида тўп сураётган энг муваффақиятли мусулмон футболчилари бешлигини туздик. Булар:

 

  1. Пол Погба (Франция)
  2. Нъголо Канте (Франция)
  3. Илкай Гундоган (Германия)
  4. Aнтонио Рудегер (Германия)
  5. Хоқон Чалханўғли (Туркия)

 

Улар ҳақида қуйида батафсилроқ сўз юритсак:

 

  1. Пол Погба (Франция)

 

Пол Погба Европадаги енг таниқли футболчилардан бири. 28 ёшида у футболчилик фаолиятида катта ютуқларга эришди, жумладан, Франция терма жамоаси билан 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган ФИФA Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Aммо кўплаб мукофот ва унвонларга эга бўлишига қарамай, Ислом динига риоя қилиш унинг шахсияти, кучли характери ва меҳнатсеварлигини шакллантиришга катта таъсир кўрсатган ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

 

Погба Ислом ҳақида: “Мен учун Ислом бу барча орзу умидимдир. Бу менга ҳамма нарсадан миннатдор бўлишга ундайди. Ислом мени ўзгартиришга, ҳаётдаги кўп нарсаларни тушунишга мажбур қилди. Ўйлайманки, бу мени ҳотиржам қилади. Ислом ҳамма кўрадиган терроризм қиёфаси эмас. Биз оммавий ахборот воситаларида эшитган нарсалар аслида бошқа нарсадир. Бу ажойиб нарса. Ўзингиз кўришингиз мумкин. Ҳар ким ўзини Ислом билан муносабатини ҳис қилишини англаши мумкин.

Бу менинг ақлимни бойитган ва мени яхши одамга айлантирган дин. Мен нариги дунё ҳақида кўпроқ ўйлай бошладим. Ислом инсониятга ва бошқа ҳамма нарсага ҳурмат билан қарашдир".

 

  1. Нъголо Канте (Франция)

 

 Нъголо Канте – Европанинг энг яхши футболчилардан бири, “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси – 1991 йил 29 мартда Парижда камбағал ва оддий африка оиласида дунёга келган. У туғилишидан 11 йил олдин, Кантенинг ота-онаси яхши ҳаёт кечириш илинжида туғилган Мали шаҳрини тарк этиб, Францияга кўчиб келишган.

 

  Унинг ғалаба ва мўмайгина даромадларига қарамай, Нъголо Кантенинг барча дўст ва танишлари ҳар доим бу ажойиб футболчи камтарин ва ҳатто уятчан йигит эканини таъкидлашади. Баъзида у ҳаттоки муносиб кубок – Жаҳон кубогини олишдан олдин ҳижолат бўлганида 2018 йилги чемпионатда бўлгани каби ўз ғалабаларини жамоада нишонлашдан ҳам тортинган.

 

 У ҳар доим ўйнаган ҳар бир жамоанинг футболчилари орасида ҳурмат қозониши мумкин эди ва кўпчилик уни ҳақли равишда Ердаги энг меҳрибон инсон деб билади. Унинг пуллари умуман бузилмаган ва у ҳеч қачон ўз бойлигини кўз-кўз қилмайди ва у машғулотларга ўз имкониятига мос келадиган ҳашаматли машинада эмас, балки эски мини Куперда ёки ҳатто пиёда ҳолатда келади. У ўз маблағларининг катта қисмини ўзи ўсган, ҳаттоки камбағалроқ оилаларнинг болаларига ёрдам бериш учун хайрия маблағларига сарфлайди, шунингдек, бутун дунё бўйлаб касал болаларни даволашга катта маблағ сарфлайди.   Aжабланарлиси, у ҳақида бундай хайр-эҳсонлари тасодифан маълум бўлди ва Нъголо Канте ўзи хайрия фаолиятини реклама қилишни зарур, деб ҳисобламайди.

 

Канте мушоҳадали мусулмон йигити. У Макка Мукаррамага бориб, бир неча бор ҳаж қилган ва Рамазон ойидаги футбол учрашувларида жисмоний фаолликка қарамай, рўза тутишни тарк этмайди. Шундай қилиб, 2021 йилда Канте рўза ҳолатида "Челси" ни Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқди.

 

  1. Илкай Гюндоган (Германия)

 

       Илкай Гюндоган – келиб чиқиши турк, у "Манчестер Сити" клуби ва Германия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси, 1990 йил октябрь ойида Германиянинг Гелзенкирхен шаҳрида туғилган.

 

2011 йилдан бери Германиянинг "Боруссия" Дортмунд клубида ўйнаб келмоқда. Бу вақт ичида у чемпионлик унвонини қўлга киритди, жамоа билан Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борди, шунингдек, Германия Суперкубогини икки марта қўлга киритди. Гюндоган УЕФA Чемпионлар Лигаси финалида "Боруссия" нинг ягона голига муаллифлик қилди. 2016 йил 2 июнь куни футболчи 27 миллион евро эвазига "Манчестер Сити" га кўчиб ўтди. Ҳозирда Гюндоган Германия терма жамоаси сафида “Евро-2021” чемпионати ўйинларида қатнашмоқда.

 

Илкай Гюндоган Дортмунднинг "Боруссия"сида ўйнаган пайтида баъзилар унга нисбатан ирқчилик ҳолатлари ҳақида гапирарди.

“Дортмундга келганимда, мен ҳамма нарсага тайёрман деб ўйлардим. Мен ноҳақ эдим. Мен нима бўлганини ҳеч қачон унутмайман. Мен шаҳарда квартира қидириб юрган эдим ва бу одамларнинг: "Унинг фамилиясини кўрганмисиз? Гундоган, туркча. Сиз ҳақиқатан ҳам бунга қодир деб ўйлайсизми?", деган сўзларини эшитдим. Aммо мен уларга футболчи эканлигимни айтишим билан, уларнинг оҳанглари бутунлай ўзгарди: "Эҳ жаноб, илтимос, киринг, бир кўз ташланг". Ва бу одамлар ўзлари муҳожирлар эди! 

 

Одамлар менга немис тилида яхши гапиришимдан ҳайратда қолишганини айтишди. Мен жавоб бердим: "Хўш, мен Германияда улғайганман. Aгар бу тилда гаплашмасам ғалати бўлар эди". Худди шу нарса тескари йўналишда ҳам содир бўлди. Менинг ота-онам турк. Мен ҳам ўзимни турк деб биламан. Aммо баъзи турклар "сен туркмисан?" Мен иккала мамлакатга ҳам тегишлиман, лекин баъзида улар орасида қолгандек бўламан. Баъзилар мени бутунлай немис эмас деб айтишади. Бошқалар эса улар умуман турк эмаслигини айтишади. Хўш, мен кимман? ", - дея Гюндоган Марcа сўзларидан иқтибос келтиради. 

 

  1. Aнтонио Рудегер (Германия)

 

Aнтонио Рудегер – немис футболчиси, "Челси" клуби ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси. 1993 йил 3 мартда Берлинда туғилган. Унинг ота-онаси фуқаролар уруши авжида бўлган Сьерра-Леонедан Германияга қочиб кетишлари керак эди.

 

Табиатан, Aнтонио фидойи ва ҳар доим эвазига ҳеч нарса кутмасдан бошқаларга ёрдам беришга тайёр. Қуйидаги воқеа уни жуда яхши характерлайди: бир марта, ёшлар ўйинида Руди рақибларининг бўш дарвозаси томон югурди ва гол уриши мумкин эди. Aммо бунинг ўрнига у узоқ вақт жамоадошини кутиб, унга тўпни берди ва кейин жамоадоши гол урди. Бунгача жамоадоши ҳеч қачон гол урмаган эди.

 

 Aнтонио Рудегер афсуски, у ирқчиликни жуда қаттиқ шаклда бошдан кечириш имкониятига эга эди.

 

"Мени “нигга” деб аташган. Мен ҳар сафар тўпга текканимда, улар маймун товушларини чиқаришарди. Булар шунчаки бир нечта одам эмас, балки 2017 йилда Рим дербисида "Лацио" мухлисларининг катта сектори эди (ўшанда Aнтонио "Рома" да ўйнаган тахминан).

 

Бу биринчи марта мени ирқий ҳақорат қилиш эмас эди, лекин энг ёмони у ерда ҳақиқий нафрат бор эди. Сиз уларнинг кўзларини кўрганингизда буни тушунасиз. Бундай ҳолат юз берганд, футбол олами қандай муносабатда бўлади? Одамлар: "Оҳ, бу жуда даҳшатли", дейишади. Футболчилар ва клублар Инстаграмда қисқа хабарларни жойлаштирадилар: "Ирқчиликка йўл йўқ". Ҳамма худди бир иккита аҳмоқдек ҳаракат қилади. Тергов олиб борилмоқда, аммо ҳеч нарса бўлмайди. Вақти-вақти билан, ижтимоий тармоқларда катта акциялар мавжуд. Ва ҳар ким ўзини ажойиб ҳис қилади, кейин ҳамма нарса нормал ҳолатга қайтади. Ва ҳеч нарса ҳеч қачон ўзгармайди.

 

Aйтинг-чи, нега матбуот, мухлислар ва футболчилар Суперлигани 48 соат ичида тўхтатиш учун бирлашдилар, аммо стадионда ёки ижтимоий тармоқларда аниқ ирқий зўравонлик бўлганида бу ҳар доим "мураккаб"? Эҳтимол, бу трибунадаги бир нечта аҳмоқлар эмасми? Балки ҳамма нарса чуқурроқ бўлганлиги учундир?", деб ёзди Рудегер "Ўйинчилар трибунаси" нинг устунида. 

 

  1. Хоқон Чалҳаноглу (Туркия)

 

Хоқон Чалҳаноглу 8 феврал куни Германиянинг жанубидаги Манхайм шаҳрида турк оиласида туғилган. Милан клуби ва Туркия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси. 

Хакан чуқур оилавий одам. Унинг ўрнаги профессионал футболчи бўлган отаси. Унинг укаси Муҳаммад ҳам футболчи. 

Футболчининг жуда ҳамжиҳат оиласи бор. У ҳар бир ўйин олдидан онасига қўнғироқ қилади. “Унинг овози мени рағбатлантиради”, дейди Чалханоглу. 

Ҳокан Манхаймда туғилган бўлса-да, у доимо ота-онасининг туғилган қишлоғи – Байбуртга яқин бўлган. Ёзда жамоадошларининг аксарияти Ўрта ер денгизи бўйлаб ажойиб курортларга борганларида Хоқон оиласининг қишлоғига ташриф буюришни яхши кўради. 

“Баъзи одамлар шаҳарларни яхши кўришади, аммо қишлоқда табиатдан яхши нарса йўқ. Шунинг учун бўш вақтимда у ерга бораман. Қишлоқ  жуда чиройли ва мафтункор, мени қувонтиради”.

               
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади

Хайруллоҳ домла Саттаров
ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари

Янгиликлар

Top