www.muslimuz

www.muslimuz

Дунёда инсон зотига берилган энг улуғ неъмат бу – иймон неъматидир. Ўз яратганини таниб, унга қуллик асосида яшаш одам болаларининг ҳаммасига ҳам насиб этмаётган улуғ саодатдир. Яратганнинг мўъжизаларини ҳар қадамда кўзлари билан кўриб, эшитиб турсада, бироқ ғафлат ва залолат домида умрини ўтказаётганлар қанча.  

Бунинг акси ўлароқ, синов берилиб, атрофидаги олам зийнатини кўриш имконига эга бўлмаган, Қуръони каримдек улуғ каломни эшитиб, қалби ором ҳиссини туя олмасада, ва лекин юксак идроки ила Парвардигорига муҳаббат боғлаган, вужуди иймонга тўла кишиларни нима деб аташ мумкин?

Улар баъзи аъзоларида имконияти чекланганликларига қарамай шубҳасиз инсониятнинг иймон ато этилган афзал тоифаларидандир. Улардаги жисмоний камчилик дунё ва охират саодатини топишда асло тўсқинлик қилмайди балки, ўзига хос ирода, матонат соҳиби сифатида сабр ва шукурнинг тимсоли бўлиб ўзгаларга ўрнак бўлади.

2018 йилдан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан жисмоний имконияти чекланган фуқаролар билан ҳар бир вилоятда белгиланган тартибда диний-маърифий учрашувлар йўлга қўйила бошланди. Масжидларда жума маърузаларининг тўғридан-тўғри сурдо таржималари, ҳафтанинг якшанба кунлари режа асосида ислом илмлари бўйича туркум суҳбатлар олиб борилмоқда.

Навоий вилоятида 1400 га яқин эшитиш ва сўзлаш қобилиятида нуқсони бор фуқаролар мавжуд. Ҳозирда уларнинг 200 дан ортиғи мунтазам равишда диний-маърифий тадбирларда икки дунё саодати бўлмиш ислом билимларини ўрганиб бормоқдалар. Диний идоранинг Навоий вилояти вакиллиги томонидан бу борадаги ишлар намунали йўлга қўйилган.

Навоий шаҳридаги “Ҳазрат Алишер Навоий” масжидида жума маърузаларининг тўғридан-тўғри сурдо таржимаси махсус мониторда узатилади.

Вакиллик ҳамда “Вақф” хайрия фонди вилоят филлиали томонидан  муқаддас қадамжоларга зиёратлар уюштирилади. Шу пайтгача “Мавлоно Ориф Девгароний”, “Тошмасжид ” “Чашма” каби тарихий масжид ва зиёратгоҳлар ҳамда Самарқанд вилоятига сафарлар ташкиллаштирилди.

 Ҳафатнинг ҳар якшанба кунлари тартиб асосида тажрибали имом-хатиблар томонидан Ислом арконлари, иймон шартлари, мусулмон хулқи, ижтимоий одоблар, ақоид, фиқҳ мавзуларига оид билимлар берилмоқда. Суҳбатлардан сўнг иштирокчиларга саҳовапеша инсонлар кўмагида тушлик дастурхонлари ёзилмоқда.

 Аллоҳ таолога шукурлар бўлсинким, натижада бу тоифа кишилар баъзи соғлом инсонлар билмаган илмларни билмоқдалар. Қалблари ҳаловат топиб, ҳаётлари, турмуш тарзи ўзгариб бораётганлигини ўзлари эътироф этмоқдалар:

“Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини ёд олдик. Биласизми, 99 буюк сифатни хотирамга жо этган кунимдан қалбимда таърифлаб бўлмас бир оромни, Роббимга яқинликни ҳис қилдим. Мен учун бундан ортиқ бахт йўқ”, дейди жамият аъзоларидан бири. Энди инсоф билан ўйлайликчи: соғлом кишилар орасида Аллоҳ таолонинг 99 исмини ёддан айтиб бера оладиган мусулмонлар кўпми ёки озми?  

Тўғри бу йўналишдаги ишларда камчиликлар, муаммолар ҳам мавжуд. Суҳбатларда иштирок этаётганларнинг сони уларнинг умумий миқдорига нисбатан анча кам. Қолаверса, тадбирлар барча вилоятда рисоладагидек дея айтиб бўлмайди. Билимсизлик туфайли миссионерлик таъсирида бошқа динга ўтиб кетаётганлари ҳам кузатилмоқда. Демак ҳали бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Дин хизмати, ижтимоий ҳимоя ишларига масъул ҳар бир мутасадди зиммасида Аллоҳ олдида ҳам, жамият олдида ҳам бажариши лозим бўлган бир талай вазифалар бор. Уларга виждон амрини муқаддас кўрсатсин Роббимиз! Шундай бўлсада, бу эзгу лойиҳаларнинг ташаббускорлари дин учун, холис Аллоҳ ризолиги учун, шу пайтгача ўз ҳолига ташлаб қўйилаёзган, жамиятдан ажраб қолган инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларга ҳам иймон неъматини улашиш йўлида озми-кўпми ҳаракат қилмоқдалар, елиб югурмоқдалар. Аллоҳ таоло ана шу кишилардан рози бўлиб, ниятлари, ихлосларига яраша ишларида улкан муваффақиятларни ато этсин!

Яқин кунларда нозик хилқат бўлган аёлларнинг саводхонлик даражасини белгиловчи рейтинг эълон қилинди. Ушбу рейтингда аёллар саводхонлиги энг юқори бўлган 19 мамлакат келтириб ўтилган. Ушбу рўйхатда Россия (100%) етакчилик қилиши маълум қилинди. Италия (99%) ва Испания (98%) мамлакатлари аёллари иккинчи ва учинчи ўринларда қайд этилган.

Навбатдаги ўринларда Индонезия (94%, Мексика (94%), Туркия (94%), Хитой (93%), Бразилия (92%) ва Саудия Арабистони (91%) сингари мамлакатлар қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Доғистонда "Ҳар бир муҳтож хонадонга гўшт" деб номланган хайрия акцияси ташкил этилди. Акция Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилиб, "Инсон" жамғармаси кўнгиллилари томонидан 44348 килограмм қурбонлик гўштлари 3936 муҳтож оилага тарқатилган.

Ушбу маҳсулотлар нафақат шаҳарларда, балки Доғистоннинг чекка ҳудудларига ҳам етказилган. Маълум қилинишича, ушбу акция 7 йилдан буён ташкил қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

IQNA нашрининг маълум қилишича, Фаластин миллий маъмурияти раҳбарининг дин ва исломий алоқалар бўйича маслаҳатчиси Махмуд ал Хебаш Ал Ақсо масжидида сақаланаётган ва чоп этиш вақтида айрим имловий хатоликларга йўл қўйилган Қуръон нусхасини масжиддан олиш ҳақида қарор қилди.

Ғазо минтақасидаги "Мансур" нашриёти томонидан чоп этилган Ал Ақсо масжиди Мусҳафида айрим жузларнинг қўшилиб кетиши ҳолатлари кузатилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Саудия Арабистонида доғистонлик зиёратчилар ўтирган автобус ҳалокатга учради. Бу ҳақда Махачқалъанинг «Марва-тур» компанияси раҳбарига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ЙТҲ Ар-Риёддан бир неча километр узоқликда, зиёратчилар Маккадан Дубайга кетаётганида юз берган. 47 киши ўтирган автобус йўл четига тўхтаган, бекатда уларга юк машинаси бориб урилган. Бир аёл ҳалок бўлган, яна икки киши касалхонага юборилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top