www.muslimuz

www.muslimuz

Тустар форсларнинг мустаҳкам қўрғонли шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар ушбу шаҳарни бир ярим йил давомида қамал қилиб турдилар. Шундан сўнг шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Бу фатҳ ислом тарихидаги энг қийин фатҳлардан бири эди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ушбу фатҳ кунини эсласалар йиғлаб юборар ва у кунни эслашни истамасдилар. Хўш, нега?

Тустарни қамал қилиб турган мусулмонлар шаҳар эшикларини бомдод вақти киришидан бироз олдин очишга муваффақ бўладилар. Мусулмон қўшини шаҳар ичига сел каби оқиб кириб борди. Ичкарига киргач, ўттиз минг кишилик мусулмонлар қўшини бир юз эллик минг сонли форс қўшинига қарши аёвсиз жангни бошладилар. Мусулмонларга ҳар лаҳза ўлим чанг солар, ҳар лаҳза хатар бор эди. Ҳа, вазият ниҳоятда оғир эди.

Аммо охирида Аллоҳнинг фазли билан мусулмонлар душман устидан узил-кесил ғалаба қозонишди. Бироқ бу ғалаба онлари қуёш чиқиб бўлган пайтларга тўғри келди. Ҳа, мусулмонлар шу куни бомдод намозини ўқий олишмаган эди. Шиддатли жанг асносида, қонсираган қиличлар орасида бомдодни ўқиб олишга имкон топа олмадилар.

Умрида бир марта бомдодни қазо қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шу воқеа сабаб ҳўнг-ҳўнг йиғлардилар. У зот узрли бўла туриб йиғлардилар. Ҳа, мусулмонлар ўша онда узрли эдилар. Улар исломдаги энг улуғ амаллардан бири билан машғул эдилар. Лекин улуғ ибодат, буюк фарз қазо бўлди! Улар шунинг учун йиғлашарди.

Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ушбу фатҳ зикр қилинса, “Менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намози вақтини зое қилишимизга сабаб бўлган. Дунёдаги жамийки нарсаларнинг меники бўлиши ушбу намозни ўз вақтида адо этишимдан кўра суюкли эмас!” деб айтардилар.    

Ушбу воқеани ўқир эканмиз, уларнинг ғалаба қозонишлари сабабини англагандек бўламиз.

Хўш, бизнинг ҳаётимизда намознинг қадри, аҳамияти қай даражада?!

Улар Аллоҳ таолонинг йўлида ҳаётларини қурбон қилиб юбордилар. Биз Аллоҳ таолонинг йўлида уйқуларимизни қурбон қила оламизми?! Агар қурбон қила олмасак, у ҳолда қайси ғалабани кутиб, орзу қиляпмиз?!

Унутмайлик, агар қалбимизда ибодатлар, тоатларнинг қадру қиймати йўқолса, бизнинг азизлигимиз ва шарафимиз ҳам йўқолади. Натижада бошқалар бизга қарши бирлашаверади, дунё кўзимизга торайиб, мағлуб бўлиб бораверамиз. 

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Жорий йилнинг 26 – 27 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида мусулмон давлатларида фаолият олиб борадиган V халқаро журналистлар форуми ўтказилади.

Ушбу анджуман ташкилотчиси сифатида "Россия Ислом дунёсит стратегик қарашлар гуруҳи ҳамда Татаристон Республикаси президенти қайд этилган.

Ушбу форумда 40дан ортиқ хорижий мусулмон мамлакатлари журналистлари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирнинг очилиш маросими 26 сентябрь куни ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Саудия Арабистони ҳаж амалини адо этган ярим миллионга яқин зиёратчи мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Бу ҳақда Азон интернет нашри хабар берди.

Паспорт идорасининг билдиришича, қиролликнинг денгиз, ҳаво ва қуруқлик чегараларидан ўтган зиёратчилар сони сешанба куни эрталаб ҳолатига кўра 439 383 кишига етган. Хусусан, ҳаво йўли орқали 370 796, қуруқлик орқали 62 556, денгиз портлари орқали эса 6 031 зиёратчи чиқиб кетган.

Саудия Арабистони Статистика бош бошқармаси маълумотига қараганда, бу йил зиёратчилар сони 2 миллион 489 минг 406 нафарни ташкил этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа амирлигида покистонликлар асос солган хусусий мактаб сентябрь ойидан бошлаб таълим олишга маблағи етмаётган оилалар фарзандларини қабул қилади.

Ушбу мактаб аллақачон бир қанча муҳтож оила фарзандларини қабул қилган. Уларнинг айримлари авваллари умуман мактабга боришмаган. Мактаб директори Азиза Хассан Али мактаб кўпчилик камбағал оилалар фарзандларига таълим имкониятини бераётганини айтиб ўтган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Россия Федерациясининг исломий ўқув юртлари фан дастурларига янги фан қўшилиши маълум қилинди. "Россия мусулмонларининг фуқаролик этномадания ўзига хослиги" деб номланган фан миллий ва диний ўзига хосликни англаш, ёшларда ватанпарварликни ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу хабар Татаристон муфтийсининг ўринбосари, РФ исломий таълим бўйича кенгаш раиси Рафик Мухаметшин томонидан маълум қилинган.

Ушбу фан мадрасаларда 32 соатдан, олий исломий таълим муассасаларида эса 72 соатдан ўқитилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top