muslim.uz
Ўзбекистон ва Индонезия зиёрат туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси Улуғбек Розуқулов Индонезиядаги энг йирик мусулмон ташкилоти “Наҳдатул уламо” Ижроия қўмитаси раиси Саид Оқил Сирож билан учрашди, дея хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
“Наҳдатул уламо” 1926 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда унинг 90 миллионга яқин аъзоси бор.
Учрашув чоғида Саид Оқил Сирож Ўзбекистоннинг Ислом цивилизациясининг ривожига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Ўзбек халқининг Имом ал-Бухорий, Абу Али Ибн Сино, Муҳаммад ал-Хоразмий ва бошқа буюк ўғлонлари каби Ислом оламининг етук вакиллари асарларини ўрганиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий ва маънавий меросидан Индонезия яхши хабардор эканини таъкидлади.
Музокаралар якунида томонлар зиёрат туризми соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, хусусан, "Ўзбекистон+зиёрат" ва "Ўзбекистон+Умра" қўшма сайёҳлик пакетларини илгари суриш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Шунингдек, томонлар жорий йилнинг октябр ойидан янги туристик пакетларнинг ташкилий-техник жиҳатлари бўйича иш олиб борадиган қўшма ишчи гуруҳини тузишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Қуръони каримда фарзанд тарбияси ҳақида
Қуръони каримнинг “Каҳф” сурасида Хизр алайҳиссалом билан Мусо (алайҳиссалом)нинг ўртасида бўлиб ўтган мулоқот зикр қилинган. Унда жумладан шундай дейилади:
فَانْطَلَقَا حَتَّى إِذَا لَقِيَا غُلَامًا فَقَتَلَهُ قَالَ أَقَتَلْتَ نَفْسًا زَكِيَّةً بِغَيْرِ نَفْسٍ لَقَدْ جِئْتَ شَيْئًا نُكْرًا
яъни: “Сўнгра яна йўлга тушдилар. Бориб бир болани учратганларида (Хизр) уни қатл этди. (Буни кўрган Мусо) деди: “Ҳеч кимни ўлдирмаган бир бегуноҳ жонни ўлдирдинг-а?! Ҳақиқатан, (сен) хунук иш қилдинг!”” (Каҳф, 74).
Ояти каримада баён қилинишича, Мусо (алайҳиссалом)нинг Хизр (алайҳиссалом)га эътироз тарзида берган саволи ўринли эди. Чунки, норасида гўдакни ўлдириш Мусо (алайҳиссалом)нинг шариатида ҳам ман этилган эди.
Тафсир китобларида келтирилишича, боланинг исми Жайсур бўлиб, у ота-онасининг ёлғизгина суюкли арзандаси эди. Ота-онаси уни еру кўкка ишонмас, унга нисбатан муҳаббатлари ҳаддан ташқари эди. Бироқ, унинг тақдирида “кофир бўлиши” ёзилган эди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Хизр (алайҳиссалом)ни огоҳ этган эди. Чунки, Хизр (алайҳиссалом)га Аллоҳ таоло келажакда бўладиган ишларни ҳам илмини билдирган бўлиб, Мусо (алайҳиссалом) бундай илмга эга эмас эдилар. Мусо (алайҳиссалом) Хизр (алайҳиссалом)га ҳамроҳ бўлган вақтларида у кишининг бир қанча ғайриоддий ишлар содир этганларига гувоҳ бўлдилар, бироқ уларнинг ҳақиқатини англаб етишга илмлари етмасди. Шунинг учун ҳам Хизр (алайҳиссалом) Мусо (алайҳиссалом)га норасида болани ўлдиришининг сабабини айтиб беришига тўғри келди.
قَالَ هَذَا فِرَاقُ بَيْنِي وَبَيْنِكَ سَأُنَبِّئُكَ بِتَأْوِيلِ مَا لَمْ تَسْتَطِعْ عَلَيْهِ صَبْرًا
яъни: “У (Хизр) айтди: “Мана шу сен билан менинг ажрашимиздир. Энди мен сени сабр қилишга тоқатинг етмаган нарсаларнинг таъвили (шарҳи)дан огоҳ қилурман” (Каҳф, 78).
وَأَمَّا الْغُلَامُ فَكَانَ أَبَوَاهُ مُؤْمِنَيْنِ فَخَشِينَا أَنْ يُرْهِقَهُمَا طُغْيَانًا وَكُفْرًا
яъни: “Ҳалиги боланинг эса, ота-онаси мўмин кишилар эди. Бас, биз у (бола) туғён ва куфр билан уларни қийнаб қўйишидан қўрқдик” (Каҳф, 80).
Бир бегуноҳ жонни ўлдириш барча пайғамбарларнинг шариатида ҳам ҳаром қилинган. Аммо, бу ерда Хизр (алайҳиссалом) томонидан бу боланинг ўлдирилишига сабаб, унинг мўмин бўлган ота-онасининг имонини сақлаб қолиш эди. Чунки, бола катта бўлгач, ота-онасини ҳам имондан воз кечиб, унинг динига ўтишга мажбур қилар эди.
فَأَرَدْنَا أَنْ يُبْدِلَهُمَا رَبُّهُمَا خَيْرًا مِنْهُ زَكَاةً وَأَقْرَبَ رُحْمًا
яъни: “Шу сабабдан, уларга Парвардигорлари у (бола)дан кўра покизароқ ва ундан кўра меҳрибонроқ (бошқа бир болани) бадал (эваз) қилиб беришини истадик” (Каҳф, 81).
Оятнинг тафсирида баён этилишича, Хизр (алайҳиссалом) болани ўлдирган вақтда Аллоҳ таоло унинг онасига ҳомила ато этган эди. Вақти соати етиб қиз бола туғилди. Вояга етгач, ўша даврнинг пайғамбарига турмушга чиқди ва унинг зурриётидан етмишта пайғамбар чиқди (Руҳул баён тафсири).
Ушбу воқеа устида чуқурроқ мулоҳаза юритадиган бўлсак, ундан фарзанд тарбиясида қўллашимиз мумкин бўлган бир қанча фойдаларни олишимиз мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда тарихда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида зикр этар экан, уларни мўминларга ибрат бўлиши учун нозил қилганлигини баён этади.
لَقَدْ كَانَ فِي قَصَصِهِمْ عِبْرَةٌ لِأُولِي الْأَلْبَابِ مَا كَانَ حَدِيثًا يُفْتَرَى وَلَكِنْ تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ كُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ
яъни: “Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун (катта) ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқариладиган гап эмас, балки ўзидан олдинги нарсаларни (яъни, самовий китобларни) тасдиқ этувчи, унга имон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (манбаи бўлган бир Китоб)дир”. (Юсуф, 111).
Ушбу воқеанинг фарзанд тарбиясидаги аҳамияти:
- Ота-она фарзандига бир кўзда меҳр ва бир кўзда қаҳр билан боқиб, тарбияни олиб бормоғи лозим. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Бирор нарсага ҳаддан ташқари муҳаббат қўйиш кўзни кўр, қулоқни кар қилиб қўяди”. Хизр (алайҳиссалом) қатл этган боланинг ота-онасининг унга бўлган муҳаббати уларни кўр қилиб қўйган эди. Ота-онасига боланинг айби кўринмас эди. Ота-она унинг учун ҳамма нарсага рози эдилар. Агар у катта бўлиб, ота онасини имонларидан кечиб, кофир бўлишларини талаб қилса, ота-она унинг бу талабини ҳам қондиришга тайёр эди.
- Ота-она кези келганда фарзандини эркалаши, унинг кўнглига ҳам қараши керак. Бироқ доимо шундай бўлиш ярамайди. Кўнгли тусаганини муҳайё қилиб турган ота-онанинг фарзанди олдида қадри қолмайди. Бир кун келиб фарзандининг раъйини қайтарган ота ёки онасига фарзанд зуғум ўтказиши, ҳатто улардан юз ўгириб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳозирги кунда баъзи ота-оналар биз кўрмаган нарсани фарзандимиз кўрсин, деб болаларининг кўнгли нимани тусаса, шуни қилиб беряпти. Албатта, ота-онанинг топгани фарзанди учун, бу маълум. Лекин, миллийликка, мусулмончиликка тўғри келмайдиган нарсаларни талаб қилганда ота-она фарзандининг бундай талабларини ҳам қондириб беравермаслиги керак.
- Имон ва эътиқод масаласи энг муҳим масала ва у ҳамма нарсадан қадрлидир. Ояти каримада баён қилинишича, боланинг ота-онаси имонли кишилар эди. Шундай экан, уларни имонидан айирадиган фарзанднинг боридан йўғи... Ота-онасига турли туман жафолар етказадиган фарзандлар йўқ эмас. Аммо, бузуқ ақидаларга эргашиб, имонли ота-онасини ҳам ўз эътиқодига эргашишга даъват қилса, унинг эътиқодига юрмаганлари учун уларни имонсизликда айбласа, бундан оғир жафо, бундан оғир гуноҳ йўқ.
- Тарбияли фарзанд ота-онасини бошига кўтаради, уларга раҳмат олиб келади. Ноқобил тарбия топган фарзанд эса, охир оқибат ота-онасини эл-юрт орасида юзини қора, бошини хам қилади.
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!” (Фурқон, 74).
Ҳомиджон Ишматбеков
Узбекистан и Индонезия договорились продолжить диалог по активизации сотрудничества в области паломнического туризма
Посол Узбекистана в Индонезии Улугбек Розукулов встретился с председателем исполнительного комитета самой крупной мусульманской организации Индонезии «Нахдатул Улама» Саидом Акилом Сираджем, сообщает ИА «Дунё».
Организация «Нахдатул Улама» основана в 1926 году и сегодня в ней состоит около 90 миллионов человек.
В ходе встречи Саид Акил Сирадж подчеркнул роль и вклад Узбекистана в развитие исламской цивилизации. Особое внимание было обращено на важность изучения трудов таких ярких представителей исламского мира, как Имам Аль-Бухари, Абу Али Ибн Сино, Мухаммад ал-Хорезми и других великих сынов узбекского народа.
Он подчеркнул, что в Индонезии хорошо знают о богатом историческом, культурном и духовном наследии Узбекистана.
По итогам переговоров стороны договорились продолжить диалог по активизации сотрудничества в области паломнического туризма, в частности продвижении в Индонезии совместных туристических пакетов «Узбекистан+зиёрат» и «Узбекистан+Умра».
Стороны также договорились сформировать совместную рабочую группу, которая будет заниматься проработкой организационно-технических моментов новых туристических пакетов с октября текущего года.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Правительство на содержание комплекса «Сузук ота» выделяет дополнительные средства
Кабинет Министров Узбекистана принял постановление от 5.08.2020 г. № 464 «Об обеспечении специальными техническими и автотранспортными средствами Департамента по озеленению, благоустройству и содержанию площади Мустакиллик при хокимияте г. Ташкента».
Постановлением принято к сведению, что работы по обеспечению надлежащего содержания и использования комплекса «Сузук ота», созданного в Шайхантахурском районе города Ташкента, возложены на Департамент по озеленению, благоустройству и содержанию площади Мустакиллик (далее – Департамент) при хокимияте города Ташкента.
Утверждены перечень специальной техники и транспортных средств согласно приложению (14 ед.) и увеличение штатов сотрудников (+ 33 единицы) для обеспечения Департамента при хокимияте города Ташкента в 2020–2021 годах.
Хокимияту города Ташкента поручено выделить в 2020 году необходимые средства на содержание дополнительных штатных единиц, содержание и эксплуатацию комплекса «Сузук ота» и закупку специальной техники и транспортных средств за счет местного бюджета города Ташкента.
По данным norma.uz, хокимияту города Ташкента и Минфину поручено, начиная с 2021 года, при формировании параметров местного бюджета города Ташкента, предусмотреть необходимые средства на содержание и эксплуатацию комплекса «Сузук ота» и закупку специальной техники и транспортных средств.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Еще около 160 тысяч семей получат материальную помощь
По поручению президента Узбекистана Шавката Мирзиёева список нуждающихся в материальной помощи и поддержке «темир дафтар» («железная тетрадь») снова расширен, сообщил «Газете.uz (http://%D0%93%D0%B0%D0%B7%D0%B5%D1%82%D0%B5.uz)» источник в правительстве.
Ранее указом президента от 30 июля было предусмотрено выделение разовых выплат (до 15 августа) свыше 400 тысячам семей из списка «темир дафтар», членами которых являются более 1,7 миллиона человека. Отмечается, что около 160 тысяч семей в результате принятых мер поддержки уже покинули списки. Источник в правительстве указал, что вместо них в перечень были включены еще 160 тысяч новых семей, которым также начали выплачивать единовременную материальную помощь.
Список «темир дафтар» формируется председателями махаллей и представителями секторов путем подомового обхода граждан и изучения их материально-бытовых условий, нуждающиеся вносятся в базу данных.
В список входят следующие категории семей:
• нетрудоспособные лица с инвалидностью и хроническими заболеваниями;
• одинокие престарелые, вдовы (вдовцы) и нуждающиеся в постороннем уходе;
• семьи с пятью и более детьми;
• потерявшие источник дохода из-за карантинных мер;
• уязвимые, бедные и нуждающиеся в материальной помощи семьи.
Помимо материальной помощи, семьям из списка оказывается содействие в трудоустройстве и занятии предпринимательством.
Граждане исключаются из «темир дафтар» на основе рекомендации руководителя сектора (хоким, прокурор, начальники ОВД и ГНИ), а также письменного обращения главы семьи после утверждения районным (городским) кенгашем народных депутатов.
Ранее первый заместитель министра по экономическому развитию и сокращению бедности Акмалхон Ортиков сообщал, куда обращаться тем, кто не попал в список нуждающихся.
«Если по какой-то причине они не попали в список, они должны напрямую обращаться к председателю махалли… Если не будет реакции, то надо уточнить, к какому сектору относится эта махалля. Районы разделены на четыре сектора между хокимом, прокурором, начальником ОВД и начальником налоговой инспекции. Кроме того, при хокимияте организован штаб во главе с первым заместителем хокима по экономическим вопросам», — сказал он.
В преддверии праздника Курбан хайит 150 тысяч семей получили по 1 млн сумов. Кроме того, 234 тысяч семей получили в среднем по 564 тысячи сумов из фонда «Доброта и поддержка».
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана