muslim.uz
Ислом ҳамкорлик ташкилоти биохилма-хилликни ошириш учун замонавий инновацион усуллардан фойдаланишни қўллаб-қувватлайди
БАА раислиги остида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларда миллий ген банкларини ривожлантириш бўйича онлайн семинар бўлиб ўтди ва унда ИҲТга аъзо 30 та давлат ва 10 та халқаро ташкилотдан 160 дан ортиқ эксперт ва вакиллар иштирок этди, деб хабар беради "Дунё" ахборот агентлиги ташкилотчиларга таянган ҳолда.
Семинар иштирокчилари ИҲТга аъзо давлатларда барқарор озиқ-овқат тизимларини мустаҳкамлаш ва яратиш мақсадида ўсимлик ва ҳайвонот генетик ресурсларини озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги учун ривожлантириш, сақлаш ва алмашиш билан боғлиқ турли масалаларни кўриб чиқдилар. ИҲТ экспертлари иштирокчиларнинг соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини яратиш учун замонавий илмий усуллардан фойдаланишларини тавсия этдилар.
COVID -19 пандемияси, иқлим ўзгариши ва биохилма-хилликни йўқотишнинг ҳалокатли оқибатларини ҳисобга олган ҳолда семинар иштирокчилари мувофиқлаштирилган ҳаракат зарурлигини таъкидладилар.
Ўсимлик ва ҳайвонот генетик ресурсларини сотиб олиш, барқарор фойдаланиш ва алмашиш бўйича миллий ҳаракатларни рағбатлантириш ва мувофиқлаштириш ИҲТ мамлакатларида ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишини оширади ва тўйиб овқатланмаслик ва очликка қарши курашишда ёрдам беради.
Ушбу мақсадларга эришиш учун озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига кўп қиррали ёндашув ва қишлоқ хўжалиги биохилма-хиллигини сақлаш ва енгиллаштириш бўйича қатор халқаро ташаббусларни қабул қилиш ўринли эканлиги таъкидланди.
Wakf каби анъанавий Исломий Молия воситаларининг янгидан оммалашиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда, Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти (IOFS) Seed Wakf ни янги стрессга чидамли экин турларини ва уларни сақлаш ва алмашиш инфратузилмасини тадқиқ қилиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлайдиган хайрия жамғармаси сифатида яратишга чақирди.
Семинарда, шунингдек, Аъзо давлатлар, хусусий сектор ва миллий ген банклари ёки илмий-тадқиқот муассасалари вакилларидан иборат бўлиши лозим бўлган техник қўмита тузиш таклифи ҳам тақдим этилди. Қўмита IOFS Ижроия қўмитаси ва Котибият билан ҳамкорликда ҳаракат режалари ва тегишли масалаларнинг бажарилишини назорат қилади.
Иштирокчилар томонидан ўқув машғулотлари, семинарлар, ахборот кампаниялари, биохилма-хиллик тадқиқотларини ташкил этиш ҳамда миллий ва халқаро ген банкларини ташкил этиш бўйича бир қанча таклифлар тақдим этилди. Юқорида қайд этилган мақсадга эришиш халқаро ҳамкорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий ва инсон салоҳиятини ривожлантириш, ген банкларига кўпроқ ресурсларни ажратиш, молиялаштириш ҳамда бошқа чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Кўз тегиши ҳақиқат экани ҳақида улуғларнинг фикрлари
Ҳофиз ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ айтадилар : Аллоҳнинг амри билан кўз тегиши ва унинг таъсири ҳақдир.
(«Ибну Касийр тафсири»)
Ҳофиз ибн Хожар раҳимаҳуллоҳ айтадилар : Кўз тегиши ёмон табиатли кишидан бир нарсага Ҳасад билан ёқтириб қарашидан пайдо бўлади. Назар қилинган кишига ундан зарар ҳосил бўлади.
(«Фатхул борий»)
Ибнул Асийр раҳимаҳуллоҳ айтадилар : Қачонки бир кишига душмани ёки бир Ҳасадгуй назар ташласа ва ўнга таъсир қилса ва шу сабабдан у касал бўлиб колса, ўнга кўз тегибди, деб айтилади.
(Ан-ниҳоя)
Баъзи уламолар айтадилар: “Қулоқ солиш ва ақл ишлатишдан бенасиб қолган тоифалар кўз тегишини инкор қилганлар. Улар кўз тегишини: «Бу гаплар ваҳима гаплардан бўлак нарса эмас, ҳақиқатда йўқ нарсалардир», деб изоҳлайдилар. Бу гапларни айтаётганлар одамлар ичида энг илмсиз, ақл ва қулоқ солиш борасида жоҳил, бети қалин, табиати қўпол, руҳлар ва жинлар, уларнинг сифатлари ва таъсирлари ҳақида маърифатдан йироқ бўлган кишилардир. Оқил кишилар эса, миллатлари кандай бўлишидан катъий назар, улар кўзнинг сабаби ва таъсир қилиши ҳақида турли фикрларда бўлсалар ҳам кўзнинг тегишини йўққа чиқармайдилар ва инкор қилмайдилар.”
Баъзи уламолар айтадилар: Маълумки Аллоҳ субханаҳу жисмлар ва руҳларда қувватлар ва турли табиатларни яратиб, уларнинг кўпчилигида ўзига хосини ва таъсирли кайфиятларни барпо қилган. Оқил инсон руҳларнинг жисмларга таъсир қилишини инкор қилиши мумкин эмас. Чунки бу гувоҳ бўлинган ва ҳис қилинган нарсадир. Мисол учун бирор кишидан тортиниб, уялиб турган кишига, ўша киши қараса, унинг юзи қизариб кетади, биронта кишидан қўрқаётган кишига, қўрқитаётган киши қараса, қўрқувчининг юзи сарғайиб кетганини кўрасиз. Инсонлар назар таъсиридан касалликка чалиниб, қуввати заифлашганларнинг гувоҳи бўлишган. Буларнинг бари руҳлар таъсирининг воситасидандир. Кўз тегишининг кўзга боғликлиги кучли бўлгани учун ҳам «кўз тегиш» деб бу ҳодисани кўзга боғланади. Аслида кўзнинг бу ўринда алоқаси йўқ бўлиб, фақат руҳгина таъсир қилади. Руҳлар - табиати, қуввати, кайфияти, ўзига хослиги билан турли-туман бўлиб, Ҳасадгуй руҳ, Ҳасад қилинаётган руҳга очиқ азият беради. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу - ўз расулига ҳасадгуйнинг ҳасад қилаётган вақтдаги ёмонлигидан паноҳ сўрашни буюрди. Ҳасадгуйнинг ҳасад қилинаётган кишига азият беришини инсоният ҳақиқатидан ташқарида бўлган кишигина инкор этади. Кўз тегишининг асли келиб чиқиши ҳам мана шундайдир. Зеро кўз тегаётганида ҳасадгуй ва бузуқ жон бузуқ кайфиятга кириб, ҳасад қилинаётган жонга рўбарў келади ва ўзига хослиги билан ўнга таъсир қилади. Бунга мисол қилиш учун энг яқин бўлган нарса - илондир. Ундаги заҳар кувват билан яшириниб туради. Душманига рўбарў келгач, ғазаб куввати ажралиб чиқиб, азият берувчи ярамас бир кайфият тусига кира бошлайди. Илонларнинг ичида мана шундай кайфияти кучайиб, қувватга кирувчи ва ҳатто қориндаги ҳомиланинг тушишига ёки кўзни кўр бўлишига таъсир қилувчиси ҳам бор. Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи ва саллам) думи кесик ва «зу туфятайн» деган илонлар тури ҳақида айтганларки : «У иккиси кўзни кўр қилади ва ҳомилани туширади». (Бухорий, Муслим)
Кўзнинг таъсири гоҳо тегиш, гоҳо рўбарў келиш, гоҳида қараш, Гоҳида руҳнинг таъсир қилаётган кишиси томонига юзланиши билан, Гоҳида дуолар, дам солишлар ва тааввузотлар билан, Гоҳида эса уй ва хаёллар билан ҳам бўлади. Кўзи тегаётган кишининг таъсири қарашгагина боғлиқ эмас. Балки, Гоҳида киши кўр бўлса ҳам, унга бирор нарсанинг сифати баён қилинганда, уни кўрмаса ҳам унга таъсир қилади. «Кўзи бор» деб аталадиганларнинг кўпчилиги, кўз тегаётган нарсани кўрмасданоқ, унинг сифатини эшитганида унга таъсир қилиб қуяди. Кўз «кўзи бор» кишидан чиқиб, Гоҳо нишонга тегувчи, Гоҳида эса хато кетувчи камоннинг ўки кабидир. Агар у ҳеч бир ҳимоясиз жонга дуч келиб қолса, шубҳасиз унга тегади, агар қуролланган совутли жонга дуч келса, у кучини йўқотиб, таъсир қилолмайди. Гоҳида эса ўқ ўз эгасига қайтиб кетиши ҳам мумкин. Кўз тегишининг асли келиб чиқиши «кўзли» кишининг бирор нарсани ёқтириб қолишидан бўлади. Сўнгра унинг нафсидаги бузуқ кайфият бўнга эргашади ва заҳарини сочиш учун у кўзлаётган кишисига ёки нарсасига назар ташлашдан фойдаланади. Баъзида киши ўзини ўзи беихтиёр кўзлаб қуяди.
ЎМИ матбуот хизмати
Профессионалмисиз?
Бугун ҳар бир соҳага профессионал кадр керак. Назаримда инсон ўзи ҳаётда ҳам профессионал бўлиши лозим. Жилла қурса инсонийликни профессионал амалга оширайлик.
“Профессионал”нинг ўзбекчаси қандай бўлади? Тимсолий қилиб, “Устаси фаранг” десак, тўғрими? Хуллас, ҳаёт саҳнасида устаси фаранг бўлинг. Атрофингиздаги бутун борлиқ сизнинг фойдангизга, буюк манфаатларингиз йўлида ишлашини унутманг. Эртами-кеч албатта зафар қучишингизга заррача гумон қилманг.
Ҳаваскор ва профессионаллар орасидаги асосий фарқ мана шунда: ҳаваскор муваффақиятга эришувига УМИД қилади, профессионал эса бунга астойдил ИШОНАДИ.
Худди шу кайфиятдаги мусулмон эса ҳар бир қилаётган ишини моҳирлик ва меҳр билан бажаради. Оила, жамият, ишхона ва дўстлар орасида, одамлар билан ҳам профессионал ёндашув асосида мулоқот қилади.
Бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд. Хўш, қандай?
– Қуръони карим – дастуруламал.
– Суннат – қандай яшаш ва нима қилиш кераклигини ўргатувчи йўл.
– Уламолар ва устозлар ўгити.
Тинчлик, инсонпарварлик ва яхшилик тарғиботчиси бўлган динимиз, бизни профессионал шахс, кадр, инсон ва мусулмон бўлишимизда энг катта таянчдир.
Ғарб инсоншунослари битган машҳур китоблар мағзи аслида Шарқ алломаларининг этагидан тўкилган дурдоналардан иборат. Масалан, имом Абу Ҳомид Ғаззолий ҳазратларининг мана бу ўгитларига қулоқ тутайлик: “Билгилки, инсон қалби сир-синоатлар кони ва жавоҳирот манбаидир. Бироқ улар бу ерда темир ва тошдаги оташ ёки ер остидаги сув каби яшириндир. Ва бу сир-синоатларни самодан ўзга нарса ёрдамида очиш мумкин эмас. Негаки, қалб манзилига фақат “эшитиш даҳлизи” орқалигина ўтиш мумкин. Ва мавзун, таносиб оҳанглар уларни ташқарига олиб чиқадилар”. (“Иҳё улум ад-дин”, 788-бет.)
Ўзингизни кашф этинг! Дангасалик, бекорчи ўй-ҳаёллар, “қилолмайсан”, “қўлингдан келмайди”, “бу сенинг ишинг эмас”, ҳасад, бахиллик, ўзингизни бечораҳол кўришни бас қилинг!
Аллоҳ таолодан ўзимизга куч-қувват, жасурлик ва шижоат сўраб дуо қилайлик!
Саидаброр Умаров тайёрлади
Религиозные научно-исследовательские учреждения Узбекистана и Малайзии приступили к практической реализации подписанного ранее Соглашения о сотрудничестве
В пятницу состоялась церемония передачи председателем Института исламского понимания Малайзии (IKIM) Ахмадом Саржи бин Абдулом Хамидом опубликованных IKIM научных изданий Послу Узбекистана в г.Куала-Лумпуре Равшану Усманову, сообщает ИА «Дунё».
Малазийской стороной был передан целый ряд концептуальных и фундаментальных научных изданий и каталогов в сфере изучения Ислама и религиоведения, которые будут препровождены в Международную исламскую академию Узбекистана (МИАУ), Центру исламской цивилизации Узбекистана (ЦИЦ) и Международному научно-исследовательскому центру Имама Бухари (МНИЦИБ). Данное мероприятие явилось первым практическим шагом взаимодействия между научно-исследовательскими учреждениями двух стран в рамках подписанного 4 июня 2020 года Соглашения о сотрудничестве.
Отмечено, что обмен публикациями позволит расширить научные ресурсы учреждений двух стран, необходимых для проведения совместных исследований, а также повысит осведомленность о проводимых в Узбекистане и Малайзии мероприятиях и исследованиях в сфере религии.
Наряду с этим, председатель Института исламского понимания Малайзии подчеркнул, что Узбекистан, будучи колыбелью исламской цивилизаций и родиной всемирно известных ученых-мыслителей, которые своими трудами внесли неоспоримый вклад в развитие современной науки, представляет большой интерес для научно-академического сообщества Малайзии.
По мнению Ахмада Саржи бин Абдула Хамида, сотрудничество с научно-исследовательскими центрами Узбекистана откроет новые перспективы для иностранных ученых и позволит глубоко познать истинный просвещенный Ислам.
Также руководством IKIM подчеркнуто, что установление партнерских отношений и подписание меморандума с религиозными учреждениями является историческим и беспрецедентным событием. Узбекистан стал первым государством в СНГ и Центральной Азии, с кем Институт исламского понимания заключил соглашение о сотрудничестве.
В заключение мероприятия глава дипмиссии дал интервью малазийским радио и телеканалам, в ходе которого была доведена информация о проводимых в Узбекистане преобразованиях и реформах по развитию гражданского общества, обеспечению толерантности и религиозной свободы, а также защите прав верующих и недопущению их дискриминации. Особо подчеркнуто, что Правительством Узбекистана уделяется значительное внимание вопросам правильного восприятия и понимания религии Ислам.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Искренняя молитва будет принята Богом: беседа с отцом из Намангана, у которого родились сразу четверо сыновей
1 июля в семье Хозировых из махалли «Гулистон» кишлака Чодак Папского района Наманганской области родилось сразу четверо близнецов.
Общественностью с радостью была воспринята весть о таком уникальном событии. Мама и её четверо младенцев здоровы, и все новорожденные – мальчики. В социальных сетях была выдвинута инициатива по оказанию материальной помощи семье.
Родители четырёх сыновей назвали их Абдуллох, Абдурахмон, Абдураззок и Абдувосит.
Мы отправились в перинатальный центр Наманганской области, чтобы навестить младенцев и познакомиться со счастливым отцом.
Состояние близнецов и их матери Мадинахон Икромовой хорошее, они находятся под контролем врачей. Мама детей сама участвует в уходе за ними.
«1 июля в нашем перинатальном центре беременная женщина Мадинахон Икрамова произвела на свет четверых близнецов. Все младенцы – мальчики, при рождении вес первого ребёнка составлял 902 грамма, второго – 1360 граммов, третьего – 1701 граммов, а четвёртого – 1400 граммов.
Сейчас четверо близнецов получают все необходимые процедуры в отделе «реанимации новорожденных». Их состояние стабильно, с динамикой изменений в лучшую сторону. Младенцев кормят искусственно, материнское молоко им дают через зонд» - говорит врач Наргиза Икромова.
В беседе со счастливым отцом Баходиржоном Хозировым мы поинтересовались, что он сейчас чувствует, и кто он по профессии.
«Мне 31 год. Я временно безработный. У нас большая семья. Первый ребёнок у нас умер, и мы с женой постоянно молили Бога о ребёнке. И вот, хвала Создателю, он услышал наши молитвы, и подарил нам сразу четверых детей.
Когда у нас родились четверо близнецов, обрадовались не только в нашей семье, но и во всём кишлаке Чодак. Сейчас я самый счастливый отец.
Вот младенцам уже по восемь дней. Дай Бог здоровья врачам. Большое им спасибо, они добросовестно присматривали за нашими детьми по 24 часа в сутки. Все нужные лекарства были. Младенцы здоровы.
Действительно, народ Узбекистана очень любит детей. Люди связывались с нами и предлагали: «Откройте счёт. Сколько сможем, поможем». Конечно, мы откроем счёт для тех, кто от всей души хочет нам помочь.
Посоветовавшись с ташкентским имамом, родственником моего дяди, мы дали детям имена Абдуллох, Абдурахмон, Абдураззок, Абдувосит.
Сам я здоров. Слава Богу, руки-ноги на месте, голова на плечах. Самое время работать без устали. До сих пор я ни разу не просил помощи в хокимияте или каком-то ведомстве. Попросил Бога, и вот он дал нам детей. Теперь моя цель – встретить детей из роддома, прижать их к груди, и растить.
Я выражаю свою благодарность людям, которые хотят помочь нам с благими намерениями» - говорит Баходиржон Хозиров.
Мы желаем всем четверым долгой и счастливой жизни, чтобы они выросли хорошими людьми, и приносили пользу нашей Родине. Хорошо бы, спустя годы, взять интервью у самих близнецов.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана