muslim.uz
Казахстан объявил траур по жертвам пандемии
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев объявил 13 июля днем национального траура по умершим из-за пандемии коронавируса, передает «РБК».
В день национального траура по жертвам коронавируса в Казахстане, 13 июля, будет объявлена минута молчания.
«К сожалению, болезнь продолжает уносить жизни казахстанцев. За официальными сводками лежат трагедии сотен семей. Кто-то потерял отца, мать, брата, сестру, сына и дочь. Я выражаю свои соболезнования родным и близким умерших. Это общая трагедия для нас всех. Поэтому мною принято решение объявить 13 июля днем национального траура по казахстанцам, которые стали жертвами пандемии. Уверен, что каждый из нас, где бы ни находился в этот день, почтит память ушедших», - сказал казахстанский лидерв телеобращении к гражданам страны.
По его словам, в Казахстане началась вторая волна распространения инфекции и ответственны за это чиновники. «К сожалению, из-за массового несоблюдения карантинных мер, системных ошибок бывшего руководства Минздрава, нерасторопности акимов мы имеем дело фактически со второй волной коронавируса вкупе с резким ростом заболевания пневмонией», - отметил Токаев.
Ранее из-за ухудшения эпидемиологической ситуации и роста заболеваемости COVID-19 власти Казахстана приняли решение о повторном введении карантина с 5 июля на две недели. Всего в стране выявлено более 60 тысяч заболевших, более 30 тысячи выздоровевших и 264 летальных исхода.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Собор Святой Софии снова станет мечетью
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган подписал указ о присвоении собору Святой Софии (Айя-София) в Стамбуле статуса мечети, сообщает РИА Новости. Этим указом предусмотрен перевод объекта в собственность Управления по религиозным делам Турции, вследствие чего он будет открыт как мечеть.
Религиозные церемонии должны начаться в мечети Айя-София в Стамбуле с 24 июля, заявил президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган.
"Мы планируем открыть мечеть Айя-София для молитвы 24 июля", - сказал он в телевизионной речи.
"Как и в случае со всеми остальными мечетями, двери Айя-София будут открыты для всех, включая граждан Турции и туристов", - уточнил он.
Также президент призвал уважать решение турецкого суда по возвращению Айя-Софии статуса мечети, причем возражения против судебного постановления будут расцениваться как "нарушение нашего (турецкого - ИФ) суверенитета".
Ранее госсовет Турции аннулировал решение правительства страны от 1934 года о музейном статусе собора.
Госсовет постановил, что собор находится на балансе Фонда имени Султана Мехмета Хана, в документах фонда указан как мечеть, и его использование «в любых иных целях с юридической точки зрения неправомочно», уточняет агентство «Анадолу».
Собор Святой Софии в Стамбуле — знаменитый памятник византийской архитектуры, крупнейший христианский храм до постройки собора Святого Петра в Риме. После падения Византийской империи в 1453 году его перестроили в мечеть. В 1934 году первый президент Турции Мустафа Кемаль Ататюрк распорядился сделать Святую Софию музеем. В 1985 году здание музея было включено в Список всемирного наследия ЮНЕСКО.
Решение об утрате собором статуса музея вызвало большой резонанс, отмечает РИА Новости. По данным «Газеты.uz (http://%D0%93%D0%B0%D0%B7%D0%B5%D1%82%D1%8B.uz)», обеспокоенность происходящим выразили в ЮНЕСКО, Греции, Франции и ряде других стран и организаций.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан лавҳалар: Машаққатга сабр (Аудио)
Касбингизга эътибор қилинг!
Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч ким ҳеч қачон ўз қўли билан топган таомдан яхшироқ таом еган эмас. Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ўз қўли билан топганидан ер эди”, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳадиси шарифда биз умматларга ҳаракат, иш ва емакда ҳалол йўл танлашга тарғиб этмоқдалар. Балки янада ҳалолроқ бўлган қўл меҳнатига йўлламоқдалар. Лекин бу Исломий чақириқ ҳозирги асримизда мусулмонлар қулоғига чалинмаганга ўхшайди. Чунки дунёдаги мусулмонларни ишлаб чиқаришлари заифлашиб, жаҳолат, камбағаллик ва касаллик қамраб олди. Айрим соғлом кишилар ҳам ҳар хил ниқоб остида тиланчилик йўлига ўтиб олишди.
Ундай кимсалар қаторига кафтга дам солувчи, қумга фол очувчи, ёлғондакам тасаввуфий шайх ва шу кабиларни киритишимиз мумкин. Мана шу нарсалар Ислом ва мусулмонлар пешонасидаги доғдир. Лекин мусулмонлардан бошқалар “Ишламаган тишламайди” шиори остида бирлашиб, амал қилиб, пешқадам бўлишмоқда. Унинг учун ана ўша мусулмонмас қавмлар дунё тизгинини қўлга олиб, Ислом ва мусулмонларни лоқайд, заиф, қолоқ ва шунга ўхшаш ёмон атамалар билан номламоқдалар. Ислом бу каби сифатлардан тамоман йироқдир. Агар тарихга назар соладиган бўлсак, буни акси бўлганини кўришимиз мумкин. Масалан, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Мадинага қуп-қуруқ, сармоясиз кириб келдилар. Набий алайҳиссалом Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу билан Саъд ибн Рабийъ разияллоҳу анҳуни исломий биродар қилиб қўйдилар. Шунда Саъд Абдураҳмонга: “Мен ансорлар ичидаги энг бадавлат кишиман. Сенга мол-дунёйимни ярмини бўлиб берайин деганида, ҳақиқий Ислом шахсияти мужассам бўлган Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу: “Бунинг учун менда ҳожат йўқ. Тижорат қилиш учун бозор борми? Менга ўшани кўрсат”, дедилар. Икковлари Қайнуқо бозорига боришди. Абдураҳмон ибн Авфда пишлоқ ва сарёғ бор эди. Аллоҳ номига қасамки, улуғ саҳобий Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу бозорда пишлоқ ва сарёғ сотишдан ҳаё қилмасдилар. У киши одамларга боқиманда бўлишдан ҳаё қилардилар.
Пайғамбарлар сийратига назар соладиган бўлсак ҳар бир пайғамбарни ўз касби бўлган. Масалан: Одам алайҳиссалом деҳқон, Нуҳ алайҳиссалом денгизчи, Идрис алайҳиссалом тикувчи, Мусо алайҳиссалом қўй боқувчи ва ҳаказо.
Демак мусулмонликни даъво қилувчи кишилар ҳалол касб қилиб, ана шу касб орқали тирикчилик қилишлари керак экан. Асло тиланчилик йўлига ўтмаслик даркор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида “Ким сўрашликдан бир эшикни очадиган бўлса, Аллоҳ таоло унга фақирлик эшигидан етмиштасини очиб қўяди” деб марҳамат қилганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, сизлардан бирингиз арқонини олиб, ўтин териб, орқасига кўтариб келгани, бировнинг олдига бориб берса-бермаса сўрашидан яхшидир”, деганлар.
Ҳаким ибн Ҳизомдан қилинган ривоятда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Юқоридаги (берувчи) қўл пастдаги (олувчи) қўлдан яхшидир. Садақани ўз оилангдан бошла! Садақанинг афзали бойлик орқасидан қилинганидир. Ким иффат қилса, Аллоҳ унга иффатни беради ва ким беҳожатликни талаб қилса Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди”,дедилар.
Ким Аллоҳдан иффат талаб қилса унинг учун савоблари билан ризқлантириб қўяди. Ким одамлардан беҳожат бўлишини сўраб, ўша нарсага йўл қидирса, Аллоҳ унинг учун эшикларни очиб, беҳожатлик, иффат ва каромат сабабларига муваффақ қилиб қўяди.
Айниқса, ҳозиргидек доруломон замонда яшаётган хар бир шахс бу ҳақиқатларни динимиз таълимотидаги кўрсатмаларни яхши билиши ва унга амал қилмоғи даркор. Шунда дунёмиз ҳам охиратимиз ҳам маъмур бўлажак, иншааллоҳ.
Жалолиддин Ҳамроқулов
Орзулар нега амалга ошмайди?
Биз мақсадларимизга ета олмаслигимизнинг бош сабаби – ниятимизнинг рўёбга чиқишига ўзимиз ишонмаймиз. Дунёда ҳамма нарса ишончимиз, эътиқод-иймонимизга кўра берилади. Шу боис, аввалига чин юракдан ишониш керак.
Орзуларимиз мустажоб бўлмаслигининг яна бир сабаби – онгдаги, фикримиздаги бесарамжонликдир. Аввалига бирон нарсани истаб, орзу қилиб, дуо ила Яратгандан сўраймиз. Аммо, орадан 5 дақиқа ўтмай, уни аксини ўйлай бошлаймиз. Бу билан эса қилган ниятимизни Аллоҳнинг даргоҳида қабул бўлишига тўсиқ бўламиз.
Қалбимиз турфа орзу-истакларга, ҳавасларга тўла. Эътибор беринг-а, ўша орзуларнинг аллақанчаси ўзаро зид, яъни, бири иккинчисини инкор этади. Миянгиз ҳам турли ғояларга ғиж-ғиж тўла. Бу яхши. Лекин ғоялар ҳозирча хом. Ҳар бир икир-чикиригача пухта ўйланмаган. Устувор йўналишлар аниқ белгилаб олинмаса, ҳаммасига баравар киришишга тўғри келади. Тўғри, роса тер тўкасиз, аммо кутилган натижа йўқ...
Ҳаётингизнинг барча жабҳаларида тартиб ўрнатиш учун, аввало фикрларингизда тартиб ўрнатинг. Тартибсизликда кўп вақт беҳуда йўқолади, кўп куч ва моддий имкониятлар сарф бўлади.
Доимо яхши ният қилаверинг!
Яхши орзу-ниятларни гапирганда, ўз миямизга келажагимизни яратадиган программа ёзиб қўяётгандек бўламиз. Шундай қилиб, онгимиздаги ҳаётимизни чигаллаштирган ва ёмонлаштирган эски ва ортиқча “программа”лардан халос бўламиз.
Келинг, энди тасаввур кучи ва эзгу истакларга бироз эрк берайлик.
- Аввало, чиройли таҳорат олинг.
- Сўнгра икки ракат намоз ўқинг ва Аллоҳ таолодан ҳожатларингизни сўраб дуо қилинг.
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.
Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
Позитив жумлалардан баъзиларини келтириб ўтамиз:
- Мен ўз ҳаётимнинг эгасиман.
- Менга керакли нарсаларнинг барчасини Аллоҳ менга берган.
- Мен ўзимни қандай бўлсам, шундайлигимча севаман ва қабул қиламан.
- Аллоҳ таоло мени алоҳида бир шахс, инсон қилиб яратган. Маҳзун бўлма! Сен кучлисан! (Кайфиятни янада кўтариш учун шундай хитоб қилсангиз ҳам бўлади).
- Менда қанчалик кўп бўлса, мен бошқаларга ҳам шунчалик кўпроқ бера оламан.
- Мен соғлом ва бахтлиман.
- Мени қутқарувчи ва менга нусрат берувчи Роббим бор.
- Менга ризқни Аллоҳ беради.
- Яхши кун ҳам, ёмон кун ҳам Аллоҳдан!
- Ҳозир нима бўлишидан қатъий назар барчаси ўткинчидир.
Сиз ўзингизнинг ички дунёингизга мос бўлган медитацияни ва ўз позитив жумлаларингизни ўйлаб топишингиз мумкин. Чунки, тасаввур (визуализация) жараёни – ижодий жараёндир.
Қуйидагиларни ёддан чиқарманг:
- Жумлалар албатта ижобий бўлиши керак. Сўзга эътибор беринг, сўзга! Масалан, мақсадингиз наҳорда туриш бўлса, “Мен энди эрталаб кўп ухламайман”, деб эмас, балки “Мен қуёш чиқиши билан наҳорда уйғонаман”, дейиш керак.
- Жумла қанчалик қисқа бўлса, у шунчалик самаралидир.
- Жумланинг табиий бўлишига интилинг. Баъзида яхши тузилган жумлалар ҳам ички қаршиликка учрайди, чунки, бу жумла Сизнинг одатий ҳаёт тарзингизга мос келмаяпти.
- Жумлаларни ишлатаётганда доимо қандайдир янгилик яратишга интилинг. Мавжуд нарсаларни тубдан ўзгартиришга ёки қайта ташкил этишга уринманг. Чунки, бу қарама-қаршилик ва курашни келтириб чиқаради.
- Жумлаларни ишлатаётганда уларнинг тўғрилигига тўлиқ ишонинг, ҳеч қандай шубҳа ва иккиланишлар бўлмасин. Агар жумлаларда Аллоҳ ёки пайғамбарларнинг номлари бўлса, улар жуда ҳам самарали бўладилар.
Шундай қилиб, аввало ҲАММА НАРСАНИ ЎЗ ЎРНИГА ҚЎЙИНГ!
Сўранг, Яратгандан астойдил сўрайверинг! Ёлвориб сўранг! Яратганга ёлвориш – банданинг саодати.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ғофир сураси, 60-оятида шундай марҳамат қилади:
“Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору-зор холларида кирурлар” – деди.
Қўлингизни дуога очиб, бу дунёни унутиб, сўранг.
Дуоларингиз албатта ижобат бўлади. Банда бир марта астойдил, хаёли чалғимасдан, кўнгилнинг туб-тубидан: «Ё, Аллоҳ!» деб нидо қилса, Аллоҳ чексиз кўп марта «Лаббай!» деб жавоб беради. Дуо қилиш – тимсолий фикрлашнинг олий шакли ҳисобланади. Дуода шарт қўйилмайди, шуни ёдда тутинг. Орзуингизнинг ижобат бўлиши эса фақат Яратганнинг ўзига боғлиқ. Бу ўринда бандаси ноилож. Шунинг учун ўзимиз муҳтож бўлган Зотни рози қилишга кўпроқ ҳаракат қилайлик!
Саидаброр Умаров тайёрлади