www.muslimuz

www.muslimuz

Неділя, 18 августь 2019 00:00

Ҳожиларимиз ҳаждан келишди

18 август куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар. Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган юртдошларимизнинг барчалари соғ-саломат.
Ҳожилармиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этишди. Ибодатлар чоғида ҳожилар бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга қут-барака, халқимизга бахт-саодат, эртанги умидимиз бўлган фарзандларимизга нурли келажак сўраб дуолар қилдилар.
Ўзбекистонлик ҳожиларимизнинг Ватанга қайтишлари шу йил 18 августдан 1 сентябргача давом этади.
Юртимиз ҳожиларини ҳаж амалларини мукаммал адо этганлари билан муборакбод этамиз. Барчаларининг ҳажлари мабрур айлашини Яратгандан сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ассалому алайкум! Бугун хафтанинг якшанба куни.

“Якшанба мутолааси” рукни орқали муслим.уз порталининг хафта давомидаги энг сара мақолаларини тавсия этишда давом этамиз.

 

1.     “Зарари аниқ бўлганларга нисбатан доимий яхши гумонда бўлиш гоҳида сенга кулфат келтириши мумкин.”  мазкур ибратли сўз каби пурмано ҳикматлар билан яқиндан танишиш учун “Нишонга урилган гаплар” туркум мақолаларини кузатиб боринг!

http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16157

2.     “Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” Нисо сураси, 103-оятининг тафсири ҳамда намозни ўз вақтида ўқимаслик оқибатлари ҳақида “Намозни вақтида ўқиш фарз” мақолаи орқали билиб олишингиз мумкин.

http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16134

3.     Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратиб, унга кўп неъматларни ато этган. Ана шунай неъматлардан бири билан яқиндан танишмоқчи бўлсангиз “Биз учун яратилган жонзот” мақоласини мутолаа қилишни тавсия этамиз.
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16130

4.     “Аллоҳ рост айтди! Бурқиба эса ёлғончи...” мазкур ҳикоя орқали Тунис бош муфтийси ҳамда президенти ўртасида бўлиб ўтган ҳаққоний воқеъани билиб оласиз!

http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16129

5.     Кўпчилик одамлар хаста бўлганларида нима қилишни билмай қоладилар. Мазкур тоифа умуман ҳамма учун  “Бемор бўлганда бажариладиган 4 амал” мақоласини тавсия этамиз.      
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16155

6.     Бугун одамлар ўртасидаги, мусулмонларнинг бир-бирини боғлаб турувчи меҳр йўқолиб кетмоқда. “Оқибат йўқолаётгани ҳақида икки воқеъа” ҳикояси орқали шу кунларда ораммизда бўлиб ўтган жараён билан танишасиз.
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16148

7.     Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, яқин фурсатларда азиз ватандошларимиз, ота-оналаримиз Исломнинг бешинчи устуни ва фарзи саналмиш Ҳаж амалларини бажариб бағримизга қайтишади. Хўш, уларни қандай кутиб олиш керак бу ҳақда билишни истасангиз “Ҳожиларни қандай кутиб олиш керак ёҳуд "Ҳожи тўй" ҳақида?” мақоласини батафсил ўқишни тавсия этамиз.
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16180

8.     Бугун жамиятимизда фолбинга бориш, сеҳр билан шуғулланиш ва уларнинг остонасига қатнаш каби мусибатлар авж олмоқда. Мазкур гуноҳларнинг оқибати ва жазоси ҳақида билишни истасангиз “Сеҳргар, фолбин ва уларга борувчиларнинг оқибати” мақоласини ўқишни тавсия этамиз.
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16197

9.     “Куёв салом ёҳуд аёлликни истаётганлар” ушбу мақолада сиз, эркакликка доғ тушиаётганлар ва бундай амалларнинг натижаси ҳақида батафсил ббилиб оласиз.
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16194

 

 

Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин!

Муслим.уз порталини кузатишда давом этинг!

Унутманг, биз сиз учун ижод қиламиз!

 

Жорий йилнинг 17 август куни ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Жидда-Тошкент йўналиши бўйича она Ватанимизга жўнаб кетишди.

Зиёратчиларимиз бир ойга яқин вақт давомида Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал бажаришди. Шунингдек, у ердаги муқаддас қадамжоларга зиёратлар ҳам ташкил этилиб, сафарнинг самарали ўтиши таъминланди.

Жорий йилги ҳаж мавсумида юртдошларимизга “ал-Ҳидоя” ширкати томонидан Мадинаи мунавварада 5 юлдузли «Зам-зам Пулман» ҳамда Маккаи мукаррамада “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхоналарида юқори савияда хизмат кўрсатилди.

Бу йилги мавсумида Республикамиздан жами 7000 нафардан ортиқ мўмин-мусулмон юртдошимиз ҳаж ибодатини адо этишди. Уларга 35 нафар ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор, 15 нафар ошпаз ҳамда 140 нафар гуруҳ раҳбари хизмат кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз 17 августдан 1 сентябрь кунига қадар Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб Ватанимизга қайтишади.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

 

“Халқ сўзи” махсус мухбири Саид РАҲМОНОВ Саудия Арабистонининг Макка шаҳридан хабар қилади.

 

“Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур бўлсин”. Ҳажнинг асосий рукнларини адо этиб, ҳожилик мақомини олган 7000 дан зиёд ҳамюртларимиз бир-бирларини бағрига босиб қутлар экан, ана шундай эзгу тилак билдирмоқда. Зеро, Пайғамбаримиз ­Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам “Мабрур ҳажнинг ­мукофоти фақат жаннатдир”, дея марҳамат қилганлар. Шу боис ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж арконларини катта ихлос ва ҳусни хулқ билан адо этишга интилдилар. Навбатдаги — Минога чиқиш, Арофатда туриш, Муздалифада тунаш каби амалларни ҳам рисоладагидек бажардилар.

 

Чодирли шаҳар

 

Ҳожилар ҳайитнинг учинчи куни асргача Минода бўлиши суннат саналади. Шунинг учун Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан бу ерда ўзига хос шаҳарча ­бунёд этилган. Унинг ўзига хослиги шундаки, бу манзил чодирлардан тикланган вашунчалик кўплигидан бутун водий бўйлаб чўзилиб кетган.

 

 

 

Тўғри, бу ерда осмонўпар меҳмонхоналар ҳам қуриш имконияти мавжуд. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаж қилганларида айнан чодирда ўтирганлари учун умматлари ҳам шундай қилишни афзал биладилар.

 

Агар бу шаҳарчанинг бор тароватини ҳис қилмоқчи бўлсангиз, осмон узра пайдарпай учиб юрган вертолётга чиқсангиз, кифоя. Айниқса, ҳудудқоронғулик чўмганда янада гўзаллашиб кетади. Милтираб турган минг-­минглаб чироқлар ёғдусини кўриб, бамисоли юлдузлар ерга қўнганми, деб ўйлаб қоласиз.

 

Ўзбекистонлик ҳожилар учун водийнинг 26 ва 27-секторидаги чодирлар ажратилган. Улардаги шарт-шароитлар бир неча юлдузли меҳмонхоналардаги имкониятлардан асло қолишмайди. Ҳар бир чодир коммуникация тармоқларига уланган, совиткич билан жиҳозланган.

 

Тарвия, яъни ёлғон арафа куни бу ерга етиб келган юртимиз ­зиёратчилари дуо ва ибодат ­билан машғул бўлдилар.

 

— Ҳажнинг машаққати бор, дейишганда кўпчилик Мино водийсида бўлишни назарда тутади, — дейди сирдарёлик отахон Қўқонбой Шокиров. — Аммо бугун бу ерда ибодат қилиш машаққат эмас, роҳат! Қаранг, ҳамма шароит муҳайё қилинган. Хизмат кўрсатиш аъло даражада.

 

 

 

Чиндан ҳам, сервис хизматлари жуда яхши йўлга қўйилган. Ҳудудлар озода, саранжом-саришта. Ҳар қадамда қўйилган махсус идишлар муздек ичимликлар билан тўлдирилган. Улар камайиши билан дарҳол қайта тўлдирилади. Чодирлар олдига қўйилган самоварларда эса чой қайнаб турибди. Ювиниш, таҳорат олиш борасида ҳам муаммо йўқ.

 

Юзидан нур ёғилиб турган бу нуроний отахон билан суҳбатимиз узоқ чўзилди. У киши оппоқ соқолини силаб, шифокорлар, ошпазлар, Ишчи гуруҳ хизматидан ҳожилар мамнунлигини ­айтади.

 

— Мухбир болам, энди гап бундай, — дея мақсадга кўчади отахон. — Буни болаларимга ­айтишим керак. Улар хавотир олишмасин. Имкони бўлса, уйимдагилар билан бир гаплаштирсангиз.

 

Шу заҳоти ахборот-коммуникация воситалари имкониятларидан фойдаланиб, Ватанга қўнғироқ қилдик. Фарзандлари, набиралари билан гаплашган, суратлар алмашган Қўқонбой ота ўзида йўқ қувониб, Яратгандан юртимиз тинч, халқимиз турмуши фаровон, фарзанду аржу­мандлар омон бўлишини сўраб, дуо қилди.

 

Президентга табрик

 

Юртимиз зиёратчилари чин арафа куни бомдод намозини ўқиганларидан сўнг ташкилий равишда ҳажнинг яна бир фарзини бажариш мақсадида Арофат томон йўл олдилар. Саҳиҳ манбаларда келтирилишича, Арофат энг улуғ манзиллардан бири бўлиб, бу ерда қилинган дуо қабул бўларкан. Буни яхши англаган ҳожилар ҳар дамни ғанимат билиб, ундан оқилона фойдаланиш пайидан бўлдилар.

 

Ана шундай пайтда Президенти­миз Шавкат Мирзиёевнинг муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табриги юртимиз ҳожилари, дин уламоларини беҳад қувонтирди. Улар табрикни ўқиб, кўнгиллари тоғдек кўтарилганини айтишди. Бинобарин, унда шундай жумлалар бор: “Фуқароларимиз учун яратилган янги имконият ва шароитлар туфайли ушбу мўътабар ва улуғ айём кунларида Маккаи мукаррамада муқаддас ҳаж амалларини адо ­этаётган 7 мингдан зиёд ватандошларимиз бугунги тинч-осойишта, эркин ҳаёт учун Парвардигори оламга ҳамду санолар айтиб, юртимизга равнақ, халқимизга хайр-барака сўраб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Ҳожиларимизнинг барчасини самимий муборакбод этиб, уларнинг она диёримизга соғ-саломат қайтиб келишларини тилаймиз. Улар ўзларининг ибратли фазилатлари, жамият ҳаётидаги фаол иштироки билан ёш авлодимизни эл-юртга садоқатли ва фидойи, ҳидоят йўлидан борадиган ҳалол ва пок инсонлар этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшадилар, деб ишонамиз”.

 

 

 

Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳожилари Арофат водийсида ­давлатимиз раҳбарига табрик йўлладилар. Уни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўқиб эшиттирди.

 

Юртимиз ҳожиларини ҳар йили минглаб фуқароларимизнинг ҳаж ибодатини юксак савияда, барча қулай шарт-шароитлар яратилган ҳолатда адо этаётганлари, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда виждон эркинлигини кафолатлаш, миллий-диний қадриятларимизни қайта тиклаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг ёрқин ифодаси эканлигини алоҳида таъкидлаб, Юртбошимизга энг эзгу тилакларини йўлладилар: “Муҳтарам Президент ­Жаноблари! Биз, ҳожилар ­Арофатда туриб, Сизнинг раҳнамолигингизда юртимиз ҳамиша омон, элимиз доимо тинч, турмушимиз янада фаровон бўлишини Ҳақ таборака ва таолодан илтижо қилиб сўрамоқдамиз. 

 

Аллоҳ-таолодан сизга мус­таҳкам соғлиқ, бахт-саодат ­тилаймиз, халқимиз ва азиз диёримизни ҳамиша Ўз паноҳида асрашини сўраб, дуолар қилиб қоламиз. Жонажон Ўзбекистонимизда бошланган улкан ислоҳотларнинг ёруғ юз билан амалга ошишида Аллоҳ-таолодан тавфиқ ва мадад сўраб қоламиз”.

 

Раҳмат ёмғирлари

 

Маълумки, 2019 йилги ҳаж мавсуми йилнинг энг иссиқ пайтига тўғри келди. Одатда, ­Саудия Арабистонида ёзнинг чилласида ҳарорат 50 — 60 даражагача кўтарилиб кетаркан. Аммо бу гал иссиқ у қадар забтига олмади.

 

 

 

Кутилмаган ҳолат арафа куни Арофатда кузатилди. Гап шундаки, ҳожиларимиз суннатга мувофиқ, пешин вақтида унга аср намозини қўшиб ўқиганларидан сўнг ҳароратда ўзгариш кузатила бошланди. Гармсел шамол ўрнини майин шабада эгаллади. Қуёш тоғу тошлар ўраб турган водийни тандирдек қиздириб турган бир пайтда осмонда оппоқ булутлар пайдо бўлди ва чақмоқ чақиб, зумда шаррос ёмғир қуйди. Ҳожиларимиз Яратганга шукроналар айтиб, кўзларида ёш билан яна дуога қўл очдилар.

 

 

 

Буни қарангки, бундай ёмғирлар Қурбон ҳайити ва унинг ­эртасида ҳам ёғиб, дилларни равшан қилди. Зотан, баҳорда кўкдан томчи камдан-кам томадиган бу жойларда кетма-кет ёмғир ёғиб, салқин об-ҳаво рўй бериши, ҳеч шубҳасиз, Аллоҳнинг раҳматидир.

 

— Арафа ва ҳайит кунлари ёмғир ёғиши ҳожиларнинг дуолари ижобати, уларнинг гуноҳлари кечирилгани, ибодатлари, ҳажнинг қабул бўлганидан бир аломатдир, — дейди Тошкент шаҳридаги Шайх Зиёвуддинхон масжиди имом-хатиби, гуруҳ раҳбари Эрдон домла Эсонов. — Бу йилги ҳажнинг ўзгача бўлганидан яна бир белги шуки, гўёки жаннат шамоллари эсиб, баҳор ҳавоси кузатилди. Бундан, ҳатто маҳаллий аҳоли ҳам ҳайрон. Чунки бундай мўътадил ҳарорат январь-февраль ойларида кузатилар экан. Охирги 25 йил давомида ҳаж мавсумларининг бевосита кузатувчиси сифатида, айтишим мумкинки, ўтган давр ичида бундай ҳолат биринчи бор юз бермоқда. Бу — Аллоҳнинг раҳмати, ғамхўрлиги. Бунинг учун биз, ҳожилар Парвардигори оламга ҳамд айтдик, саждалар этдик, йиғлаб дуои хайрлар қилдик. Илоҳим, уларнинг барчаси ижобат қилингани рост бўлсин!

 

Ҳожиларимиз шомдан сўнг Арофатдан чиқиб, инсоният бешиги бўлмиш Муздалифага келдилар. Бу ерда тонгга қадар ибодатда бўлдилар, тош териб, шайтонга тош отиш амалини бажардилар, шунингдек, Каъбатуллоҳга бориб, тавофи изофа қилдилар.

 

Шундай қилиб, зиёратчилар ҳаж ибодатининг деярли барча рукнларини бажариб бўлдилар. Уларнинг сўнггиси, яъни сафар якунида тавофи видони бажариб, гуруҳлар 17 августдан бошлаб 1 сентябрга қадар навбатма-­навбат она Ватанга қайтадилар.

 

Бугун ҳожиларнинг тилида, дилида бир тилак: Аллоҳ-таоло барчанинг ҳажини қабул айласин, уларга гуноҳлардан фориғ бўлиб, уйларига эсон-омон ­қайтиш насиб қилсин! Халқимизнинг саодатли кунлари бардавом бўлсин!

 

Манба: http://xs.uz/uzkr/17617

Top