muslim.uz

muslim.uz

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади. 

Ислом Каримов

 

         Али розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг

وَلَا تَنْسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا[1]

... ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин” оятининг тафсирида “Охиратингни обод бўлишини талаб қилишингга сабаб бўладиган сиҳҳат саломатлигингни ва ёшликдаги қувватингни унутмагин”, деганлар[2].

***

         Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Дардо ва Салмон розияллоҳу анҳумоларни ўзаро бир-бирларига биродар- дўст тутинтирган эдилар. Абу Дардо розияллоҳу анҳу Шом диёрида Салмон розияллоҳу анҳу эса, Ироқда эди. Улар бир-бирларига мактуб ёзиб ҳол-аҳвол сўрашиб, ўзаро насиҳат қилишиб турардилар. Ана шундай мактубларининг бирида Абу Дардо розияллоҳу анҳу Салмон розияллоҳу анҳуга бир қанча насиҳатларни қилиб, “Эй биродарим! Беморлигингдан олдин сиҳҳат саломатлагингни ғанимат билгин”, деб алоҳида таъкидлаган эди[3].

***

وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُوْلُ... وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لِمَرَضِكَ... رواه البخاري.

         Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтар эди: “... Соғлик пайтингда беморлик ҳолатингда қила олмайдиган амаллар учун амал қилиб олгин...”[4].

***

وقد قال أحد حكماء المسلمين: من أراد الصحة فليجود وليمضغ الغذاء، وليأكل على نقاء - أي على معدة خاوية - ، وليأكل على ظمأ ويقلل من شرب الماء، ويتمشى بعد العشاء، ولا ينام حتى يعرض نفسه على الخلاء، وليحظر دخول الحمام عقيب الامتلاء

Мусулмон ҳаким зотлардан бири айтади: “Ким сиҳҳат саломатликни истаса, таомни яхшилаб чайнаб есин. Оч қоринга ва чанқоқ ҳолатида таомлансин. Сув ичишни камайтирсин. Кечки овқатдан кейин юрсин. Хожатга бормасдан ухламасин. Қорни тўқ ҳолатда ҳаммомга киришдан эҳтиёт бўлсин.”[5]

***

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг

ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ[6]

Яъни, “Сўнгра ана ўша кунда (қиёматда), албатта, (сизларга ато этилган барча) неъматлар ҳақида сўроқ қилинурсиз!” оятидаги “неъматлар”ни бадан, қулоқ ва кўзнинг сиҳҳат саломатлиги, деб тафсир қилган.

Шаъбий ва Суфён Саврий каби улуғ зотлар эса, “Тинчлик-хотиржамлик ва сиҳҳат-саломатлик” деб тафсир қилган[7].

***

قال لقمان: لا مال كصحة البدن ولا نعيم كطيب النفس

Луқмони Ҳаким: “Жисмнинг соғлигидан ортиқ бойлик йўқ. Нафснинг поклигидан ортиқ неъмат йўқ”, деган[8].

***

وقال: " يا بني إن غاية الشرف والسؤدد في الدنيا والآخرة حسن العقل؛ لأن العبد إذا حسن عقله غطى ذلك عيوبه، وأصلح مساوئه، ورضي عنه خالقه، وكفى بالمرء عقلاً أن يسلم الناس من شره " .

          Луқмони Ҳаким ўғлига қилган насиҳатларининг бирида айтади: “Эй ўғилчам! Албатта, дунё ва охиратда шараф ва бошчилик қилиш ақлнинг саломатлигига боғлиқдир. Чунки банданинг ақлининг гўзаллиги айбларини яширади ва ёмонликларини тузатади. Холиқи ундан рози бўлади. Киши ақлининг расолигига одамлар унинг ёмонлигидан саломат бўлиши кифоя қилади”.[9]

***

          Исмоил Истанбулий ўзининг “Руҳул баён”  тафсирида ҳар бир илм талаб қилувчи Аллоҳ таолонинг

وَاللَّهُ أَخْرَجَكُم مِّن بُطُونِ أُمَّهَـاتِكُمْ لا تَعْلَمُونَ شَيْـا وَجَعَلَ لَكُمُ السَّمْعَ وَالابْصَـارَ وَالافْـاِدَةَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

         Яъни, “Аллоҳ сизларни оналарингиз қоринларидан бирор нарсани билмайдиган ҳолингизда чиқарди ва шукр қилишингиз учун сизларга қулоқ, кўзлар ва қалбларни берди” оятига амал қилган ҳолда ақлининг расолиги, жисмининг соғлиги ва ҳис аъзоларининг саломатлигига шукр қилиши лозим бўлади, деган[10].

***

         قال علي بن ابي طالب رضي الله عنه: ألا إنّ من البلاء الفاقة، وأشد من الفاقة مرض البدن، وأشد من مرض البدن مرض القلب.ألا وإنّ من النعم سعة المال وأفضل من سعة المال صحة البدن، وأفضل من صحة البدن تقوى القلب

         Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: Албатта, йўқсиллик бало-офатдир. Бадан касаллиги йўқсилликдан ҳам ёмонроқдир. Қалбнинг касаллиги эса, бадан касаллигидан ҳам ёмондир. Албатта, мол-мулкнинг сероблиги неъматдандир. Баданнинг саломатлиги мол-мулкдан афзалроқдир. Қалбнинг тақвоси эса, баданнинг саломатлигиданда афзалдир.

***

         قال الاصمعي رحمة الله عليه: صحة الجسم في قلة الطعام وصحة القلب في قلة الذنوب والاثام وصحة النفس قلة الكلام.

         Асмаъий раҳматуллоҳу алайҳ айтади: Жисмнинг саломатлиги таомнинг озлигида. Қалбнинг саломатлиги гуноҳларнинг озлигида. Нафснинг саломатлиги гапнинг озлигида.

***

         قال علي طنطوي: انا نحسب الغنى بالمال وحده وما المال وحده الا تقدرون ثمن الصحة اما للصحة ثمن.

         Али Тантовий айтади: Албатта, биз бойликни мол-дунёнинг ўзи билан деб ўйлаймиз. Ёлғиз мол-дунё ўзи нима? Сиҳҳат-саломатликнинг баҳосини белиглай оласизларми? Саломатликнинг баҳоси борми?

***

         قال مصطفى السباعي: زر المحكمة مرة في العام لتعرف فضل الله عليك في حسن الاخلاق وزر المستشفى مرة في الشهر لتعرف فضل الله عليك في الصحة والمرض وزر الحديقة مرة في الاسبوع لتعرف فضل الله عليك في جمال الطبيعة وزر المكتبة في اليوم لتعرف فضل الله عليك في العقل وزر ربك كل آن لتعرف فضله عليك نعم الحياة

         Мустафо Сибоъий айтади: Йилда бир маротаба ҳибсхоналарни бориб кўр, Аллоҳ фазл қилиб берган ўзингдаги гўзал ахлоқларни биласан. Ойда бир шифохоналарни зиёрат қил, Аллоҳ фазл қилиб берган ўзингдаги сиҳҳат-саломатликни биласан. Хафтада бир боғларни тамоша қилгани чиқ, табиатнинг гўзаллигдаги Аллоҳнинг фазлини биласан. Кунда бир кутубхоналарга бор, Аллоҳ фазл қилиб берган ўзингдаги ақлни биласан. Ҳар лаҳзада Роббингни эсла, У сенга фазл қилиб берган ҳаёт неъматларини биласан.

***

         قال بقرات: الرجل الحكيم هو الذي يعتبر ان الصحة هي اعظم نعمة للانسان

         Буқрот айтади: Доно киши албатта, сиҳҳат-саломатлик инсон учун энг улуғ неъмат деб эътибор қилувчи инсондир.

***

         قال احد الحكماء: من يمتلك الصحة يمتلك الامل ومن يمتلك الامل يمتلك كل شيء

Ҳукамолардан бири айтади: Ким саломатликка эга бўлган бўлса, умидга эга бўлибди. Ким умидга эга бўлган бўлса, барча нарсаларга эга бўлибди.

***

قيل لجالينوس: ما لك لا تمرض فقال: لاني لا اجمع بين طعامين رديئين ولم ادخل طعاما على طعام ولم احبس في معدتي طعاما تاذيت منه

Гален “Нима учун сиз касал бўлмайсиз?”, дейилди. У: “Чунки мен икки паст сифатли таомни ўртасини жамламайман. Овқат устига овқат емайман. Мен ундан азият чекадиган таомни ошқозонимда сақламайман”, деди.

***

قال احد الحكماء: أربعة أشياء تُمرض الجسم الكلام الكثير والنوم الكثير والأكل الكثير الجماع الكثير

وأربعة تهدم البدن الهم والحزن والجوع والسهر

Ҳукамолардан бири айтади: Тўрт нарса жисмни касал қилади: кўп гапирмоқ, кўп ухламоқ, кўп емоқ ва кўп жинсий яқинлик қилмоқ. Тўрт нарса баданни қулатади: ғам-ташвиш, маҳзунлик, очлик ва туни билан ухламаслик.

***

 قال فرانسيس بيكون: الجسم السليم مضيف و الجسم السقيم سجان   

Франсис Бекун айтади: Соғлом жисм меҳмонхона ва касал жисм қамоқхонадир.

 

***

 قال علي عزت بيجوفيتش عندما تكون في السجن تكون لك أمنية واجدة: الحرية وعندما تمرض في السجن لاتفكر بالحرية وانما بالصحة. الصحة إذن تسبق الحرية.

Али Иззат Бегович айтади: Сен қамоқда бўлганингда сен учун мавжуд ишонч озодлик бўлади. Аммо қамоқда бемор бўлиб қолсанг, сен озодлик ҳақида ўйламай, балки соғлиқ ҳақида ўйлайсан. Демак, соғлиқ озодликдан олдин туради.

 

***

 قال احمد الشقيري إذا أنعم الله عليك بصحة وعافية وجسد سليم والحمد لله فاحمد الله على هذه النعم بأن تتبرع ببعض من دمك للمحتاجين .. فالله يثول ( لئن شكرتم لأزيدنكم) فالتبرع بالدم واحدة من أساليب شكر نعمة الصحة وليديمها الله عليك بإذن الله

Аҳмад Қушайрий айтади: Агар Аллоҳ сенга, сиҳҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва соғлом тан неъматларини ато этган бўлса, ушбу неъматлар учун Аллоҳга ҳам айт. Яъни, заиф ҳол одамларга қон бер. Зеро, Аллоҳ “Агар шукр қилсангиз албатта, зиёда қиламан”, деган. Муҳтож инсонга ўз қонинг орқали ёрдам беришинг, соғлик неъматига шукр қилишнинг бир услубидир. Аллоҳ ўз изни ила сени соғлигингни бардавом қилади.

 

***

 قال عمر بدوي اخسر وزنك الزائد قبل أن تخسر صحتك

Умар Бадавий айтади: Соғлигинг ҳақида надомат чекишдан олдин, ортиқча вазнингни камайтир. 

***

Бекорчилик ва айш-ишрат нафақат нодонликка олиб келади, айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади.

Абу Али ибн Сино 

***

Агар ҳавода чанг ва тутун бўлмаса эди, киши минг йил яшаган бўларди.

Абу Али ибн Сино 

***

Бекорчилик ва айш-ишрат нафақат нодонликка олиб келади, айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади.

Абу Али ибн Сино 

***

Ўз вақтида, меъёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди.

Абу Али ибн Сино

 

***

Бадантарбия билан машғул бўлинса, ҳеч қандай дори-дармонга зарурат қолмайди, бунинг учун муайян бир тартибга риоя қилмоқ ҳам шарт.

Абу Али ибн Сино

 

***

Бадантарбияни тарк этган одам аксари хароб бўлади, зеро харакатсиз қолган аъзоларнинг қуввати заифлашади.

Абу Али ибн Сино

 

***

Тарбия уч қисмдан иборат: бадан тарбияси, ақлий тарбия, ахлоқ тарбияси.

Фитрат

 

***

Одамни тарбия қилиш уни жисмонан, фикран ва хулқан камолга етказиб, саодатга эришишга қобил этишдан иборатдир.

Фитрат

 

***

Инсон зурриёти Аллоҳ буюргандай яшаши учун жони, ақли ва жисмининг соғлом бўлиши учун қайғуришга масъулдир.

Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя 191-бет.

 

***

Инсонлар олдин пул топиш учун соғлиқларини аямайдилар, кейин эса соғлиқларини асраш учун пулларини берадилар.

 Гёте

 

***

Қироллик тожи бош оғриғини тўхтата олмайди.

Бенжамин Франклин

***

Буюк бахт: соғлик, иккинчиси гўзаллик, учинчиси бойликдир.

Платон

***

Ўзбек халқ мақоллари

Бола соғлиги – она бойлиги.

Эл соғлиги- юрт бойлиги.

Сиҳат тиласанг, кўп ема,

Иззат тиласанг, кўп дема.

Саломатлик – туман бойлик.

Соҳ танда- соғлом ақл.

Поклигинг- соғлигинг.

Кечки овақт – захар,

Овқат егин саҳар.

***

Инглиз халқ мақоллари:

 

Сиҳҳат-саломатлик бойликдан яхшидир.

Бир кунда битта дона олма ейиш, сени табибдан беҳожат қилади.

Қуёш нури кириб турган уйга табиб кирмайди.

Эр киши бойлигининг энг яхшиси: Солиҳа аёл ва соғликдир.

Менга соғликни бериб, бойлигимни олинг.

 

***

 

             Тошкент ислом институти

диний фанлар кафедраси ўқитувчиси

Жўраев Фарход

 

[1] Қасос сураси 77- оят.

[2] Тафсирул Бағавий. 6- Жуз.221 –бет.

[3] Хатиб Бағдодий. Иқтизоул илмил амал. 61- бет

[4] Имом Бухорий “Саҳиҳул Бухорий” 89- бет.

[5] Абу Исҳоқ Ироқий. “Асбабуш шифаминал асқом вал аҳва” 261- бет.

[6] Такосур сураси 8- оят.

[7] Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Тоборий. “Жомеъул баян ан тавийли айил Қуръан”.  26- жуз.  397- бет.

[8] Абу Саъд Мансур ибн Ҳусайн Абий “Насруд дурри” 7- жуз. 13- бет.

[9] Абу Саъд Мансур ибн Ҳусайн Абий “Насруд дурри” 7- жуз. 13- бет.

[10] Исмоил Ҳаққий ибн Мустафо Истанбулий Ҳанафий Хилватий. “Руҳул баён” 3- жуз. 404 – бет.

Юртимизга Рабиъул аввал ойи ҳам кириб келди. Ушбу ойда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг сийратларини ўрганиш, хайрли тадбирлар амалга ошириш анъанага айланган. Худди шундай тадбирлардан бири бугун, Рабиъул аввалнинг 3 куни, 02 декабрь санасида пойтахтимизнинг "Ҳазрати Имом" жоме масжидида мавлиди шариф тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамда бошқа уламолар қатнашишди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавотлар айтиб, мавлид сўнгида халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақини сўраб кўплаб дуолар қилинди. Қуйида тадбирдан олинган фотолавҳаларни кўришингиз мумкин:


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати

П'ятниця, 02 декабрь 2016 00:00

Телевизор умрни қисқартиради

Австралия олимлари телевизорлар нафақат психоэмоционалликка, балки кишининг жисмоний соғлиғига ҳам зарар эканини айтмоқдалар. Олимларнинг  айтишларига кўра, телевизор олдида кўп вақтини сарфлайдиганлар. Бу зарарли одатдан узоқ бўлганларга нисбатан кам умр кўрадилар.

Тадқиқотчилар кўпчилик телевизорнинг соғлиққа зарари ҳақида ўйлаб кўрмасликлари ва бу борада қайғурмасликларини айтмоқдалар. Махсус тадқиқотлар натижасига кўра, кун давомида телевизор олдида 6 соат вақтини сарфлайдиган одамнинг умри  5 йилга қисқарар экан.

Шундан келиб чиққан ҳолда билишмиз мумкин, 1 соатлик телевизор кўриш умримизни 22 дақиқага камайтирар экан.

Телевизор зарари ундан чиқаётган ўлим билан тенг бўлган радиотўлқин нурлари туфайли  деб айтолмаймиз. Унинг асосий зарари уни қаршисида ўтирган инсонни ўзига ром этиб, камҳаракат қилишига сабаб бўлишидадир. Кам ҳаракатлилик оқибатида кўпгина сурункали касалликлар келиб чиқади. Натижада семизлик ва диабет касаллигидан тортиб ноёб, кам учровчи касалликларни пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлмоқда.                                                  

М.Зуфарова тайёрлади.

4 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

Жорий йилнинг 28 октябрдан бошлаб матбуот саҳифаларини диққат билан кўздан кечиряпмиз, телерадиоканалларни, интернетни кузатиб боряпмиз. Чунки ўша кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  номзодлар сайловолди дастурларини жамоатчиликка етказиш юзасидан ташвиқот ишларини бошлаган эди. Деярли ҳар куни номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашувлар ўтказаётир, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилаётир.

Сайловолди тадбирларининг аксари онлайн видеоконференция шаклида ўтаётгани ташвиқот ишларининг аъло даражада йўлга қўйилганидан дарак беради. Ҳозиргача сайлов кампаниясини ёритиш учун юртимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг бир минг уч юз ходими аккредитациядан ўтгани ташвиқот ва тарғибот жараёнидаги ҳар бир воқеа халқимиз ва хорижлик кузатувчилар назаридан четда қолмаслигини, сайловнинг халқаро андозалар доирасида демократик руҳда ўтишига хизмат қилади.

Шунинг билан бирга, овоз бериш жараёнининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ягона компьютер тармоғи яратилгани жуда катта қулайликдир. Негаки, бу – овоз бериш жараёнини онлайн режимда кузатиш, республикамиз ҳудудлари орасида видеоалоқа ўрнатишга имконият яратади.

 Шу кунларда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлишга шароити тўғри келмаётган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этаётганини ҳам оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб боряпмиз.

Яқинда уйимизга участка сайлов комиссиясидан сайловга таклифнома бериб кетишибди. Бурунги сайловларда бизга берилган таклифномалар сони иккита бўларди: каминага ва рафиқамга. Энди учта бўлибди. “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг “Сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўладиган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиш ҳуқуқига эгадирлар” деган 8-моддасига асосан 18 ёшга тўлган ўғлимиз ҳам сайловга таклиф қилинибди.

Демак, у ҳам катта йигит бўлиб элга қўшилиб қолибди. Мамлакатимизнинг муҳим сиёсий ҳаётида – Президент сайловида унинг ҳам овози инобатга олинадиган бўлибди. Ахир сайловларга доир қонунчилигимизда сайловчилар рўйхати демократик руҳда ошкора тузилиши белгилаб қўйилган. Бундан кексаю ёш ҳар бир фуқаронинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани аён бўлади, шундай эмасми!

Беихтиёр севиниб кетдим. Унга синглисининг ҳаваси келганини айтмайсизми. “Ака, кимга овоз берасиз?” дейди, ҳадеб.  Акаси эса: “Кимга овоз беришимни айтмайман”, деб жилмаяди. “Менга ҳам таклифнома берганларида, айтайми, кимга овоз берардим, йўқ, айтмайман”, дейди қизим сайловгача вояга етиб улгурмаганига ачиниб. Уларни кузатиб ўтирар эканман, иккови ҳам, йўқ, учаламиз ҳам битта номзодга хайрихоҳ эканимизни англадим. Туйғуларим алдамаган бўлса... аммо мен ҳам айтмадим.

Сайловга таклифнома келгани сабаб бўлиб ушбу мавзуда хийла вақт суҳбатлашиб ўтирдик. “Сайловга энди акам бормаса бўлмайдими?” деб сўради қизим қизиқишда давом этиб. Мен унга мамлакатимизда сайлаш ёшига етган ҳар бир кишининг сайловда иштирок этиши таклифномада ҳам кўрсатилганидек, унинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланиши, аммо сайловга бориш ёки бормаслиги ўзининг ихтиёрида экани, агар сайловга бориши мажбурий қилиб белгилаб қўйилса, бу унинг ҳуқуқи эмас, мажбурияти бўлиб қолишини тушунтирдим.  Яна уларга дунёда сайловчиларни рўйхатга олишнинг иккита тизими мавжуд экани: биринчиси, актив тизим бўлиб, унда фуқаролар сайловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ўзлари мурожаат қилишини; иккинчиси эса, пассив тизим экани, бунда сайловчилар мажбурий тарзда рўйхатга олинишини, бизнинг миллий сайлов қонунчилигимиз мажбурий тарзда рўйхатга олиш тизимига асосланишини тушунтирдим.

– Рўйхатга олиш мажбурий бўлса, нега қатнашиш ихтиёрий? – сўради қизим.

– Рўйхатга олишнинг мажбурийлиги муайян сайлов участкаси ҳудудида сайлаш ёшига етган қанча одам сони борлигини аниқлаш учун. Эртага овоз бериш тугагандан кейин сайловда қатнашган ва қатнашмаган одамларнинг саноғи олинади. Ўшанда сайлов участкаси рўйхатига киритилган одамларнинг 33 фоиздан ортиғи овоз берган бўлса, ушбу участкада сайлов бўлиб ўтган деб ҳисобланади, – деб жавоб қилдим унга.

– Сайловга, албатта, бораман ва ўзим танлаган номзодга овоз бераман. Чунки Президент сайлови – мамлакатимиз истиқболи йўлидаги муҳим ҳодиса. Бундай вақтда бепарво бўлиш, эринчоқлик қилиш ярамайди. Инсон бундай муҳим паллада ўз ҳуқуқларидан фойдаланмоғи, ўзини четга олмаслиги зарур. Зеро, Биринчи Президентимиз ланжликнинг хатарли нарса эканини, агар одам кимдандир қўрқиш керак бўлса, душмандан эмас, лоқайд одамлардан қўрқиш кераклигини алоҳида таъкидлаган эдилар! – деди ўғлим.

Бинобарин, ҳуқуқларимиз кўп. Чунки биз ҳуқуқий демократик давлат – фуқаролик жамияти қуриш йўлида яшаб меҳнат қиляпмиз. Бошқа ҳуқуқларимиздан  балки тез-тез фойдаланармиз. Аммо Президентни – мамлакатимиз раҳбарини сайлаш ҳуқуқимиздан беш йилда бир марта фойдаланамиз, холос.

Шундай экан, бу сайловга жиддий тайёрланмоғимиз, номзодларнинг сайловолди дастурлари билан пухта танишиб, учрашувларда фаол иштирок этмоғимиз, ўзимизни ўйлантириб келаётган саволлар билан уларга мурожаат қилмоғимиз...сайлов кунигача қайси номзодни танлаш борасида аниқ бир тўхтамга келиб олмоғимиз лозим.  

Дамин ЖУМАҚУЛ, 

журналист

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top