muslim.uz

muslim.uz

Понеділок, 04 июль 2016 00:00

"Мўйи муборак" да хатми Қуръон

Понеділок, 04 июль 2016 00:00

4 июль кунидаги хатмоналар

Ҳурматли порталимиз мухлислари, Яратганга шукрки, Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик сабабли муборак Рамазон ойи ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда. Айниқса, кундузлари соим бўлиб Аллоҳга муқарраб бўлган инсонлар, тунлари таровиҳ намозларида ҳам иштирок этиб Аллоҳнинг каломига соме бўлишмоқда. Дуолар мустажоб бўладиган ғанимат дамларда Юртимиз ва юртдошларимиз ҳақига хайрли дуолар қилишмоқда.

Сиз азизларга 4 июль куни пойтахтимизнинг қуйидаги масжидларида Қуръон хатмоналари якунига етишини маълум қиламиз:

  • “Яҳё қори” жоме масжиди. (Манзил:Шайхонтоҳур тумани, "Обиназир" маҳалласи, Шомаҳмудов кўчаси 50-уй.) Масжид имом-хатиби-Умуртоев Дилшодбек. Қорилар: Абдуллаев Абдулбосит, Қосим Абдуллоҳ Мирабзал ўғли.
  • “Фирдавс” жоме масжиди. (Манзил:Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи 21а-уй.) Масжид имом-хатиби-Сатторов Бахтиёр. Қори: Бекходжаев Сирожиддин.
  • “Ал Ҳудайбия” жоме масжиди. (Манзил: Яшнобод тумани,“Бирлашган” маҳалласи, Бешариқ кўчаси 17А уй.) Масжид имом-хатиби Мадгазиев Жамолиддин. Қорилар: Ходжаев Неъматуллоҳ, Ходжаев Муҳитдин.
  • “Муҳаммад Носир ҳожи” жоме масжиди. (Манзил:Юнусобод тумани, Мирзохожиев кўчаси, 19 уй. ) Масжид имом-хатиби-Ишматбеков Ҳамиджон. Қорилар: Ишматбеков Ҳамиджон, Муҳитдинов Мухаммадбобур, Бахромов Мақсуджон, Баҳромов Суннатуллоҳ.
  • “Қатортол” масжиди. (Манзил: Чилонзор тумани, Машраб 1-тор кўчаси, 2а-уй.) Масжид имом-хатиби Алимов Аброр. Қори: Алимов Аброр.
  • “Оққўрғон” масжиди. (Манзил:Учтепа тумани, Назарбек кўчаси, 32-уй.) Масжид имом-хатиби-Айсаков Файзираҳмон. Қорилар: Исматуллаев Абдуманноф, Раҳмонбердиев Абдуссамад.

Шукуҳли ва дуолар ижобат бўладиган хатмона кечасида Аллоҳ таолодан Рамазон ойи  Юртимиз учун барокатли ва хайрли бўлишини, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилайлик. Зеро, бу ойда қилинган дуо мустажобдир.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top