muslim.uz

muslim.uz

Субота, 02 июль 2016 00:00

2 июль кунидаги хатмоналар

Ҳурматли порталимиз мухлислари, Яратганга шукрки, Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик сабабли муборак Рамазон ойи ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда. Айниқса, кундузлари соим бўлиб Аллоҳга муқарраб бўлган инсонлар, тунлари таровиҳ намозларида ҳам иштирок этиб Аллоҳнинг каломига соме бўлишмоқда. Дуолар мустажоб бўладиган ғанимат дамларда Юртимиз ва юртдошларимиз ҳақига хайрли дуолар қилишмоқда.

Сиз азизларга 2 июль куни пойтахтимизнинг қуйидаги масжидларида Қуръон хатмоналари якунига етишини маълум қиламиз:

  • “Абу Ҳурайра” жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Қорёғди (Содиқ Мирзаев) кўчаси 2а уй.) Масжид имом-хатиби-Нодиров Бойкенжа. Қори: Рахмонбердиев Абдулазиз.
  • “Хутон” жоме масжиди. (Манзил:Бектемир тумани, Бектемир кўчаси 46 уй..) Масжид имом-хатиби-Сайдалиев Мўминжон. Қори: Шукруллаев Муҳаммадбобурхон, Тўраев Аҳмад.
  • “Исломобод” жоме масжиди. (Манзил:Олмазор тумани, "Ачаобод" маҳалласи, Сағбон кўча 244-уй.) Масжид имом-хатиби-Йўлдошев Абдуллоҳ. Қори:Хаитбоев Мухаммадали.
  • “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Янгиобод маҳалласи, Камолон кўчаси 7-уй.) Масжид имом-хатиби Раҳмонов Раҳимберди. Қори: Абдулмажидов Ҳусайнхон.
  • “Ҳофиз Кўҳакий” жоме масжиди. (Манзил:Олмазор тумани, “Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, Сағбон кўчаси, 61-уй.) Масжид имом-хатиби-Тошпўлатов Абдурасул. Қори: Махмудов Мухаммадяхёхон, Камолов Шавкатжон.
  • “Тепамасжид” жоме масжиди. (Манзил:Мирзо Улуғбек тумани, Ф.Хўжаев маҳалласи, Тепамасжид кўчаси 2а-уй.) Масжид имом-хатиби Орифзода Абдуллоҳ. Қори: Асранов Иброхим, Зикрияев Сайид Афзалхон.
  • “Ҳазрати Али” жоме масжиди. (Манзил:Учтепа тумани, Назарбек кўчаси, 32-уй.) Масжид имом-хатиби-Шарипов Салоҳиддин. Қори: Жалалов Зайнитдин, Мажидов Муҳаммадсолиҳ.

Шукуҳли ва дуолар ижобат бўладиган хатмона кечасида Аллоҳ таолодан Рамазон ойи  Юртимиз учун барокатли ва хайрли бўлишини, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилайлик. Зеро, бу ойда қилинган дуо мустажобдир.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июль чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2016 йил 6 июль дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2016 йил 1 июль

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top