muslim.uz

muslim.uz

  Диёримизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик сабаб муборак Рамазон ойи ва хатми Қуръонлар ўзгача шукуҳ ва тароват билан ўтмоқда.

 2016 йил 21 июнь куни пойтахтимизнинг қуйидаги жоме масжидларида Қуръон хатмоналари ўз якунига етади:

Чилонзор туманидаги “Бўрижар” (имом-хатиб – Абдукаримов Ҳусниддин, қорилар - Қадиров Жамолиддин, Қўшақов Нурмамат),

Олмазор туманидаги “Ат-Термизий” (имом-хатиб – Эргашев Аъзамжон, қори - Эсонқулов Иноятилло),

Яшнобод туманидаги “Пул емас ота” (имом-хатиб – Тоғаев Хайрулло, қорилар - Шамсиев Ҳамидхўжа),

Сирғали туманидаги “Қўшқўрғон” (имом-хатиб – Маҳкамов Ўктам, қори - Абдуваҳобов Аҳмаджон) жоме масжидлари. 

Мана шундай файзли ва дуолар ижобат бўладиган хатмона кечасида Аллоҳ таолодан Рамазон ойи  Юртимиз учун барокатли ва хайрли бўлишини, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилайлик. Зеро, бу ойда қилинган дуо мустажобдир.

                                                 Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Масжидлар бўлими

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top