www.muslimuz
Уникальное наследие Хивы глазами европейского писателя
На европейском туристическом портале «Travel Tomorrow» опубликована статья, посвященная историко-культурному наследию Узбекистана, в частности древнему городу Хиве, сообщает ИА «Дунё».
Писатель и журналист Маурисио Руис рассказывает о своем первом знакомстве с Аль Хорезми, которое произошло в детстве, когда он учился в школе и интересовался математикой. Портрет ученого в учебнике привлек внимание юного Маурисио.
«Образ ученого человека, который смотрит на желтоватый город в ясный день, его интроспективный взгляд почти приглашает спросить: Какую проблему вы пытаетесь решить?», - делится он.
Однако больше о жизни ученого автор смог узнать спустя много лет, когда у него появилась возможность посетить Узбекистан. Именно здесь, в Хиве, от местного гида испанский журналист получил исчерпывающую информацию, поразившую его.
«Мухаммад ибн Муса аль-Хорезми, ученый, родившийся в этом регионе около 780 года н.э. В одном из своих трактатов - Компендиуме о вычислениях путем завершения и уравновешивания - он постулировал решение линейных и квадратичных уравнений. Он был астрономом и географом, уважаемым человеком, который переехал ко двору в Багдад, - говорит она. - Многие считают его основателем алгебры», - пишет автор о том, что ему рассказал гид.
В Узбекистане испанский писатель и журналист также открывает для себя новые великие имена – ученых и мыслителей Аль Беруни и врач Ибн-Сины (Авиценна), которые учились в Хорезме в Академии Мамуна, названной в честь двух братьев, Хасана и Аббаса, которые в XI веке организовали собрания для обмена идеями.
«Мое пребывание в Хиве было недолгим, но я успел составить представление об этом месте, - делится он. - В начале 20-го века в Хиве было 65 медресе, 54 из которых находились на территории Ичан-калы. Хивинское ханство просуществовало до 1920 года, когда последний хан, Абдулла-хан, отрекся от престола, и была создана Хорезмская Народная Советская Республика. Эта республика просуществовала до 1923 года, когда часть Хорезма вошла в состав Узбекской ССР, а остальная часть - в состав Автономной Каракалпакской области и Туркменской ССР».
Отмечается, что, благодаря хорошо сохранившимся памятникам и зданиям, Ичан-Кала в 1990 году была включена в список Всемирного культурного наследия ЮНЕСКО. Здесь находится 51 древнее монументальное сооружение и около 250 сохранившихся жилых домов, включая медресе Алла-Кулли-хана, Мухаммада Аминхона, Мухаммада Рахимхона, мавзолеи Пахлавона Махмуда, Саида Аллавуддина, Шергозихона, а также несколько караван-сараев.
Находясь в Хиве, Маурисио Руис посетил много интересных мест, пообщался с прохожими и торговцами, познакомился с национальной кухней, узнал о местных традициях и ремеслах.
«Традиционная резьба по дереву имеет здесь древнюю и богатую историю, и некоторые из самых красивых ее образцов можно увидеть в Джума-мечети (Пятничной мечети), возможно, моем любимом месте в Хиве, - делится он. - Линии и линии деревянных колонн - всего их 213 - создают ощущение глубины и перспективы. Вязаные колонны украшены изящными извилистыми узорами».
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Фарғоналик имом-хатиблар термизийлар юртига сафар қилдилар
Табаррук диёримизда камол топган улуғ муҳаддислар, фозилу фузалоларнинг номини бутун дунёда яхши билишади. Бобокалонларимиз билан нафақат фахрланиш, балки уларнинг бой маънавий меросини тадқиқ ва тарғиб этиш бурчимиздир.
Зиёрат туризмини ривожлантириш, юртимиздан етишиб чиққан алломалар қадамжоларини зиёрат қилиш, диний таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 21 июнь куни фарғоналик имом-хатиблар термизийлар юрти – Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдилар. Улар “Ҳаким ат-Термизий” ва “Исо Термизий” мажмуаларини зиёрат қилдилар.
Қуръон тиловат қилиниб, юртимизда ўтган уламолар, хусусан, Ҳаким ат-Термизий ва Исо Термизий ҳақларига дуо қилинди. Бу икки буюк алломаланинг босиб ўтган йўллари, олиб борган фаолиятлари ёдга олинди. Динимиз ривожига қўшган ҳиссалари яна бир бор эътироф этилди.
манба: Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Зулҳижжа ойи фазилатлари
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло наздида замон ва маконлар фазлда баробар. Бир-биридан ортиқ кам жойи йўқ. Лекин Ўзи фазилатли қилган замон ва маконлар бундан мустасно.
“Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни ярат-ган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба сураси, 36-оят).
“Ва у ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни тоттирурмиз” (Ҳаж сураси, 25-оят).
Олимлар ушбу икки оятни далил қилиб, муборак замон ва маконларда қилинган яхшилик ажр-савоби кўпайтириб ёзилганидек, гуноҳлар ҳам зиё-да қилиб ёзилади, дейдилар.
“Тонга қасам. (Зулҳижжа ойининг аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам” (Фажр сураси, 1-3 оятлар).
Оятдаги “жуфт”дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, “тоқ”дан мурод эса тўққизинчи куни-дир.
Муфассирлар Аллоҳ таоло Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни билан қасам ичгани учун ҳам фазилатли, дейдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир”, дедилар (Термизий ривоят қилган).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунларда қилинган амал ушбу ўн кундаги амалдан афзал бўлмас. Бас, бу кунларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, бу таҳлил, такбир ва Аллоҳнинг зикр қилиш кунларидир. Бу кунлар-да бир кунлик рўза бир йилги рўзага баробар бўлади. Бу кунларда қилинган бир амалга етти юз баробар (ажр) кўпайтириб берилади”, дедилар (Байҳақий ривоят қилган).
Зулҳижжа зикр мавсумидир. Ҳадиси шарифда ҳам бу муборак ойнинг аввалги ўн кунида зикрни кўпайтириш, айниқса, таҳлил ва такбир каби зикрларга алоҳида урғу бериш лозим.
“Маълум кунларда Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар” (Ҳаж сураси, 28-оят). Олимлар бу кунларда зикр қилишни мустаҳаб санайдилар. Жумҳур уламонинг наздида оятдаги “Маълум кунлар”дан мурод Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир.
Муҳаддислар Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида қилинган амаллар Аллоҳ таолога бошқа ойларга қараганда маҳбуб бўлгани учун ҳам фази-латли, дейдилар.
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни фазилати борасида жуда кўплаб ҳадислар келган. Китобнинг мавзуси бошқа бўлгани боис мавзуга тааллуқли ҳадисларнинг баъзиларини келтирдик холос.
Ҳадисларни чуқур ўрганиб, хулоса қилган олим-лар зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунини турли савобли амаллар билан ўтказишни, айниқса, кун-дузларини рўза тутиб, кечаларини қоим қилишга тавсия қиладилар.
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг
“Ҳаж буюк ибодатдир” номли китобларидан олинди.
АЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНЛАРИ БИЛАН САМИМИЙ СУҲБАТ
Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов Макка шаҳрида бўлиб турган қашқадарёлик зиёратчилар билан суҳбат ўтказиб, ҳаж аҳкомлари ва ҳожилик одоблари ҳақида мавъиза қилиб берди.
Суҳбат аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, ҳаж сафари муваффақиятли ўтишини тилаб, дуолар қилинди.
Файзли учрашув давомида Жалолиддин домла Макка ва Мадина шаҳарларини зиёрат қилиш улкан саодат экани, бу улуғ шаҳарларда Расул алайҳиссалом юрганлари, Ислом тарихидаги муҳим воқеалар содир бўлгани, ҳаж улуғ ибодатлиги, бундай шарафга етказаётгани учун Аллоҳ таолога шукрона келтириш, ҳар бир зиёратчи ҳожилик мақомига етишиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини алоҳида қайд этдилар.
Суҳбатлар якунида зиёратчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Доҳада нафис Қуръон қўлёзмалари тақдимоти бўлиб ўтмоқда
Шу кунларда Доҳада бўлиб ўтаётган 32-Доҳа халқаро китоб кўргазмасида Қуръони Каримнинг нафис қўлёзмалари намойиш этилмоқда. Бу ҳақда IQNA нинг “Aр Рая” нашрига таяниб маълум қилди.
Ушбу кўргазмада энг кўзга кўринган Қуръон қўлёзмаларидан бири суриялик хаттот Муҳаммад Маҳир Хазерий Қуръон оятларини матога нақшлаган иши бўлди.
Бу усулни Каъба кисвасига битилган Қуръон оятларидек кўриш мумкин бўлса-да, бутун Қуръони Каримнинг бу тарзда ёзилиши мисли кўрилмаган маҳорат саналади. Ушбу Қуръонда қора бахмал матога тилла иплар билан оятлар нақшланган.
Қуръоннинг умумий оғирлиги тахминан 200 кг. ни ташкил қилади ва ҳар бир саҳифанинг ўлчамлари бир метрдан ярим метрга тенг. Ҳар бир жилдида Қуръони Каримнинг икки ярим қисми (жуз) ва ҳар бир саҳифаси 15 мисрадан иборат.
Муҳаммад Маҳир Хазерий бутун Қуръоннинг ёзиш учун ўн икки йил сарфлади.
ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади.
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.