www.muslimuz
Зарубежным деловым людям, государственным и общественным деятелям вручены государственные награды Узбекистана
В соответствии с указами Президента Республики Узбекистан от 29 августа 2018 года плодотворно сотрудничающие с нашей страной представители иностранных деловых кругов, группа государственных и общественных деятелей Таджикистана были награждены высокими наградами нашей Родины.
31 августа впервые в истории нашей страны состоялась торжественная церемония, посвященная вручению государственных наград Республики Узбекистан иностранным гражданам. На церемонии выступил Президент Шавкат Мирзиёев.
- Сегодня весь наш многонациональный народ широко отмечает 27-летие независимости Республики Узбекистан, - сказал Президент. - Отрадно, что вместе с нами эту знаменательную дату в истории нашей страны празднуют и многочисленные зарубежные друзья и партнеры Узбекистана – государственные и общественные деятели, представители дипломатического корпуса и международных организаций, крупных иностранных компаний и финансовых институтов, - сказал глава нашего государства.
В соответствии со Стратегией действий Узбекистан осуществляет активную и открытую внешнюю политику. Сегодня взаимовыгодные партнерские отношения развиваются с Россией, Китаем, США, Южной Кореей, Германией, Японией, странами Центральной Азии и другими государствами. С Узбекистаном активно сотрудничают ведущие мировые компании, банки и консорциумы, бизнес-структуры многих стран.
- Мы высоко ценим большой вклад наших партнеров в развитие отраслей экономики Узбекистана, эффективную реализацию крупных совместных проектов, укрепление общественных и культурно-гуманитарных связей с нашей страной, - сказал глава государства.
Президент Шавкат Мирзиёев вручил орден "Эл-юрт ҳурмати" нашему известному соотечественнику, учредителю и руководителю российского акционерного общества "USM Holding" Алишеру Усманову, ордена "Дўстлик" президенту российского открытого акционерного общества "ЛУКОЙЛ" Вагиту Алекперову, члену Совета участников группы предприятий "КНАУФ" Германии Николаусу Кнауфу.
Премьер-министру Республики Таджикистан Кохиру Расулзода, министру иностранных дел этой страны Сирожиддину Мухриддину вручены ордена «Фидокорона хизматлари учун». Ордена и почетные звания получили также представители культуры, науки и здравоохранения, внесшие большой вклад в укрепление дружбы между народами Узбекистана и Таджикистана.
– Такая церемония состоялась впервые в истории нашей страны. Думаю, что подобные мероприятия как воплощение нашей сплоченности и великодушия станут традицией. Уверен, что и впредь наше взаимовыгодное сотрудничество будет развиваться, наша искренняя дружба и взаимопонимание будут крепнуть во имя мира и процветания наших стран и народов, - отметил Шавкат Мирзиёев.
Награжденные выразили главе нашего государства признательность за высокое внимание и оказываемую поддержку иностранным инвесторам.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Тошкент шаҳри туманлари бўйлаб хайрия ишлари давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан имом-хатиблар Тошкент шаҳридаги ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор фуқаролар, яшаш шароити оғир даражадаги оилаларда бўлиб, хонадон аҳлларидан ҳол-аҳвол сўраяптилар, муаммоларини ўрганмоқдалар. Уларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган зарурий моддий ёрдам маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқдалар.
Иккинси босқичда Яшнобод, Учтепа ва Бектемир туманларидаги ҳар бир маҳаллада мавжуд бўлган муаммоли хонадонлар кириб ўрганилмоқда. 27 август куни Яшнобод туманидаги “Ислом ота” жоме масжиди имом хатиби Жасурбек Раупов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Яшнобод тумани “Бирлашган” маҳалласида яшовчи аҳолининг аҳволи билан танишдилар. Тадбир давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазалари ўрганилиб, “Вақф” хайрия жамоат фонди билан биргаликда маҳалладаги ёрдамга муҳтож оилаларга ёғ, гуруч, шакар, чой, макарон каби озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари, мазкур маҳалладаги ўта оғир шароитда истиқомат қилаётган хонадонни таъмирлаб беришни имом-хатиб ўз зиммасига олди.
ЎМИ Матбуот хизмати
УЛУҒЛАРДАН УЛУҒСАН, ЮРТИМ!
Бугун жойларда энг улуғ ва энг лазиз байрам – истиқлолимизнинг йигирма етти йиллик тантаналари бошланиб кетди. Бундан чорак аср муқаддам узоқ кутилган орзудан воқеликка айланган мамлакатимиз истиқлоли, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаб етиш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш эндиликда ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётимизнинг бош мақсади саналади.Шу боис жонажон диёримизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш борасидаги тадбирларнинг ҳар бири ўзига хос аҳамиятга эга.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида таъкидланганидек, бу йилги байрам тантаналари “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди ва унинг асосида ташкил этилётгн тантаналарда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, айниқса, халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлигига эришиш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани, хусусан, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, туризм ва спорт тармоқларини ривожлантириш, тинчлик-осойишталик ва хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат соҳасида барча узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳиятини илмий-маърифий асосда, ҳаётий мисоллар орқали очиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дарҳақиқат, бугун мамлакат ҳаётининг қай бир жабҳасига қараманг кенг ўзгаришлар, янгиланишларнинг гувоҳи бўласиз. 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Ҳатто чекка-чекка ҳудудларни қамраб олган “Обод қишлоқ”, шаҳар марказларида бошланган “Обод маҳалла” дастурлари асосида ҳоли анчайин абгор бўлиб қолган аҳоли яшаш ҳудудлари бутунлай янгича қиёфа касб этди. Шу билан бирга ўтган йиллар давомида яшаш учун оддийгина шароитлари етарли бўлмаган турар-жойларда истиқомат қилиб келаётган, ҳаттоки, ўзининг муқим уйига эга бўлмасдан ижарама-ижара юрган яна қатор фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида уларга янги уйлар топширилди. Бунда аввало имконияти чекланган, ижтимоий эътиборга муҳтож юртдошларимизнинг эътиборга олинганлиги амалдаги инсонпарварлик сиёсатининг ёрқин намунасидир.
Инсонпарварлик башарият тамаддунининг энг асосий жиҳатларидан биридир. Шу боис биз дин уламолари ҳам жойларда бўлиб ўтаётган қатор байрам тадбирлари, жума номозларида бугунги дориломон кунлар шукуҳи, Ватанни севмоқ ва уни қадрлаш, асраб-авайлаш хусусида етарлича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз. Негаки, Президентимиз қарорида айтилганидек, эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилиш ва фақат мустақилликкина бугунги ва келгуси авлодлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини катта қилиб очиб беради.
Абдулаҳад қори ТОЖИБОЕВ,
Бўз тумани бош имом-хатиби.
ЎМИ Матбуот хизмати
УЛФАТ БЎЛСА ФОЛБИНУ КОҲИН БИРЛА
Олим асло жоҳил билан ўзини тенг билмасин. Жоҳил билан тенг бўламан, деб хор бўлмасин. Жоҳилнинг суҳбатини хўб билмак ҳайбатни, обрўни йўқотиб, шарманда айлар. Жоҳил ўз ишидан мағрур юрар. Агар олим ўзини нодон билан тенгласа, дунё кўзлаб коҳину фолбин билан дўст бўлиб, пинҳона алоқа боғлар. У бунга, бу унга одам юбориб, уларни алдаб, чўнтагини қоқар. Нодонлик қилиб, фолбиннинг сўзини тинглаганлар надоматлар гирдобида бўзлагай.
Баъзи фолбин ва башоратчилар ўзларини домламан дейдиган чаласавод, мадраса кўрмаган, чаламулланинг чалашогирдлари билан келишиб олади. Фолбин ўзича башорат қилиб: “Фалончи домлага борсангиз, қасида ўқиб, фалондек дам солиб қўяди”, деб мақтайди. Ваҳоланки, фолбин унинг билан шартнома тузганини ҳеч ким билмайди. Фолбин юборган домла, аслида уларни “домла”, “олим”, десак, олиму уламога ҳурматсизлик қилган бўламиз. Бундай одамларни дуохон дейилади. Дуохоннинг олдига борган инсонга келишилганидек, фолбиннинг гапини қайтаради. Қарабсизки, икки томон ҳам авлиё, алданган омилар улардан хурсанд.
Башоратчининг уйининг олдида қатор турган беморлар ичида, башоратчига қарашли бир нечта одамлар номига навбатда туриб, башоратчини мўъжизачи, кароматчи деб мақтайдилар. Ундан шифо топганини, йўқотганини топиб берганини ўзаро кўпиртириб гапиришади. Махсус аёллар эса, бошқа аёлга кетиб қолган эрини қайтарганини, бири Америкага бир неча йилдан буён боролмаётганини, шу башоратчи сабаб орзулари амалга ошганини бемор ёки ҳожатманд қиёфасида келган шерикларига гапираверади. Атрофда ўтирганлар уларнинг гапига қулоқ тутиб ўтиради ва буларнинг гапига лаққа тушади.
Бугунги кунга келиб башоратчи, фолбин, дуохонлар кўпайгандан кўпайди. Одамлар олимнинг сўзини қўйиб ўшаларга ишонмоқда. Баъзи дуохонларни танийман, қизи қирққа кирган, бахти очилмайди. Ўғлига ҳеч ким қизини бермайди. Ўз фарзандларининг бахтини очолмаганлар сизнинг бахтингизни қандай очади? Шунинг учун Ҳақдан сўранг, раҳматидан ноумид бўлманг!
Олим ўзин тенгласа жоҳил бирла,
Улфат бўлса фолбину коҳин бирла.
Олим имонидан асар қолмагай,
Афсус-надоматсиз, шаксиз, ўлмагай.
Шермурод Тоғайнинг “Қасамини бузган қиз” китобидан
Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир
Тонг саҳар уйғонган Дилнавоз болалари уйғонгунича уй юмушларини бажариб олиш мақсадида, кўчага, кейин уйнинг олдига сув сепиб супуришни бошлади. Ишларни кетма-кетлигини режалаштирар экан ширин хаёллар оғушига берилди. Кўчани супуриб ҳамки уйга кирган пайти кичкинтойи Аббосбек уйғониб йиғлаб қолди. Дарров болалар ётоқхонасига кирди, аммо бу вақтда катта ўғли Омонбек ҳам уйғониб улгурди. Бир оз олдин қилган хаёлидаги режалар пучга чиқадиган бўлди. Омонбек ва Аббосни етаклаб ташқарига чиқиб, тўрт ёшли Омонбек ва икки ёшли Аббосбекларни сўрига ўтиргизиб, дастурхон ёзди. “Омонбек, уканг билан ўтириб тур, мен нонушта тайёрлайман”, дея пиёла ва шакар идишни дастурхонга қўйди. Чой қайнагунча ҳовлида пишган анжир мевасидан узиб келай деб, қўлига лаганни олиб анжир теришга киришди.
Шу вақт Омонбек бақириб қолди: “Ая, укам пастга тушиб пиёлани олиб олди.” Шўрлик она пиёланинг сингани овозини эшитди, фарзандлари идиш-товоқларни синдиравериб, уйда буюмларнинг камайиб кетгани учун эридан дакки егани яшин тезлигида миясига урилди-да, гўёки эри уни яна койиётгандек, “Қўлинг синиб, қўлсиз қолгур, ўлмадинг қутулмадим”, дея болаларини сўкиб, қўрқитиб тинч ўтиргизмоқчи бўлди. Аммо кичкинтой Аббосбек онасининг гапига пинагини ҳам бузмади. Обдастадаги сувдан шакар идишига тўлдириб сув қўйди, чойнакка сув қуймоқчи бўлиб, грант томон йўл олганди қоқилиб йиқилиб тушди, қўлидаги чойнак ҳам синди. Бу ҳолатга Дилнавоз югуриб келди-да, Омонбекни қарамадинг, деб ура кетди, сўнг Аббосбекни “қўлинг синмади, оғзинг қонга тўлгур, ўлмадинг қутулмадим” дея ура солди. Калтакдан чинқираб анчагача йиғлаб болалар безиллашди.
Чой учун қўйилган сув ҳам қайнади. Уйдан навбатдаги янги чойнакни олиб чиқиб, чой дамлаган Дилнавоз Омонбекка ўшқириб; “Сўрига кел, заҳри балоинга чой ичиб ол”, деди. Яхши гапни, ёмон гапни фарқига бориб қолган Омонбек аразлаб нонушта қилгани сўрига келмади. Аббосбек эса ҳали ёш аччиқ гапларнинг фарқига борадиган ёшда эмас эди. Шу маҳал зилзила рўй берди. Жонини сақлаш мақсадида сўридан Дилнавоз ерга ирғиб тушди, ортидан Аббосбек ҳам сўридан тушмоқчи эди, ер яна ҳам қаттиқроқ силкинди. Аббосбек эса ўзини бошқаролмай юз тубан ерга тушиб чинқириб қолди. Дилнавоз югириб келиб, болам-болам дея Аббосбекни қўлига олган эди, ер қон билан қизил рангга бўялганини кўрди, Аббосбекни бурни ва оғзидан тўхтовсиз қон оқаётган эди. Қўрқиб кетган Дилнавоз нима қилишини билмай боши қотди. Обдастадаги сув билан Аббосбекнинг юзини ювди. Ҳа деганда қон тўхтамади Аббосбек ҳушидан кетиб қолди. Югуришлаб кўчага чиқди. Такси тўхтатиб, шошилинч болалар шифохонасига етиб борди. Аббосбек буткул ўзини йўқотган, ранги кўкариб кетган мурда қиёфасига кириб қолган эди. Шифокорлар беморни жонлантиришхонасига олиб кириб кетишди.
Дилнавоз эшик тагида тўпалончи Аббосбегимни ўзинг асра, Аллоҳим, дея муножат қиларди. Майли, идиш-товоғимни синдирса ҳам, майли, мени асаб қилса ҳам, фақат боламни олма, Аллоҳим, дея нола қилиб йиғлаётган Дилнавознинг елкасидан кимдир тутди “Ўзингизни қўлга олинг, биз қўлимиздан келган ҳамма ишни қилдик, аммо...”
Дод солиб йиғлаган Дилнавоз маъшум хабарни айтган шифокорнинг юзига шапатилатиб ура кетди. Шифохонани баланд овоздаги йиғи тутди. “Иккига тўлмаган Аббосим, сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди, жоним болам, қаро кўзим, болам, онажонингни ташлаб кетдингми, болаам, вой болам”. Шифохонадаги шифокорлар ва беморлар Дилнавозга тасалли бергани чиқишди, аммо уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Дилнавоз кўзининг қароси, жигаргўшаси Аббосбекнинг ёнига кирди-да бағрига босиб тўйиб-тўйиб, тириклигида айтган сўкишларига афсусланиб йиғлаб олди. Шифокор тасалли берган бўлди. Дилнавоз Аббосбекни жойига қўйганида, Аббосбекни қўли пастга осилиб қолди. Шифокор Аббосбекнинг қўлини ушлаб, фарзандингизга нима бўлганди, дея сўради. Дилнавоз бўлиб ўтган воқеани айтиб бергач, шифокор: “Бола сўридан эмас, баланд жойдан йиқилиб тушган, сўридан йиқилганда қўли синмаган бўларди”, деди.
Билсангиз фарзанд учун она фариштадир.
Онанинг оғзидан чиққан каломи, “қўлинг сингур, қўлинг синмади, ўлмадинг қутулмадим”, дея сўкканидек бўлди. Сўридан йиқилган боланинг оғзи қонга тўлди, бурни қонади, қўли синди, вафот этди. Балки бу ишлар ўз-ўзидан бўлмагандир. Меҳрибон онанинг аччиқ устида айтган гапларига фаришталар ижобатини тилаб омин деганки, ана шу гапларини ижобати намоён бўлди.
Ҳа, албатта, нафақат она ўз боласига гапираётиб, ота ҳам, балки ҳар бир инсон бир-бирига яхши гаплар билан мурожаат қилиши лозим. Зеро, яхши гапга ҳам ёмон гапга ҳам елкамиздаги фаришталар омин деб туради.
Аҳмадали Худойбердиев,
Олтинкўл тумани “Кўтармачек” жоме масжиди имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.