www.muslimuz
Котибият мудири эсдалик нишони билан тақдирланди
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан диний соҳада самарали фаолият олиб бораётган таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва бир гуруҳ диний соҳа ходимларини “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида мана шундай тадбирларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият бўлими мудири Бобуржон Тошпўлатовга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ва гувоҳномаси топширилди.
Мукофот соҳиби кўрсатилган юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, келгусида мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этиб, халқимиз маърифатини ошириш йўлида хизмат қилишини билдирди.
Аллоҳ таборака ва таоло мазкур мукофотни муборак қилсин, дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар сўраймиз!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Расмий муносабат
Охирги вақтларда янги муфтий тайинлангани ҳақида турли тасдиқланмаган хабарлар тарқатилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги шуни маълум қиладики; устоз Нуриддин домла Холиқназаров айни дамда Тошкент шаҳар бош имом хатиби лавозимида фаолият юритмоқдалар.
Тасдиқланмаган хабарни тарқатишда Аллоҳдан қўрқинг!!!
Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати.
Нуриддин домла Холиқназаров: ТИНЧЛИК - ЭНГ УЛУҒ НEЪМАТ
ЖУМА МАВЪИЗАСИ 03.09.2021 й.: Тинчлик ва хотиржамлик – улуғ неъмат!
Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги "Ҳаваслик" жоме масжидида жума намозида Шайх Алижон қори билан илмий суҳбат бўлиб ўтади
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.