www.muslimuz

www.muslimuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафоти муносабати билан хорижий мамлакатлар муфтийлари, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва дин арбоблари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.

Ҳамдадлик мактубларида муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва халқлар дўстлигини мустаҳкамлашдаги хизматларини Ҳақ таоло ҳусни қабул айлаб, улкан ажру савоблар ато этишини сўралган.

Муфтий ҳазратлари 50 йилдан ортиқ дин хизматида ўз ишларига астойдил ёндошишлари, бошқаришдаги доно раҳбарликлари, одамлар билан мулоқотда зукко, илмий изланишларда қатъиятлиликлари билан Диний идора фаолиятини янги босқичга кўтарганликлари мактубларда алоҳида қайд этилган.

Ўзбекистон халқи, мўмин-мусулмонлари, муфтий ҳазратларининг сафдошлари, аҳли оилалари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдириши мактубларда сўралган.
Ҳамдардлик мактублари келишда давом этмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://www.youtube.com/watch?v=N1gCZjT6N6M

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz (http://imon.uz/) | Telegram (https://t.me/imonuz) | Facebook (https://www.facebook.com/imonuz) | Youtube (https://www.youtube.com/channel/UCDwvEnjtgbRO0Qytn20Eybw) | Jizzaxhanafiy

(https://t.me/jizzaxhanafiy)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

Сафар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Зомин туманидаги “Исохон ота” масжидига пешин намозига ташриф буюрдилар. Намоз ўқилгандан сўнг домла йиғилган жамоатга юртимизда диний-маърифий соҳадаги сўнгги янгиликлар ҳақида хабардор қилиб, ёшлар тарбияси мавзусида ажойиб маъруза қилдилар.

Маълумки, ҳар бир ота-она фарзанди дунёда бахт-саодатли, илм-маърифатли, обрў-эътиборли бўлишини хоҳлайди, охиратда эса жаннатий бўлиши орзусида бўлади.

Шундай экан, ҳар биримиз ёшларимизни одоб-ахлоқли, илм-маърифатли қилиш билан биргаликда, Яратганни танитиб, Пайғамбари ким, дини нима, имон калимасини биладими, мазҳаби қайси, мазҳабида маҳкам туриш лозимлиги, ҳар хил бузғунчи оқимлардан жиддий эҳтиёт бўлиш каби зарурий нарсаларни ўргатишимиз ҳам керак. Чунки мусулмоннинг фарзанди буларни билмаслиги ота-оналарининг камчилиги ҳисобланади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Киши фарзандига одоб бериши – бир соъ эҳсон қилишидан афзалдир” (Имом Термизий ривоятлари). (Бир соъ – тақрибан 4 килограммдир).
Фарзандларга илм бериш борасида эса Муъоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Билмаганга илм ўргатиш – садақадир”.

Маъруза сўнгида қизғин савол-жавоблар бўлди, хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Бугун, 14 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Зомин туманидаги "Маърифатли" масжидига пешин намозига ташриф буюриб, қўйидаги мавзусида маруза қилдилар.

Ҳаёт кечиришимиз учун Аллоҳ таоло ато этган неъматлар шундай беҳисобки, уларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Буларнинг шукрини адо этиш эса хар бир кишини бандалик бурчи ҳисобланади. Шукроналик, аввало, Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилиш, унга тоат ва илтижода бўлишдадир.

Теран фикр юритиб кўрсак, бизга ато этилган неъматларининг завол топишига исрофгарчилик, ёлғон сўзлаш, ғийбат туҳмат каби амалларимиз сабаб бўлади.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукур қисангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукурчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим, 7).

Неъматлар шукри, уни қай тарзда адо этиш борасида Пайғамбаримиз cаллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида бундай деганлар: “Тўрт нарса кимга берилган бўлса, дунё ва охират яхшилиги берилибди: зикр қилувчи тил, шукр қилувчи қалб, сабрли бадан ва солиҳа хотин”.

Ҳукамолар шукрни икки турга бўладилар: умумий ва хусусий. Умумий шукр тил билан ҳамд, Аллоҳнинг неъматларини эътироф этишдир. Хос шукр эса тил билан ҳамд айтиш, қалб билан таниш ва солиҳ амалларни қилиш ҳамда нопок нарсалардан сақланишдир.

Мўмин киши хос шукрни ўзига касб этмоғи лозим. Шунда Аллоҳ таолонинг раҳматига эришиб, бу дунёда комил ризқ, солиҳ фарзанд, осуда ҳаёт каби неъматларга ноил бўлса, охиратда жаннати маъводан макон топиш ила сарафроз бўлади.

Маъруза савол-жавобларга бой бўлди. Якунда хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Юртимиз уламоларининг Жиззах шаҳрига ташрифларининг иккинчи куни ҳам бошланди. Ўзгача шукуҳ ва файзлар билан ўтаётган учрашув ва суҳбатлар Жиззах аҳлининг қалбига сурур бағишламоқда.

Қалбларга маърифат нурини киритаётган суҳбатларнинг навбатдаги Зомин туманидаги “Боймоқли” масжидида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Устоз Салоҳиддин домла Шарипов иштирок этдилар. Фазилатли устоз Салоҳиддин домла “Боймоқли” масжидига ташриф буюриб, намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар. Ўзларининг гўзал маъруза ва панд-насиҳатлари билан йиғилган қавмнинг қалбини хушнуд этдилар.

Аллоҳ таолонинг юртимизга берган неъматларининг ҳисоби йўқ эканини таъкидлаб, бунинг учун ҳар куни шукрона қилишимиз шартлигини эслатиб ўтдилар.

Кейин намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Бундан намозхонлар миннатдор бўлдилар.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top