www.muslimuz
Алижон қорининг Муфтий ҳазратлари дафн маросимидаги қироати
Бугун, 17 август куни Муфтий ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг уйларида таъзия маросими бўлиб ўтади
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов раҳимаҳуллоҳининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган ўз хонадонларида таъзия маросими бўлиб ўтади.
?Манзилга қуйидаги жойлашув харитаси орқали боришингиз мумкин.
https://maps.google.com/maps?q=41.368304,69.412667&ll=41.368304,69.412667&z=16
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ё, Аллоҳ. Гуноҳларимизни кечир...
- “...Эй, Раббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир” (Бақара сураси, 285-оят).
- “Эй, Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни койима! Эй, Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй, Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!” (Бақара сураси, 286-оят).
- “Эй, Раббимиз, бизлар Сенга имон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!” (Оли Имрон сураси, 16-оят).
- “Эй, Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги исрофгарчилигимизни (бандачиликдаги хатоларимизни) кечир...” (Оли Имрон сураси, 147-оят).
- “Эй, Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир!” (Оли Имрон сураси, 193-оят).
- “Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз” (Аъроф сураси, 23-оят).
- “Қасамки, агар Раббимиз бизга раҳм қилмаса ва (гуноҳимизни) кечирмаса, албатта, зиён кўрувчилардан бўлишимиз аниқдир” (Аъроф сураси, 149-оят).
- “Эй, Раббим! Мени ва биродаримни мағфират қилиб, бизни раҳматингга киритгайсан. Сен раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан!” (Аъроф сураси, 151-оят).
- “... бизларни мағфират эт (кечир) ва бизларга раҳм қил. Сен кечирувчиларнинг (энг) яхшисидирсан (Аъроф сураси, 155-оят).
- “Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва менга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурман” (Ҳуд сураси, 47-оят).
- “Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).
- “Эй, Раббимиз! (ўзингга) имон келтирдик. Бас, бизларни мағфират қилгин ва бизларга раҳм айла! Сен ўзинг раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан” (Муъминун сураси, 109-оят).
- “Эй, Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан” (Муъминун сураси, 118-оят).
- “Эй, Раббим! Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилиб қўйдим. Бас, мени мағфират эт” (Қасас сураси, 16-оят).
- “Эй, Раббим! Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган бир мулк (ҳукмронлик) ато этгин! Сенинг Ўзинггина Ваҳҳоб (барча яхшиликларни ато этувчи)дирсан” (Сод сураси, 35-оят).
- “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят).
- “Эй, Раббимиз! Бизни кофир бўлган кимсаларга алданувчи қилиб қўймагин, бизни мағфират этгин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен ўзинг Қудратли ва Ҳикматли (зот)дирсан” (Мумтаҳана сураси, 5-оят).
- “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан”, (Таҳрим сураси, 8-оят).
- “Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!” (Нуҳ сураси, 28-оят).
Даврон НУРМУҲАММАД
Туркия Диёнат ишлари бошқармаси Усмонхон Алимов ҳазратлари вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди
Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор доктор Aли Ербош жанобларининг Ўзбекистон мусулмонлар идорасига йўллаган таъзия хатида, жумладан бундай дейилади:
“Жуда қадрдон ва муҳтарам Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Aлимовнинг вафотини, Жаноби Ҳақнинг даргоҳига рихлат қилганини эшитгач, қаттиқ қайғуга ботдим.
Aлимовлар оиласи ва диний идора бошқармасини чуқур ғамга солган ушбу муқаррар мусибат сабаб мен ҳам худди сизлардек маҳзун эканлигимни самимият билан билдирар эканман қайғуингизга шерик бўлган ҳолда, ўз таъзиямни изҳор этмоқчиман.
Вафот этган раисимиз, муфтий ҳазратларининг Aллоҳнинг лутфу-карамига ноил бўлганлар қаторида жаннатлардан ўрин эгаллашини сўраган ҳолда, Роббимиздан раҳмат ва мағфират тилайман.
Шу муносабат билан, аввало, Ўзбекистондаги барча мусулмон қардошларимиз, диний идора бошқармаси, Aлимовлар оиласи ва уларнинг яқинларига сабри жамил тилаган ҳолда, энг самимий туйғулар билан саломларимни йўллайман”.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Рушан Аббясов: "Это был светлый, очень мудрый человек"
Главный муфтий Узбекистана Усмонхон Алимов скончался после тяжелой болезни. Ранее он проходил лечение в московской клинике, но спасти жизнь священнослужителя не удалось. Как сообщает Sputnik, 16 августа на его родине в Самаркандской области проходит церемония прощания.
"В первую очередь мы выражаем наши глубокие соболезнования. Уважаемый муфтий Узбекистана шейх Усмонхон Алимов был авторитетным религиозным деятелем. Он выпускник известного медресе Мир-Араб, которое было единственной кузницей кадров на постсоветском пространстве. Он не оставил свою учебу, продолжил обучение в Ташкентском исламском институте им. Имама аль-Бухари, а также в арабских странах. Это был светлый, очень мудрый человек", — говорит Рушан Аббясов.
По его словам, между Узбекистаном и Россией, а также религиозными деятелями обеих стран всегда было тесное сотрудничество. В частности, муфтий Усмонхон Алимов активно принимал участие в Международной исламской конференции.
По словам Аббясова, самым важным совместным проектом стал "Духовный шелковый путь". Председатель Духовного управления мусульман России напомнил, что это международная платформа объединила мусульман стран СНГ. Проект инициирован Советом муфтиев России в тесном сотрудничестве с мусульманскими организациями стран, через территории которых проходил Великий шелковый путь.
"В этом году мы планировали провести с Усмонхоном Алимовым юбилейную конференцию в Узбекистане, но пандемия внесла изменения в наши планы. Кроме того, в связи с этими печальными событиями мы перенесли конференцию и уже после всех траурных мероприятий будем снова обсуждать ее проведение с новым руководством Управления мусульман Узбекистана. Безусловно этот проект поддерживают, прежде всего государство", — рассказывает Рушан Аббясов.
По его словам, муфтий Узбекистана прилагал большие усилия в развитии официального ислама, и Аббясов лично следил за его работой. Он отмечает, что Усмонхон Алимов поддерживал теплые отношения с духовным лидером Мусульман России муфтием шейхом Равилем Гайнутдином. Они неоднократно обсуждали совместные проекты, в частности, в книгоиздании. Однако особое внимание духовные лидеры уделяли обсуждению развития зиерат-туризма.
"Это то новое направление, которое мы обсуждали, чтобы в том числе мусульмане из России могли посещать важные исторические места, которые есть в Узбекистане", — заключил Аббясов.
Напомним, председатель Управления мусульман Узбекистана, муфтий Усмонхон Алимов лечился в московской клинике от пневмонии и пытался побороть сосудистое заболевание, обострившееся на этом фоне. Однако 15 августа видный религиозный деятель скончался.
Дом Усмонхона Алимова посетил президент Шавкат Мирзиёев и выразил соболезнования родным и близким муфтия.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.