muslim.uz
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 1,3 млрд доллар ажратади
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2018-2021 йилларда 1,3 миллиард долларлик янги ҳамкорлик стратегияси имзоланди. Бу ҳақда "Kun" интернет нашри хабар берди.
«Бугун биз ҳукумат билан 1,3 миллиард долларлик ҳамкорлик стратегиясини имзоладик. Ушбу маблағ турли йўналишлар бўйича тақсимланади: транспорт, энергетика, таълим ва соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида», - деган Ҳожар журналистларга.
Ислом тараққиёт банки раҳбарининг таъкидлашича, банк Ўзбекистон президенти ва ҳукумати томонидан танланган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. «Биз Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Ўзбекистон 2003 йил 3 сентябрда ИТБнинг тўлақонли аъзоси бўлган. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ИТБ билан ҳамкорлик даврида 926 млн долларлик 17та лойиҳа амалга оширилди. Бугунги кунда 1 млрд долларлик 9 та лойиҳа амалга ошириш босқичида турибди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Олимлар юлдузларга ўхшайди
- Киши модомики илм талабида экан, у олимдир. Агар у билиб бўлдим, деб ўйласа, жоҳиллиги бошланган бўлади.
Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)
- Ё олим бўл, ёки ўрганувчи бўл. Ҳаргиз бекорчи бўлма.
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)
- Кишининг олим бўлишига Аллоҳ таолодан қўрқмоғи, илмсиз қолишига эса амалига мағрурланиши кифоя қилади.
Масруқ
- Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.
Абулқосим аз-Замахшарий
- Ҳақ таоло ҳар замонда олимларни ўшал замона халқининг амалларига муносиб сўзлар билан гапиртириб қўяди.
Абу Туроб Нахшабий
- Олимнинг адо этилиши лозим бўлган ҳақлари бор. Унга кўп савол бермаслик, жавобига эътироз қилмаслик, эриниб турганида жавоб беришга зўрламаслик, ўрнидан туришга қўймай, этагига осилиб олмаслик, сирларини ошкор этмаслик, ҳузурида бирор кишини ғийбат қилмаслик, ундан хато қидирмаслик, борди-ю хато қилса, узрини қабул қилиш, модомики Аллоҳнинг амрига итоат этаркан, унга ҳам Аллоҳ учун ҳурмат кўрсатиш, олдида ўтириб олмаслик, бирор эҳтиёжи бўлса, уни раво қилиш учун ҳаммадан олдин шошилиш олимнинг ҳақларидандир.
Али ибн Абу Толиб
- Китоби йўқ олим - мевасиз дарахт.
Саъдий Шерозий
- Олим керакки, ўз илмининг поя ва миқдорини асрагай, гавҳарни имтиҳон учун тошга урмагай.
Алишер Навоий
- Илм ва диннинг машҳур кишилари ўз маслаҳатлари билан подшоҳларга ёрдам бериб келганлар.
Амир Темур
- Олимлар эҳтиромга лойиқ буюк инсонлардир. Илм билан мустаҳкамланмаган ҳар қандай улуғликнинг оқибати хорликдир.
Аҳнаф ибн Қайс
- Олим киши кечалари қойим, кундузлари рўзадор мужоҳиддан афзалдир. Олим вафот этса, Исломда бир ёриқ пайдо бўлади. У ёриқни фақат олимнинг ўринбосаригина тўлдиради.
Али ибн Абу Толиб
- Олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қони билан ўлчанади. Шунда олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қонидан оғир келади.
Ҳасан Басрий
- Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг орасига кир, чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.
Луқмони Ҳаким
- Кундузлари рўзадор, кечалари қойим (бедор) бўлган мингта обиднинг ўлими ҳалол-ҳаромни ажрата олувчи бир олимнинг ўлимидан енгилроқдир.
Умар ибн Хаттоб
- Олимлар бўлмаганида инсонлар чорва моллари каби бўлиб қолардилар.
Ҳасан Басрий
- Ота-оналар фарзандларини дунё оташидан ҳимоя қилади, олимлар эса уларни охират олови – дўзахдан муҳофаза этади.
Яҳё ибн Маоз
- Ким олимнинг олдига келиб, у билан бирга ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, унга етти яхшилик бордир.
Абу Лайс Самарқандий
- Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади. Агар кўздан йўқолиб, зулматда қолсалар, қаёққа юришни билмай ҳайрон қолишади.
Ҳасан Басрий
- Илмга амал этишни ўзингга одат қил; агар олим илмини амалиётга татбиқ этмаса, у руҳсиз баданга ўхшайди.
Имом Аъзам
- Донишманд ва олимларнинг хулқларидан ўрнак олиш яхши хулқни тирилтиради, ёмонни йўқ қилади.
Абу Райҳон Беруний
- Дунё (юрт) ободлиги тўртта нарса сабабидан: раҳбарлар адолати, олимлар илми, бойлар саховати, муҳтожлар дуоси.
Абу Ҳомид ал-Ғаззолий
Австралия мусулмонлари қурғоқчиликда фермерларга ёрдам берди
Австралиянинг мусулмон ташкилотлари кучли қурғоқчиликдан азият чекаётган фермерларга кўмак кўрсатди. Бу ҳақда news.com.au интернет нашри.
Azon интернет нашрининг хабар беришича, бир нечта мусулмон ташкилотлари биргаликда мамлакат ғарбидаги Квинсленд штати фермерларига жами 132 той – 33 тонна пичан совға қилган. Хайрия ташкилоти вакили Юсуф Хатрининг айтишича, пичан учун пул йиғишга бутун Австралия мусулмонлари ўз ҳиссасини қўшди.
“Биз ҳар бирига 44 той пичан ортиган учта юк машинасини олиб бордик. Албатта, бу кам, лекин умид қиламизки, фермерлар чорваларини боқиш учун бу пичанларни ўз ораларида адолатли тарзда бўлиб олишади”, – деди у.
ЎМИ Матбуот хизмати
Духовные лидеры Узбекистана и России провели встречу в Бишкеке
На полях III международной конференции «Духовный Шелковый путь. Великие гуманистические традиции и вызовы современности» прошла встреча духовных лидеров Узбекистана и России муфтия Узбекистана Усманхона Алимова и муфтия шейха Равиля Гайнутдина.
Как сообщает dumrf.ru, Председатель Духовного управления мусульман Российской Федерации Совета муфтиев России муфтий шейх Равиль Гайнутдин поблагодарил муфтия Узбекистана за личное участие в Конференции.
«Узбекистан на протяжении столетий известен своими медресе, исламскими высшими учебными заведениями. Многие религиозные деятели России, муфтии, в том числе и мне выпала такая честь, являемся выпускниками узбекских медресе, учениками узбекских ученых и кариев (чтецов), - отметил глава СМР и ДУМ РФ, - Отрадно, что религиозная образовательная система Узбекистана развивается. От имени мусульман России позвольте поздравить мусульманскую умму Узбекистана и всего мира с созданием Международной исламской академии. Выражаю уверенность, что появление такого серьезного учебного заведения позволит вывести подготовку теологов, богословов на новый уровень на всем евразийском пространстве».
«Крайне важно наладить двустороннее сотрудничество в образовательной сфере, в частности, необходим постоянный научный и академический диалог между Международной исламской академией Узбекистана и Болгарской исламской академией, Московским исламским и Российским исламским институтами», - заявил духовный лидер мусульман России.
Со своей стороны муфтий Узбекистана Усманхон Алимов дал высокую оценку прошедшей конференции, заявил, что лишь совместными усилиями возможно сохранение традиционных ценностей, толерантности, исламских традиций Евразии, выражающихся в ханафитском мазхабе, матуридиской акыде, традиционном суфизме, подробно остановившись на новых просветительских и научных центрах в Ташкенте, Самарканде, Бухаре и других городах Узбекистана.
«Уважаемый муфтий шейх Равиль Гайнутдин, хотелось бы отдельно отметить какое большое влияние Вы и ваши молитвы оказали на президента Узбекистана Шавката Миромоновича Мирзиёева в рамках вашей последней встречи в Кремле. Приехав в Узбекистан, он лично мне об этом рассказал. Позвольте выразить благодарность за ваше радение в укреплении связей России и Узбекистана, в том числе и в религиозной сфере», - подчеркнул муфтий Усманхон Алимов.
В рамках встречи были достигнуты договоренности об организации визита узбекской делегации во главе с муфтием Узбекистана Усманхоном Алимовым, подписании соглашения о сотрудничестве, которое бы включило в себя взаимодействие в сфере халяль, мусульманского туризма, образования, вакфов.
Муфтий шейх Равиль Гайнутдин в завершении беседы отметил, что мусульмане России крайне приветствуют те положительные изменения в религиозной сфере, которые происходят в братском Узбекистане.
«Время открытости и гласности, свободы слова и вероисповедания позволяют мусульманам наших стран прилагать максимум усилий во благо наших государств, наращивать и активизировать сотрудничество во имя стабильного развития Евразии на принципах взаимоуважения, толерантности, неприятия любых видом насилия», - заявил духовный лидер российских мусульман муфтий шейх Равиль Гайнутдин.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Президент ИБР Бандар Хаджар прибыл в Узбекистан
17 сентября президент Исламского банка развития Бандар Хаджар прибыл в Узбекистан в сопровождении делегаций Группы ИБР и Арабских фондов Координационной группы для участия в ряде мероприятий.
В рамках визита главы Исламского банка развития 18 – 19 сентября состоятся конференция «День группы ИБР» и круглый стол с участием Арабских фондов Координационной группы, сообщили в пресс-службе Госкоминвестиции.
С узбекской стороны в мероприятиях примет участие заместитель премьер- министра, председатель Государственного комитета Республики Узбекистан по инвестициям Сухроб Холмурадов.
Организатором мероприятий выступает Государственный комитет Республики Узбекистан по инвестициям.
Напомним, в мае прошлого года состоялся визит Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Саудовскую Аравию, в ходе которого глава нашего государства встретился с президентом Исламского банка развития Бандаром Хаджаром.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.