muslim.uz

muslim.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусибат етганда:

“Аллоҳумма ажирни фий мусибати вахлуф ли хойромминҳа”, деб айтишни ўргатганлар.

(Ё Аллоҳ, менга мусибатимда ажр бергин ва унинг ўрнига яхшироғини бергин).

Фарзанд – Аллоҳ таолонинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғи бўлиб, у дунё ҳаётининг зийнатидир. Шунинг билан бирга улуғ омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар бунинг қадрига етмоқлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота-онасига муносиб ўғлон, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим бўлади.

Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бундай дейдилар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшироқдир” (Термизий ривояти).

Бошқа бир ҳадисда эса: “Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди” дейилади (Термизий ривояти).

«Бекорчидан Худо безор», — дейди доно халқимиз. Ёшларимиз турли мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун уларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш, касб-ҳунар, фойдали меҳнатга ўргатиш, турли тўгараклар фаолиятини жонлантириш, спорт клубларида қулай имкониятлар яратиб бериш муҳимдир.

Айни кунда кўплаб ёшлар бўш вақтларини интернетда, хусусан, турли ижтимоий тармоқларда ўтказишмоқда. Ижтимоий тармоқларда кўплар янги-янги дўстлар орттирмоқда, кимлардир узоқдаги ўз яқинлари билан мулоқотда бўлишмоқда. Бунинг нимаси ёмон дерсиз? Тўғри, гўё бунинг ёмон томони йўқдай. Аммо, интернет тармоқларида тарқатилаётган турли маълумотлар, рекламалар борки, улар алдов ва ғаразли мақсадларга йўналтирилган. Жумладан,  жинойи тўдаларнинг юқоридаги каби таклифлари ҳам борки, ана шундай алдовларга ёшларимиз осонгина ишониб қолишлари ташвишлидир.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилишимиз керак? Авввало, интернет тармоқларида  ақидапарастлик, бузғунчи ғояларни ёйиш, “оммавий маданият” кўринишларини ёшлар онгига сингдириш, уларнинг турмуш тарзига айлантиришга бўлаётган уринишларга асло бефарқ қарамаслигимиз керак. Қолаверса, ёшларимизни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари, юқоридаги каби алдовларга кўр-кўрона эргашмасликлари учун уларнинг билим ва тафаккурини бойитиш, интернет маълумотларидан ўринли фойдалана билиш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Ёшларимизда ёт ғояларга, иллатларга қарши маънавий иммунитет, тушунча шаклланмас экан, ахборот хуружлари хавфидан асло қутила олмаймиз.

Таҳлиллар ёшлар иштирокидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти бекор қолган ёшлар томонидан содир этилаётганлигини кўрсатмоқда. Шу боис ҳам уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади.

Бу борада кенг жамоатчилик, яъни оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ижобий натижалар беради. Ёшларимизнинг оилада, маҳаллада, ўзлари ўқиётган мактаб, лицей ва коллеждаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, албатта юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олдини олади. 

Қадимда буюк шоир ва ёзувчиларимиз, олимларимиз китобга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ҳатто тунлари шам ёруғида китоб мутолаа қилганлар. Сўз мулкининг султони Навоий ҳазратлари 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёд олган, буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратлари эса олти мингдан зиёд ҳадисни ёд билган. Аммо у даврларда бизга яратиб берилаётган имкониятларнинг бир қисми ҳам бўлмаган. Лекин улар ўз мақсадлари сари интилиб, юксак маънавият соҳибига айланишган.

Беғамлик, лоқайдликнинг онасидир. Ҳар қандай фазилат ҳаддан ошса, иллатга: тавозе — лаганбардорлик, андиша -кўрқоқлик, ибо — мутелик, уялиш — журъатсизликка айланади. Ер бузилса — деҳқон, бола бузилса — ота-она уялади. Яхши фазилат экиб, парвариш қилинмаса, ёмон сифатлар унади. Фарзанд кўриб, қаровсиз қолдирилса. у фидойи, ватанпарвар бўлмайди, гиёҳванд, жиноятчи ёки риёкор бўлади.

Агар биз ёшларимиз онги ва руҳиятини заҳарли мафкуралардан қатъият билан ҳимоя қилсак, ҳар қандай ғаразгўй кучлар мамлакат мустақиллиги ва унинг порлоқ келажагига рахна сола олмайди. Бу жамиятимиз, шу юрт, шу Ватанни муқаддас деб билган ҳар бир фуқаро олдида турган асосий вазифадир.

Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихларига, Ватанига, муқаддас ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин. Чунки илмли, одобли, фаросатли одам хаётда ўз ўрнини топиб олади. Бунинг учун эса фарзандингиз қўлига китоб беринг, шунда у адашмайди, доимо эзгуликка ошно бўлади, ёмонликдан йироқ бўлади.

 

Одилжон НАРЗУЛЛАЕВ

Янгийўл “Жомеъ” жоме

масжиди имом хатиби

ЎМИ Матбуот хизмати

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Шимолий Қозоғистон орқали Ғарбий Сибирда ҳосил бўлган совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилган эди. “Ўзгидромет” совуқ ҳаво ҳарорати 7-12 даражагача пасайиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилаётганини маълум қилган эди. Совуқ ҳаво оқими бугун, 29 январь куни ҳам давом этмоқда.

Шу муносабат билан музлаш белгилари ва аномал совуқда қандай ҳаракат қилишга доир маълумотларни тўплаб тақдим этишга қарор қилинди.

Музлаш белгилари

Узоқ вақт сувда, қорда ёки совуқда қолиш, боз устига маст ҳолатда бўлиш натижасида организм музлаб қолиши мумкин. Қўл бармоқлари ва юзнинг очиқ қисми — ёноқлар, бурун, қулоқларни музлатиб олиш мумкин. Ҳаво ўта совуқ бўлса, оёқ бармоқлари ҳам хавф остида бўлади, айниқса пойабзал сиқса ёки нам бўлса.

"Одатда музлаган киши ўз ҳолатини ҳис қилмайди ва бу ташхис қўйишни қийинлаштиради. Шунинг учун унинг белгиларини билиш муҳим", - дея огоҳлантиришади марказ мутахассислари.

Дастлаб одам совуқни ҳис қилади, кейин — қизийди, аввал тери қизаради, кейин касаллик бошланади. Терининг сезувчанлиги бузилади, увишиш кузатилади.

Музлаш даражалари

Афсуски, аксарият ҳолатларда инсон музлаганда ўз ҳолатини ҳис қилмайди: ҳар доим ҳам даражасини аниқлаб, тўғри қарор қабул қила олмайди, дейишади шифокорлар. Бу вазиятда энг яхши қарор — тиббиёт ходимига мурожаат қилиш.

I даражада терида қизариш ва увишиш кузатилади, терининг зиён етган қисми сезувчанлигини йўқотади, қизийди ва қичишади. Иситиш ва ишқалаш натижасида музлаган тери қизара бошлайди. Биринчи даражали музлаш бир ҳафтадан кейин ўтиб кетади;

II даража тери қатламларига янада чуқур зиён етиши билан кузатилади, терида шаффоф суюқликка эга пуфакчалар пайдо бўлади;

III даражада тўқималар жонсизланади, қайта тикланиш жараёнига тахминан бир ой кетади, жароҳат излари қолади;

IV даражада нафақат тери, балки суяклар ва бўғинларга ҳам зиён етади. Зиён етган тўқималар кўкимтир рангда бўлади, пуфакчалар пайдо бўлади.

Кучли совуқдаги хатти-ҳаракатларга доир қоидалар

  1. Совуқ ҳавода имкон қадар кўпроқ дуода бўлишлик, зарурат бўлмаганда ташқарига чиқамаслик, зарурат бўлганда эса иссиқ кийимларни кийиш ва “Бисмиллоҳ”ни айтиб кўчага чиқиш зарур;
  2. Кучли совуқда мутахассислар уйдан фақат тўйимли нонушта ёки тушликдан кейингина чиқишни тавсия қилишади, шунда организм етарлича энергия ишлаб чиқаради;
  3. Совуқда тинмай ҳаракат қилиш керак. Бир жойда турманг! Суяниш ёки совуқ жойга ўтириш мумкин эмас;
  4. Иссиқ кийиниш керак. Бир неча қават, яхшиси табиий матолардан тикилган кийимлар, иссиқ ҳамда қулай пойабзал ва албатта, бош кийим ва қўлқоплар;
  5. Шифокорлар исиниш учун спиртли ичимлик истеъмол қилишни тавсия қилишмайди.

 

Бирор касалликка йўлиққан киши, бу касалликдан халос бўлиши учун ҳеч вақт ўтказмай, мутахассис шифокорларга мурожаат қилиши, унинг тавсияларига амал қилиб, айни пайтда дуодан ҳам фойдаланмоғи лозим. Бу дуоларни беморнинг ўзи ўқиши ёки биров унга ўқиши мумкин.

Таҳоратли ҳолда аввало “Фотиҳа” сураси, сўнгра Қуръони каримдан шифо оятлари ўқилади.

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва яшфи судуро қовмин муъминийна ва юзҳиб ғойзо қулубиҳим”.

Маъноси: “Аллоҳ мўминлар қавми сийналарига шифо беради ва дилларидаги аламни кетказади” (Тавба, 14-15).

“Я айюҳан-насу қод жааткум мавъизотун мин Роббикум ва шифаун лима фис-судури ва ҳудан ва роҳматан лил-муъминийн”.

Маъноси: “Эй одамлар! Сизларга Роббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк иллати)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди” (Юнус, 57).

“Ва нуназзилу минал Қуръани ма ҳува шифаун ва роҳматун лил-муминийн”.

Маъноси: “(Биз) Қуръонда(н) мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз” (Ал-Исро, 82).

“Қул ҳува лил-лазийна аману ҳудан ва шифаун”.

Маъноси: “Айтинг: «(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир”.

Бу оятлар ўқилгач, бундай дуо этилади: “Аллоҳумма Роббан-наси азҳибил-баса, ишфи Анташ-шафий ла шифаа илла шифаука, шифаан ла юғодиру сақоман”.

Маъноси: “Аллоҳим, эй инсонларнинг Рабби, касалликни маҳв этувчи! Ортда касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир” (Абу Довуд. “Жаноиз”, 3107-ҳадис).

“Аллоҳумма ишфи ‘абдака янкалака ‘адувван ав ямши лака ила солатин”.

Маъноси: “Аллоҳим, шу бандангга шифо бергинки, Сенинг бир душманингга зиён етказсин ёхуд Сенинг ризолигингга эришмоқ учун намоз ўқишга юриб борсин”.

“Бисмиллаҳи арқика мин кулли шайин юзика мин шарри кулли нафсин ав айну ҳасидийн. Аллоҳумма яшфийка, бисмиллаҳи арқика”.

Маъноси: “Сенга изтироб берувчи ҳамма нарсадан, ҳар ҳасадгўй нафсдан ёхуд кўздан Аллоҳнинг номи ила сенга шифо сўрайман. Аллоҳ номи ила сенга шифо сўрайман” (Термизий. “Жаноиз”, 972-ҳадис).

Манба: кун.уз

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги фожиа оқибатида қурбон бўлган 52 нафар Ўзбекистон фуқароларидан икки нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи навқирон йигитлар эди. Шу муносабат билан фожиадан ҳалок бўлган ҳамюртларимиз оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, таъзия билдириш учун бош имом-хатиблар ҳар икки хонадонда бўлдилар.  Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамов ва Сергели тумани бош имом-хатиби Нўмон Ҳамидовлар Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси 20/13 мавзесида яшаган, 1995 йилда туғилган марҳум Умаржонов Мухиддинжон Нуриддин ўғли ҳонадонига, Олмазор тумани бош имом-хатиби Садриддин Абдурашидов бошчилигида жамоат бирлашмалари вакиллари  Олмазор тумани, Ҳикмат Рахмонов кўчаси, 22-уйда истиқомат қилган, 1981 йилда туғилган марҳум Турсунов Хуршидхон Усманханович хонадонларига ташриф буюрдилар.

Имом-хатиблар хонадоннинг машъум фожиада ҳалок бўлган ўғлонларининг ҳақларига тиловати Қуръон ўқиб, дуолар қилишди.

Фожиа қурбонлранинг ота-оналари, яқинлари билан суҳбатда бўлиб, уларнинг мусибатларига шерик эканликларини билдирдилар. Муфтий ҳазратларининг  ҳамдардлиги, алоҳида таъзияларини етказишди. Шунингдек, уларга моддий-маънавий кўмак – пул маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотлари улашиб, руҳий тасалли беришди.

Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб, аёл киши тулғоқ пайтида вафот этса, шаҳидлик мақомини топишини айтиб, мусибат эгаларига тасалли бердилар.

vakillik.uz

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси, унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Энг яхши иншо” танлови ўтказилди.

Мазкур танловда ТИИ талабалари: А.Мавланов, А.Каримов, М.Ҳакимуллаев, А.Раймбердиев, Ф.Иззатиллаев, Э.Анваров, Х.Садиров, М.Махкамов, Ф.Нажмиддинов, З.Олимов, М.Гулматов, Ҳ.Нодиров, Ш.Акбаров, И.Аллаяров, И.Баҳромов, Ш.Халилов, И.Теляков, Б.Нажмиддинов, Ф.Асатуллаев, Ҳ.Тоштемиров, Н.Тожиддинов,  Е.Низаматдинов, Ҳ.Эргашов, М.Махаматхонова, М.Парпиева, К.Мансурова, Ё.Атаджанова, Ҳ.Қурбонова, И.Нурматова М.Ахмедова, Ф.Юсупова, Ф.Комилжоновалар қуйидаги шартлар асосида иштирок этдилар.

 

— Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий роли ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги;

— Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги;

— стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

— тарихий ҳақиқатга тўғри келиши;

— мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

— илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги;

— юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги;

— мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги;

— мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги;

— мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

 

Танлов ғолиблари 2018 йил 29 январь куни эълон қилинади.

 

 

 

Маънавият-маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи  Ў.Собиров

 

 

 

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top