muslim.uz
Таваф с инвалидной коляской
Проведение обрядов Хаджа и обход Каабы для людей, сталкивающихся с физическими проблемами, осуществляется с помощью инвалидной коляски по определенному маршруту, который предусмотрен на верхнем уровне Матафа (место для совершения обхода вокруг Каабы).
По сообщению IQNA, люди, которые имеют проблемы с физическим здоровьем или неспособны совершать таваф своим ходом, могут это делать, находясь на кресле-коляске. Для этих людей очень важно быть бодрыми и сосредоточенными во время церемонии и постоянно вспоминать Аллаха и молиться.
Мусульмане-паломники с ограниченными возможностями и пожилые люди совершают таваф Каабы, используя коляску и специальный маршрут, предоставленный властями Саудовской Аравии.
Целью создания этого специального маршрута является обеспечение безопасной обстановки для физически ограниченных и пожилых людей, неспособных ходить. Тем не менее, некоторые здоровые люди также используют этот специальный маршрут, предлогом сопровождения своих родственников.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Проповедь Дня Арафа читается на двадцати языках мира
Председатель Главного управления по делам Мечети аль-Харам и Масджид ан-Наби заявил о готовности перевести проповедь в день Арафа на двадцать международных языков для хаджа этого года для миллиардной аудитории по всему миру.
Как сообщает IQNA со ссылкой на официальное саудовское информационное агентство (SPA), Председатель Главного управления по делам Мечети аль-Харам и Масджид ан-Наби заявил о готовности перевести проповедь в День Арафа на 20 международных языков во время хаджа в этом году и донести его до ушей миллиардов людей по всему миру.
Председатель Главного управления по делам Двух Святынь объявило, что перевод проповеди в День Арафа отражает религиозную и гуманитарную миссию Саудовской Аравии и новаторство этой страны в области толерантности и умеренности.
В прошлом году проповедь Арафа была переведена на английский, французский, урду, немецкий, испанский, индонезийский, бенгальский, малайский, амхарский, хауса, турецкий, русский, китайский, персидский, тамильский, филиппинский, боснийский, суахили, хинди и шведский языки.
Этот перевод был выполнен под техническим и литературным контролем, чтобы обеспечить точный и плавный перевод.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Қурбонликнинг фазилати
Ислом оламида Рамазон ва Қурбон ҳайитлари катта тантана билан байрам қилинади. Айниқса, Қурбон ҳайити кунларида бутун дунё мусулмонлари вакиллари муқаддас Макка шаҳрида ҳаж ибодатини бажараётган бўладилар. Ҳаж ибодатлари ичида қурбонлик қилиш ҳам бор. Бунинг устига ҳаж қилмаётган бўлсада бойлик нисобига эга мусулмонларга ҳам қурбонлик қилиш вожибдир.
Қурбонлик – сўзининг ўзаги “қурбон”, арабчадан таржима қилинганда “яқинлашиш” деган маънони билдиради.
Қурбонлик қилиш – “Аллоҳ таолога яқин бўлиш ниятида махсус вақтда, хос бир ҳайвонни сўйиш”дир (“Ал-муътасар аз-зарурий” китоби).
Қурбонлик қилинадиган “махсус вақт” дегани – Зул-ҳижжа ойининг ўнинчи (яъни, Қурбон ҳайити куни), ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Унинг охирги вақти Зул-ҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботиши билан ниҳоясига етади.
“Хос ҳайвон”дан мурод – қурбонлик учун сўйиладиган туя, қорамол, қўй ёки эчкидир.
Қурбонлик қилиш шариатимизда, худди закот каби ҳижратнинг иккинчи йили жорий этилган.
Ҳанафий мазҳабига кўра қурбонлик қилиш – вожибдир. Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойлик миқдори – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир.
Бу миқдор бойликка бир йил тўлган бўлиши ёки йил давомида ўсувчи бўлиши шарт эмас. Ҳатто қурбон ҳайити куни фақир киши 85 грамм тилла ёки унинг қийматига эга бўлса, унга қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Аммо кимда закоти бериладиган мол-мулк, сотиш ниятида олинган ёки кейинчалик сотиш нияти пайдо бўлган нарсалар, айни пайтда яшалмаётган уй-жойлар, ер ва боғлар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, минилмаётган уловлар, соғиб ичиладиган ҳайвонлардан бошқа чорва моллари, ўқилмайдиган китоблар, уйда ишлатилмай турган идиш-товоқ, кўрпа-тўшак ва гиламлар, сувенирлардан қайси бири мавжуд бўлиб, унинг қиймати 85 грамм тилланинг қийматига етса, у кишига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.
Қурбонлик ҳақида Қуръони каримнинг Ҳаж сурасида шундай дейилади: “(Қурбон қилинадиган) туя ва сигирларни Биз сизлар учун Аллоҳнинг шиорларидан қилдик. Сизлар учун уларда яхшилик бордир” (36-оят).
Бошқа бир ояти каримада шундай баён қилинган: “Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг!” (Кавсар сураси, 2-оят).
Ушбу ояти каримани уламоларимиз қурбонликнинг вожиб эканига далолат қилади, деб тафсир қилишган.
Қурбонлик – ҳар йили такрорланадиган ибодатдир. Қурбонлик – Аллоҳни улуғлаш учун қулай фурсат ва уни розилигини топишдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!” (Ҳаж сураси, 37-оят).
Демак, қурбонлик фақатгина Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш учун, Унинг розилигини қозониш учун қилинади. Аллоҳ таоло банданинг қурбонлигига муҳтож эмас, балки банданинг ўзи қурбонлик сабабидан бериладиган улкан ажрларга муҳтождир.
Қурбонлик қилишнинг бир қанча фазилатлари бор. Аввало, қурбонлик – Аллоҳ таолонинг шиорларидан бўлиб, Аллоҳ таоло шарафлаган нарсани улуғлаш ва бошқа нарсалардан устун қўйишдир. Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида шундай марҳамат қилади: “(Гап) шудир. Яна кимки Аллоҳнинг шиорлари (қурбонликлар)ни улуғ деб билса, бас, албатта, (бу) дилларнинг тақвосидандир” (32-оят).
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қурбон ҳайити куни одамзот қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилолмас. Албатта, у ҳайвонлар Қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Шундай экан уни чин кўнгилдан қилингиз” (Имом Термизий ривоятлари)
Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар: “Баъзи вақтлар маълум бир ибодатга хослангандир. Қурбон ҳайити куни эса, Иброҳим алайҳиссалом адо этган – жонлиқ сўйиш ва такбир айтиш билан хосланган” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Қурбонлик қилиш – Набий алайҳиссаломнинг муборак суннатлари ҳамдир. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Набий алайҳиссалом Мадинада ўн йил қурбонлик қилдилар” (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривоятлари).
Бу ривоятдан Набий алайҳиссалом Мадинада қурбонликни канда қилмаганлари маълум бўлмоқда.
Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Дарҳақиқат, бугунги кунда ишимизнинг аввали ийдул азҳо (қурбон ҳайити) намозини ўқиш, сўнгра (уйларимизга) қайтиб, қурбонлик қилишдир. Кимки, шуларни бажарса, у суннатимизга мувофиқ иш қилибди. Ким ҳайит намозидан олдин сўйса, у қурбонлик эмас, балки ўз аҳли учун тақдим қилган гўштдир” (Имом Бухорий ривоятлари).
Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ва унинг гўштидан яқинларга улашиш одамлар ўртасида меҳр-оқибатни пайдо қилади. Адоватни кетказади. Қурбонлик қилувчининг мартаба ва обрўсини кўтаради. Гуноҳлар тўкилишига сабаб бўлади.
Мана шундай фазилатли амал – қурбонлик қилганимизда ота-она, опа-сингил, ака-ука, қариндошлар, қўни қўшнилар ва маҳалламиздаги камбағал оилаларга ширин сўз айтиш ва эҳсон қилишни унутмайлик. Зеро, динимизда ўзгаларнинг қалбига хурсандчилик солиш Аллоҳ таолога энг севимли ишлардандир!
Анвархон АКРАМОВ,
Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд”
жоме масжиди имом-ноиби
ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
Андижон 05:00
Наманган 05:00
Фарғона 05:00
Тошкент ш. 05:10
Тошкент в. 05:15
Сирдарё 05:15
Жиззах 05:15
Самарқанд 05:20
Сурхондарё 05:20
Қашқадарё 05:25
Навоий 05:25
Бухоро 05:30
Хоразм 05:45
Қорақалпоғистон Рес. 05:50
Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Qiz farzand doʻzaxdan pardadir
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.