muslim.uz
Саудовские астронавты передали привет из космоса
В понедельник утром двое саудовских астронавтов Райяна Барнави и Али Аль-Карни, а также двое их американских коллег Пегги Витсон и Джон Шоффнер, отправились на МКС с космодрома Космического центра Кеннеди во Флориде, сообщает Al-Arabiya.
Оказавшись на орбите, первые астронавты из КСА поприветствовали свой народ и руководство страны.
«Всем привет из открытого космоса. Это так удивительно видеть Землю из этой капсулы. Мы чувствуем невесомость благодаря Королевству Саудовская Аравия и нашим лидерам, которые поддержали эту миссию», – заявила первая арабская астронавтка Райяна Барнави.
«Людей по всему миру ждет яркое будущее. Я имею большие мечты, веру в себя и веру в человечество», – добавила она.
Али Аль-Карни назвал этот момент историческим для каждого подданного Саудовской Аравии. «Я не мог бы сделать этого без вашей любви, поддержки и доверия от каждого из вас», – сказал он.
«Когда я смотрю в космическое пространство, я не могу не думать, что это только начало великого пути для всех нас», – резюмировал саудовский астронавт.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Реликвии Пророка ﷺ и его сподвижников покажут в мечети «Кул Шариф»
Десять реликвий пророка Мухаммада ﷺ и его сподвижников впервые привезли в Татарстан из Дагестана ко Дню принятия ислама в Волжской Булгарии и Изге Болгар жыены.
Экспонируются ценные предметы, принадлежавшие пророку Мухаммаду ﷺ, членам его семьи и сподвижникам. Среди них: волос, меч Пророка ﷺ, чаша для масла, кувшины сподвижника Биляла (р.а.), жены Пророка ﷺ Аиши (р.а.) и дочери Фатимы (р.а.), а также ее ручная мельница, походная фляжка и кольчуга Халида бин аль-Валида (р.а.), кинжал Абу Бакра ас-Сиддика (р.а.), Черный камень Каабы. Воочию увидели их гости со всего Татарстана и разных регионов Поволжья.
Примечательно, что выездная экспозиция в Болгаре, скорее всего, будет последней для реликвий. В дальнейшем их разместят в строящемся исламском центре в Махачкале и больше вывозить не будут.
Руководство ДУМ РТ выражает благодарность муфтию Дагестана Ахмаду афанди за подарок мусульманам Татарстана ко Дню официального принятия ислама Волжской Булгарией. Ценный груз сопровождает делегация Республики Дагестан во главе с заместителем муфтия Дагестана Мухаммадрасулом хаджи Саадуевым. В Дагестане реликвии хранятся под личной ответственностью муфтия Ахмада хаджи Абдуллаева в помещении, которое закрыто от прямого попадания солнца и в соответствующих условиях. Вещи в Татарстан прибыли в специальных сейфах.принятия ислама в Волжской Булгарии.
Как передает Islam Today, выставка организована Министерством культуры РТ при поддержке Раиса РТ.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
“ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН” танлови бўлиб ўтади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларни китобхонликка қизиқтириш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш мақсадида жорий 2022-2023 ўқув йилида талабалар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ташкил этилди. Яқинда мазкур танловнинг саралаш босқичлари якунланиб, унда фахрли биринчи ўринни эгаллаган талабалар танловнинг Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Эртага, 24 май куни мазкур танловнинг якуний босқичига старт берилади. Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мезбонлигида ўтказиладиган танлов 25-май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтади.
Унда талабалар бир неча шартлар асосида ўзаро беллашадилар. Уларнинг чиқишларини таниқли адабиётшунос олим ва ёзувчилар баҳолаб боради.
Бизни кузатиб боринг, танлов жараёнлари тўғрисида маълумотлар бериб борамиз.
ЎМИ Матбуот хизмати
73 фирқанинг чиқишига асос бўлган 6 фирқа
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади”, дедилар.
Бошқа бир ривоятда: “Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда. У – жамоатдир” ибораси зиёда қилинган (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисда ва шу маънодаги бошқа ҳадисларда зикр қилинган фирқалардан мурод ақийдавий фирқалардир, бу ерда фиқҳий мазҳаблар назарда тутилмаган.
Фиқҳдаги ихтилоф, сиртдан хилоф бўлиб кўринган нарса аслида бир нарсани адо этишнинг турли кўринишларидир. Эътиқоддаги бўлиниш эса фирқачилик деб номланади. Баъзи фирқалар бошқасини кофирга чиқаради. Фирқаларнинг келишмовчиликлари тавҳид асослари, қазои қадар, Пайғамбарлик шартлари каби масалаларда бўлади. Ақийда китобларида ана ўша фирқаларнинг асосини қуйидаги олти фирқа ташкил этиши айтилган:
- Рофизийлар – шиалар ва уларга тобеълар.
- Жаҳмия – Жаҳм ибн Сафвоннинг ақийдавий фирқасига эргашганлар. Улар асосан Аллоҳ таолонинг сифатларини йўққа чиқариш, амалдан қолдириш билан машҳур бўлганлар.
- Ҳарурия – Хаворижлардан бўлиб, Куфа яқинидаги Ҳаруро деган жойда турганлар. Улар гуноҳкор мўмин дўзахда абадий қолади, гуноҳи кабира қилган мўмин эса кофирдир, дейдилар.
- Муржиъалар – “Калимаи тавҳидни тил билан айтиб, дил билан тасдиқласа бўлди, амалнинг кераги йўқ”, деганлар.
- Қадария – қазои қадарни инкор қиладиганлар.
- Жабариялар – “Инсон ҳамма ишларини мажбур ҳолда қилади, унинг ихтиёри йўқ”, деганлар.
Мансуржон БОБОЕВ,
Навоий вилояти “Мирхалил Майдон ота” жоме масжиди имом-хатиби.
Индонезия телеканали Самарқанд ҳақида кўрсатувлар тайёрлайди
Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги кўмагида Индонезиянинг етакчи "SCTV" телеканалининг ижодий гуруҳи Самарқандга ташриф буюрди.
Индонезиялик журналистлар Самарқанд ҳақидаги иккита телекўрсатув учун материаллар тайёрлаш мақсадида қадимий шаҳарнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларида бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Индонезия Республикаси Парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Раҳмат Гобел билан учрашуви бўлиб ўтганди.
26 апрелда Жакарта-Тошкент йўналишидаги биринчи авиарейс орқали SCTV мухбирлари Ўзбекистонга 7 кунга келиши ва Тошкент, Самарқанд ҳамда Бухоро каби қадимий шаҳарлар зиёрат туризм салоҳияти ҳақида телекўрсатувлар тайёрлаши режалаштирилганлиги маълум қилинган эди.
Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг апрель ойида Индонезиянинг машҳур SCTV телеканали Ўзбекистон зиёрат туризми ҳақида кўрсатув намойиш этди. Кўрсатувда таъкидланишича, Ўзбекистон зиёрат туризм салоҳияти Туркия сайёҳлик соҳаси билан рақобатлаша олади ва индонезияликлар учун янги альтернатив ва такрорланмас йўналиш сифатида кўрилмоқда.
Surya Citra Televisi (SCTV) Индонезиянинг 240 та шаҳрида эфирга узатилади, телеаудитория сони 160 миллион нафарга етади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати