muslim.uz
Талабалар араб тилида нуқт сўзлашди
Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлимга 2017-18 ўқув йили бошланаётгани муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида юқори балл билан институтга кирган талабалар – Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳиржон Рўзиев ва Зангиота тумани имом-хатиби Нурали Мавлоновлар сўзлаган миннатдорчилик нутқи.
Ассалому алайкум!
Ҳурматли Муфтий ҳазратлари, қадрли Меҳмонлар ва Устозлар!
Тошкент ислом институтида исломшунослик, имом-хатиблик ва араб тилини ўқитиш мутахассислиги бўйича махсус сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши биз имом-хатиблар ҳаётида қувончли саҳифаларни кашф этди.
Маълумки, ушбу сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши ислом институти тарихида биринчи маротаба амалга оширилмоқда.
Бунинг учун Яратганга ҳамд-у санолар айтган ҳолда Сиз муҳтарам Раҳбариятга, Сизлар орқали давлатимиз Раҳбарига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз!
Бу даргоҳдаги таълим жараёнини ўтаб бўлгач, муқаддас ислом динимиз ва севимли она ватанимизнинг равнақи йўлида Сиз Раҳбариятнинг бошчилигингизда бор куч ғайратимиз, илм ва тажрибамизни сарфлашга, олдимизга қўйилган барча шарафли вазифаларни сидқидилдан бажаришга сўз берамиз!
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله الذي خلقنـــــا من العَدَم، و هدانـــــا بالقرآن، و علّمنـــــا بالقلم، و عرّفنـــــا ما لم نعلم، و جعلنـــــا أمة لحبيبه الأكرم، و شرّفنـــــا اليوم بالإلتحاق إلي هذا المعهد الإسلامي الذي تخرّج منه كثير مِنْ علماء العالَم، أما بعد:
السلام عليكم و رحمـــــة الله و بركـــــاته، حضرة المفتي و ضيوفَنـــــا الكرام و مُعلِّمينا المحترمـــــين المجتهـــــــدين!
* * *
أوّلاً، أَقول مِنْ قلبٍ يَفِيْض بالغِبْطَة و السرور بأنّ تأْسيس القسم الخارجي لمعهدنا الإسلامي هذا (المسمي بإســــــــــــــــــــــــم "الإمـــــــام البخاري") بإختصاص العلوم الشرعية و الإمامة و الخطابة و تعليم اللغة العربية قد كشف في حياتنا صُحُفا مُنوَّرة لا يَطْفَئ ضياءها و لا يزال،
* * *
و قد علِمنا بأنّ تأْسيس هذا القسم في هذه المؤسسة التعليمية ما كان من قبل، بل وقع أوّل مرة في تاريخها، و نحن نعتقد أن قراركم بهذا متعلِّق لتثبيت التعليمات المسلسلة،
* * *
و علي هذا نشكرُكم و نشكر بوَسِيْطَتكم لرئيس جمهوريتنا أوزبكستان شوكت ميرضيائيف الذي عَرَفْناه بالقيادة العَدْلَة و الشرف الرفيع و نَطلُب إلي مولانا الكريم أن يعطي لكم أصدقَ التمنِّيات و أحرَّ المطلوبات! و نتمنّي لكم من صَميم قلوبنا مزيدا من الصحة و العافية،
* * *
و الآن ليس من العجب أنَّكم لَتَحِسُّون أحوال الطلاب الذين قد صَفُّوا أمامكم كمثلي، و قلوبنا الآن مليئة بالسعادة و الهَنَاء، التي لا تُقِرُّنا كمثل أمـــواج البحر التي لا تدري ما هو السكوت،
* * *
فإننـــــا - و عددنا ستون طالبا - قد نجحْنا بالإلتحـــــاق إلي هذا المعهد الإسلامي من بين مائة و واحد و ثمانين شخصا من الأئمة و الخطباء و المدرِّسين ، ويمكننــــا القول بأن الإمتحـــــان قد أسِّس علي طُرُق العدالة، و نحن نعترف هذا مائةً بمائة،
* * *
و لقد شهِدْنا كلٌّ منّا بأن رئيس جمهوريتنا أوزبكستان ألقي كلمة في الجلسة الثانية والسبعين للجمعية العامة لمنظمة الأمم المتحدة، و هي بمعني:
"إنّنـــــا نعتزُّ بالدين الإسلامي، و هو دين قد أحاط بكل قَوْمِيَّـــــاتِنا الأَزَلِيَّـــــة، و نحن لا نَــــــوَدُّ الذيــــــن ينتسبــــــــــون الإرهـــــاب و سَفْك الدِّمــــــاء لديـــن الإسلام المبـــــارك المنزَّه عن تلك الخِصـــــال الخبيثة، و مع ذلك لن نتَّفق معهم أبداً، و ديننـــــا الإسلام يدعونـــــا و يَنْصَحُنـــــا للمَحبّة و الأمـــــن و السمـــــاحة من الفضائل الإنسانية فقط!"
* * *
و خِتامـــــاً، نَعِدُكم بشهادة الحاضرين أن نجتهد بكل الإجتهاد مع قيـــــاداتكم في طرق سعادة ديننـــــا المقدس و وطننـــــا المحبـــــوب في قلوبنـــــــــــــــــــــــا بعد ما نتخرَّج من هذا المعهد الإسلاميّ!
* * *
و بإذنكم أردت الآن أن أقرأ لكم قول من أحسن القول في قولـــــه و هو يقـــــول:
و مـــــا من كاتـــــب إلا سيفني – و يبقي الدهــــــر مـــــا كتبت يداه،
فلا تكتب بكفِّك غيــــــرَ شيْء – يســـــرُّك يـــــوم القيــامة أن تـــــراه،
بناءً علي هذا فلا نكتب أي لا نتعلم بهذا المسكن إلا ما يسرُّنا أن نراه و ينفعنا في ديننا و دنيانا، و مع ذلك لَنَغْتَنِمُ كلَّ اللَّحَظات، كمـــــا قال شاعرنــــــــا الوطنيُّ الحَنـــــونُ إيركن واحدوف – أسكن الله فقيدنا الغالي في فسيح جنانه، و قد ترك ذكرا حسنا– و هذا الشعر يسمي بــــ"طريق الحياة":
Замон тез, фурсат оз,
Ҳар лаҳза зиқдир!
Ҳар лаҳза зиқлиги билан қизиқдир.
Ҳаёт йўли надир?
Қабр тошида,
Икки сана аро қисқа чизиқдир!
و ترجمته في الليلة الماضية باللغة العربية بِهذا الطريق:
الوقت أسرعُ، و الفرصة قليلة،
فاعلم، أن كل لحظة قصيرة،
و لا تحزن، لأن كلَّ لحظة لذيذةٌ بكونها قصيرة،
و ما أدراك ما طريق الحياة؟
و هو كمثل السَّطْر،
بين السنتَيْن علي الحجر المُذَكِّر في القبر،
شكراً جزيلًا للإهتمام!
نورعلي مولانوف، طالــــــب الصف الأول للقسم الخارجي بالمعهد الإسلامي في طشقند،
02/11/2017 م
Мўминнинг энг афзал амали
Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир (Нур, 22).
Мазкур оятда Аллоҳ таоло Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)га абадий нафақа қилмасликка қасам ичган Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)ни одобга чақирмода. Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу) у зотнинг холасининг ўғли эди. Мистоҳ етим бўлгани ва фақирлиги сабаб, унга Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ёрдам берарди. Ойша (розияллоҳу анҳо) ҳақидаги "Ифк" воқеасида қариндошининг ҳам иштирок этганига ҳафа бўлган Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) унга нафақа қилмасликка қасам ичди. Шунда мазкур оят нозил бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га мазкур оятни ўқиб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оятнинг "Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?!" деган қисмига етганларида Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): "Ҳа, Раббим гуноҳларимни кечиришини яхши кўраман. Мен ҳам бўлган барча ишларни кечирдим", деди. Сўнгра Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)га олдингидек ёрдам қилишда давом этди. Аллоҳ таоло гуноҳ ва камчиликларини кечиришини яхшии кўрган одам, яқинлари томонидан қўйилган хато ва азиятларни кечириши лозим. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Раҳим қилмаганга, раҳим қилинмас”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Муфассирлар оятда "фазилат эгаси", деб таржима қилинган "улул фазл" сўзидан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ирода қилинишига ижмо қилишган. Ушбу оят Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин одамларнинг энг фазилатли бандаси эканига далил бўлади. Бу ерда дунё ёки дин жиҳатидан фазилатли бўлишини тушуниш мумкин. Дунё жиҳатдан фазилатли деган тушунча нотўғри. Чунки Аллоҳ таоло томонидан дунё билан мадҳ этилиши жоиз эмас. Агар "улул фазл" сўзидан дунё жиҳатидан фазилатли бўлиш ирода қилинганда, ундан кейин келган "кенг мол-мулк", деб таржима қилинган "саъа" калимаси такрорланган бўлиб қолади. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин жиҳатдан фазилатли экани аниқ бўлади.
Ушбу оят гуноҳи кабиралар солиҳ амалларни бекор қилмаслигига далилдир. Чунки Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)нинг ҳижрат қилиши солиҳ амал эди. Ойша (розияллоҳу анҳо)га зино билан туҳмат қилиши гуноҳи кабира бўлган. Шундан кейин ҳам Аллоҳ таоло уни муҳожир деб зикр қилган. Бу ҳақида Имом Қуртубий бундай деган (раҳматуллоҳи алайҳ): “Аллоҳ таоло “Ифк” воқеасидан кейин Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)ни мўмин ва муҳожир деб сифатлаган. Бундан гуноҳи кабира солиҳ амалларни бекор қилмаслиги маълум бўлади. Гуноҳи кабиралардан Аллоҳга ширк келтиришгина барча амалларни бекор қилади. Бу борада Аллоҳ таоло: “…Агар мушрик бўлсанг, албатта, қилган амалинг беҳуда кетур…”, деган” (Зумар, 65).
Қариндошларга яхшилик қилиш, уларни ҳолидан хабар олиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннати ва Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Аллоҳ таоло қариндошларнинг ҳақларини адо қилишга буюриб бундай дейди: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!” (Исро, 26).
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг буйруқларига таъзим қилиб, ва доим халққа жуда меҳрибон эди. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин ва мол-мулкда фазилатли деган икки буюк сифат билан зикр этилди. Шунингдек бу икки сифат сиддиқларнинг олий мартабаларидандир. У зотнинг бу сифатга эга бўлишига сахий ва карим экани ва ҳаммага бирдек ёрдам бериши ҳам сабаб бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонларнинг энг яхшиси, одамларга кўп манфаати тегадиганидир”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Муқаддас динимизда кечиримли бўлиш мўминнинг гўзал сифатларидан экани айтилади. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)га “Энг азиз инсон ким?” деб савол берилганда, у зот “Кечиришга қодир бўлиб, афв қилган одам”, деб жавоб берган экан. Шунинг учун Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро кечиримли бўлишга буюради. Афв қилиш ва тақволи бўлиш бир-бирига яқин тушунчалардир. Кимнинг афв қилиши ва кечиримли экани қувватли бўлса, унинг тақвоси кучли бўлади. Мана шундай банданинг даражаси Аллоҳ таолонинг олдида ҳам олий бўлади. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир” (Ҳужурот, 13).
Имом Ҳасан (раҳматуллоҳи алайҳ): “Мўминнинг хулқларини афзали афв қилишдир”, деган. Инсон яқин биродари ёки қариндошини кечириш билан хато қилган кишига раҳим қилган бўлади. Шунингдек Аллоҳ таолонинг буйруғини бажариб, Унинг раҳмати ва мағфиратига сазовор бўлади. Шу билан бирга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатига амал қилиб, қиёмат куни у зотнинг шафоатига эришади.
Манбалар асосида Баҳриддин ПАРПИЕВ тайёрлади
Чин дўст
Анвар ва Умар саҳрода бир неча кун юришди. Улар сув тугагандан сўнг икки кун йўлда давом этишди. Чанқоқ уларни силласини қурутди. Қуёш оташ каби уларни ёндирарди. Бераҳм саҳронинг қумлари эса оёқларини куйдирарди. Улар ташналикдан қийналиб, қадам-бақадам умидсизланиб боришарди. Иккиси ҳам сувга олиб борадиган энг яқин йўл ҳақида пичирлашарди. Анвар: “Бу энг яқин йўл”, деб қўли билан кўрсатса, Умар қарши томонга ишора қиларди. Фикрлари бир жойдан чиқмаган дўстлар жанжаллашиб қолишди. Бу эса Анвар дўстининг юзига бир тарсаки уруши билан якунланди. Умар унга жавоб қайтармай, қумга: “Бугун дўстим билан тортишиб қолдим. Шу учун, у мени юзимга бир тарсаки урди”, деб ёзиб қўйди.
Икки дўст йўлда давом этишди. Узоқда анҳор кўринди. Анвар югура бошлади. Умар ҳам дўстининг ортидан чопиб, ундан ўзиб кетди. Умарни ташналик ва чанқоқ шу қадар азоблагандики, у сузишни билмаслигини унутиб, ўзини анҳорга отди. У сувга тушдию чўка бошлади. Анвар келиб, дўстини қутқарди.
Умар чўнтагидан пичоқ олиб, ҳарсанг тошга: “Бугун дўстим менинг ҳаётимни сақлаб қолди”, деб ёзиб қўйди. Унинг бу ишидан дўсти ҳайрон бўлиб: “Юзингга тарсаки урганимда қумга ёздинг. Жонингни сақлаб қолганимда эса, тошга ёзяпсан?”, деди. Умар: “Юзимга урганинг бир ҳодиса эди халос. Шамол келиб, ёзувни ўчириб юборади. Худди шунингдек, тарсаки ҳам ёдимдан ўчирилади. Лекин, ўлимдан асраб қолганинг улуғ иш. Шу боис уни тошга ўйиб ёздим. Бу ёзув тошдан ўчмаганидек, менинг ёдимда ҳам абадий қолади. Зеро, Яхши дўст хатоларни унитиб, гўзал сифатларни ёдда сақлайди”, деди.
Марғилон шаҳридаги "Қутайба ибн Муслим"
жоме масжиди имом хатиби Турсунбой ҒАНИЕВ
Самарада масжид қурилишига рухсат берилмади
Самара маъмурияти мусулмонлар диний-маърифий бошқармасига Мехзавод ҳудудида масжид қуриш учун рухсат бермагани хабар қилинди.
Бу ҳақдаги қарор матни Самара шаҳар маъмуриятининг расмий сайтида оммага эълон қилинди. Шаҳар маъмурияти қурилишга “йўқ” дейилишига шаҳар аҳолисининг кўпчилик қисмининг фикрига асосланганини айтиб ўтган.
Самаралик фаоллар томонидан шаҳар раҳбари Олег Фурсовга мурожаатнома ёзилган ва бу расмий таъқиқнинг сабаби экани айтилган. Шу сингари масжидлар қурилишига қаршиликлар Россия Федерациясининг бир нечта шаҳарларида юз берган эди.
Масъулият юкини ҳис этган толиби илмлар
Бугун Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлимга 2017-18 ўқув йили бошланаётгани муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари, “Кўкалдош” мадрасаси мударрислари, институтда таълим олган, бугунги кунда фаол меҳнат қилиб, илму маърифат тарқатаётган олиму уламолар, мусулмонлар идорасига узоқ йиллар меҳнати сингган, ҳозирги кунда эса кексалик гаштини сураётган фахрийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинди.
Меҳмонлар йиғилиб, ҳамма ўз жойини эгаллагач, Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради.
Қуръони каримдан тиловат қилиниб дуолар қилингач институт ректори Уйғун Ғафуров тадбирни очиқ деб эълон қилди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига сўз берди.
Талабаларга эзгу тилаклар билдирган муфтий ҳазратлари юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, диний соҳага қаратилаётган эътибор борасида ҳам сўз юритиб, ана шу жараёнларда ҳар бир кишининг, айниқса, имом-хатибларнинг ўрни, бажарган ишлари кўзга ташланиб туриши зарурлигини таъкидладилар. Бунинг учун эса уларнинг илми зўр, дунёқараши бой, нутқи равон бўлмоғи зарурлигига урғу бериб, эндиликда ўқиш – дарс жараёнлари ҳар доимгидан-да кучли, талаб қаттиқ бўлишини айтаркан, жумладан бундай дедилар: “Биз ўз олдимизга Имом, Имом Мотуридий... каби олимларни етиштиришни вазифа қилиб олиб, шу ишга бел боғладик ва Аллоҳдан астойдил сўраб ҳаракат этмоқдамиз”. Бунинг учун сизга ҳамма шароит муҳайё қилинган. Сиздан талаб қилинадигани эса фақат ўқишу уқиш ва ижодкорлик фаолиятидир”.
Шундан кейин Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Мунавваровлар табрик сўзлари айтиб, талабаларга илм олишдек шарафли ва машаққатли ишларида муваффақиятлар тилашди.
Сўнгра муфтий ҳазратлари Махсус сиртқи бўлим талабаларига рамзий талабалик гувоҳномасини топширдилар.
Кириш имтиҳонида энг юқори балларни қўлган киритган талабалар – Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳиржон Рўзиев ва Зангиота тумани имом-хатиби Нурали Мавлоновлар сўзга чиқиб, устозларга ўзбек ва араб тилларида миннатдорчилик билдирганларидан кейин муфтий ҳазрат дуои хайр қилаётиб ёш талабаларга ибрат учун бундай дедилар: “Тоҳиржон Рўзиев ҳам деҳқон, ҳам имом-хатиб, ҳам талаба. Бу – шариату тариқатга маҳкам амал қилиб келган боболаримизнинг аъмоли: ҳам ҳалол меҳнат қилиб тирикчилигини ўтказади, ҳам халққа илм ўргатади, ҳам ўзи илм ўрганади”. Арабчада ниҳоятда фасоҳат билан гапириб муаззам шоиримиз, марҳум Эркин Воҳидовнинг ҳаёт моҳияти ҳақидаги дилбар шеърини ифодали тарзда ўқиб берган Нурали Мавлонов ҳақида ҳам чиройли гапларни гапириб кейин дуога қўл очдилар.
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ УСМОНХОН АЛИМОВ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ УШБУ БАЙРАМ ТАДБИРИДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ
Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим
Мўмин-мусулмон бандаларига илм олишни фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин, “Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” деган Ҳабибимиз, икки дунё сарвари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг оилалари ҳамда саҳобаларига дуруду салавотларимиз бўлсин.
Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар, устозлар, толиби илмлар ва имом домлаларимиз!
Барчамизга маълумки, бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда кенг кўламда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, диний соҳадаги улкан ислоҳотлар ва ютуқларни санаб саноғига ета олмаймиз. Албатта, бу ислоҳотлар диний соҳа вакиллари зиммасига катта масъулиятни юклайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида диний таълим муассасалари мударрислари, имом домлаларимиз ва шу соҳа вавиллари ҳам давлатимиз томонидан диний соҳага берилаётган катта эътиборга жавобан, юртимиз равнақи ва халқимиз маърифати ривожи йўлидаги ислоҳотларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Ҳозирда идора тасарруфида 11 та диний таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улар замонавий талабларга жавоб беради. Бугун ёшларимизнинг диний таълим олишлари учун ҳам барча шароитлар яратиб берилди. Ўзбекистонда диний таълим тизими жадал ривожланиб, мутлақ янги босқичга кўтарилди. Ушбу тизим нафақат қўшни мамлакатлар, балки, кўпгина хорижий давлатлар учун ҳам ўзига хос тажриба намунасига айланди.
Мисол тариқасида кейинги бир йил ичида диний таълим соҳасида эришилган ютуқларни зикр этсак:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Бухорода Мир Араб Олий мадрасаси ташкил этилди. Бу ўқув йилида 60 нафар талаба ўқишга қабул қилинди.
- Ўрта махсус диний маълумот билан биргаликда олий дунёвий маълумотга эга имом-хатиб ва педагог-ўқитувчи вазифаларида фаолият олиб бораётган кадрлар тўлиқ олий диний маълумотга эга бўлишлари учун Тошкент ислом институтида 6 ойлик қайта тайёрлаш курслари очилиши арафасида турибди.
- Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Тошкент ислом институтида 3 йиллик махсус сиртқи бўлим ташкил этилди. Мана бугун биз мазкур сиртқи бўлим очилишининг гувоҳи ва шахсан иштирокчиси бўлиб турибмиз.
- Идора томонидан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини илмий-мафкуравий салоҳиятга эга бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, диний таълим муассасалари ходимлари ва республика масжидларида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, қуръоншунослик, ҳадис, фиқҳ, ақида йўналишлари бўйича илоҳиётшунослик фанлари докторлари ва тадқиқотчиларни тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ташаббуси билан интернет орқали Ақида, Тафсир, Фиқҳ, Сийрат, Ҳадис ва Араб тили фанларидан онлайн шаклда дарслар ташкил этилди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида "Ҳадис илми мактаби" ва "Калом илми" мактаби,
Фарғона вилоятида "Ислом ҳуқуқи" мактаби;
Бухоро вилоятида "Тасаввуф" мактаби;
Қашқадарё вилоятида "Ақида илми" мактаби ташкил этилди.
Аллоҳ таолодан бу каби янгиликларни бардавом қилишини сўраб, бугунги кунда ўқишни бошлаётган имом домлаларимизга ўқишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Эътиборингиз учун раҳмат.
Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
http://old.muslim.uz/index.php/ar/rukn/minbar/itemlist/user/280-muslimuz?start=7785#sigFreeId0388897073