muslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (40-қисм): Қабристонга кирганда
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабристонга борганларида “Ассалому алайкум йа аҳлал қубури. Яғфируллоҳу лана валакум антум салафуна ва наҳну бил асар”, дер эдилар.
(Эй қабристон аҳли! Сизга салом бўлсин. Аллоҳ сизни ва бизни афв қилсин. Сиз биздан олдинсиз. Биз ҳам сизнинг изингиздан борамиз).
Бишкекда ноодатий масжид очилади
Қўшни Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрида 2018 йилнинг август ойида 2010 йилда бўлиб ўтган август воқеалари қурбонлари хотирасига бағишлаб масжид очилиши режалаштирилгани маълум қилинди.
Ушбу масжид Бишкекдаги Юнусалиев ва Шопен кўчалари кесишган чорраҳа яқинида қад ростлайди. Масжид қурилиши ишлари 2015 йилда бошланган. Унинг ташаббускори президент Алмазбек Атамбоев экани таъкидланган.
Маълумот учун, масжиднинг умумиц майдоны 10 минг кв. метрга яқин, минорасининг баландлиги 34 метр.
Масжид биноси махсус архитектура дизайни асосида қурилган бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида 900 киши намоз ўқиши мумкин.
ЎМИ Матбуот хизмати
2030 йилда Ҳаж ва Умра қандай бўлади?
Саудия Арабистони 2018 йилги Ҳаж мавсумига тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Қироллик 2030 йилгача Ҳаж мавсумидаги барча хизматларни электронлаштирмоқчи.
Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра Вазирлиги томонидан тайёрланган қуйидаги видеолавҳада маълумот берилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Тожикистонлик зиёратчилардан биометрик маълумотлар Душанбенинг ўзида олинади
Тожикистон дин ишлари, миллий қадриятлар, базмлар ва маросимларни тартибга солиш бўйича қўмитаси берган хабарга кўра жорий йилда Ҳаж сафарига отланган тожикистонликлар мамлакатнинг ўзида дактилоскопик жараёндан ўтказилади.
Зиёратчиларнинг бармоқ изларидан намуналар олиш жараёни бундан аввалги йилларда Саудия Арабистони аэропортида ўтказилган. Ушбу жараёнга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор Саудия Арабистони ташқи ишлар идораси таклифи билан қабул қилинган.
Маълумот учун, 2018 йилги Ҳаж мавсумида тожикистонлик зиёратчилар 6 августдан бошлаб Саудия Арабистонига йўл оладилар. Жами 6 мингдан ортиқ тожикистонлик фуқаролар Макка ва Мадина шаҳарларига боришлари қайд этилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Вакилларимиз хабар қилади: Муборак сафар олдидан зиёрат
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги ҳамкорлигида 24 июль куни Қашқадарёдан муборак ҳажга кетаётган зиёратчиларнинг 150 нафари сафар олдидан Бухорои шариф шаҳрига зиёратга боришди.
Зиёратчилар кеча эрта тонгда Қарши шаҳридаги “Хўжаи Жарроҳ” мажмуасида йиғилиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бепул ташкил этган махсус автобусларда Бухоро шаҳрига йўл олдилар. Зиёратчиларга ҳажга гуруҳ раҳбари бўлиб кетаётган элликбошиларидан уч нафари ҳамда вилоят ҳокимлиги ва ОАВ вакиллари ҳамроҳлик қилишди.
Зиёратчилар Бухородаги “Мир Кулол” зиёратгоҳи, “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуаси, “Абу Ҳафс Кабир” ва “Чор Бакр” мажмуаларини зиёрат қилиб, бу хайрли тадбирларни ташкил этган мутасаддиларга миннатдорчиликларини изҳор этиб, жонажон Ўзбекистонимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилишди, деб хабар беради Қашқадарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.
ЎМИ Матбуот хизмати