muslim.uz
Қозоғистонда Ислом энциклопедияси чоп этилади
Қозоғистон муфтийси Науризбай Тағанули бошчилигида бир неча жилдлик Ислом энциклопедияси чоп этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Уламолар кенгашининг Усть-Каменогорск шаҳрида бўлиб ўтаётган XXX йиғилишида эълон қилинди.
Таниқли олим, М. Ауэзов номидаги адабиёт ва санъат институти доценти Торали Қидирнинг айтишича, Ислом энциклопедияси алифбо тартибида ва 4-5 жилддан иборат бўлади. Ҳар бир жилднинг 560-640 саҳифадан ташкил топиши кутилмоқда.
Уламолар кенгаши йиғилишида Ислом энциклопедиясини тузиш бўйича фикрлар билдирилди, жумладан, муфтий Науризбай Тағанули нашрнинг сифатли бўлиши учун муҳим маълумотларнинг тўпланиши зарурлигига эътибор қаратди.
Энциплопедия бўйича ишларга Шамшидин Керим ва Мухан Исахан сингари Қозоғистоннинг таниқли олимлари ўз ҳиссасини қўшади. Мамлакат муфтийси биринчи жилдни иложи борича тезроқ чоп этишга кўрсатма берди.
azon.uz
Сардобадаги "Алишер Навоий" жоме масжиди қурилишидан лавҳалар (видео)
Уламоларнинг ташрифидан барча мамнун бўлмоқда
Андижон вилоятида меҳмон бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовлар пешин намозини Жалақудуқ туманидаги "Қутайба ибн Муслим" ҳамда "Сўфи қишлоқ" жоме масжидида жамоат билан адо этдилар. Намоздан сўнг ушбу масжид ва маданий мерос тарихи, бу ерда қилинаётган ишлар хусусида жамоат билан суҳбатда бўлдилар. Маданий меросларимизга бўлаётган эътибор, шукроналик неъмати, юртимизда яшаб ўтган динимиз ривожи, халқимиз маърифатига ҳисса қўшиб ўтган уламолар ва уларнинг қилган ишлари хақида суҳбатлашдилар.
Суҳбатдан сўнг ўтган уламолар ҳақларига ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилдилар.
***
Устоз Салоҳиддин домла Шарипов аср намозини Булоқбоши туманидаги "Қирғизбой" жоме масжидида жамоат билан ўқидилар. Намоздан сўнг жамоат билан шу юрт фарзанди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирлаб, у зотнинг динимиз, юртимиз, халқимиз учун қилган катта хизматлари ҳақида суҳбатлашилди. У зотнинг босиб ўтган йўллари, қилган насиҳатлари, қолдирган диний, илмий-маърифий китоблари, халқимиз, динимиз учун қилган кўплаб хайрли ишлари ёдга олиниб ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб дуои хайрлар қилинди. "Қирғизбой" жоме масжиди кутубхонасига етук уламоларнинг китоблари дан ҳадя қилинди.
Жамоат билан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Уламолар масжидлар жамоати ва эҳтиёжманд кишиларга хурсандчилик улашди
Бугун, 10 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов, Ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий Андижон вилоятига сафарлари мобайнида масжидлар қавмлари, мўйсафид отахонлар, кенг аҳоли вакиллари ва меҳрга ташна инсонлар билан учрашувларни давом эттирдилар.
Дастлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Андижон вилоятига сафари мобайнида Балиқчи тумани “Мулла Ҳидирали” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоат билан пешинни ўқиди.
Намоздан сўнг Ҳомиджон домла Ишматбеков Юртимизда бўлаётган эзгу ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳада қилинаётган хайрли ишлар, янгилик ҳақида маълумот берди. Шунингдек, бугунги замоннинг муҳим масалалари бўйича, жумладан, унда ёшлар илм олиб, ўз касбининг устаси бўлиб, юрт тараққиётига ҳисса қўшиши, фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, уларни ёт оқимлар таъсиридан асрашимиз зарурлиги ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ҳам ушбу тумандаги "Қоқирчек" жоме масжиди жамоаси билан пешин намозини ўқигач, йиғилганларга юртимиздаги хайрли ишлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, бугунги куннинг долзаб мавзулари бўйича маъруза қилди, қавмнинг саволларига жавоб берди.
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги жоме масжидлар қавми билан Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов савол-жавоблар қилдилар. Мўмин-мусулмонлар ўзларини қийнаб келаётган саволларига мукаммал жавоблар олганларидан қониқиш ҳосил қилганлари ва миннатдорликларини изҳор қилдилар.
Суҳбат якунида уламолар Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.
***
Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамда Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидовлар Балиқчи туманидаги эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиб, уларга "Вақф" фондининг моддий ёрдам пули ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар, хайрли дуолар қилдилар.
Шунингдек, уламолар Андижон туманида янги барпо этилаётган "Аммор ибн Ёсир" жоме масжид билан яқиндан танишиб, унинг қуришига хайрли дуолар қилдилар, масжид кутубхонасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт матбаа ижодиёт уйида чоп этилган китобларни ҳадя сифатида топширдилар.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва Ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий ҳам Андижон вилоятининг Бўз ва Улуғнор туманларида бўлиб, масжидлар жамоалари, аҳли илмлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказдилар.
Андижон вилояти сафари давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Хайрли умр – яхши амалда
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “У ўлим ва хаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратгандир. У азиз ва ўта мағфиратлидир” (“Мулк” сураси, 2-оят).
Ҳаётида хар лаҳза ўлимни эслаган банда унга ҳозирлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун умрини яхшиликларга ҳамиша интилиб, қувватини аксарини Аллоҳ ризоси йўлида сафарбар қилади.
Суюкли Ҳабимимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умрни Аллоҳ йўлида қандай ўтказиш борасида биз умматга энг олий намуна ва муаллимдирлар.
Алабатта, инсон умрида қандай амалларга одат қилган ҳолда вафот этган бўлса, ҳисоб куни қиёмат қоим бўлганда ҳам шу холда қайта тирилади.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир банда қандай ўлган бўлса, ўша ҳолатида қайта тирилтирилади”, дедилар. Муслим ривояти.
Шахсан ўзимга бир дўстимиз ўзлари гувоҳ бўлган бир воқеий ҳикоя хақида сўзлаб бердилар.
Жамоатимизда беш вақт намозга қатнашда бизга ўрнак бўлган мўйсафид отахон хам бор эдилар. Тахминан ёшлари саксондан ошганди. Аммо шу ёшда ҳам бизга ибодатларни адо этибгина қолмай, кўп амалларда ўрнак эдилар. Мен сизга биз ҳавас қилган солиҳ одатларидан биринигина айтиб бераман. Отамиз қўлларида тасбеҳ, доим Аллоҳнинг зикрида эдилар. Биз тасбеҳни айнан қандай зикрларни айтиб айлантиришларини билмас эдик. Аммо ҳеч вақт беҳуда сўзларни гапирмас эдилар. Қиш фасли ҳаво ҳарорати ҳам жуда совуқ бўлиб жамоат намозига келувчиларга масжид унчалик узоқ бўлмаса-да, то масжидга келгунимизча юздаги мўйларимиз совуқдан музлаб қолгарди. Шу кунлардан бирида бомдодни жамоат билан адо этиб бўлдик. Лекин ҳалиги бувани кўрмадим. Масжиддан чиқиб, уй сари йўл олдик. Бетоб бўлиб қолган бўлсалар, зиёрат қилиб чиқай деб уйлари жойлашган кўчага қараб юра бошладим. Отахоннинг уйи олдида эса тез ёрдам машинаси турарди. Тезда ичкарига кириб, нима бўлганини сўрадим. Ўғиллари дадам бугун масжидга доимгидан эртароқ чиқиб кетибдилар. Мен ҳам чамаси йигирма дақиқа ўтиб масжидга юрдим. Уйимиз ёнидаги қиялик ёнида бир киши ётарди, тезда олдига бордим. Қарасам, ерда совуқдан таналари қотиб қолган отам ётардилар. Лекин икки қўлларида тасбеҳ тушмаганди. Мен дарҳол отамни кўтариб уйга олиб келдим ва тез ёрдамни чақирдим деди. Шу пайт шифокорлар қўлларидаги тасбеҳни кесишмоқчи бўлишди. Сабаби қўлларидаги тасбеҳни ўз ҳолича олиш мушкул эди. Мен сал кутайлик танаси исий бошласа тасбеҳни олиш осон бўлади дедим. Шу орада тана исиб, отахонинг қўлларида тасбеҳ тушди ва оғзиларидан “пуфф” деган охиста товуш чиқди. Қарасак, жонлари осонгина узилибди.
Мен Аллоҳнинг йўлида жон бериш хақида ўйласам хаёлимга ўтган солиҳлар қаторида доимо шу отахон келадилар. Аллоҳ таоло гарданимизга олган Ислом неъмати ва унинг амалларини бизга зиёда қилсинки, шояд биз ҳам Аллоҳ ризоси йўлида амалларни бажариш асносида жон фидо қилсак. Аллоҳим биз ҳам доимо Сенинг Фазлингдан умидвормиз ва мана шу умидда бизни хар онда собит қил ва охирги амалларимизни ҳам Сен рози бўладиган ўринда бўлишини насиб эт
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари (номозда) турганларида оёклари шишиб кетарди “Ё Аллохнинг расули! Аллох сизнинг олдинги-ю кейинги гунохларингизни кечирган булса, нима учун бундай киласиз?” десам, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шукр этувчи банда булмайинми?” дедилар” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Шунинг учун биз хар доим Аллохнинг берган улуғ неъмати хисобланган хаётимизни солих амаллар билан ўтказишга харакат килиб ва бизга берилга умримизга шукр қилишимиз керак.
Мансур КАРАМАТОВ,
Қарши тумани “Гумбаз” жоме имом-хатиби