muslim.uz

muslim.uz

(Шахсий гигиена – тани жонини пок асраш)

         Бугун биз мана шу мақоламиз билан ўзимизни асраб-авайлаш, тани сиҳатлигимизни барқарорлаштириш, атроф-муҳитдан келаётган зарарлардан ҳимояланишни яқиндан сиз азизлар билан фикрлашмоқчимиз. Ҳозирги кунда мамлакатимизда турли касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш, аҳолининг барвақт ўлим ҳамда касалланишини камайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳоли кенг қатламини соғлом ҳаёт кечиришини, узоқ умр кўришини назарда тутади.

            Дарҳақиқат, соғлом турмуш тарзига риоя этиш кўплаб муаммоларнинг олдини олади. Бир қараганда, оддий лекин, қийин ва машаққатли кўринувчи бу жиҳат анчагина куч, сабр-матонат, ирода-интизом, вақт ва шароит талаб этади. Аммо, амал қилган киши мақсадига етади, кўп ноҳуш ҳолатлардан ҳимояланади. Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзини сақлаши, авайлаши ва ҳалокатга дуч келмаслиги учун динимиз нуқтаи-назаридан кенг ёритилган. Ўз жонини сақлаш-авайлаш фарз даражасида белгиланган. Соғлом  турмуш тарзининг асосий талаблари айтиб ўтадиган бўлсак ҳам, унда ўз жонини сақлаш, авайлаш бош мавзу қилиб олинган. Буни эса шахсий гигена – тани жонини пок асраш, тўғри овқатланиш, баданни енгил, ўрта ҳаракатлар билан тарбия қилиш кабилар билан барпо этилади. Келинг,  шахсий гигиена – тани жонини пок асраш борасида яқинроқдан ўртоқлашайлик.

Ҳозирги замон тилида “Шахсий гигиена” динимизда эса тозалик, поклик ибораси билан таърифланган атамани айтишимиз мумкин.

Муқаддас ислом динида, бошқа самовий динлар ичида билдирилмаган энг долзарб мавзу поклик алоҳида таъкидланган. Покликни Аллоҳ дўст тутишлигини оятлар билан башорат берган.

            Аллоҳ таоло Қуръони каримда Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севардеб, марҳамат қилган.

Абу Молик ал-Ашъарий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик имоннинг ярмидир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Мана сизга иккита буюк динимизнинг асоси покликка, озодаликка чорлаганини далили. Бу инсонни бошдан бошлаб, оёқ аъзосигача пооклик остида сақлашликка саноқсиз ҳадиси муборакларда тарғиб қилинган. Мисол тариқасида улардан бир нечасинигина сизга ҳавола қилмоқчимиз.

            Мўмин-мусулмон киши доимо кийим бошида тоза бўлиши, покиза юриши, соғлигининг гарови ҳисобланади.

            Аллоҳ таоло Қуръони каримда либосларингизни покланг деб, буюрган.

Саҳл ибн Ҳанзала розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар дўстларингизни олдига борасизлар. Шунинг учун либосларингизни чиройли, минадиган уловларингизни яроқли қилинглар. Худди инсонларнинг юзидаги ҳол каби гўзал бўлинглар. Зеро, Аллоҳ фаҳшни ва фаҳш ишни қилувчини ёқтирмайди” дедилар (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари)

Овқатланишдан аввал ва кейин албатта қўлларни ювиш.

“Тиб қонунлари” китобида қўлни ювиш, саломатлик гарови эканлигини сон-саноқсиз зикри ўтган. Айни шу тарғиб, муборак динимизнинг тарғиби ҳисобланади. Бизни динимизда ўн тўрт аср олдин кишини таомлангандаги қатор жиҳатларига жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан эътибор қаратилган. Салмон Форсий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таомнинг баракаси ундан олдин ва ундан кейин қўл ювмоқдир”, деганлар (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоятлари). Айни шу тарғибларга амал қилмаганлар бугунги кунда ҳам бунинг натижасини кўришмоқдаки, бу касаллик пандемияга айланиб, барчани довдиратиб қўйди. Ғарб бўлсин, шарқ бўлсин юқумли касални олдини олишда ожиз қолишмоқда. Агар биз тозаликка риоя қилсак, покликни ўзимизга дастур қилиб олсак, соғлом бўламиз, ҳаётимиз хавф остида қолмайди. Охиратда ажр-мукофотга сазовор бўламиз.

            Уйқудан олдин ва овқатлангандан кейин, ибодатлардан аввал тишларни мисвок қилиш. Мисвок барчамизни кайфиятимизни кўтарувчи тиббий кўрсатма, сунатти санийянинг тарғиби, ажр-мукофотнинг омили саналади. Соғлом турмушга мисвокни қўйишимиз ҳам кишининг оғиз қисми қанчалик тоза ва покиза бўлса, унинг истеъмол қилган озуқаси ҳам шундай тасаввур қилиш мумкин. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мисвок этишга санаб ўтган фойдаларини ўн бешдан зиёда  ҳадиси муборак таърифида кўриш мумкин. Қуйида биргина ҳадисдаги таърифга қулоқ тутинг! Биргина мисвок Роббимизнинг розилигини олиб беряпти. Оғиз қисмимизнинг поклашликка омил бўляпти.    

Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир”, дедилар  (Имом Бухорий, Имом Шофеъий ва Имом Насаий ривоятлари).

Унутманг! Соғлом турмуш тарзининг фойдали хусусиятларини келтириб ўтсакгина сизда ҳам соғлом турмуш тарзига бўлган ишончингиз зиёда бўлса ажаб эмас! Айниқса, бу соғлом турмуш тарзи ҳозирги пандемия даврида ҳам кишига жуда катта парда, ўзини-ўзи асраш-авайлаш десак муболаға бўлмайди. Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг “Ўз соғлиғингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!” деган чақириқлари ўзимизни асраш кафолати дея оламиз..

  1. Саломатлик, куч-қувват.
  2. Муваффақиятга эришиш.
  3. Касалликларни олдини олиш.
  4. Турли мураккаб вазиятларин енгиб ўтиш.
  5. Оила ва меҳнат жамоасида ўрнини топиш.
  6. Инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш.
  7. Ҳаёт қийинчиликлари олдида ўзини йўқотмасликка ўрганиш.

 

(давоми бор)

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

jeudi, 09 juillet 2020 00:00

Сабр – имоннинг ярми

Сабр-матонат ва бардош мўминларнинг энг яхши сифати, уларнинг шаънини улуғловчи гўзал фазилатидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларига бирор мусибат, офат ёки машаққат келганида фақат сабр қилишга буюради. Сабрнинг луғавий маъноси чидаш, ўзини сақлаб, тўхтатиб турмоқни англатса, шариатда сабр – ибодат қилишда чидамли бўлиш, гуноҳдан сақланишда чидам ва мусибат, яқин кишисини йўқотиш ва шу кабиларга оҳ-воҳ тортиб жазава тушмасдан тоқат билан чидашни англатади.

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сабр имоннинг ярмидир”[1], деганлар. Сабр энг олий фазилатлардан бири бўлиб, сабрли бандаларини Аллоҳ таоло яхши кўради. Қуръони каримнинг юзга яқин ояти карималарида мўмин-мусулмонлар сабр, чидам ва бардошга чақирилади. Аллоҳ таоло сабр қилувчиларни севиши ва улар билан доимо бирга эканлиги хабарини  бериб шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

“Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Аллоҳ албатта сабр қилувчилар билан биргадир”[2]. Қуръони каримнинг бошқа оятларида эса, Аллоҳ таоло сабр қилувчиларга охиратда беҳисоб ажр-мукофотлар тайёрлаб қўйгани зикр қилинади:

...إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ

Сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилади[3]Сабр – гўзал сифат бўлиши билан биргаликда, унга риоя қилиш ниҳоятда оғир ҳамдир. Чунки киши бошига келган ҳаёт қийинчиликлари, мусибатлари ва ғам-ташвишларига ҳар доим ҳам чидамли, бардошли бўла олмайди. Аммо мана шу ўринларда сабрли бўлса, барча нарса Аллоҳ таолонинг азалий тақдиридан деб билса,  ўша мусибат ундан енгил кечади ва оқибатда битмас-туганмас ажрга эга бўлади. Бу дунёда яшайдиган инсон борки, уларнинг барчалари ҳаёт имтиҳонларига рўбарў бўлмасдан иложлари йўқ. Чунки ҳаётнинг ўзи имтиҳон ва турли синов-машаққатлардан иборат қилиб яратилган. Бас шундай экан, инсон, бошига тушган қийинчиликларга сабр қилса ҳам, сабр қилмаса ҳам  ҳаёт шу тарзда давом этаверади. Аммо сабр қилганлар – ҳам соғликларини сақлаб қоладилар ва беҳисоб ажрга эга бўладилар. Сабр қилмаганлар эса – ҳам соғликларидан ажрайдилар ва савобдан ҳам бебаҳра қоладилар.

Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарлари сабр-қаноатда инсониятга ибрат бўлишган. Энг суюмли фарзандидан айрилган Яъқуб (алайҳиссалом), туҳмат ва фитна туфайли узоқ вақт зиндонбанд бўлган Юсуф (алайҳиссалом), Аллоҳ юборган машаққат, дард-офатларини кўрган Айюб (алайҳиссалом), золим Фиръавннинг чидаб бўлмас азоб, камситиш, хўрлаш-қийноқларига дош берган Мусо (алайҳиссалом)ларнинг буюк сабрлари инсониятга ибрат ўлароқ тарих саҳифаларида қолган.

Аллоҳ таоло Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад (алайҳиссалом)ни ҳам, у Зотдан олдин ўтган барча элчиларини ҳам ваҳийни етказишда, инсонларни имонга чақиришда бошларига тушаётган машаққат ва озорларга нисбатан сабр-матонат кўрсатишга буюрган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қачон бошларига қийин иш тушса, Аллоҳ таолонинг ояти каримасига мувофиқ намоз ўқишга шошилардилар, чунки намоз сабрга битмас-туганмас сабр қўшувчи сокинлик ва хотиржамлик манбаидир. Сабр инсонни оқибат чексиз-ҳисобсиз зафарларга, муваффақиятларга етиштиради.

وعن صهيب الرومي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:

"عجبا لأمر المؤمن إن أمره له كله خير وليس ذلك لأحد إلا للمؤمن إن أصابته سراء شكر فكان خيرا له وإن أصابته ضراء صبر فكان خيرا له"  رواه مسلم - ( صحيح )

Суҳайб Румий (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўминнинг иши ажойиб! Унинг барча иши, ўзига яхшиликдир. Бу фақат мўминлардагина бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, бас, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, бас,  унга яхши бўлади”- дедилар.[4] Аллоҳ таолонинг савобига эришиш учун сабр-чидам ва Ҳақ йўлида “чиройли сабр қилиш” керак. Аммо сабр дегани жим-ҳаракатсиз туриш, дегани эмас, Аллоҳ таоло айтганидай чидам билан юриш деганидир. Демакки, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил киришиши, Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажаришда дуч келинадиган машаққатларни енгиб ўтишда сабрли ва У қайтарган нарсалардан қайтишликда матонатли бўлиши лозим. Шундагина у, Аллоҳ таолонинг сабр қилгувчиларга ваъда қилган мукофотларига эришади. Мусулмон киши турмушини яхшилаш йўлида имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб ҳаракат қилаверади, аммо ризқни Аллоҳ таоло беришини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига етган ризқ-насибани Аллоҳ таолодан деб билади. Инсон ўзига етган барча яхшилик ва ёмонликни Аллоҳ таолонинг иродасидан деб билса, ўзига неъмат етганида шукр қилади ва ҳовлиқиб кетмайди. Агар унга мусибат етса, буни имтиҳон деб билади ва тушкунликка тушмайди, сабр қилади. Чунки мусулмон одам Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқмайди.

Сабр ҳар бир мўмин-мусулмон эркак-аёлга лозим сифатдир. Бу чиройли хислатсиз инсон мўмин-мусулмонлик шартларини, буйруқларини етарлича бажара олмайди. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кишидаги хислатларнинг энг ёмони дунёга ҳарислик, сабрсизлик, ўта бахиллик, қўрқоқлик ва ўзини тия билмасликдир”, деганлар[5].

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг сабр қилувчи бандаларидан айласин, бошига бир машаққат ё мусибат тушганида Ўзига ёлборувчи ва Ўзидан ёрдам кутувчи тақволи бандаларидан қилсин!

 

 

Олимхон Исахон ўғли,

Самарқанд вилояти 

 

[1] Имом Бухорий ривояти.

[2] Бақара сураси, 153-оят.

[3] Зумар сураси, 10-оят.

[4] Имом Муслим ривояти. Саҳиҳ ҳадис.

[5] Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.

Бугунги замонавий озиқ-овқат саноатида маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш жараёнида кўплаб кимёвий моддалар ва қўшимчалардан фойдаланилаётганлиги, маҳсулот ёрлиғида кўрсатилган озиқ-овқат қўшимчасининг шубҳали ёки шубҳали эмаслиги ва уларнинг стандарт талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида SMIIC ташкилоти томонидан "OIC / SMIIC 24: 2020, General Requirements for Food Additives and Other Added Chemicals to Halal Food" стандарти қабул қилинди.
ЎзА хабарига кўра, ушбу стандарт SMIIC ташкилотининг «Ҳалол озиқ-овқатга оид масалалар» (ТС 1) техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди.
Мазкур янги халқаро стандартлар ҳақида қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин - https://www.smiic.org/en/project/60

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

mercredi, 08 juillet 2020 00:00

Ҳаттот жасорати (Аудио)

 

ЎМИ матбуот хизмати

 

Сизни 2020 йил 15 июль соат 15:00 да Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Республика Маънавият ва маркази ҳамкорлигида чоп этилган янги китоблар тақдимотига таклиф этамиз.

Қуйидаги ZOOM платформаси орқали иштирок этишингиз мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/6038480282?pwd=M2xEQkVJdk1yN09BMjJnY1RVZjV1Zz09

Конференция идентификатори: 603 848 0282
Парол: 4gYLVJ

Янгиликлар

Top