
muslim.uz
Оламдаги комила тўрт аёл
Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ерга тўрт
чизиқ чиздилар ва биздан сўрадилар:
— Бу нима, биласизларми?
— Аллоҳ ва Расули яхшироқ билгучидир, — дедик.
— Оламларнинг энг хайрли аёллари тўрт кишидир: Марям бинти Имрон, Фиръавннинг
хотини Осиё бинти Мазоҳим, Ҳазрати Ҳадича бинти Ҳувайлид ва Фотима бинти Муҳаммаддир,
— дедилар.
Индонезияда “Ислом уммати бирлиги ва глобал муаммолар” анжумани бўлиб ўтди
Мавлид ойи муносабати билан Индонезиянинг Бантане шаҳридаги Мавлоно Малак Ҳасан ал-Дин университетида ташкил этилган тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, махсус дастурлар билан давом этди. Бу ҳақда IQNA нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, “Пайғамбаримиз бутун инсоният учун энг гўзал намунадир. Агар биз бахтли ва шонли ҳаётга эга бўлмоқчи бўлсак, бутун ҳаёт тарзимизда, ҳолатларимизда ва сўзлашларимизда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимиз лозим”, дея таъкидлаб ўтган университет кенгаши раиси.
Тадбирда олим ва мутахассисларнинг чиқишларидан сўнг, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Sаlaаm Bazaar ҳалол саноат кўргазмаси ўтказилди
Жорий йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Қозон шаҳрида Sаlaаm Bazaar номли саноат ва бозор кўргазмаси ташкил этилди. Бугунги кунда ҳалол маҳсулотларга нисбатан ортиб бораётган талаб бу сингари кўргазма майдонларини яратишга ва уларга кўплаб мусулмонларни жалб этишга ундамоқда.
"Смена" номли замонавий маданият марказида ташкил этилган кўргазмада исталган одам маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари билан танишиши, болалари учун ўйинлар ўрганиши, маърузаларда иштирок этиши мумкин.
Кўргазма доирасида ёш оналар учун ташкил этилган фарзандни ислом руҳида тарбиялаш мавзусидаги маърузалар, уларга бола тарбиясини олиб боришда кўмак бериши айтилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Имомлар таълим муассасаларида маърифий учрашувлар ўтказди
Душанба "Таълим муассасалари билан ишлаш куни" сифатида Самарқанд вилояти имом-хатиблари ўртасида анъанага айланган. Ушбу анъанага мувофиқ жорий йилнинг 26 ноябрь куни имомларимиз қатор таълим муассасаларида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан маънавий-маърифий мавзуларда учрашувлар ўтказдилар.
Қуйида ўтказилган учрашувлардан намуналар келтирамиз:
Ургут туман 28-умумтаълим мактабида “Шайх Қутбиддинхон” жоме масжиди имом-хатиби Ҳ.Тожиев, 89-умумтаълим мактабида “Манғитобод” жоме масжиди имом-хатиби Х.Салимов, Булунғур туман 14-умумтаълим мактабида “Пойга тепа” жоме масжиди имом-хатиби А.Тошмуродов, Каттақўрғон шаҳар 13-умумтаълим мактабида “Қориравот” жоме масжиди имом-хатиби С.Рўзиев, 12-умумтаълим мактабида эса “Машраб” жоме масжиди имом-хатиби А.Норбеков, Пайариқ тумани 39-умумтаълим мактабида “Чўқмозор ота" жоме масжиди имом-хатиби З.Расулов бўлиб, баркамолик шартлари, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, Устозга эҳтиром, одоб-ахлоқ масалалари, ҳаёнинг аҳамияти, экстремизмга қарши курашиш, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик масаллаларида суҳбатлар ўтказдилар.
Учрашувларда, шунингдек, тинчликни қадрлаш, юртнинг эртаси учун билимли ёшлар кераклигини унутмаслик ва ҳамиша буюк мақсадлар сари интилиш лозимлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Қўшнининг ҳақи
Тақий Усмоний ҳикоя қилади:
“Маккаи мукаррамада бозорга кириб, бир матони сўрадим. Дўкондор ўша матони топгунга қадар олдимга 20 тача ўрамдаги газламаларни тўкиб солди. Уларнинг ичидан биттаси менга маъқул тушиб, шуни сотиб олмоқчи бўлдим. Нарҳиям маъқул келди. Сотувчи:
- Сизга шу маъқул келди-а?
- Албатта маъқул келди.
- Унда йўлнингнариги томонига ўтсангиз, ҳув ана-у дўконда ҳам шу газламадан бор. Ўша ердан сотиб олинг.
- Ие, нега энди. Ҳамма нарсани шу ерда савдо қилдим, сизнинг ҳам қанча вақтингизни олдим. Нега энди ундан сотиб оларканман. Нега бундай деяпсиз? Бунинг сири нимада?
- Тўғридаги сотувчи менинг қўшним, кўряпманки, эрталабдан бери ҳеч нарса сотмади. Мен эса бу пайтгача анча нарса сотиб қўйдим…”