muslim.uz

muslim.uz

Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб мўмин-мусулмонлар карантиндан кейинги илк жамоат намозини ўқиш учун иймон ва ихлос билан, катта энтикиш ва чексиз хурсандчилик туйғуси билан жоме масжидларга ошиқди.

Намозхонларимиз онгли равишда ўзаро масофани сақлаш, ниқобларни тўлиқ тақиш, қўлларига махсус суюқликни суриш, махсус дизинфекцияловчи қурилмадан ўтиш каби карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб, жамоат намозида ҳозир бўлишди.

Қарийб 5 ойдан ортиқ вақт мобайнида намозхонлар жамоат намозини интиқлик билан кутишган эди. Шу боис соғинган қалблар масжидларда таскин, ҳаловат топди, имом-хатиб, қориларимизнинг бир-биридан ажойиб Қуръон тиловатига соме бўлишди, бамдод намозини жамоат ихлос билан адо этишди.

Жамоат намозлари жуда файзли ўтди. Намоздан сўнг имом домлаларимиз жамоат билан бирга Аллоҳ таолога кўп-кўп ҳамдлар, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламга давомли саловотлар айтишди, Юртбошимиз бошчилигидаги раҳбарларимиз, халқимиз ҳақига дуои хайрлар қилишди, юртимиз ва бутун дунёдан касалликларни кўтариши сўраб илтижолар қилишди.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Понеділок, 17 августь 2020 00:00

Интиқиб кутилган жамоат намози

ЎМИ Матбуот хизмати

17 август куни тонгги соат 04:00 дан бошлаб, беш ойлик тўхталишдан сўнг илк бомдод намози, азон садолари, маърифий суҳбат, Қуръон тиловати ва мустажоб дуолар интернет телевидения ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Мухлис халқимиз, имомларимиз ва мударрисларимиз томонларидан Қуръони каримнинг минглаб хатмоналарини ўқилди, миллионлаб салавоти шарифлар, таҳлилу такбирлар айтилди. Барчамиз муфтий ҳазратлари бошчиликларида якуний дуога қўл очиб, “омин” деб турсак илтижоларга шерик бўламиз, инша Аллоҳ.
Мана шундай ҳузурбахш субҳидамда Қуръон ва дуоларни қуйидаги линклар орқали онлайн эфирда томоша қилинг ва дуоларга қўшилинг! Агарда ўзингиз жомеларга ташриф қиладиган бўлсангиз, бу файзли онларни аҳли оилангизга тортиқ этинг!
ЛИНКЛАР:

Youtube: MuslimTV
Facebook: Muslim.uz
ITV.uz: Muslim

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Шу йил 17 август куни тонгги соат 04:00 дан бошлаб, беш ойлик тўхталишдан сўнг илк бомдод намози, азон садолари, маърифий суҳбат, Қуръон тиловати ва мустажоб дуолар интернет телевидения ITV  ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шу куни мўмин-мусулмонларимиз жомеларга илк бомдод намозини адо этиш учун ошиқишида, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатлари ила интиқиб кутилган бомдод намозини жамоат бўлиб ўқиш саодатидан бахраманд бўлишади.

Мухлис халқимиз, имом-домлаларимиз томонидан масжидлар доимо очиқ, касалликлар тезроқ даф бўлиши учун Қуръони карим хатмоналарини ўқишмоқда. Барчамиз муфтий ҳазратлари бошчиликларида илк бомдод намозидан сўнг якуний дуога қўл очиб, “омин” деб турсак илтижоларга шерик бўламиз. Ҳадиси шарифда айтилганидек, хатми Қуръондан кейинги дуо ижобатдир (Имом Табароний ривоятлари).

Мана шундай ҳузурбахш субҳидамда Аллоҳнинг каломи тиловати ва дуоларга қуйидаги линклар орқали онлайн қўшилинг! Агарда ўзингиз жомеларга ташриф қиладиган бўлсангиз, бу файзли онларни аҳли оилангизга тортиқ этинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: Muslim.uz
ITV.uz: Muslim

Эслатиб ўтамиз халқимиз томонидан ўқилган Қуръони карим хатмлари саноғини 94-159-59-84 телефон рақамида СМС хабари орқали қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top