muslim.uz

muslim.uz

П'ятниця, 17 августь 2018 00:00

Болага қаноатли бўлишни ўргатинг!

Қаноат – инсоний фазилатларнинг энг олийсидир. Бундай хислатга эга бўлган киши бахиллик, ҳасад, кўра олмаслик каби иллатлардан холи бўлади. Дунёда хотиржам ҳаёт кечиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида: “Ҳақиқий бойлик мол-мулкнинг кўплигида эмас, балки ҳақиқий бойлик нафснинг тўқлигидадир”, деганлар.

Дарҳақиқат, қаноатли киши тақдирига ёзилган ризқига рози бўлиб, ҳар қанча ҳаракат қилганда ҳам фақат Аллоҳ белгилаб қўйган ризққагина эга бўлиши мумкинлигини англаб етган бўлади. Натижада ортиқча мол-дунёга ҳирс қўймай, шукр қилиб яшайди.

Қаноат борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари барчамиз учун катта намунадир. Маълумки, У зот алайҳиссалом ўзлари ва оила аҳллари учун оддий ва камтарона ҳаёт тарзини ихтиёр этган эдилар. Бу эса тўкин ҳаёт кечириш имкониятлари йўқлигидан ёки ноилож қолганларидан эмас, балки оддий, камтарона кун кўришни афзал билганларидандир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Эҳтиёжидан ортмайдиган ризққа эга бўлиб, Аллоҳ берган ана шу ризққа қаноат қилиб яшаган мусулмон киши батаҳқиқ, нажот топибди” (Имом Муслим ривояти).

Ислом шариати мол-дунёни ҳалол йўл билан топишга ва шукрини доимий тарзда адо этишга буюради. Шунинг билан бирга мусулмонларни охиратни деб дунёни тарк қилмасликка, дунёни деб охиратни унутмасликка чақиради.

Дунё топиш учун ҳаром йўлларга кирмасдан, ҳалол йўл билан кифояланиш, қаноатли бўлиш даркор.

Ўтган улуғ зотларнинг солиҳа аёллари ва қаноатли фарзандлари оталари рўзғор ташвиши билан кўчага чиқиб кетаётганларида: “Биз ҳар қандай қийинчиликка, ҳатто очликка ҳам чидаймиз, аммо дўзах азобига бардош бера олмаймиз. Шунинг учун уйга ҳаром ризқ олиб келманг!”  дер эканлар.

Муслим АТАЕВ,

Фатво бўлими ходими

ЎМИ Матбуот хизмати

Мусулмонлар Мисрни фатҳ этгани келишганда, Бобилиюн қўрғони олдигача бориб тўхташди. Подшоҳ Муқавқис мусулмонлар билан музокара ўтказишга рағбат кўрсатди ва улар нимани хоҳлаётганларини билиш учун бир вафд (делегация) жўнатди. Сўнг улар ҳам бир вафд жўнатмоқликларини сўради. Амр ибн Ос уларга ўн кишилик жамоани юборди. Уларнинг ичида Убода ибн Сомит ҳам бор эди. Убода жуда қора, бўйи новча киши эди. Ҳатто, унинг бўйи ўн қарич дегувчилар ҳам бор эди. Амр сўзлаш вазифасини унга буюрди. Улар Муқавқис ҳузурига кирган вақтларида Убода ибн Сомит олдинга чиқди.

Муқавқис унинг қоралигидан қўрқиб кетди ва: «Бу қорани кўзимдан йироқ қилинг. Мен билан сўзлашгани бошқа киши чиқсин», деди. Шунда вафд аъзолари баробарига: «Бу қора бизнинг фикр ва илм жиҳатидан афзалимиздир. У – саййидимиз, яхшимиз ва пешқадамимиздир. Албатта, биз унинг фикри ва сўзига қулоқ соламиз», дейишди. Муқавқис бунга жавобан: «Бу қора сизларнинг афзалингиз бўлишига қандай рози бўласиз, ҳолбуки, у сиздан тубанда бўлиши лозим эди-ку?» деди. Улар эса: «Ҳеч қачон! Гарчи у қора бўлса-да, кўрганингдек даража, ақл ва фикрда афзалимиздир. Бизнинг ичимизда қорани инкор этадиган йўқ!» деб кескин жавоб қилишди. Шунда Муқавқис Убодага: «Олдинга чиқ, эй қора. Менга мулойим сўзла, мен сенинг қоралигингдан қўрқаман», деди. Убода Муқавқиснинг қўрқинчини кўргач, унга шундай деди: «Бизнинг қўшинимизда мингта қора бор. Улар мендан-да қорадирлар».

Бу – Ислом ҳазорасининг ажойиблиги ва инсонийлигини кўрсатиб турибди… Барча одамлар, ҳатто йигирманчи аср кишилари ҳам қораликни нуқсон, деб биладилар. Улар қора танлиларни оқлар қаторида бўлишга ҳақли, деб ҳисобламайдилар-у, қандай қилиб уларни эъзозлаб ўзларига раҳнамо қиладилар, фикр ва илмда афзал биладилар? Ислом ҳазораси келганида, бу ўлчовларни яксон қилди. Бу фикрларни аҳмоқона, деб билди. Илмини, фикрини, шижоатини афзал билган пайтда оқдан қорани олдинга қўйди.

“Ислом ҳазораси”. Аҳмад Муҳаммад

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бугун, 17 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Эмомали Раҳмон Президентимиз ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди

ЎМИ Матбуот хизмати

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси юртимиз мустақиллигининг 27-йиллигини нишонлаш муносабати билан жорий йилнинг 31-августидан 4-сентябригача республикамиз аҳолиси ва хорижлик сайёҳлар учун барча ички йўналишдаги қатновларга байрам чегирмаларини тақдим этади:

МАК ахборот хизматининг маълумотларига кўра, индивидуал йўловчилар учун - 30%

Сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва олий ўқув юртлари, коллежлар талабалари, мактаб ўқувчилари, ЎзР ИИВ, ТВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун - 40%

Оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) - 50%

Нафақахўрлар ва ногиронлар учун - 50%

 

1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медальлар билан тақдирланган шахслар учун - 50%

Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларимиз учун - 50%

Чегирмалар жорий йилнинг 31-август, 1- 2- 3- 4-сентябр кунлари барча маҳаллий қатновларда амал қилади.

 

 

ЎзА

Жорий йилнинг 21 август куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун Москва шаҳрида учта қўшимча жой ажратилди. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши раисининг ўринбосари Рушан Аббосов маълум қилди. Бу ҳақда Аzon нашри ТАССга таяниб маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳайит намози шаҳардаги тўртта жоме масжидидан ташқари Бутовский боғида, Братеевский каскад боғидаги футбол майдонида ва “Сокольники” боғидаги 2-павильонда ҳам адо этилади.

Шунингдек, қурбонлик қилиш учун Помосковьеда 13 та махсус жойлар ажратилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Top