muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Қозоғистон мусулмонлар идорасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида имомларни маош билан таъминлаш ва диний хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда muftyat.kz сайти маълумот берди.

ҚМДИ раиси, муфтий Серикбай ҳожи Ўразнинг қарорига кўра, «Қозоғистон ҳаж жамғармаси» ҳисобидан 100 нафар имомга 50 минг тенге миқдорида маош тайинланди.

“Элимизда 2058 та қишлоқ масжидлари бор. Уларнинг аксарияти ўз харажатларини қоплай олмайди. Тез орада маошсиз ишлаётган барча диний хизматчиларни маош билан таъминлашни режалаштирганмиз. Бугунги мажлисда 100 нафар имомга маош тайинланди.”, – деди Бош муфтий Серикбай ҳожи Ўраз.

Шунингдек, «Вақф» хайрия жамғармаси 300 дан ортиқ диний хизматчиларга 50 минг тенг миқдорида моддий кўмак кўрсатмоқда.

Қозоғистондаги 2605 та масжидда 6189 нафар ходим хизмат қилади. Шундан 4 мингдан ортиғи дин хизматчиларидир. Барча диний хизматчиларнинг 30 фоизи маош билан таъминланган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Озарбайжоннинг диний қадриятларни тарғиб қилиш жамғармаси давлат бюджетидан 400 минг манат миқдорида молиявий кўмак олиши ҳақида маълум қилинди.

Бу ҳақдаги фармон Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев томонидан имзоланган. Ушбу маблағлар диний муассасаларни моддий-техник таъминлашга йўналтирилади ва маблағлар Озарбайжон президентининг заҳира жамғармасидан ажратилиши кўзда тутилган.

Жамғарманинг мақсади сифатида Озарбайжонда фаолият юритувчи диний конфессияларни қўллаб-қувватлашдир. Ушбу жамғарма диний тузилмалар билан ишлаш бўйича давлат қўмитаси бошқарувида экани маълум қилинган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Жорий йилнинг ноябрь ойида Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида мусулмон санъати фестивали ташкил этилади. Ушбу фестивалнинг ташкил этилишидан мақсад эса шаҳар аҳолисини мусулмонлар ҳаёти билан таништириш экани айтилмоқда.

Фестивал ташкилотчиси бўлган покистонлик шоира Каисра Шахразнинг фикрига кўра, фестивал доирасида расм кўргазмаси, адабий ўқувлар, таомлар ва мусиқа тадбирлари ташкил этилади (https://islam-today.ru/novosti/2018/09/12/ziteli-velikobritanii-poznakomatsa-s-islamskim-iskusstvom/).

Фестивалнинг барча тадбирлари Манчестер университетининг ҳудуди, шаҳар музейи, кутубхонаси ва кўргазмалар залида ўтказилади.

Ушбу фестивалнинг энг қизиқарли учрашуви исломни қабул қилган Стелибридж шаҳри мэри Роберт Стенлининг чевараси билан ўтказилиши айтилмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

БАА да Аббосийлар халифалиги вақтидаги 1.000 йиллик масжид пойдевори топилди. Масжид пойдевори Ал – Айн шаҳридаги Шайх Халифа бин Зайд Ал-Наҳён масжиди ёнидан топилган. Шунингдек, пойдевор олдида яна учта бино қолдиқлари ва шаҳарсозлик ашёлари топилган. Бундан ўша даврда бу атрофларда катта маданият ўчоғи бўлганлигини тахмин қилиш мумкин.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

манба: http://kamolon.uz/baa-da-1-000-yillik-masjid-poydevori-topildi/

الجمعة, 14 أيلول/سبتمبر 2018 00:00

Толиби илм ва ботин тазкияси

Ҳазрат Мавлоно Ҳифзурроҳман Қосимий Поланпурий айтадилар:

Илм давлатини ҳосил қилишлик учун зоҳирий гуноҳлардан сақланишлик зарур бўлгани каби, ботиний иллатлардан ҳам қалбни поклашлик ўта зарурдир. У сиз илм нури ҳосил бўла олмайди.
Ҳазрат Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ ёзганларки, ахлоқи разиладан нафсни поклашлик, худди намоз учун зоҳирий аъзоларни поклашлик зарур бўлгани каби зарурдир. Чунки, намоз зоҳирий ибодат бўлгани каби, қалб ва ботин ибодати ҳамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا تدخل الملائكة بيتا فيه كلب

Яъни: “Фаришталар ит бор уйга кирмайдилар” деганлар.
Қалб фаришталарнинг уйидир. Улар ўрнашадиган ва тушадиган жойдир. Ғазаб, шаҳват, гина, ҳасад, буғз, ужб, кибр, худбинлик каби разил сифатлар худди итлар кабидир. Бас, қачонки, қалбда бу қадар ботиний итлар бўлса, у ҳолда фаришталар қандай кирадилар. Шу нарса аниқ бўлганки, Аллоҳ таъоло илм нурини фаришталар воситасида қалбга солади. Бас, маълум бўлдики, илм нурини ҳосил қилишлик учун қалбни бутун нопокликлардан пок бўлиши зарурдир.
Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:

وَذَرُواْ ظَاهِرَ الإِثْمِ وَبَاطِنَهُ

“Ва ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар!” (Анъом сураси, 120-оят)
Яъни, зоҳирий ва ботиний барча гуноҳларни тарк қилинг. Аъзоларнинг гуноҳларини ҳам тарк қилинг ва қалб гуноҳларини ҳам. Аъзоларни солиҳ амаллар ила ва қалбни гўзал хулқлар ила зийнатланг. Айнан шуни уламолар зоҳир ва ботинни ислоҳ қилиш дея таъбир қиладилар.

(“Ҳазрати Али” жоме масжиди имом ноиби Абдулқайюм Ғофуров таржимаси)

манба: http://vakillik.uz/2018/09/10/tolibi-ilm-va-botin-tazkiyasi/

Top